EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мингбулоқда тадбиркорни чув туширган "маҳаллабай" банк ходимлари ушланди

​Мингбулоқ туманида тижорат банки филиали раҳбари вазифасини бажарувчи Ф.К. ва маҳалла банкири М.Ю. ўзаро тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончига киришган. Улар "Х.Б." МЧЖнинг 15 млн сўмлик кредит қарздорлигини ёпиб бериш ваъдаси билан тадбиркордан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

​Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувда ушбу ноқонуний ҳаракат фош этилди. Тадбир давомида олинган пулларнинг бир қисми (7,2 млн сўм) ашёвий далил сифатида қайтарилган.

​Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: “Самолётлар сонини кўпайтириш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев қўқонликлар билан учрашувда транспорт масаласига тўхталиб, ҳаво қатновларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Самолётдан тушганимдан айтдимки, самолётни кўпайтириш керак. Одамлар ‘перевалдан’ эмас, кўпроқ самолётда учиши керак”, — деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Enter Engineering ходимлари маошсиз қолди: ишчилар Президентга мурожаат қилди

Тармоқларда “Enter Engineering” компаниясида ишлаётган бир гуруҳ ходимлар маошларини ололмаётгани ҳақида видео тарқалди.

Унда айтилишича, 500–600 нафарга яқин ходимлар 2025 йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларига тегишли иш ҳақларини ҳалигача олмаган.

Ходимлар бир неча бор турли идораларга мурожаат қилганини, аммо муаммо ҳал этилмаганини билдиришган.
Видеода иштирок этган фуқароларнинг таъкидлашича, уларга “эрта-индин тўлаб берилади” деган ваъдалар берилган, бироқ ҳозиргача натижа бўлмаган. Шу сабабли улар Президентдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтишган.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан компания ёки расмий идоралар томонидан изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18😢2
Саида Мирзиёева Хивадаги Ичан-қалъа тарихий ёдгорликлари билан танишди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хивага ташрифи чоғида Ичан-қалъадаги “Тошҳовли” саройи, Муҳаммад Амин иноқ ва Муҳаммад Аминхон мадрасалари, Жума масжиди ҳамда “Кўҳна Арк” мажмуасини кўздан кечирди.

Ташриф давомида тарихий марказнинг мастер-режаси, ёдгорликларни реставрация қилиш ва уларни музейга айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Хоразм вилоятида маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥19😢3
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,8 млн сўмга етди

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1-чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,82 млн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 17,4 фоизга ошган.

📊 Энг юқори маошли ҳудудлар:
▪️ Тошкент шаҳри — 11,7 млн сўм
▪️ Навоий вилояти — 8,45 млн сўм
▪️ Тошкент вилояти — 6,1 млн сўм
▪️ Андижон вилояти — 5,6 млн сўм
▪️ Бухоро вилояти — 5,5 млн сўм

📉 Энг паст кўрсаткичли ҳудудлар:
▪️ Қашқадарё вилояти — 4,66 млн сўм
▪️ Сурхондарё вилояти — 4,72 млн сўм
▪️ Фарғона вилояти — 5 млн сўм
▪️ Самарқанд вилояти — 5,1 млн сўм
▪️ Наманган вилояти — 5,1 млн сўм.

Соҳалар бўйича эса энг юқори даромад молия ва банк тизимида — 18,6 млн сўм, энг паст кўрсаткич қишлоқ хўжалигида — 3,5 млн сўмни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷‍♂1👍1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонада инвесторлар билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий чоралар кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥20🤔1
Фарғона вилояти — рақамли трансформацияда намунали ҳудудга айланади

Фарғона вилояти давлат идоралари, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида замонавий технологиялар, рақамли ечимлар ҳамда сунъий интеллектни кенг жорий этиш бўйича илғор ҳудуд бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, “Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастури доирасида сертификат олган ёшларнинг энг катта қисми айнан Фарғона вилоятига тўғри келади.

Шунингдек, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ҳамда 19 та туман ҳокимлари бундай иқтидорли ёшларни ўз жамоасига жалб этиб, давлат хизматларидаги ҳар бир жараённи рақамлаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун қулайликлар яратиши зарурлиги қайд этилди.

