EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғона вилояти — рақамли трансформацияда намунали ҳудудга айланади

Фарғона вилояти давлат идоралари, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида замонавий технологиялар, рақамли ечимлар ҳамда сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича илғор ҳудуд бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, “Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастури доирасида сертификат олган ёшларнинг энг катта қисми айнан Фарғона вилоятига тўғри келади.

Шунингдек, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ҳамда 19 та туман ҳокимлари бундай иқтидорли ёшларни ўз жамоасига жалб этиб, давлат хизматларидаги ҳар бир жараённи рақамлаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликлар яратиши зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллалар имкониятларини сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, янги иш ўринлари яратиш, қўшилган қийматни ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, стартап клублар ташкил этиш орқали инновацион ва креатив ғояларни тезкор жорий қилиш мумкинлиги, бу эса вилоят иқтисодиётида “катта сакраш”, аҳоли ҳаётида эса туб бурилишга замин яратиши алоҳида урғу билан қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥13🤔1
Фарғонада инфляция юқори: ички имкониятлар ишга солиниши шарт

Жорий йил биринчи чораги якунига кўра, Фарғона вилоятида инфляция йиллик ҳисобда 7,5 фоизгача пасайганига қарамасдан, республика ўртача кўрсаткичидан юқори бўлиб қолмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, истеъмол саватига кирувчи 517 турдаги товар ва хизматларнинг 480 таси вилоятнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Бу эса нарх-навони барқарорлаштириш учун ички имкониятлар етарли эканини англатади.

Шу муносабат билан мутасаддилар ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархини арзонлаштириш бўйича тизимли чоралар кўриши шартлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, вилоятда жами 370 минг гектар суғориладиган ер мавжуд бўлиб, шундан 55 минг гектари боғ ва токзорлардан иборат. Шунингдек, 37 минг гектар қир ва адир ерлар ҳам бор.

Бироқ ҳозирги кунда 5,5 минг гектар боғ ва токзорлар эскирган, яна 6 минг гектар сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик учун мос бўлган ерлар бўш ётгани қайд этилди.

Ушбу захиралардан самарали фойдаланиш орқали қўшимча 300 минг тонна мева-сабзавот етиштириш, иқтисодиётга эса 2 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратиш имконияти мавжудлиги алоҳида урғу билан таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥14
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионлик довондан ошди

​Миллий статистика агентлигининг 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатимиз демографиясида янги рақамларни қайд этди. Ҳозирда юртимизнинг доимий аҳолиси 38 382 685 кишини ташкил этмоқда.

​Бу кўрсаткичларни соддароқ ва қизиқарлироқ талқинда кўриб чиқамиз:
👥 Жинсий таркиб:
Эркаклар: 19,3 млн киши (50,4 %)
Аёллар: 19,1 млн киши (49,6 %)

🏘 Шаҳар ва қишлоқ:
Шаҳар аҳолиси: 19,5 млн киши (50,9 %)
Қишлоқ аҳолиси: 18,8 млн киши (49,1 %)

✈️ Миграция:
Кўчиб келганлар: 721 киши
Кўчиб кетганлар: 2 277 киши

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ва ундан катта ёшдаги чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга ҳар ойлик парваришлаш нафақаси тайинланади.

Ушбу нафақа миқдори 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болаларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга тўланадиган нафақага тенг бўлади.

Шунингдек, “Мурувват” интернат уйлари “Ғамхўрлик” марказлари этиб қайта номланади.

Ваколатли агентлик ҳузурида ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.

2026 йил 1 майдан “Ғамхўрлик” марказларига қуйидаги тоифадаги шахслар қабул қилинади:
🔹 ПТМК хулосасига кўра жойлаштирилиши белгиланган ногиронлиги бўлган болалар;
🔹 оила аъзолари ёки яқин қариндошлари йўқ, тураржойи мавжуд бўлмаган ёки яшашга яроқсиз шароитда яшаётган, руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 юқоридаги тоифага кирмайдиган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

“Ғамхўрлик” марказларида янги тартиб жорий этилади:
🔸 спорт, ижод, эрготерапия ва ижтимоий-маънавий реабилитация орқали тиклаш ишлари;
🔸 “Мураббий кузатувида” мустақил яшаш хизмати орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда “AUX” ва “Hisense” кондиционерларида номувофиқликлар аниқланди

Тошкент шаҳрида чакана савдо нуқталарида маҳсулотлар сифати устидан назорат кучайтирилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилаётган назорат харидлари давомида товарларнинг амалдаги стандарт ва техник регламент талабларига мослиги текширилмоқда.

📊 Жорий йил бошидан: — 120 та маҳсулот текширилди; — 44 таси номувофиқ деб топилди; — 50 таси талабларга жавоб берган; — 26 таси ҳозирда текширув жараёнида.

