This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг кескин эътирози
24 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес соҳасида янги иш ўринлари яратиш масаласи диққат марказида бўлди.
Йиғилишда белгиланишича, бундан буён ушбу йўналишдаги кўрсаткичлар учун Марказий банк раиси Тимур Ишметов ҳамда тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади ва улардан натижалар қатъий сўралади.
Давлат раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг фаолиятини танқид остига олиб, улар ҳар ҳафта камида бир маротаба маҳаллий банклар билан мулоқот қилишлари шартлигини таъкидлади. Ҳокимлар олдига «Бу ҳафта қандай ишлар амалга оширилди?», «Лойиҳалар фабрикасининг натижаси қани?», «Сунъий интеллект туман салоҳияти ҳақида қандай маълумот бермоқда?» каби аниқ саволларни ўртага ташлаш вазифаси қўйилди.
Президент ҳокимларнинг иш услубига тўхталар экан, «Нимага Президент тикка туриб, 3 соатлаб ҳаммани эшитишга вақт топади, нимага туман ва вилоят ҳокимлари эшитмайди? Нимага?» дея ўз эътирозини қатъий ифода этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍56🔥10🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Ким қандай ишлаяпти, қандай нафас оляпти, ким қуруқ креслони эгаллаб, ислоҳотлар ижросини чўзаяпти — ҳаммасини кўриб, билиб турибман. Лекин арқонни узун ташлаб қўйганман”.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ким қандай ишлаяпти, қандай нафас оляпти, ким қуруқ креслони эгаллаб, ислоҳотлар ижросини чўзаяпти — ҳаммасини кўриб, билиб турибман. Лекин арқонни узун ташлаб қўйганман”.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16🤔4
Қўқон ва Бекободда ноқонуний алкоголь ва тамаки савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қўқон ва Бекобод шаҳарларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Қўқон шаҳридаги текширувда якка тартибдаги тадбиркор “Т.Д.”га қарашли савдо дўконида умумий қиймати 288,2 млн сўм бўлган 140 турдаги 14 311 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ҳамда 26 турдаги 240 қути чет элда ишлаб чиқарилган электрон тамаки воситалари ноқонуний равишда сотувга қўйилгани аниқланган. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Бекобод шаҳрида ўтказилган тадбирда “A.” МЧЖ раҳбари К.Ш. савдо дўконида 619 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 турдаги 1 208 қути тамаки маҳсулотларини сотувга чиқаргани фош этилди. Мазкур маҳсулотлар ҳам далил сифатида расмийлаштирилди.
Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

⚡️Болаларни куттираётган «катталар»: Қибрайдаги боғча очилишини яна қанча кутиш керак?
Тошкент вилояти Қибрай тумани Бойжигит маҳалласида барпо этилган 22-сонли янги мактабгача таълим ташкилоти ҳалигача фаолият бошламагани аҳоли ўртасида норозиликларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур боғча қурилиши 2025 йил бошида бошланган бўлиб, уни 2026 йил январь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди. Бироқ объект тўлиқ қуриб битказилганига қарамай, у ҳанузгача ишга туширилмаган.
Маҳалла аҳолиси таъкидлашича, боғчанинг очилиши бир неча ойдан бери кечикмоқда. Бу эса болаларни боғчага жойлаштириш ва ота-оналарнинг иш билан таъминланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Аҳоли ушбу масала юзасидан маҳаллий ҳокимият ва мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ ҳозирга қадар аниқ ва тўлиқ жавоб берилмаган.
Effect.uz'га келиб тушган мурожаат асосида журналистлар ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганди ҳамда масъул идора вакилларига расмий сўровлар юборди. Маҳалла аҳолиси эса боғча яқин вақт ичида ишга туширилиб, болалар учун муносиб шароит яратилишига умид билдирмоқда.
👉 https://youtu.be/aeUVpF7BDds