Маҳаллалар имкониятларини сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, янги иш ўринлари яратиш, қўшилган қийматни ошириш ва аҳоли даромадларини кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, стартап клублар ташкил этиш орқали инновацион ва креатив ғояларни тезкор жорий қилиш мумкинлиги, бу эса вилоят иқтисодиётида “катта сакраш”, аҳоли ҳаётида эса туб бурилишга замин яратиши алоҳида урғу билан қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥13🤔1
Фарғонада инфляция юқори: ички имкониятлар ишга солиниши шарт

Жорий йил биринчи чораги якунига кўра, Фарғона вилоятида инфляция йиллик ҳисобда 7,5 фоизгача пасайганига қарамасдан, республика ўртача кўрсаткичидан юқори бўлиб қолмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, истеъмол саватига кирувчи 517 турдаги товар ва хизматларнинг 480 таси вилоятнинг ўзида ишлаб чиқарилади. Бу эса нарх-навони барқарорлаштириш учун ички имкониятлар етарли эканини англатади.

Шу муносабат билан мутасаддилар ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархини арзонлаштириш бўйича тизимли чоралар кўриши шартлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, вилоятда жами 370 минг гектар суғориладиган ер мавжуд бўлиб, шундан 55 минг гектари боғ ва токзорлардан иборат. Шунингдек, 37 минг гектар қир ва адир ерлар ҳам бор.

Бироқ ҳозирги кунда 5,5 минг гектар боғ ва токзорлар эскирган, яна 6 минг гектар сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик учун мос бўлган ерлар бўш ётгани қайд этилди.

Ушбу захиралардан самарали фойдаланиш орқали қўшимча 300 минг тонна мева-сабзавот етиштириш, иқтисодиётга эса 2 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратиш имконияти мавжудлиги алоҳида урғу билан таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥14
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллионлик довондан ошди

​Миллий статистика агентлигининг 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакатимиз демографиясида янги рақамларни қайд этди. Ҳозирда юртимизнинг доимий аҳолиси 38 382 685 кишини ташкил этмоқда.

​Бу кўрсаткичларни соддароқ ва қизиқарлироқ талқинда кўриб чиқамиз:
👥 Жинсий таркиб:
Эркаклар: 19,3 млн киши (50,4 %)
Аёллар: 19,1 млн киши (49,6 %)

🏘 Шаҳар ва қишлоқ:
Шаҳар аҳолиси: 19,5 млн киши (50,9 %)
Қишлоқ аҳолиси: 18,8 млн киши (49,1 %)

✈️ Миграция:
Кўчиб келганлар: 721 киши
Кўчиб кетганлар: 2 277 киши

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ва ундан катта ёшдаги чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга ҳар ойлик парваришлаш нафақаси тайинланади.

Ушбу нафақа миқдори 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болаларни парвариш қилаётган қонуний вакилларга тўланадиган нафақага тенг бўлади.

Шунингдек, “Мурувват” интернат уйлари “Ғамхўрлик” марказлари этиб қайта номланади.

Ваколатли агентлик ҳузурида ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш маркази ташкил этилади.

2026 йил 1 майдан “Ғамхўрлик” марказларига қуйидаги тоифадаги шахслар қабул қилинади:
🔹 ПТМК хулосасига кўра жойлаштирилиши белгиланган ногиронлиги бўлган болалар;
🔹 оила аъзолари ёки яқин қариндошлари йўқ, тураржойи мавжуд бўлмаган ёки яшашга яроқсиз шароитда яшаётган, руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
🔹 юқоридаги тоифага кирмайдиган руҳий ҳолати бузилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

“Ғамхўрлик” марказларида янги тартиб жорий этилади:
🔸 спорт, ижод, эрготерапия ва ижтимоий-маънавий реабилитация орқали тиклаш ишлари;
🔸 “Мураббий кузатувида” мустақил яшаш хизмати орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда “AUX” ва “Hisense” кондиционерларида номувофиқликлар аниқланди

Тошкент шаҳрида чакана савдо нуқталарида маҳсулотлар сифати устидан назорат кучайтирилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилаётган назорат харидлари давомида товарларнинг амалдаги стандарт ва техник регламент талабларига мослиги текширилмоқда.

