Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега пешлавҳалар учун ҳар чоракда 80 млн сўм тўланяпти?
Evos ресторанлар тармоғи вакили Тошкентда пешлавҳалар бизнес учун жиддий муаммога айланганини маълум қилди.
Унинг айтишича, тармоқдаги 65 та шохобчада ўрнатилган пешлавҳалар учун “реклама паспорти” олинган. Шу асосда ҳар чоракда тахминан 80 млн сўм миқдорида йиғим тўланмоқда.
❗️ Бироқ асосий эътироз шундаки:
— тўлов амалга оширилганига қарамай,
— айрим пешлавҳалар барибир демонтаж қилинган.
Сабаб сифатида эса шаҳарда жорий этилган “дизайн-код” талабларига мос келмаслик кўрсатилган.
Тадбиркорлар фикрича, бу ҳолат тизимдаги бир нечта муаммони очиб бермоқда:
— тўлов ва талаблар ўртасидаги номутаносиблик;
— аввал рухсат берилиб, кейин бекор қилиниши;
— бизнес учун ортиқча молиявий юк.
Ҳозирча мутасадди идоралар томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢4👍1👎1
Ҳудудларда ноқонуний валюта айирбошловчилар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор шахслар қўлга олинди.
➡️ Тошкент шаҳрида:
— Э.М. 4 500 еврони 64,8 млн сўмга сотаётган вақтда ушланди. Ундан турли хорижий валюталар ва 73,6 млн сўм олинган.
— Миробод туманида М.П. 5 000 АҚШ долларини 60,9 млн сўмга сотаётганида ушланиб, ундан жами 9 044 доллар ва бошқа валюталар мусодара қилинди.
➡️ Ҳудудларда ҳам шундай ҳолатлар аниқланган:
— Ўзбекистон туманида 5 750 доллар савдоси вақтида фуқаро ушланди;
— Қашқадарёда 5 200 доллар сотиш ҳолати фош этилди;
— Бухоро шаҳрида муқаддам судланган шахс 4 100 доллар билан қўлга тушди;
— Жомбой, Булунғур ва Янгийўлда ҳам 4 000 доллар атрофидаги ноқонуний операциялар вақтида шахслар ушланган.
Ушбу ҳолатларда жами минглаб доллар, евро, рубль ва бошқа валюталар ҳамда катта миқдордаги сўмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда солиқ идораси мансабдори пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда солиқ органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда маълум бўлишича, вилоят Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат ваколатларидан фойдаланиб, заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан гўёки 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни яшириш ҳолати борлиги важи билан 145 млн сўмлик жарима қўллаш билан таҳдид қилган.
Эвазига у жаримани қўлламаслик ва келгусида “ҳомийлик” қилиш учун корхона раҳбаридан қиймати 10 млн сўм бўлган тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Ҳимолайда яширинган қор қоплони — топа оласизми?
Ҳиндистонлик ёввойи табиат фотосуратчиси Саураб Десаи Ҳимолай тоғлари даги экспедицияси чоғида ноёб кадрни эълон қилди.
Суратда табиат билан мутлақ уйғунлашиб кетган қор қоплони акс этган бўлиб, уни илк қарашда пайқаш анча мушкул.
Фотосуратчи ушбу кадрга: “Камуфляж санъати”, дея изоҳ қолдирган. Бу эса йиртқич мушукнинг табиий муҳитда ниқобланиш қобилиятини яна бир бор намоён этади.
Сиз ҳам қоплонни топиб кўришга ҳаракат қилинг.