Текширувлар давомида айрим кондиционер маҳсулотларида ҳам стандарт талабларига номувофиқлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Тошкентдаги савдо нуқталаридан харид қилинган “Hisense” ва “AUX” русумли кондиционерлар техник регламент талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Номувофиқ деб топилган маҳсулотлар бўйича уларни муомаладан қайтариб олиш ва йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бир қатор тадбиркорларга нисбатан суд тартибида чора кўриш бўйича материаллар тайёрланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2🤔1
Қўқонда 64 та маданий мерос объектини қамраб олган 3 та пиёда туризм маршрутлари ишлаб чиқилди

Қўқон шаҳрида 64 та маданий мерос объектини ўз ичига олган учта пиёда сайёҳлик йўналиши ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан шаҳардаги маданий мерос объектларида жойлашган давлат идораларини бошқа ҳудудларга кўчириш зарурлиги қайд этилди.

Режага кўра, йил якунига қадар собиқ “Қўқон нефтгаз пармалаш” заводи ҳудудидаги 4 қаватли бино таъмирланиб, ҳокимлик ҳамда 17 та маданий мерос объектида фаолият юритаётган идоралар шу ерга кўчирилади.

Шунингдек, Сўх тумани экотуризм, агро ва тиббий туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга экани таъкидланди. Маҳаллий тадбиркорлар инфратузилма яхшиланса, ҳудудга инвестиция киритиб, бизнес лойиҳаларни амалга оширишга тайёр экани маълум қилинди.

Шу асосда Сўх дарёсининг Сариканда, Истиқлол ва Ровон маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 5 километрлик қисмида 130 гектар майдонда йирик туризм комплекси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга оширишда хорижий мутахассислар жалб этилиб, тумани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18
Компаниялар учун махсус белги жорий этилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, мамлакатда ҳалол бизнесни қўллаб-қувватлаш ва коррупцияга қарши курашишни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилган:
“Коррупцияга қарши хартия” электрон платформаси ишга туширилади;
ушбу платформага аъзо бўлган компанияларга турли имтиёз ва рағбатлар тақдим этилади;
компанияларнинг маҳсулот ва хизматларини тарғиб қилиш харажатлари қисман қоплаб берилади.

Шунингдек, “Йилнинг энг ҳалол компанияси” мукофоти таъсис этилиши ҳамда иштирокчи корхоналар учун махсус “compliance” белгиси берилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонани ривожлантириш: устувор вазифалар белгилаб берилди

Президентимиз томонидан Фарғона вилоятини янада ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11
Ўзбекистонда "дача" ва туристик дала ҳовлилар тўлиқ хатловдан ўтказилади

Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2026 йил якунига қадар Туризм қўмитаси ва Солиқ қўмитаси томонидан мамлакатдаги барча “дача”лар ва туристик дала ҳовлилар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улар ҳақидаги маълумотлар ягона рақамли платформага киритилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб эса мазкур объектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархларини Миллий туризм ягона ахборот платформасига мунтазам киритиб бориш мажбурий этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, туристик дала ҳовлилар фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома талаб этилмайди. Шу билан бирга, платформага киритилмаган ёки ноқонуний фаолият юритган объектларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилади.

Шунингдек, ноқонуний фаолият ҳақида маълумот берган фуқароларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган бўлиб, ундирилган жарима суммасининг 30 фоизи миқдорида мукофот пули тўлаб берилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятидаги IT-парк фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фарғона шаҳрида жойлашган IT-паркга ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мутасаддиларга IT соҳасини янада кенгайтириш, инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12🤔1
Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди 27 апрель куни Гулнора Каримовага нисбатан юритилаётган жиноят ишини расман тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Суд мазкур қарорни “барқарор тўсиқ” мавжудлиги билан изоҳлади. Хусусан, айбланувчининг суд жараёнида шахсан иштирок этиш имконияти йўқлиги ишни давом эттириш учун ҳуқуқий асосни йўққа чиқаргани қайд этилди.

Иш Беллинцона шаҳрида кўриб чиқилаётган эди. Бироқ Гулнора Каримова 2014 йилдан буён Ўзбекистонда ҳибсда сақланмоқда. Ўзбекистон томони унинг 2028 йил декабригача мамлакатдан чиқарилишига рози эмас. Шу билан бирга, даъво муддати ҳам айнан 2028 йилда якунига етади. Бу ҳолат суд жараёнини узоқ давом эттириш имконини чеклаган.

Шунингдек, таъкидланишича, қарор фақат Каримованинг шахсий қисмига тегишли. Швейцариянинг “Lombard Odier” банки ҳамда унинг собиқ ходимига нисбатан пул ювиш бўйича иш кўриб чиқилиши давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз «Нефтчи» футбол академияси тарбияланувчилари билан учрашди

Президентимиз Фарғонада «Нефтчи» футбол академияси тарбияланувчилари билан учрашиб, ёш спортчиларнинг машғулот жараёнлари ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди. Учрашув давомида футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда профессионал спортга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥13😢1
Қашқадарё ва Андижонда 1 млрд сўмдан ортиқ суюлтирилган газ талон-торож қилинган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида суюлтирилган газ билан боғлиқ йирик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида “Деҳқонободтумангаз” бўлими масъул шахслари 337 нафар фуқаро номига сохта “ID” карталар расмийлаштириб, 143 тонна газ етказилгани ҳақида ёлғон маълумот киритган. Оқибатда, 529,8 млн сўм маблағ ўзлаштирилган.

Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ҳам қатор қонунбузарликлар фош этилди. Жумладан, “Хўжаободтумангаз” бўлими ходими аҳоли учун ажратилган газ баллонларини ноқонуний сотиш вақтида ушланган. Шунингдек, масъул шахслар томонидан 81,5 тонна газ тарқатилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 428 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.

Балиқчи туманида эса газ таъминоти филиали ходимлари аҳолига ажратилган 34 дона газ баллонини сотиш вақтида қўлга олинган. Тергов давомида улар томонидан жами 23,92 тонна газ 107,6 млн сўмга ноқонуний сотиб юборилгани аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда дарёга нефть аралаш суюқлик оқиши 8,5 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди

Аввал хабар қилганимиздек, мазкур ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Текширувлар давомида “Surxan Gas Chemical Operating Company” қўшма корхонасига қарашли қудуқдан нефть маҳсулотлари аралаш суюқлик қайнаб чиққанлиги аниқланган. Ушбу суюқликнинг табиий сув ҳавзасига тушишининг олдини олиш мақсадида “Eriell Oilfield Services Middle East DMCC” компаниясининг махсус техникаси ёрдамида 11 та хандақ қазилган.

Бироқ 23 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида тахминан 1,2 тонна нефть маҳсулоти аралаш суюқлик “Хонгаронсой”га оқиб кетган.
Ҳисоб-китобларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори асосида етказилган зарар миқдори 8,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.
Ҳозирда ҳолат бартараф этилган, сув нефть аралашмалардан тозаланган.

Текширув ишлари давом этмоқда, якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли идораларга тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелидаги мактабда очиқ мулоқот: замонавий таълим қандай бўлиши керак?

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 237-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Сифатли таълим — келажак пойдевори” мавзусида Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбир таълим тизимини ривожлантириш ва Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Унда замонавий таълим жараёнлари, илғор педагогик ёндашувлар, дарс сифати ва самарали методлар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ўқувчиларнинг билим ва иқтидорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда хорижий давлатлардан ташриф буюрган тил ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди 27 апрель куни Гулнора Каримовага нисбатан юритилаётган жиноят ишини тўхтатишга қарор қилди. Бунга унинг судда шахсан иштирок эта олмаслиги сабаб бўлган.

Каримова 2014 йилдан бери Ўзбекистонда ҳибсда ва 2028 йилгача мамлакатдан чиқарилмайди. Айбловлар бўйича даъво муддати ҳам шу йилда тугайди, шунинг учун суд жараёнини чўзиш имкони бўлмаган.

Маълумот учун, ишнинг фақат Каримовага оид қисми тўхтатилди. “Lombard Odier” банки ва унинг собиқ ходимига қарши суд жараёни давом этмоқда.

У 2005–2013 йилларда телеком компаниялардан пора олиб, катта маблағларни Швейцария банкларига ўтказганликда айбланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Тошкентда одам савдосига чек қўйилди

​Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ фош этилди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, Бўстонлиқ туманида яшовчи, атиги 22 ёшли аёл бир неча қизларни алдов йўли билан хорижга, жинсий эксплуатация қилиш учун юбормоқчи бўлган.

У Дубай шаҳрига учиб кетаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Энди унинг манзили Дубай эмас, тергов изолятори!

​Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксклюзив кадрлар: Президент Шавкат Мирзиёев ёш футболчилар билан майдонда

Президент Шавкат Мирзиёев “Нефтчи” футбол академияси тарбияланувчилари билан самимий мулоқот қилди. Давлат раҳбари ёш спортчилар билан бирга майдонга тушиб, тўп тепди ва уларнинг машғулот жараёни билан танишди.

Ушбу самимий учрашув орқали Президент ёш футболчиларга доимий қўллаб-қувватлов борлигини англатиб, уларни янада катта ютуқларга интилишга руҳлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ургутда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Кўзмунчоқ” хусусий боғчасида тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи ишдан бўшатилди.

Маълум қилинишича, “Мадина Кўзмунчоқ” нодавлат боғчаси 2019 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирда у ерда 147 нафар бола таълим-тарбия олмоқда.

Ҳолат 20 апрель куни содир бўлган. 23 апрель куни эса тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Айни пайтда воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
5 йил стажи бор аёл-қизлар учун янги имконият: 1 майдан аризалар қабул қилинади

2022 йил 9 июнда Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори асосида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар учун олий таълимга киришда алоҳида имконият яратилган.

📌 Ушбу тартибга кўра:
— 1 майдан 1 июнга қадар аризалар қабул қилинади;
— талабгорлар давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига алоҳида қабул параметрлари асосида танловда иштирок этади;
— бунинг учун махсус тавсиянома олиш талаб этилади.

Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали онлайн тарзда топширилади.
Ушбу имконият меҳнат тажрибасига эга аёл-қизларнинг таълим олиш ва касбий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1