EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Одамга ўхшаб, яшаб бўлмаяпти? – Бадбўй ҳидга чидаётган бўкаликлар…

Тошкент вилояти Бўка тумани Наврўз маҳалласидаги Ўзгариш кўчаси аҳолиси канализация муаммосидан шикоят қилмоқда.
Аҳолига кўра, ҳудудда қарийб бир йилдан буён оқова сувлар тўпланиб қолмоқда. Бу ҳолат кўчада ҳаракатланишни қийинлаштириб, атрофга кучли бадбўй ҳид тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг таъкидлашича, масала юзасидан бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган, аммо муаммо ҳозиргача ҳал этилмаган.

“Оқова сувлар йиғилиб қолади, кўчада юриш қийин. Энг ёмони — бадбўй ҳид бутун ҳудудга тарқалади. Ахир биз инсонмиз-ку”, — дейди маҳалла аҳолиси.


Қайд этилишича, вазият нафақат ноқулайлик туғдирмоқда, балки санитария нуқтаи назаридан ҳам жиддий хавф келтириб чиқармоқда. Айни пайтда аҳоли масъул идоралардан расмий муносабат ва амалий чоралар кутмоқда.

👉 https://youtu.be/KGeHLqGI6sQ
👍3😢1
⚡️«Суд спектакль эмас!» – Umid Auto Leasing иши’да нималар бўляпти?

21 апрель куни Umid Auto Leasing иши бўйича Юнусобод жиноят ишлари судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинган 14 шахсдан жабрланувчилар судья Шамсиддин Тожиевнинг суд залида ўзини ғалати тутишидан норози бўлиб, Халқ қабулхонасигача боришди.

Жабрланувчиларнинг фикрича, суд жиддий тарзда ўтмаяпти, судланувчилардан аниқ фикрлар эшитишнинг имконияти бўлмаяпти. Улар судда адолат ўрнатилишини қатъий талаб қилишмоқда, шу сабабдан ҳам Тожиевдан норози. Шунингдек, жабрланувчилар судланувчиларга энг олий жазо қўлланилиши ва олинган пуллар қайтарилишини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни айнан Umid Auto Leasing масаласида фикр билдириб, бу каби йирик фирибгарликлар Ўзбекистонда содир бўлаётганини қайд этганди. Жабрланувчилар, айнан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор қаратилганини олқишлаган.

👉 https://youtu.be/du0eDSQ4a2E
🔥3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг болалар билан самимий мулоқоти

“Битта нарсани билинглар: бир минут ҳам вақтларинг бекор ўтмаслиги керак” — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Боғимайдон маҳалласи болалари билан самимий суҳбати

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10👎1
Саида Мирзиёева Ургутда янгидан барпо этилган поликлиника фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Ургут туманининг чекка қишлоғида жойлашган янгидан қурилган «Навоий» оилавий поликлиникасида бўлди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 18 декабрь куни амалга оширилган ташриф чоғида мазкур тиббиёт муассасаси деярли ташландиқ ҳолатда бўлган. Орадан тўрт ой ўтиб, у тўлиқ янгиланиб, замонавий кўринишга келтирилди.

Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ барпо этилган янги бинода тиббиёт ходимлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, улар қўшимча ўқув курсларида малакасини ошириб, ҳозирда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥11👎4😢1
Тошкентда 400 миллионлик жаримани «ёпди-ёпди» қилмоқчи бўлган муҳандислар қўлга тушди

Тошкент шаҳридаги туман электр тармоқлари корхонасига қарашли икки нафар муҳандис пора олишда қўлга тушди.

Маълум бўлишича, муҳандислар тижорат банкларидан бирига қарашли бинода электр ҳисоблагич нотўғри улангани ҳамда электр сарфи хато ҳисобланаётгани ҳақида далолатнома расмийлаштирган. Шу асосда улар 400 млн сўм миқдорида жарима ҳисоблаб, уни 65 млн сўмга камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандислар сўралган пулни учинчи шахс орқали олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурорлар судга тайёрланмасдан келади — Олий суд раиси


Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Исломов суд жараёнларидаги прокурорларнинг фаолиятини танқид қилди.

Унинг айтишича, айрим прокурорлар судга тайёргарликсиз келиб, фақат ҳужжат ўқиш билан чекланмоқда.

Натижада судьялар айблов нуқтаи назардан савол қилишга мажбур бўляпти.

Бу эса ҳимоя томонининг эътирозларига сабаб бўлиб, суднинг холислигига шубҳа уйғотаётганини таъкидлади.
👍6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жарима солишдан олдин шароит яратайлик» — депутат

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муҳокамасида депутат айнан шу масалани кўтарди. Унинг айтишича, аҳоли тезликни чеклашга қарши эмас, аммо йўлларнинг ҳолати қониқарсиз.

Фориш туманидаги учрашувларда ҳам энг катта муаммо — сифатсиз таъмирланган йўллар бўлди.

Асфальт ўрнига тупроқ билан «ямалган» йўллар эса узоққа бормайди. Депутат шу муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.
👍21
20 сотих ер – 23 минг доллар: Наманганда ҳоким ёрдамчисининг "бизнеси" фош бўлди

Наманган вилоятида ҳоким ёрдамчиси пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ж.Х.нинг мурожаати асосида вилоят прокуратураси ҳамда бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чуст тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси Ф.Б ариза муаллифига туманнинг “Садача” маҳалласидаги кичик саноат зонасидан ажратилган 40 сотих ер майдонининг 20 сотихини 23 минг АҚШ долларига сотишни таклиф қилган.

