EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой туманида алимент қарзини тўлаган ота маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Косонсой туманида вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 69 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлиқ қоплаган ота маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Маълум қилинишича, қарздор томонидан белгиланган миқдордаги алимент маблағлари тўлиқ тўлаб берилгани инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий чоралар бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

Маълум қилинишича, дастлаб Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс қўлга олинган. Улардан 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ушбу шахслар мазкур дориларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, гумонланувчиларга алоқадор яна бир шахс ушланган. Унинг ёнидан ҳам 500 дона шундай дори воситалари топилган.
Кейинги текширувлар давомида дорилар манбасини аниқлаш мақсадида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида уч нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил этилгани маълум бўлган.

Ушбу манзилдан 9 кг “Прегабалин”, 500 грамм “Тропикамид”, шунингдек 600 дона “Прегабалин” дори воситалари ҳамда уларни қадоқлаш учун мўлжалланган анжомлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкент шаҳри ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

Даулетияр Худайбергенов
Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи бўлди. У бунгача Президент администрациясида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Алишер Дусмуҳамедов эса шаҳар ҳокимининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритию келаётганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2🔥1
Президент Фарғонага боради

Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
👍44🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур гуруҳ томонидан ноқонуний равишда дори воситалари тайёрлаш ва уларни сотиш билан шуғулланиб келинган.

Натижада яширин нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Судхўрлик»: Суд — ўйин майдони эмас! Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланган. Иш 27 апрель куни Судланувчилар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Судхўрлик» иши: EFFECT.UZ ходимлари очиқ суд мажлисига киритилмади

Тошкент шаҳрида жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида фирибгарлик ва товламачиликка оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди. Суд мажлиси судья Сирожиддин Хасанов раислигида ўтказилмоқда.

27 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган очиқ суд мажлисига EFFECT.UZ нашри ходимлари киритилмаган.

Тергов материалларига кўра, иш доирасида айбланаётган шахслар фуқароларга қарз бериш баҳонасида уларнинг кўчмас мулкларини гаров сифатида расмийлаштириб, кейинчалик ушбу мулкларни ўз номларига ўтказгани айтилмоқда. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолларда эса мулк эгалари уйидан чиқарилган ва кўчмас мулклар олиб қўйилган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк қиймати берилган қарз миқдоридан бир неча баробар юқори бўлгани таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу иш бўйича Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев ва Тимур Хусанов 2024 йил 11 сентябрь куни қўлга олинган. Жами 43 нафар фуқаро жабрланган деб топилган.

Судланувчилар орасида Тимур Хусанов, Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев билан бир қаторда Гульжан Мусаева, Олег Ни, Иззатулла Суннатуллаев, Лазизходжа Нарходжаев, Юрий Ан ва Акмалжон Расулов ҳам бор.

Аввалроқ жабрланувчилар суд мажлислари давомида айрим судланувчилар томонидан турли ноўрин ҳаракатлар содир этилаётгани юзасидан эътироз билдирган эди.

Ҳозирча суд мажлиси нега оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпиқ тарзда ўтказилаётганига расмий изоҳ берилмади.
👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда оғир ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди

26 апрель куни соат 23:10 да “A-373” йўлининг 93-км қисмида HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 4 та автомобиль билан тўқнашган.

Оқибатда “Cobalt” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Яна 4 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Тошкентда 5 кун иссиқ сув бўлмайди

2026 йил 27 апрелдан 1 майга қадар Тошкент шаҳрида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади.
Бу ҳолат 7-ИМ ҳамда ТошИЭМ қозонхоналарида олиб бориладиган режали профилактика ишлари билан боғлиқ.
Чекловлар қуйидаги туманларни қамраб олади:
Яшнобод
Яккасарой
Миробод
Чилонзор
Шайхонтоҳур
Сергели туманининг айрим ҳудудлари
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чехия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

29–30 апрель кунлари Андрей Бабиш бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Ташрифнинг асосий мақсади — инвестиция, саноат, иқтисодиёт ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат.

Чехия элчисининг маълум қилишича, ташриф доирасида темир йўл транспорти соҳасида Škoda Transportation иштирокидаги йирик лойиҳани амалга ошириш бошланади.

Ушбу лойиҳа электропоездларни етказиб бериш, уларни Ўзбекистонда йиғиш ҳамда босқичма-босқич ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ўз ичига олади.

Мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Паркентда адашган фуқаролар қутқарилди

26 апрель куни кечқурун соат 23:50 да Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига “112” тизими орқали Паркент туманининг “Кумушкон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркентсой сойи бўйида икки нафар фуқаро адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълумотга кўра, фуқаролар сайр қилиш мақсадида мазкур ҳудудга бориб, йўлни топа олмаган.

Хабар асосида қутқарувчилар зудлик билан ҳудудга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган. Натижада адашиб қолган фуқаролар топилиб, соғ-саломат ҳолда хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган ва яшаш манзилларига кузатилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
СМС хабарномалар нархи ошмайди

HUMO 1 майдан карта операциялари ва қолдиқ ҳақидаги СМС хабарномалар нархи ошмаслигини маълум қилди.

13131 рақамидан юбориладиган ҳар бир хабар учун амалдаги 84,2 сўмлик тариф сақлаб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда васий аёл 2 қизга зўравонлик қилиб, пул талаб қилди

Тойлоқ туманида васий аёл 2017 ва 2019 йилларда туғилган икки нафар қизга жисмоний ва руҳий зўравонлик қилиб, уларни видеога олган ҳолда хориждаги онасидан пул ундиришга уринган.

