EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда археологик ёдгорлик ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олинди

Навоий вилоятида жойлашган Сармишсой дараси ҳудудида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ҳолати аниқланди.

Маълум қилинишича, фуқаро давлат муҳофазасига олинган мазкур ҳудудда тахминан 6 гектар ер майдонида ишчиларни ёллаб, қўлбола усулда олтин ажратиб олиш билан шуғулланган.

Оқибатда 111 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилгани қайд этилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Хоразмга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф доирасида Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатига борди.

Ташриф давомида у муассасада ташкил этилган ўқув новвойхонаси фаолияти билан танишди.

Мазкур новвойхона ўқувчиларга амалий кўникмалар бериш, уларни касбга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлашга хизмат қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥14👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойда алимент қарзини тўлаган ота маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Косонсой туманида вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 69 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлиқ қоплаган ота маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Маълум қилинишича, қарздор томонидан белгиланган миқдордаги алимент маблағлари тўлиқ тўлаб берилгани инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий чоралар бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева инклюзив марказ тарбияланувчилари билан мулоқот қилди

Зироат Мирзиёева Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болалар ижодкорлиги ва истеъдодларини ривожлантириш инклюзив маркази тарбияланувчилари билан суҳбатлашди.

Учрашув давомида болаларнинг қобилиятлари, қизиқишлари ва ижодий ишлари билан танишилди.

Шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш, имкониятларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода қарийб 6 кг заҳарли симоб мусодара қилинди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 6 килограмм заҳарли симоб моддаси аниқланиб, мусодара қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу хавфли модда ноқонуний айланмага киритилиши режалаштирилган бўлиб, унинг қиймати тахминан 240 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Тезкор чоралар натижасида “кимёвий ажал” деб аталувчи ушбу модданинг ноқонуний тарқалишига чек қўйилди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева кўчат экиш тадбирида иштирок этди

Зироат Мирзиёева экофаоллар билан биргаликда Arda Xiva туризм мажмуаси ҳудудида ўтказилган кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Тадбир давомида 3 мингдан ортиқ дарахт ва бошқа турдаги ўсимликлар экилиб, ҳудудни янада кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥35👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда шантаж йўли билан пул ундиришга уринган шахс ушланди

Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 54 ёшли, аввал бир неча моддалар бўйича судланган эркак шантаж жиноятини содир этгани аниқланди.

Тергов маълумотларига кўра, у 1988 йилда туғилган аёлга тегишли шахсий фото ва видеоматериалларни интернет тармоқларига тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 30 миллион сўм миқдорида пул талаб қилган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 23:20 ларда “А-373” автомобиль йўлининг 93-километрида “HOWO” русумли юк машинаси ҳайдовчиси (1995 й.т.) Р.Н. ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишдаги 4 та транспорт воситаси билан тўқнашган.

Оқибатда, “Cobalt” автомашинасида бўлган ҳайдовчи И.Х. (1975 й.т.) ҳамда йўловчи З.Т. (1986 й.т.) воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, бошқа транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилонда Президент Шавкат Мирзиёев "Бурҳониддин Марғиноний" мажмуаси билан танишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўртачирчиқ туманида гиёҳванд моддаларни тарқатаётган шахс қўлга олинди

Ҳолат юзасидан тезкор тадбирлар олиб борилиб, гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Бегматов Равшанбек Бердалиевич Ўзбекистон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. У 2025 йил 11 мартдан буён мазкур лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.

Жўраев Расулжон Каримович эса Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у қарийб 9 йил давомида Бешариқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қоплонбек» постида юклар “кўча мафияси” орқали ўтказилаяптими? Ижтимоий тармоқларда «Қоплонбек» назорат пости билан боғлиқ видео тарқалди. Унда айтилишича, айрим шахслар юкларни постдан ўтказиш учун  пул талаб қилаётгани иддао қилинмоқда. Хабарда келтирилишича…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қоплонбек” постида яна можаро: фуқаро 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳолати юзасидан Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, 2026 йил 25 апрель куни соат тахминан 01:00 ларда фуқаро И.Х. (1989 й.т.) “Қоплонбек” божхона постидан тўрт дона бозор сумкаларини олиб кириш мақсадида юк ташувчи бўлиб ишловчи фуқаро Ж.С. (1993 й.т.) билан 500 минг сўм эвазига келишувга эришган.

