EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Фермерлар: “Пул тўладик, энди техникамизни ҳам олиб кетишмоқчими?”

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси олдида турли ҳудудлардан келган фермерлар ва тадбиркорлар тўпланди. Уларни бу ерга олиб келган муаммо — лизинг асосида олинган қишлоқ хўжалиги техникалари билан боғлиқ баҳсли ҳолатдир.

Фермерларнинг айтишича, улар тракторларни лизинг шартномалари асосида олиб, тўловларни тўлиқ амалга оширган. Бироқ шунга қарамай, бошқа лизинг компанияси томонидан ушбу техникаларни қайтариб олишга уринишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Бу ҳолат фермерлар орасида жиддий хавотир уйғотган. Улар нафақат сарфланган маблағлардан, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техникаларидан ҳам айрилиб қолишдан қўрқишмоқда.

Фермерлар мазкур вазият юзасидан масъул ташкилотлардан аниқ изоҳ ва ҳуқуқий ечим кутаётганини билдирмоқда. Айни пайтда, ҳолатга алоқадор сифатида тилга олинаётган «Agro Stroy Leasing» МЧЖ ва «Artum Trans Service» МЧЖ вакилларининг позицияси ҳозирча маълум эмас. Таҳририят ушбу компаниялардан расмий муносабат олишга тайёр эканини маълум қилади.

Фермерлар Президент Халқ қабулхонаси орқали муаммога ечим топилишига умид билдирмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар қандай қарор қабул қилиши эса вақт ўтиши билан аниқ бўлади.

Аъзам Хўжақулов

👉 https://youtu.be/D4IwDA9eg7I
👍6😢3🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Нафрат нотўғри, Хитойда пул бор – DNA MOTORS ишида кескин юриш 23 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зарар қопланса, уларни ҳеч ким қамоқда сақламайди» – Адвокат DNA Motors иши бўйича

“DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

Собиқ мансабдорнинг адвокати Бобир Муқаддамов Effect.uz’га судланувчиларни ичкарида қолиши вазиятни ўзгартирмаслигини, агар улар озодликка чиқадиган бўлса, келтирилган зарарлар тўлиқ қопланиши мумкинлигига урғу қаратди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
177 миллион сўмлик «пора»: Натижа — жиноят иши

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йил бошидан буён 30 та ҳолат аниқланган.

Унда фуқаролар томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига жами 177 миллион сўмдан ортиқ миқдорда пора таклиф қилингани қайд этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Бухорода 2 нафар божхона ходими гиёҳвандлик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ушланди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 2 нафар божхона ходими гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинган.

Текширув давомида улардан бирининг хонадони кўздан кечирилганда, 5 туп каннабис ўсимлиги парвариш қилинаётгани аниқланди. Шунингдек, хонадонда ҳеч қандай ҳужжатларсиз 4,5 мм калибрли қурол сақланаётгани ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бахтиёр Фозилов «мужик» одам, аммо…

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Боровский кўчасидаги Tims Clinic объектида ишлаган 500 нафардан ортиқ ишчи бир неча ойдан бери ўз меҳнат ҳақини ололмаётганини билдирмоқда.

Объектда ишлаган фуқароларнинг айтишича, улар сентябрь, октябрь ва ноябрь ойлари учун ҳисобланган ойликларини ҳанузгача олмаган. Муаммо декабрь ойидан буён ҳал этилмаяпти. Мазкур объектдаги ишлар Enter Engineering билан боғлиқ бўлиб, эътиборлиси, Effect.uz ихтиёридаги видеолавҳада айрим ишчилар ойлик талаб қилиб мурожаат қилган пайтда ҳудудда ички ишлар ходими ҳам бўлгани кўринади. Ушбу шахс маош бўйича қарздорлик 15 мартгача бартараф этилиши мумкинлигини билдирган.

Шунингдек, Ички ишлар ходими ўзбекистонлик йирик тадбиркор Бахтиёр Шуҳратович Фозилов номини тилга олиб, у инсон айтганини бажарадиган эркак дея тарифлаган.

Маълумки, маошлар кечикиши билан боғлиқ ҳолатлар Eriell Group, Enter Engineering’га алоқадор корхоналарда ҳам кўп кузатилади. Хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг март ойидаги маълумотига кўра, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан компания ва унга алоқадор корхоналар фаолияти юзасидан ўтказилган текширувлар натижасида Enter Engineering билан боғлиқ 12 754 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилгани қайд этилади.