👍8
Самарқанд шаҳрида 2,6 млрд сўмлик сифат кафолатланмаган дори воситалари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳри бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ экспедитори Т.С. ва фуқаро Ш.Х. интернет ижтимоий тармоқлари орқали харид қилинган дори воситаларини санитария талабларига жавоб бермайдиган омборхонада сақлаб, уларни дорихоналарга етказиб бериб келганликлари аниқланди.
Тадбир давомида умумий қиймати 2,6 млрд сўм бўлган 90 турдаги 29 122 дона сифат кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“ҲАЖ–2026” мавсуми 2 майдан бошланади
Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 май куни старт олади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Зиёратчилар мамлакатимизнинг 9 та ҳудуди — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвоз қилади.
Ҳамюртларимизни Мадинага етказиш Flyadeal авиакомпанияси томонидан, қайтиш рейслари эса Uzbekistan Airways орқали амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
— зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингитга қарши эмланди;
— ҳожиларнинг визалари ва зарур ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилди;
— сафар олдидан гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтириш ва машғулотлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидаги жиҳозлар тақдим этилмоқда:
— “Ҳаж — буюк ибодатдир” қўлланмаси;
— сумка;
— нимча;
— термос;
— соябон;
— сим-карта;
— қувватлагич.
Айни вақтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳлар меҳмонхоналар, Мино ва Арафот ҳудудларида зиёратчилар учун муносиб шароитларни тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат: Радарлар пул йиғиш воситасига айланиб қолмоқда
Айрим жойларда радар ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш эмас, балки жарималар орқали пул йиғишга айланиб бораётгани таъкидланди.
Бу ҳақда депутат ўз муносабатида билдириб, тизимни қайта кўриб чиқиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айрим жойларда радар ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш эмас, балки жарималар орқали пул йиғишга айланиб бораётгани таъкидланди.
Бу ҳақда депутат ўз муносабатида билдириб, тизимни қайта кўриб чиқиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25😢2
Наманганда фермерлар ҳудуд раисига машина совға қилди
Наманган вилояти Косонсой тумани Дўстлик ҳудуди фермерлари томонидан маҳалла раисига “Matiz” автомобили совға қилинди.
Фермерлар ўз табрик сўзида раисга соғлик-саломатлик, иш фаолиятида янги ютуқлар ва муваффақиятлар тилаб, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришда ҳамжиҳатликда иш олиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.
Шунингдек, улар биргаликдаги меҳнат ва ҳамкорлик келгусида ҳам яхши натижалар беришига ишонч билдиришган.

👍12🤷♂1
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Қонунчилик палатасида киберхавфсизликни кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, шахсий молиявий ва рақамли маълумотларни бошқаларга бериш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
— банк картаси, электрон ва крипто-ҳамён маълумотларини бошқаларга бериш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади;
— SIM-карта, шахсий аккаунт ва идентификация воситаларини бериш ёки ноқонуний фойдаланиш учун жазо кучайтирилади;
— банк ва тўлов ташкилотлари айби билан етказилган зарар улар томонидан қопланади;
— кибержиноятлар учун жазо чоралари янада қатъийлаштирилади.
Шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши, ахборот технологиялари орқали содир этилган жиноятлар учун жазоларни кучайтириш, ҳамда тергов органларига банк маълумотларини тақдим этиш муддатларини аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.

👎3👍1
Фарғона вилоятида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди
Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Бағдод туманида ҳокимлик жамғармаси маблағларини талон-торож қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида собиқ мансабдор шахс иштирокидаги молиявий ҳуқуқбузарлик фош этилди.
Маълум қилинишича, Бағдод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг собиқ бошлиғи У.М. ҳокимлик жамғармасидаги 600 млн сўм маблағни “Чек-Хитой” МФЙ ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари учун “T.W.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказтирган.
Шу орқали 380 млн сўм нақдлаштирилиб, ушбу маблағлардан 27 000 АҚШ доллари МЧЖ раҳбари орқали олингани ва ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева Хоразмда ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними, “Zamin” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий ва экологик лойиҳалар билан танишди.
Ташриф давомида ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий ташаббуслар, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳалар ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган ишлар кўздан кечирилди.

👍29🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда одам ўлдириб кетилди. 4 нафар шахс қамоққа олинган.
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50 ларда Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида А.У. ва унинг фарзанди А.А. ҳамда улар билан пул олди-берди масаласида олдиндан низоси бўлган жияни Қ.Ш. ва унинг шериклари — Т.Ш., Х.Ш. ва Т.Ш.лар томонидан уриш-жароҳат етказилган.
Шундан сўнг жабрланувчи А.А. “Jentra” автомобилига ўтқазилиб, воқеа жойидан олиб кетилган.
А.А. Денов туман тиббиёт бирлашмасида оғир тан жароҳатлари билан даволанган бўлса-да, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 28 апрель куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 4 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

😢7👎5
Қўйлиқда қурилиш материаллари бозорида ёнғин юз берди
Тошкент шаҳри Қўйлиқ ҳудудида жойлашган қурилиш материаллари бозорида ёнғин содир бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳозирча ёнғин сабаблари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Воқеа жойига тегишли хизматлар жалб этилган.