YouTube
БОЛАЛАРГА КЕРАК КАТТАЛАР. ҲОКИМЛАР БИЛИШИ КЕРАК? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🤔2👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда миллиардлаб айланмага эга ноқонуний қимор тармоғи фош этилди
Наманган вилояти Давлатобод туманида фаолият юритган “Cyber Arena” номли ўйин клуби ниқоби остида ташкил этилган йирик ноқонуний қимор тармоғи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди.
Тезкор тадбирлар давомида ушбу масканда махсус платформалар ёрдамида пул тикилиб, қимор ўйинлари молиялаштириб келингани аниқланди.
Ўрганишлар натижасида миллиардлаб сўмлик молиявий транзакциялар, шунингдек, криптоактивлар орқали амалга оширилган шубҳали операциялар қайд этилди. Гумонланувчилардан катта миқдордаги нақд пуллар, банк карталари, мобил қурилмалар ва компьютер техникалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “права”сиз ҳайдовчи 11 ёшли болани уриб кетди
Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс Lacetti’да ЙТҲ содир этиб, 2015 йилда туғилган болани уриб юборди.
Ҳодиса 20 апрель куни ҳалқа йўлида юз берган. Ҳайдовчи юқори тезликда бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва пиёдани урган. Автомобиль устун, тўсиқ ва дарахтга урилиб тўхтаган.
Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. Унда мия чайқалиши ва турли жароҳатлар аниқланган. Ҳозирда аҳволи яхшиланиб, уйига жавоб берилган.
Ҳайдовчи ушланган, тергов ишлари давом этмоқда.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммасини янги қурамиз» – Саида Мирзиёеванинг Самарқандга ташриф тафсилотлари эълон қилинди
Ичимлик суви, янги қурилишлар ва замонавий тиббиёт — Самарқанддаги ўзгаришлар бир видеолавҳада жамланди.
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Самарқанд вилоятига ташрифи акс этган видеоролик эълон қилинди.
Ташриф Президент топшириғи асосида амалга оширилган бўлиб, унда ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалий ишлар кўздан кечирилган.
Жумладан, Тойлоқ туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув тармоқларини реконструкция қилиш ишлари ўрганилди. Ургут туманида эса янги турар жойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар қурилиши ҳамда мавжуд объектларни янгилаш жараёнлари билан танишилди.
Шунингдек, ташриф давомида «Навоий» оилавий поликлиникаси ҳам кўздан кечирилди. Мазкур муассаса 16 та қишлоқ аҳолиси, хусусан аёллар учун замонавий тиббий хизмат кўрсатмоқда.

👍51🔥13👎1🤔1
⚡️Кун ўтаверади, ҳокимлик ваъдалардан чарчамайди! Юқори Чирчиқнинг хавфли йўллари
Тошкент вилоятида мактабга қатнайдиган болалар ҳар куни хавф билан юзма-юз — пиёдалар йўлаги йўқлиги уларни автомобил йўлидан юришга мажбур қилмоқда.
Effect.uz’га йўлланган навбатдаги мурожаатда Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Бирлик МФЙ аҳолисининг дарди очиқланган.
Аҳоли вакилларининг маълум қилишича, ҳудудда яшовчи ўқувчилар мактабга етиб бориш учун ҳар куни 2 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. Бироқ асосий муаммо масофа эмас.
Таъкидланишича, мактабга олиб борадиган йўл бўйлаб пиёдалар учун мўлжалланган тротуар мавжуд эмас. Йўл четига ўрнатилган темир тўсиқлар эса болалар ҳаракатини янада чекламоқда. Натижада ўқувчилар автомобиллар қатнови юқори бўлган йўлда юришга мажбур.
Ушбу ҳолат юзасидан бир неча бор туман ҳокимлигига мурожаат қилинган. Масъуллар жойига чиқиб, вазиятни ўрганган ва муаммони ҳал этишга ваъда берган. Бироқ ҳозирга қадар амалий чоралар кўрилмаган.
Фуқароларо ҳудудда энг долзарб масала — болалар учун хавфсиз пиёдалар йўлагини ташкил этиш эканини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, мазкур муаммо ҳал этилиши болалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Effect.uz ҳолат бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигидан муносабат кутади.
👉 https://youtu.be/knwVB12KER4

КИМДИР ЎЛСА, КЕЙИНМИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қоплонбек» постида юклар “кўча мафияси” орқали ўтказилаяптими?
Ижтимоий тармоқларда «Қоплонбек» назорат пости билан боғлиқ видео тарқалди. Унда айтилишича, айрим шахслар юкларни постдан ўтказиш учун пул талаб қилаётгани иддао қилинмоқда.
Хабарда келтирилишича, “уларнинг рухсатисиз юк олиб ўтиш мумкин эмаслиги, акс ҳолда товон пули тўлаши кераклиги” айтилган.
Ушбу ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар ҳозирча изоҳ бермаган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мутасадди идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

👍5🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қонунни менсимаган юзлаб ҳайдовчилар фош бўлди”
Республикамиз ҳудудида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техникалари орқали ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар томонидан транспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари аниқланмоқда.
Таҳлилларга кўра, республика бўйича жами 192 та ҳолат қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолатлар:
Хоразм вилоятида — 60 та,
Тошкент шаҳрида — 40 та,
Қашқадарё вилоятида эса — 20 та.
Кўрилган чоралар:
32 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 3-қисми асосида баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (20 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
31 та ҳолатда эса ушбу кодекснинг 135-моддаси 2-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.

