Фарғона туманига янги ҳоким тайинлангани айтилмоқда
Фарғона туманида ҳоким алмашгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унга кўра, ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Ҳамидулло Иномов бошқа ишга ўтган.
Маълум қилинишича, у янги лавозимга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Нодирбек Машрапов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланган.
Айни пайтда Ҳамидулло Иномов айнан қайси лавозимни эгаллагани номаълум.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢1
Президент электропоездда
Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи янги электропоездда Қўқондан Марғилонга борди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи янги электропоездда Қўқондан Марғилонга борди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥13😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан “тонировка” арзонлашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб автотранспорт воситалари ойнасини қорайтириш (“тонировка”) учун рухсатнома нархи 412 минг сўмга туширилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий баёнотига кўра, амалдаги тартиб ўзгармаган. Ҳозирда “тонировка” учун рухсатнома нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари бўлиб, 3 млн 296 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, идора маълум қилишича, ёз мавсумида ушбу тўловни 412 минг сўмгача тушириш бўйича таклиф муҳокама қилинган. Бироқ мазкур таклиф ҳозирча қонуний кучга кирмаган ва амалиётга жорий этилмаган.

😢3🤷♂1
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган
Якшанба куни «Боғишамол» дам олиш мажмуаси ҳудудида одамлар бўлган аттракцион қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 7 нафар фуқаро жароҳат олгани айтиламоқда.
Ҳодиса Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида жойлашган аттракционда занжир узилиши оқибатида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аттракцион қисмлари ерга сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Гувоҳлар сўзларига кўра, жабрланганлар сони камида 7 нафарни ташкил этган. Айни пайтда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодисани тасдиқлаб, расмий маълумотда 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олгани ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилганини билдирди.
Ҳозирча ҳодиса сабаблари бўйича аниқ маълумот берилмаган. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса аттракционларнинг техник ҳолати ва уларнинг текширувдан ўтказилиши масаласига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.

👎1😢1
163,9 млрд сўм тадбиркорлар фойдасига: солиқ низолари қайта кўриб чиқилди
Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тадбиркорларни ҳимоя қилиш борасида сезиларли натижаларга эришмоқда.
Мазкур кенгаш Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги ПҚ-223-сон қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси — тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни судгача босқичда холис ва профессионал тарзда кўриб чиқишдан иборат.
Жорий йил якунларига кўра: — 168,0 млрд сўмлик 6 та мурожаат кўриб чиқилди
— Шундан 163,9 млрд сўм бўйича қарорлар тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилди
— 133,5 млрд сўм солиқ тўловлари ва 30,4 млрд сўм молиявий жарималарни бекор қилиш тавсия этилди
— Қолган 0,1 млрд сўмлик иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди.
Кенгаш қарорлари солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан мажбурий тарзда кўриб чиқилади. Бу эса тадбиркорлар учун қўшимча ҳуқуқий ҳимоя механизми сифатида хизмат қилмоқда.
Кенгаш таркибига давлат органлари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда тажрибали солиқ маслаҳатчилари киритилган. Ҳар бир мурожаат аъзолар томонидан шахсан муҳокама қилинади.
Мазкур механизм тадбиркорларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ва самарали ечим сифатида намоён бўлмоқда.
Агар сиз ҳам солиқ органлари қарорларидан норози бўлсангиз, Эксперт кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин:
📞 +998 78 150 60 06

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқув марказлари ва ўқитувчиларга мурожаат: “Иккинчи имкон” лойиҳасига қўшилинг
Ҳурматли Президент қарорларига мувофиқ, ёш маҳкумларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитишга қаратилган “Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — маҳкумларни касб-ҳунар ва тилларга ўргатиш орқали уларни озодликка чиққанидан сўнг иш билан таъминлаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда қайта жиноят содир этиш хавфини камайтиришдан иборат.
Ташаббус доирасида ўқув марказлари ва индивидуал тартибда фаолият юритувчи ўқитувчилар ҳамкорликка таклиф этилади. Агар сиз маҳкумларга замонавий ва рақамли касблар ёки чет тилларини ўргатишга тайёр бўлсангиз, таклифларингизни қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин:
https://docs.google.com/forms/d/1FAIpQLSeL0ciF39mWHgCfK15BH9zCcrON0fXkphWz6BExI2w_Nv9xOg/viewform?usp=dialog
Эслатма: Машғулотлар жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади.

Наманганда оқиб кетган 3 ёшли бола қутқариб қолинди
26 апрель куни Наманган вилояти Янги Наманган туманидаги «Мингтерак» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Наманган» каналида 3 ёшли бола сувга тушиб кетган.
Маълум қилинишича, ҳодиса вақтида Давлатобод тумани ФВ бўлими қутқарувчиси Асқаров Улуғбек хизматдан уйига қайтиб кетаётган бўлган. У болани сувда кўриб, дарҳол ҳаракатга келган ва ҳеч иккиланмай каналга шўнғиган.
Қутқарувчи тезкорлик билан чўкаётган болани сувдан олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Қайд этилишича, қутқарув жараёни маҳаллий аҳоли хонадонларидан бирига ўрнатилган кузатув камерасига ёзиб олинган.