📊 Жорий йил бошидан: — 120 та маҳсулот текширилди; — 44 таси номувофиқ деб топилди; — 50 таси талабларга жавоб берган; — 26 таси ҳозирда текширув жараёнида.

Текширувлар давомида айрим кондиционер маҳсулотларида ҳам стандарт талабларига номувофиқлик ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Тошкентдаги савдо нуқталаридан харид қилинган “Hisense” ва “AUX” русумли кондиционерлар техник регламент талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Номувофиқ деб топилган маҳсулотлар бўйича уларни муомаладан қайтариб олиш ва йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бир қатор тадбиркорларга нисбатан суд тартибида чора кўриш бўйича материаллар тайёрланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2🤔1
Қўқонда 64 та маданий мерос объектини қамраб олган 3 та пиёда туризм маршрутлари ишлаб чиқилди

Қўқон шаҳрида 64 та маданий мерос объектини ўз ичига олган учта пиёда сайёҳлик йўналиши ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан шаҳардаги маданий мерос объектларида жойлашган давлат идораларини бошқа ҳудудларга кўчириш зарурлиги қайд этилди.

Режага кўра, йил якунига қадар собиқ “Қўқон нефтгаз пармалаш” заводи ҳудудидаги 4 қаватли бино таъмирланиб, ҳокимлик ҳамда 17 та маданий мерос объектида фаолият юритаётган идоралар шу ерга кўчирилади.

Шунингдек, Сўх тумани экотуризм, агро ва тиббий туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга экани таъкидланди. Маҳаллий тадбиркорлар инфратузилма яхшиланса, ҳудудга инвестиция киритиб, бизнес лойиҳаларни амалга оширишга тайёр экани маълум қилинди.

Шу асосда Сўх дарёсининг Сариканда, Истиқлол ва Ровон маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 5 километрлик қисмида 130 гектар майдонда йирик туризм комплекси барпо этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга оширишда хорижий мутахассислар жалб этилиб, тумани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18
Компаниялар учун махсус белги жорий этилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, мамлакатда ҳалол бизнесни қўллаб-қувватлаш ва коррупцияга қарши курашишни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида қуйидаги асосий янгиликлар назарда тутилган:
“Коррупцияга қарши хартия” электрон платформаси ишга туширилади;
ушбу платформага аъзо бўлган компанияларга турли имтиёз ва рағбатлар тақдим этилади;
компанияларнинг маҳсулот ва хизматларини тарғиб қилиш харажатлари қисман қоплаб берилади.

Шунингдек, “Йилнинг энг ҳалол компанияси” мукофоти таъсис этилиши ҳамда иштирокчи корхоналар учун махсус “compliance” белгиси берилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонани ривожлантириш: устувор вазифалар белгилаб берилди

Президентимиз томонидан Фарғона вилоятини янада ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11
Ўзбекистонда "дача" ва туристик дала ҳовлилар тўлиқ хатловдан ўтказилади

Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2026 йил якунига қадар Туризм қўмитаси ва Солиқ қўмитаси томонидан мамлакатдаги барча “дача”лар ва туристик дала ҳовлилар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, улар ҳақидаги маълумотлар ягона рақамли платформага киритилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб эса мазкур объектлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархларини Миллий туризм ягона ахборот платформасига мунтазам киритиб бориш мажбурий этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳага кўра, туристик дала ҳовлилар фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома талаб этилмайди. Шу билан бирга, платформага киритилмаган ёки ноқонуний фаолият юритган объектларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилади.

Шунингдек, ноқонуний фаолият ҳақида маълумот берган фуқароларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган бўлиб, ундирилган жарима суммасининг 30 фоизи миқдорида мукофот пули тўлаб берилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятидаги IT-парк фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фарғона шаҳрида жойлашган IT-паркга ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мутасаддиларга IT соҳасини янада кенгайтириш, инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12🤔1