«Сити» ҳал қилувчи босқичга йўл олди. Ҳусанов ғалаба голини ўзгача нишонлади
«Манчестер Сити» кубок ярим финалида «Саутгемптон» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Шу билан бирга, у жамоанинг иккинчи голини ўзига хос тарзда нишонлагани билан эътибор қаратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Манчестер Сити» кубок ярим финалида «Саутгемптон» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Учрашувда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Шу билан бирга, у жамоанинг иккинчи голини ўзига хос тарзда нишонлагани билан эътибор қаратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
⚡️ЖАРда очиқ қабул: мурожаатлар ҳал бўладими?
25 апрель куни «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтган қабулда Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти раҳбари, полковник Рамазон Ашропов аҳоли мурожаатларини шахсан тинглади.
Қабулда фуқаролар томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, эксперт-криминалистика ҳамда ҳуқуқий статистика соҳаларига оид масалалар кўтарилди. Мурожаатлар юзасидан ИИВ ва Тергов департаменти масъуллари томонидан тегишли ўрганишлар бошланди.
Шунингдек, видеоконференц алоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар аҳолиси мурожаатлари ҳам қабул қилинди.

🤔2👍1
⚡️Нафрат нотўғри, Хитойда пул бор – DNA MOTORS ишида кескин юриш
23 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.
Аниқланишича, компания томонидан Хитойдан электромобил олиб келиш ваъдаси берилган бўлиб, мажбуриятлар орадан йиллар ўтсада бажарилмаган. Ушбу ҳолат бўйича бир қатор шахсларга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилган.
Айбланувчилар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияев ҳам бор.
Суд жараёнидан сўнг судланувчи Наргис Саидназирханованинг адвокати Бобир Муқаддамов Effect.uz’га интервью бериб, судланувчиларни ичкарида қолиши вазиятни ўзгартирмаслигини, агар улар озодликка чиқадиган бўлса, келтирилган зарарлар тўлиқ қопланиши мумкинлигини маълум қилди.
Жабрланувчиларнинг адвокати эса Муқаддамовнинг фикрларини инкор этиб, судланувчиларда зарар қоплаш истаги йўқлигини агар хоҳиш бўлса, ичкаридан бўлса ҳам жабрланувчиларга пулларнинг қайтариш мумкинлигини билдирди.
👉 https://youtu.be/uEPjKV_cTJ8

– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
🔥4
Трамп бўлган меҳмонхонада отишма юз берди
АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп бўлган меҳмонхонада отишма содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса журналистлар учун ташкил этилган кечки зиёфат чоғида юз берган. Хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, собиқ президент ва барча меҳмонлар зудлик билан эвакуация қилинган.
Доналд Трампнинг билдиришича, ўт очган шахс тез орада қўлга олинган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍9🤔2
Ер олди-сотдисига оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш керак — Президент
Ерга бўлган ижара ҳуқуқини молиявий восита сифатида кенгайтириш, уни нафақат тижорат кредитлари, балки лизинг, ипотека ва банк кафолатини олиш учун ҳам гаровга қўйиш имкониятини яратиш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, ер участкаси бўш турган ер сифатида ҳисобга олиш тартибини соддалаштириш, ерларни қайта ижарага беришда шартномаларни ҳақ эвазига ёки текинга тузиш мумкинлигини аниқ белгилаш таклиф қилинди.
Шундан келиб чиқиб, ер олди-сотдисига оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик чораларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

👍44🔥16🤔2
Трамп отишма бошлангани акс этган видеони ва қўлга олинган шахс суратини намойиш қилди
Қўлга олинган шахс 31 ёшли Коул Томас Аллен ҳисобланади. "Нью-Йорк пост" нашри гумонланувчи Калифорния штатида ўқитувчи бўлиб ишлаганини ёзмоқда.
Отишмада АҚШ Махфий хизматининг бир нафар ходими яраланган. Трамп уни зирҳнимча қутқариб қолганини айтмоқда.

🤔2