EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда одам савдосига чек қўйилди

​Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ фош этилди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, Бўстонлиқ туманида яшовчи, атиги 22 ёшли аёл бир неча қизларни алдов йўли билан хорижга, жинсий эксплуатация қилиш учун юбормоқчи бўлган.

У Дубай шаҳрига учиб кетаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Энди унинг манзили Дубай эмас, тергов изолятори!

​Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксклюзив кадрлар: Президент Шавкат Мирзиёев ёш футболчилар билан майдонда

Президент Шавкат Мирзиёев “Нефтчи” футбол академияси тарбияланувчилари билан самимий мулоқот қилди. Давлат раҳбари ёш спортчилар билан бирга майдонга тушиб, тўп тепди ва уларнинг машғулот жараёни билан танишди.

Ушбу самимий учрашув орқали Президент ёш футболчиларга доимий қўллаб-қувватлов борлигини англатиб, уларни янада катта ютуқларга интилишга руҳлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ургутда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Кўзмунчоқ” хусусий боғчасида тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи ишдан бўшатилди.

Маълум қилинишича, “Мадина Кўзмунчоқ” нодавлат боғчаси 2019 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирда у ерда 147 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Ҳолат 20 апрель куни содир бўлган. 23 апрель куни эса тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Айни пайтда воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
5 йил стажи бор аёл-қизлар учун янги имконият: 1 майдан аризалар қабул қилинади

2022 йил 9 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори асосида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга киришда алоҳида имконият яратилган.

📌 Ушбу тартибга кўра:
— 1 майдан 1 июнга қадар аризалар қабул қилинади;
— талабгорлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига алоҳида қабул параметрлари асосида танловда иштирок этади;
— бунинг учун махсус тавсиянома олиш талаб этилади.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали онлайн тарзда топширилади.
Ушбу имконият меҳнат тажрибасига эга аёл-қизларнинг таълим олиш ва касбий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Хоразм вилоятига ташрифи: Тафсилотлар ва янгиликлар

​Ушбу ташриф давомида амалга оширилган муҳим ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида эксклюзив кадрларни тақдим этамиз. Буни бошқа каналларда кўрмагансиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥17👎3😢1
Шавкат Мирзиёев яқин вақтларда маънавият ва маърифат, маданият ва санъат вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда

Маълумотларга кўра:
— мулоқот учун катта тайёргарлик олиб борилмоқда
— соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади
— янги ташаббус ва имтиёзлар илгари сурилиши мумкин.

Расмий тасдиқ бўлса, қўшимча маълумотлар эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥20😢2
Андижонда “Ҳаж” зиёрати билан боғлиқ фирибгарликка чек қўйилди

Андижон вилоятида муқаддас “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган шахснинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Маълум бўлишича, Асака туманида яшовчи 1975 йилда туғилган шахс алдов йўли билан 1996 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. У танишлари орқали уни ва 1964 йилда туғилган онасини жорий йилги “Ҳаж” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, ҳар бири учун 9 минг АҚШ долларидан, жами 18 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега пешлавҳалар учун ҳар чоракда 80 млн сўм тўланяпти?

Evos ресторанлар тармоғи вакили Тошкентда пешлавҳалар бизнес учун жиддий муаммога айланганини маълум қилди.

Унинг айтишича, тармоқдаги 65 та шохобчада ўрнатилган пешлавҳалар учун “реклама паспорти” олинган. Шу асосда ҳар чоракда тахминан 80 млн сўм миқдорида йиғим тўланмоқда.

❗️ Бироқ асосий эътироз шундаки:
— тўлов амалга оширилганига қарамай,
— айрим пешлавҳалар барибир демонтаж қилинган.
Сабаб сифатида эса шаҳарда жорий этилган “дизайн-код” талабларига мос келмаслик кўрсатилган.

Тадбиркорлар фикрича, бу ҳолат тизимдаги бир нечта муаммони очиб бермоқда:
— тўлов ва талаблар ўртасидаги номутаносиблик;
— аввал рухсат берилиб, кейин бекор қилиниши;
— бизнес учун ортиқча молиявий юк.

Ҳозирча мутасадди идоралар томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1👎1
Ҳудудларда ноқонуний валюта айирбошловчилар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор шахслар қўлга олинди.

➡️ Тошкент шаҳрида:
— Э.М. 4 500 еврони 64,8 млн сўмга сотаётган вақтда ушланди. Ундан турли хорижий валюталар ва 73,6 млн сўм олинган.
Миробод туманида М.П. 5 000 АҚШ долларини 60,9 млн сўмга сотаётганида ушланиб, ундан жами 9 044 доллар ва бошқа валюталар мусодара қилинди.

➡️ Ҳудудларда ҳам шундай ҳолатлар аниқланган:
Ўзбекистон туманида 5 750 доллар савдоси вақтида фуқаро ушланди;
Қашқадарёда 5 200 доллар сотиш ҳолати фош этилди;
Бухоро шаҳрида муқаддам судланган шахс 4 100 доллар билан қўлга тушди;
Жомбой, Булунғур ва Янгийўлда ҳам 4 000 доллар атрофидаги ноқонуний операциялар вақтида шахслар ушланган.

