EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сити» ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Ҳусанов ғалаба голини ўзгача нишонлади

«Манчестер Сити» кубок ярим финалида «Саутгемптон» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Шу билан бирга, у жамоанинг иккинчи голини ўзига хос тарзда нишонлагани билан эътибор қаратди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
⚡️ЖАРда очиқ қабул: мурожаатлар ҳал бўладими?

25 апрель куни «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтган қабулда  Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари, полковник Рамазон Ашропов аҳоли мурожаатларини шахсан тинглади.

Қабулда фуқаролар томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, эксперт-криминалистика ҳамда ҳуқуқий статистика соҳаларига оид масалалар кўтарилди. Мурожаатлар юзасидан ИИВ ва Тергов департаменти масъуллари томонидан тегишли ўрганишлар бошланди.

Шунингдек, видеоконференц алоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар аҳолиси мурожаатлари ҳам қабул қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
⚡️Нафрат нотўғри, Хитойда пул бор – DNA MOTORS ишида кескин юриш

23 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

Аниқланишича, компания томонидан Хитойдан электромобил олиб келиш ваъдаси берилган бўлиб, мажбуриятлар орадан йиллар ўтсада бажарилмаган. Ушбу ҳолат бўйича бир қатор шахсларга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилган.

Айбланувчилар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияев ҳам бор.

Суд жараёнидан сўнг судланувчи Наргис Саидназирханованинг адвокати Бобир Муқаддамов Effect.uz’га интервью бериб, судланувчиларни ичкарида қолиши вазиятни ўзгартирмаслигини, агар улар озодликка чиқадиган бўлса, келтирилган зарарлар тўлиқ қопланиши мумкинлигини маълум қилди.

Жабрланувчиларнинг адвокати эса Муқаддамовнинг фикрларини инкор этиб, судланувчиларда зарар қоплаш истаги йўқлигини агар хоҳиш бўлса, ичкаридан бўлса ҳам жабрланувчиларга пулларнинг қайтариш мумкинлигини билдирди.

👉 https://youtu.be/uEPjKV_cTJ8
🔥4
Трамп бўлган меҳмонхонада отишма юз берди

​АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп бўлган меҳмонхонада отишма содир бўлди.

​Маълум қилинишича, ҳодиса журналистлар учун ташкил этилган кечки зиёфат чоғида юз берган. Хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, собиқ президент ва барча меҳмонлар зудлик билан эвакуация қилинган.

Доналд Трампнинг билдиришича, ўт очган шахс тез орада қўлга олинган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
Ер олди-сотдисига оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш керак — Президент

Ерга бўлган ижара ҳуқуқини молиявий восита сифатида кенгайтириш, уни нафақат тижорат кредитлари, балки лизинг, ипотека ва банк кафолатини олиш учун ҳам гаровга қўйиш имкониятини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, ер участкаси бўш турган ер сифатида ҳисобга олиш тартибини соддалаштириш, ерларни қайта ижарага беришда шартномаларни ҳақ эвазига ёки текинга тузиш мумкинлигини аниқ белгилаш таклиф қилинди.

Шундан келиб чиқиб, ер олди-сотдисига оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16🤔2
Трамп отишма бошлангани акс этган видеони ва қўлга олинган шахс суратини намойиш қилди

Қўлга олинган шахс 31 ёшли Коул Томас Аллен ҳисобланади. "Нью-Йорк пост" нашри гумонланувчи Калифорния штатида ўқитувчи бўлиб ишлаганини ёзмоқда.

Отишмада АҚШ Махфий хизматининг бир нафар ходими яраланган. Трамп уни зирҳнимча қутқариб қолганини айтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ургутда янгиланган тиббиёт марказида биринчи чақалоқ туғилди, унга Шавкатжон деб исм қўйилди

Саида Мирзиёева Самарқандга ташрифи чоғида илгари хароба ҳолатда бўлган поликлиника қисқа вақт ичида замонавий тиббиёт марказига айлантирилгани билан танишганди.

Марказда 16 та қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатадиган туғуруқ бўлимида илк чақалоқ дунёга келди. Унга Шавкатжон деб исм қўйилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥16
Судда шов-шув: ИИБ ходими Санжар Каримовнинг уйидан «эсталикка» буюм олиб чиққанини тан олди

​Санжар Каримов (San Jay) иши бўйича ўтаётган суд мажлисида кутилмаган деталлар юзага чиқди. Маълум бўлишича, тинтув вақтида тезкор ходимлардан бири хонадондаги бренд буюмни ҳеч кимга айтмай олиб чиқиб, хизмат машинасига яширган. Каримов наркологияга олиб кетилаётган вақтда ўз буюмини машинада кўриб қолган.