Ҳолат фош этилгач, аёл васийликдан четлатилди. Болалар хавфсиз жойга жойлаштирилиб, суд-тиббий экспертизадан ўтказилмоқда. Ҳозирда ИИБ томонидан текширув олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:

+998971663232
+998979663232

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф доирасида Урганч шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 96-сон мактаб-интернатига борди.

Ташриф давомида у муассасада ташкил этилган ўқув новвойхонаси фаолияти билан танишди.

Ушбу новвойхона ўқувчиларга амалий кўникмалар бериш, уларни касбга йўналтириш ва мустақил ҳаётга тайёрлаш мақсадида йўлга қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16🤔2😢2
Фарғона туманига янги ҳоким тайинлангани айтилмоқда

Фарғона туманида ҳоким алмашгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Унга кўра, ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Ҳамидулло Иномов бошқа ишга ўтган.

Маълум қилинишича, у янги лавозимга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Нодирбек Машрапов Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланган.

Айни пайтда Ҳамидулло Иномов айнан қайси лавозимни эгаллагани номаълум.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Президент электропоездда

Шавкат Мирзиёев Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи янги электропоездда Қўқондан Марғилонга борди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥13😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан “тонировка” арзонлашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб автотранспорт воситалари ойнасини қорайтириш (“тонировка”) учун рухсатнома нархи 412 минг сўмга туширилиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий баёнотига кўра, амалдаги тартиб ўзгармаган. Ҳозирда “тонировка” учун рухсатнома нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари бўлиб, 3 млн 296 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, идора маълум қилишича, ёз мавсумида ушбу тўловни 412 минг сўмгача тушириш бўйича таклиф муҳокама қилинган. Бироқ мазкур таклиф ҳозирча қонуний кучга кирмаган ва амалиётга жорий этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
Андижонда аттракцион қулади: камида 7 киши жароҳатланган

Якшанба куни «Боғишамол» дам олиш мажмуаси ҳудудида одамлар бўлган аттракцион қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 7 нафар фуқаро жароҳат олгани айтиламоқда.

Ҳодиса Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида жойлашган аттракционда занжир узилиши оқибатида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аттракцион қисмлари ерга сочилиб ётганини кўриш мумкин.

Гувоҳлар сўзларига кўра, жабрланганлар сони камида 7 нафарни ташкил этган. Айни пайтда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодисани тасдиқлаб, расмий маълумотда 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олгани ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилганини билдирди.

Ҳозирча ҳодиса сабаблари бўйича аниқ маълумот берилмаган. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса аттракционларнинг техник ҳолати ва уларнинг текширувдан ўтказилиши масаласига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
163,9 млрд сўм тадбиркорлар фойдасига: солиқ низолари қайта кўриб чиқилди

Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тадбиркорларни ҳимоя қилиш борасида сезиларли натижаларга эришмоқда.

Мазкур кенгаш Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги ПҚ-223-сон қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси — тадбиркорлар ва солиқ органлари ўртасидаги низоларни судгача босқичда холис ва профессионал тарзда кўриб чиқишдан иборат.

Жорий йил якунларига кўра: — 168,0 млрд сўмлик 6 та мурожаат кўриб чиқилди
— Шундан 163,9 млрд сўм бўйича қарорлар тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилди
— 133,5 млрд сўм солиқ тўловлари ва 30,4 млрд сўм молиявий жарималарни бекор қилиш тавсия этилди
— Қолган 0,1 млрд сўмлик иш қайта кўриб чиқиш учун юборилди.

Кенгаш қарорлари солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан мажбурий тарзда кўриб чиқилади. Бу эса тадбиркорлар учун қўшимча ҳуқуқий ҳимоя механизми сифатида хизмат қилмоқда.

Кенгаш таркибига давлат органлари вакиллари, халқаро экспертлар ҳамда тажрибали солиқ маслаҳатчилари киритилган. Ҳар бир мурожаат аъзолар томонидан шахсан муҳокама қилинади.
Мазкур механизм тадбиркорларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ва самарали ечим сифатида намоён бўлмоқда.

Агар сиз ҳам солиқ органлари қарорларидан норози бўлсангиз, Эксперт кенгашига мурожаат қилишингиз мумкин:
📞 +998 78 150 60 06

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқув марказлари ва ўқитувчиларга мурожаат: “Иккинчи имкон” лойиҳасига қўшилинг

Ҳурматли Президент қарорларига мувофиқ, ёш маҳкумларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитишга қаратилган “Иккинчи имкон” лойиҳасига старт берилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади — маҳкумларни касб-ҳунар ва тилларга ўргатиш орқали уларни озодликка чиққанидан сўнг иш билан таъминлаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда қайта жиноят содир этиш хавфини камайтиришдан иборат.

Ташаббус доирасида ўқув марказлари ва индивидуал тартибда фаолият юритувчи ўқитувчилар ҳамкорликка таклиф этилади. Агар сиз маҳкумларга замонавий ва рақамли касблар ёки чет тилларини ўргатишга тайёр бўлсангиз, таклифларингизни қуйидаги ҳавола орқали юборишингиз мумкин:

https://docs.google.com/forms/d/1FAIpQLSeL0ciF39mWHgCfK15BH9zCcrON0fXkphWz6BExI2w_Nv9xOg/viewform?usp=dialog⁠

Эслатма: Машғулотлар жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1