🔥15🤷♂1👍1
Тошкентда 40 та сохта ЙТҲ орқали суғурта пулларини ўзлаштирган гуруҳ фош этилди
Маълум қилинишича, “BLACK BULL RENT” МЧЖ раҳбари А.А. бошчилигидаги гуруҳ 2024 йил давомида амалда содир бўлмаган ЙТҲларни тизимли равишда уюштириб келган.
Тергов давомида жами 40 та сохта ЙТҲ ҳолати расмийлаштирилгани маълум бўлди. Ҳар бир эпизодда деярли бир хил схема қўлланган бўлиб, бир хил автомобиллар бир неча бор турли ролларда ишлатилган. Айрим ҳолатларда битта транспорт воситаси аввал айбдор, кейин эса жабрланувчи сифатида кўрсатилган.
Фирибгарлик схемасида асосан Malibu-2, Tracker, Nexia ва ВАЗ русумидаги автомобиллардан фойдаланилган. Қалбаки ҳужжатларда зарар миқдори деярли бир хил — 13–14 миллион сўм атрофида кўрсатилиб, шу сумма суғурта товони сифатида ундирилган.
Аниқланишича, мазкур схема орқали олтита суғурта компаниясига жами 811,8 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Айбланувчиларнинг ҳар бирига 103 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

🔥1
Хотира ва қадрлаш кунида неча кун дам олинади?
2026 йилда Хотира ва қадрлаш куни 9 май санасига тўғри келиб, у ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.
Шунга мувофиқ, президент фармони асосида:
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 11 май (душанба) дам олиш кунига кўчирилган
👉 Натижада улар кетма-кет 3 кун (9–10–11 май) дам олади
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса одатдагидек 2 кун (9–10 май) дам олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилда Хотира ва қадрлаш куни 9 май санасига тўғри келиб, у ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.
Шунга мувофиқ, президент фармони асосида:
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 11 май (душанба) дам олиш кунига кўчирилган
👉 Натижада улар кетма-кет 3 кун (9–10–11 май) дам олади
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса одатдагидек 2 кун (9–10 май) дам олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Қувада агровольтаика технологияси билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қува туманида жорий этилган инновацион агровольтаика тизими имкониятларини кўздан кечирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қува туманида жорий этилган инновацион агровольтаика тизими имкониятларини кўздан кечирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥12
Шавкат Мирзиёев Қува туманидаги Каркидон сув омбори ҳудудида барпо этилаётган янги туризм мажмуаси билан танишди
Мазкур мажмуа 635 млрд сўмлик лойиҳа бўлиб, 508 гектар майдонда агро-, эко- ва экстремал туризмни қамраб олади. Ҳудудда меҳмон уйлари, дам олиш масканлари, экобозор ва ресторанлар ташкил этилган.
Лойиҳа доирасида 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти ва 2 мингга яқин иш ўрни яратилиши, йилига 750 минг сайёҳни қабул қилиш режалаштирилган. Мажмуа 2027 йилдан тўлиқ қувватда ишга тушади.
Президент туризмни иқтисодиёт ва бандликни оширишда муҳим соҳа сифатида таъкидлаб, уни янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

👍47🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада яна зўравонлик ҳолати
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Кўзмунчоқ» номли хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи қизалоқлардан бирига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалди.
Видеода тарбиячининг боланинг бошига мушт туширгани кўринган.
Ҳодиса юзасидан расмийлар томонидан ҳозирча изоҳ берилмаган

😢2🤷♂1
Навоийда археологик ёдгорлик ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олинди
Навоий вилоятида жойлашган Сармишсой дараси ҳудудида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш ҳолати аниқланди.
Маълум қилинишича, фуқаро давлат муҳофазасига олинган мазкур ҳудудда тахминан 6 гектар ер майдонида ишчиларни ёллаб, қўлбола усулда олтин ажратиб олиш билан шуғулланган.
Оқибатда 111 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилгани қайд этилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

👎3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Хоразмга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф доирасида Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатига борди.
Ташриф давомида у муассасада ташкил этилган ўқув новвойхонаси фаолияти билан танишди.
Мазкур новвойхона ўқувчиларга амалий кўникмалар бериш, уларни касбга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлашга хизмат қилмоқда.

👍61🔥14👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойда алимент қарзини тўлаган ота маъмурий жавобгарликдан озод этилди
Косонсой туманида вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 69 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлиқ қоплаган ота маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
Маълум қилинишича, қарздор томонидан белгиланган миқдордаги алимент маблағлари тўлиқ тўлаб берилгани инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий чоралар бекор қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Косонсой туманида вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 69 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлиқ қоплаган ота маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.
Маълум қилинишича, қарздор томонидан белгиланган миқдордаги алимент маблағлари тўлиқ тўлаб берилгани инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий чоралар бекор қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева инклюзив марказ тарбияланувчилари билан мулоқот қилди
Зироат Мирзиёева Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болалар ижодкорлиги ва истеъдодларини ривожлантириш инклюзив маркази тарбияланувчилари билан суҳбатлашди.
Учрашув давомида болаларнинг қобилиятлари, қизиқишлари ва ижодий ишлари билан танишилди.
Шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш, имкониятларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👍56🔥14👎1