​Тезкор ходим судда ушбу ҳолатни тан олиб, буюмни «қўлида ўйнаб ўтириб, беихтиёр олиб чиқиб кетганини» ва кейинчалик гўёки розилик асосида ўзида қолдирмоқчи бўлганини айтди. Шунингдек, Санжар Каримов уйидаги қимматбаҳо соатларнинг тақдири ва бутлиги юзасидан ҳам шубҳа билдирди. Ходим эса фақат ўзи олган нарсага жавоб беришини, қолган мол-мулкларнинг хавфсизлигига кафолат беролмаслигини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🤔2👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ раҳбари қамоққа олинди

Фавқулодда вазиятлар бўлими (ФВБ)нинг Тошкент вилоятидаги туманларидан бирига раҳбарлик қилган мансабдор шахс тадбиркордан катта миқдорда пул талаб қилгани учун қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, у 3 та сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда бетон плитали йўл ўтказгичлари қуриш бўйича умумий қиймати 5,04 млрд сўмлик шартномаларни маҳаллий МЧЖга олиб берганини важ қилиб, корхона раҳбаридан 63 минг доллар талаб қилган.

Маълум қилинишича, мансабдор жорий йилнинг март–апрель ойларида 24 минг доллар олган. У яна 25 минг долларни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

Бухоро вилоятида хизмат фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйган 17 нафар раҳбарга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бу орқали уларнинг келгусидаги хизмат фаолиятини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган.

24 апрель куни Ички ишлар вазири ўринбосарлари — полковниклар Диёрбек Саттаров ва Рустам Мирзаев раислигида Бухоро шаҳридаги “Шайх ул-Олам” маҳалласида жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда хавфсиз муҳит яратишга қаратилган амалий ўрганишлар ўтказилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ИИБда йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида хизматда юқори натижаларга эришиб, бошқаларга намуна бўлаётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🤔1
⚡️Фермерлар: “Пул тўладик, энди техникамизни ҳам олиб кетишмоқчими?”

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси олдида турли ҳудудлардан келган фермерлар ва тадбиркорлар тўпланди. Уларни бу ерга олиб келган муаммо — лизинг асосида олинган қишлоқ хўжалиги техникалари билан боғлиқ баҳсли ҳолатдир.

Фермерларнинг айтишича, улар тракторларни лизинг шартномалари асосида олиб, тўловларни тўлиқ амалга оширган. Бироқ шунга қарамай, бошқа лизинг компанияси томонидан ушбу техникаларни қайтариб олишга уринишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Бу ҳолат фермерлар орасида жиддий хавотир уйғотган. Улар нафақат сарфланган маблағлардан, балки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техникаларидан ҳам айрилиб қолишдан қўрқишмоқда.

Фермерлар мазкур вазият юзасидан масъул ташкилотлардан аниқ изоҳ ва ҳуқуқий ечим кутаётганини билдирмоқда. Айни пайтда, ҳолатга алоқадор сифатида тилга олинаётган «Agro Stroy Leasing» МЧЖ ва «Artum Trans Service» МЧЖ вакилларининг позицияси ҳозирча маълум эмас. Таҳририят ушбу компаниялардан расмий муносабат олишга тайёр эканини маълум қилади.

Фермерлар Президент Халқ қабулхонаси орқали муаммога ечим топилишига умид билдирмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар қандай қарор қабул қилиши эса вақт ўтиши билан аниқ бўлади.

Аъзам Хўжақулов

👉 https://youtu.be/D4IwDA9eg7I
👍6😢3🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Нафрат нотўғри, Хитойда пул бор – DNA MOTORS ишида кескин юриш 23 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зарар қопланса, уларни ҳеч ким қамоқда сақламайди» – Адвокат DNA Motors иши бўйича

“DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

Собиқ мансабдорнинг адвокати Бобир Муқаддамов Effect.uz’га судланувчиларни ичкарида қолиши вазиятни ўзгартирмаслигини, агар улар озодликка чиқадиган бўлса, келтирилган зарарлар тўлиқ қопланиши мумкинлигига урғу қаратди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
177 миллион сўмлик «пора»: Натижа — жиноят иши

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йил бошидан буён 30 та ҳолат аниқланган.

Унда фуқаролар томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига жами 177 миллион сўмдан ортиқ миқдорда пора таклиф қилингани қайд этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Бухорода 2 нафар божхона ходими гиёҳвандлик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ушланди

Жорий йилнинг 23 апрель куни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда 2 нафар божхона ходими гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинган.

Текширув давомида улардан бирининг хонадони кўздан кечирилганда, 5 туп каннабис ўсимлиги парвариш қилинаётгани аниқланди. Шунингдек, хонадонда ҳеч қандай ҳужжатларсиз 4,5 мм калибрли қурол сақланаётгани ҳам фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1