Жумладан, 2026 йилда Тошкент шаҳар, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 11 та объектда фаолият юритувчи 34 та корхонада иш ҳақи қарздорлиги ундирилган. Ҳозирча Effect.uz’га қайси давлат ташкилоти айнан Tims Clinic’да ишлаган ходимларга қандай амалий ёрдамлар кўрсатгани маълум эмас.

Ходимларнинг таъкидлашича, ойлик билан боғлиқ муаммолар бошланганига 6 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада аниқ натижа кўринмаяпти. Бунинг оқибатида эса оддий ишчиларнинг ижтимоий аҳволи кундан-кунга салбийлашиб бормоқда.

Ишчилар масъул ташкилотлардан ушбу ҳолатга расмий изоҳ беришни ҳамда меҳнат ҳақларини тез орада тўлашни сўрамоқда. Effect.uz таҳририяти мазкур масала юзасидан тегишли идоралар ва тилга олинган ташкилотлардан расмий муносабат кутади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Тошкентда йирик жиноий «тўда» устидан суд бошланди Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланди. Судланувчилар…
⚡️«Судхўрлик»: Суд — ўйин майдони эмас!

Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланган. Иш 27 апрель куни

Судланувчилар фуқароларга қарз бериш баҳонасида кўчмас мулкларни гаров сифатида расмийлаштириш орқали уларни ўз номларига ўтказгани айтилади. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолатларда эса фуқароларни уйидан чиқариш ва мулкни олиб қўйиш ҳолатлари кузатилган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк қиймати берилган қарздан 3–4 баробар юқори бўлган.

Мазкур иш доирасида Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев ва Тимур Хусанов 2024 йил 11 сентябрь куни қўлга олинган. 43 нафар фуқаро ушбу ҳолатдан жабрланган. Айбланувчилар қаторида Тимур Хусанов, Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев билан бирга Гульжан Мусаева, Олег Ни, Иззатулла Суннатуллаев, Лазизходжа Нарходжаев, Юрий Ан ва Акмалжон Расулов ҳам бор. Жабрланувчилар суд залида судланувчилар томонидан турли ҳаракатлар содир этилаётганига эътироз билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, суд иши 27 апрель куни судья Сирожиддин Ҳасанов раислигида давом эттирилади,

👉 https://youtu.be/_eCK3CRuDXg
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой туманида алимент қарзини тўлаган ота маъмурий жавобгарликдан озод этилди

Косонсой туманида вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун 69 миллион сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлиқ қоплаган ота маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Маълум қилинишича, қарздор томонидан белгиланган миқдордаги алимент маблағлари тўлиқ тўлаб берилгани инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий чоралар бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

Маълум қилинишича, дастлаб Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс қўлга олинган. Улардан 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ушбу шахслар мазкур дориларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган.

Тезкор тадбирлар давом эттирилиб, гумонланувчиларга алоқадор яна бир шахс ушланган. Унинг ёнидан ҳам 500 дона шундай дори воситалари топилган.
Кейинги текширувлар давомида дорилар манбасини аниқлаш мақсадида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида уч нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил этилгани маълум бўлган.

Ушбу манзилдан 9 кг “Прегабалин”, 500 грамм “Тропикамид”, шунингдек 600 дона “Прегабалин” дори воситалари ҳамда уларни қадоқлаш учун мўлжалланган анжомлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкент шаҳри ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

Даулетияр Худайбергенов
Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи бўлди. У бунгача Президент администрациясида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Алишер Дусмуҳамедов эса шаҳар ҳокимининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Божхона қўмитаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритию келаётганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2🔥1
Президент Фарғонага боради

Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради

Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
👍44🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур гуруҳ томонидан ноқонуний равишда дори воситалари тайёрлаш ва уларни сотиш билан шуғулланиб келинган.

Натижада яширин нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тўхтатилган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчиларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Судхўрлик»: Суд — ўйин майдони эмас! Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланган. Иш 27 апрель куни Судланувчилар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Судхўрлик» иши: EFFECT.UZ ходимлари очиқ суд мажлисига киритилмади

Тошкент шаҳрида жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида фирибгарлик ва товламачиликка оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди. Суд мажлиси судья Сирожиддин Хасанов раислигида ўтказилмоқда.