Маълум қилинишича, юклар олиб ўтилганидан сўнг Ж.С. яна қўшимча 100 минг сўм талаб қилган ва бу ҳолат ўрталарда жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган.

Жараён давомида Ж.С. ўзини “ҳудудга қаровчи шахс” сифатида таништириб, фуқаро И.Х.ни ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Суд қарорига кўра, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17
Ўзбекистонда ягона давлат имтиҳони жорий этилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда мактаб битирув имтиҳонлари ҳамда олий таълим муассасаларига кириш синовларини бирлаштирувчи ягона давлат имтиҳонини жорий этиш режалаштирилган.

Маълум қилинишича, тизим 2026 йилдан айрим ҳудудларда синов тариқасида йўлга қўйилиб, 2027–2028 ўқув йилидан бошлаб республика бўйлаб тўлиқ жорий этилади.

Янги тартибга кўра, ўқувчилар 2 та мажбурий ва 2 та танлов фанидан имтиҳон топширади.

Рўйхатдан ўтиш жараёни ҳар йили 1 январдан 31 мартгача амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда банк бош юрисконсулти пора билан ушланди

Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юрисконсултига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, у 2021 йилда 16,2 млрд сўм кредит олган, аммо қарзини ўз вақтида тўлай олмаган хусусий клиника ҳолатидан фойдаланишга уринган. Жумладан, гаров сифатида қўйилган мулкларни аукционга чиқаришни 5–6 ойга кечиктириш ва кейин уларни клиникага қайтариш масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи хоним “Баҳор билан ҳамнафас” фестивалида иштирок этди

Биринчи хоним Хива шаҳридаги Президент мактабида ўтказилган “Баҳор билан ҳамнафас” фестивалига ташриф буюрди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Мингбулоқда тадбиркорни чув туширган "маҳаллабай" банк ходимлари ушланди

​Мингбулоқ туманида тижорат банки филиали раҳбари вазифасини бажарувчи Ф.К. ва маҳалла банкири М.Ю. ўзаро тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончига киришган. Улар "Х.Б." МЧЖнинг 15 млн сўмлик кредит қарздорлигини ёпиб бериш ваъдаси билан тадбиркордан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

​Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувда ушбу ноқонуний ҳаракат фош этилди. Тадбир давомида олинган пулларнинг бир қисми (7,2 млн сўм) ашёвий далил сифатида қайтарилган.

​Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: “Самолётлар сонини кўпайтириш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев қўқонликлар билан учрашувда транспорт масаласига тўхталиб, ҳаво қатновларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Самолётдан тушганимдан айтдимки, самолётни кўпайтириш керак. Одамлар ‘перевалдан’ эмас, кўпроқ самолётда учиши керак”, — деди давлат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Enter Engineering ходимлари маошсиз қолди: ишчилар Президентга мурожаат қилди

Тармоқларда “Enter Engineering” компаниясида ишлаётган бир гуруҳ ходимлар маошларини ололмаётгани ҳақида видео тарқалди.

Унда айтилишича, 500–600 нафарга яқин ходимлар 2025 йилнинг сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларига тегишли иш ҳақларини ҳалигача олмаган.

Ходимлар бир неча бор турли идораларга мурожаат қилганини, аммо муаммо ҳал этилмаганини билдиришган.
Видеода иштирок этган фуқароларнинг таъкидлашича, уларга “эрта-индин тўлаб берилади” деган ваъдалар берилган, бироқ ҳозиргача натижа бўлмаган. Шу сабабли улар Президентдан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтишган.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан компания ёки расмий идоралар томонидан изоҳ берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18😢2