Ушбу ҳолатларда жами минглаб доллар, евро, рубль ва бошқа валюталар ҳамда катта миқдордаги сўмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда солиқ идораси мансабдори пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан прокуратура, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда солиқ органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда маълум бўлишича, вилоят Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат ваколатларидан фойдаланиб, заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан гўёки 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни яшириш ҳолати борлиги важи билан 145 млн сўмлик жарима қўллаш билан таҳдид қилган.

Эвазига у жаримани қўлламаслик ва келгусида “ҳомийлик” қилиш учун корхона раҳбаридан қиймати 10 млн сўм бўлган тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ҳимолайда яширинган қор қоплони — топа оласизми?

Ҳиндистонлик ёввойи табиат фотосуратчиси Саураб Десаи Ҳимолай тоғлари даги экспедицияси чоғида ноёб кадрни эълон қилди.

Суратда табиат билан мутлақ уйғунлашиб кетган қор қоплони акс этган бўлиб, уни илк қарашда пайқаш анча мушкул.

Фотосуратчи ушбу кадрга: “Камуфляж санъати”, дея изоҳ қолдирган. Бу эса йиртқич мушукнинг табиий муҳитда ниқобланиш қобилиятини яна бир бор намоён этади.

Сиз ҳам қоплонни топиб кўришга ҳаракат қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Самарқанд шаҳрида 2,6 млрд сўмлик сифат кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳри бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.M.” МЧЖ экспедитори Т.С. ва фуқаро Ш.Х. интернет ижтимоий тармоқлари орқали харид қилинган дори воситаларини санитария талабларига жавоб бермайдиган омборхонада сақлаб, уларни дорихоналарга етказиб бериб келганликлари аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати 2,6 млрд сўм бўлган 90 турдаги 29 122 дона сифат кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
ҲАЖ–2026” мавсуми 2 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 май куни старт олади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Зиёратчилар мамлакатимизнинг 9 та ҳудуди — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвоз қилади.

Ҳамюртларимизни Мадинага етказиш Flyadeal авиакомпанияси томонидан, қайтиш рейслари эса Uzbekistan Airways орқали амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
— зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингитга қарши эмланди;
— ҳожиларнинг визалари ва зарур ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилди;
— сафар олдидан гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтириш ва машғулотлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидаги жиҳозлар тақдим этилмоқда:
— “Ҳаж — буюк ибодатдир” қўлланмаси;
— сумка;
— нимча;
— термос;
— соябон;
— сим-карта;
— қувватлагич.

Айни вақтда Саудия Арабистонида бўлиб турган ишчи гуруҳлар меҳмонхоналар, Мино ва Арафот ҳудудларида зиёратчилар учун муносиб шароитларни тайёрлаш ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат: Радарлар пул йиғиш воситасига айланиб қолмоқда

Айрим жойларда радар ўрнатишдан кўзланган асосий мақсад йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш эмас, балки жарималар орқали пул йиғишга айланиб бораётгани таъкидланди.

Бу ҳақда депутат ўз муносабатида билдириб, тизимни қайта кўриб чиқиш ва унинг шаффофлигини таъминлаш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25😢2
Наманганда фермерлар ҳудуд раисига машина совға қилди

Наманган вилояти Косонсой тумани Дўстлик ҳудуди фермерлари томонидан маҳалла раисига “Matiz” автомобили совға қилинди.

Фермерлар ўз табрик сўзида раисга соғлик-саломатлик, иш фаолиятида янги ютуқлар ва муваффақиятлар тилаб, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришда ҳамжиҳатликда иш олиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.

Шунингдек, улар биргаликдаги меҳнат ва ҳамкорлик келгусида ҳам яхши натижалар беришига ишонч билдиришган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤷‍♂1
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

Қонунчилик палатасида киберхавфсизликни кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, шахсий молиявий ва рақамли маълумотларни бошқаларга бериш жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:
— банк картаси, электрон ва крипто-ҳамён маълумотларини бошқаларга бериш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади;
— SIM-карта, шахсий аккаунт ва идентификация воситаларини бериш ёки ноқонуний фойдаланиш учун жазо кучайтирилади;
— банк ва тўлов ташкилотлари айби билан етказилган зарар улар томонидан қопланади;
— кибержиноятлар учун жазо чоралари янада қатъийлаштирилади.

Шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши, ахборот технологиялари орқали содир этилган жиноятлар учун жазоларни кучайтириш, ҳамда тергов органларига банк маълумотларини тақдим этиш муддатларини аниқ белгилаш таклиф этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Фарғона вилоятида бир қатор раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди

Унга кўра:
— Машрапов Нодиржон Рўзибоевич Фарғона тумани ҳокими этиб;
— Новиков Ильёс Валериевич Бешариқ тумани ҳокими этиб;
— Жўраев Расулжон Каримович Ўзбекистон тумани ҳокими этиб;
— Рустамов Элбек Рустамович Марғилон шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1