27 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган очиқ суд мажлисига EFFECT.UZ нашри ходимлари киритилмаган.

Тергов материалларига кўра, иш доирасида айбланаётган шахслар фуқароларга қарз бериш баҳонасида уларнинг кўчмас мулкларини гаров сифатида расмийлаштириб, кейинчалик ушбу мулкларни ўз номларига ўтказгани айтилмоқда. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолларда эса мулк эгалари уйидан чиқарилган ва кўчмас мулклар олиб қўйилган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк қиймати берилган қарз миқдоридан бир неча баробар юқори бўлгани таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу иш бўйича Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев ва Тимур Хусанов 2024 йил 11 сентябрь куни қўлга олинган. Жами 43 нафар фуқаро жабрланган деб топилган.

Судланувчилар орасида Тимур Хусанов, Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев билан бир қаторда Гульжан Мусаева, Олег Ни, Иззатулла Суннатуллаев, Лазизходжа Нарходжаев, Юрий Ан ва Акмалжон Расулов ҳам бор.

Аввалроқ жабрланувчилар суд мажлислари давомида айрим судланувчилар томонидан турли ноўрин ҳаракатлар содир этилаётгани юзасидан эътироз билдирган эди.

Ҳозирча суд мажлиси нега оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ёпиқ тарзда ўтказилаётганига расмий изоҳ берилмади.
👍6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда оғир ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди

26 апрель куни соат 23:10 да “A-373” йўлининг 93-км қисмида HOWO юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, 4 та автомобиль билан тўқнашган.

Оқибатда “Cobalt” ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Яна 4 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Тошкентда 5 кун иссиқ сув бўлмайди

2026 йил 27 апрелдан 1 майга қадар Тошкент шаҳрида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади.
Бу ҳолат 7-ИМ ҳамда ТошИЭМ қозонхоналарида олиб бориладиган режали профилактика ишлари билан боғлиқ.
Чекловлар қуйидаги туманларни қамраб олади:
Яшнобод
Яккасарой
Миробод
Чилонзор
Шайхонтоҳур
Сергели туманининг айрим ҳудудлари
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чехия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

29–30 апрель кунлари Андрей Бабиш бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.

Ташрифнинг асосий мақсади — инвестиция, саноат, иқтисодиёт ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни муҳокама қилишдан иборат.

Чехия элчисининг маълум қилишича, ташриф доирасида темир йўл транспорти соҳасида Škoda Transportation иштирокидаги йирик лойиҳани амалга ошириш бошланади.

Ушбу лойиҳа электропоездларни етказиб бериш, уларни Ўзбекистонда йиғиш ҳамда босқичма-босқич ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ўз ичига олади.

Мазкур ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Паркентда адашган фуқаролар қутқарилди

26 апрель куни кечқурун соат 23:50 да Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига “112” тизими орқали Паркент туманининг “Кумушкон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Паркентсой сойи бўйида икки нафар фуқаро адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълумотга кўра, фуқаролар сайр қилиш мақсадида мазкур ҳудудга бориб, йўлни топа олмаган.

Хабар асосида қутқарувчилар зудлик билан ҳудудга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб боришган. Натижада адашиб қолган фуқаролар топилиб, соғ-саломат ҳолда хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган ва яшаш манзилларига кузатилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
СМС хабарномалар нархи ошмайди

HUMO 1 майдан карта операциялари ва қолдиқ ҳақидаги СМС хабарномалар нархи ошмаслигини маълум қилди.

13131 рақамидан юбориладиган ҳар бир хабар учун амалдаги 84,2 сўмлик тариф сақлаб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда васий аёл 2 қизга зўравонлик қилиб, пул талаб қилди

Тойлоқ туманида васий аёл 2017 ва 2019 йилларда туғилган икки нафар қизга жисмоний ва руҳий зўравонлик қилиб, уларни видеога олган ҳолда хориждаги онасидан пул ундиришга уринган.

Ҳолат фош этилгач, аёл васийликдан четлатилди. Болалар хавфсиз жойга жойлаштирилиб, суд-тиббий экспертизадан ўтказилмоқда. Ҳозирда ИИБ томонидан текширув олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:

+998971663232
+998979663232

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1