Шунингдек, у ҳокимиятдаги танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Келишувга кўра, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда онлайн қимор билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Наманган вилоятида онлайн қимор ўйинларини ташкил этиб, ноқонуний равишда катта миқдорда даромад топиб келган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу гуруҳ томонидан 85 миллиард сўмлик айланма амалга оширилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон илк бор иқтисодиёти мўтадил эркин давлатлар қаторига кирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади

Швейцариянинг Беллинцона шаҳрида 27 апрель куни Федерал жиноят судида Гулнора Каримовага оид халқаро коррупция иши бўйича суд бошланади.

Терговга кўра, у ва ҳамкорлари телеком компаниялардан Ўзбекистон бозорига кириш учун пора талаб қилган “Офис” тармоғини ташкил этганликда гумон қилинмоқда. Уларга коррупция, жиноий уюшмада иштирок ва пул ювиш айбловлари қўйилган.

Иш 2008 йилдан бошланган воқеаларни қамраб олади, тергов эса 2012 йилда бошланган. Каримова 2014 йилдан бери Ўзбекистонда қамоқда бўлгани сабабли судда шахсан қатнашмаслиги мумкин.

Маълум қилинишича, суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, кўп йиллик тергов ва далиллар жамоатчилик олдида баҳоланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Коррупцияга қарши кураш: Наманган ҳокими панжара ортида… 🕵️‍♂️ Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда: 🏢 Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев пора олаётганда қўлга олинди. 💵 Маълумотларга кўра, ҳоким ва МЧЖ раҳбари қурилиш учун…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анвар Отахўжаев ва яна 5 киши — қатор оғир моддалар билан судда жавоб беряпти

Жорий йилнинг 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида собиқ Наманган шаҳар собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Иш доирасида жами 6 нафар эркак судланувчи иштирок этмоқда. Улардан 3 нафари қамоққа олинган, яна 3 нафарга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Дастлабки тергов хулосасига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 205, 206, 209, 210, 211 ва 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Қўшимча маълумотлар суд жараёни якунларига кўра тақдим этилиши айтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент танқидига учраган 6 ҳоким

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда бир нечта туман ҳокимлари танқид остида қолди. Хусусан, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағларга қарамай, ҳалигача бирор лойиҳа амалга оширилмаган.

Эътиборлиси, Нурафшон шаҳар ҳокими Илҳом Қиличханов икки йилдан буён бюрократик тўсиқлар сабаб қурилишни бошлай олмаётган тадбиркорга амалий ёрдам бериш ўрнига, бу ҳолат қандай қилиб юқорига етиб борганини суриштириш билан банд бўлиб қолган. Президент вилоят ҳокимларига номлари тилга олинган туман раҳбарлари агар “аравасини торта олмаётган” бўлса, уларнинг лавозимига лойиқлигини зудлик билан қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥13
Энди ойда икки кун пиёда юрилади: Янги акция тафсилотлари

2026 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “автомобилсиз кун” ҳамда “автомобилсиз ҳафта” акциялари йўлга қўйилади.

Янги тартибга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари ушбу кунларда хизмат автомобилларидан фойдаланмайди. Агар белгиланган саналар иш кунига тўғри келса, ходимларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — шаҳарларда экологик ҳолатни яхшилаш, ҳаво ифлосланишини камайтириш ва жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини оширишдир.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай амалиёт дунёнинг қатор давлатларида самарали натижа берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷‍♂1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Бу Ўзбекистонда бўляпти» – Президент Credit House, Umid Auto Leasing ва «Жалолқудуқ Авиатранс» ҳақида гапирди Президент Шавкат Мирзиёев жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар ва автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Ҳаж ва Умра…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Йирик фирибгарлик иши: «Credit House» мансабдорларига берилган жазо кутилганидан енгилми?

Суд ҳукми: айримларга жарима, бошқаларга 9 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида «Credit House» иши доирасида Б.А. ва бошқаларга (жами 9 нафар судланувчи) нисбатан ҳукм эълон қилинди.

Ҳукмга кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 168, 170, 189, 192-11-моддалари ва уларга алоқадор нормалар билан айбдор деб топилди. Уларнинг бирига БҲМнинг 234,5 баравари миқдорида жарима тайинланди, қолганларига эса 6,5 йилдан (3 йил синов муддати билан) 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

Шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар жабрланувчилар фойдасига судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарда уй олди-бердисида фирибгарлик ҳолатлари ҳаддан ортиқ кўпайганини таъкидлаб, «Credit House» ишига оид айрим тафсилотларни маълум қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда Туркия тарихидаги энг йирик махфий қурол омбори топилди

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Пендик туманида ер остидаги сув резервуарида қурол ишлаб чиқариш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлари яширилган омбор аниқланган. Ушбу махфий жой жиноятчиларни дрон орқали кузатиш натижасида полиция томонидан фош этилган.

Ўтказилган тинтувларда тўппонча ишлаб чиқаришда қўлланиладиган 3 092 та детал, 1 869 та затвор (қурол ичида ўқни жойлаш, отиш ва чиқариш жараёнини бошқарадиган механизм) ҳамда кўплаб бошқа қурол қисмлари топилган.

Операция давомида 4 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг кескин эътирози

​24 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес соҳасида янги иш ўринлари яратиш масаласи диққат марказида бўлди.

Йиғилишда белгиланишича, бундан буён ушбу йўналишдаги кўрсаткичлар учун Марказий банк раиси Тимур Ишметов ҳамда тижорат банклари раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади ва улардан натижалар қатъий сўралади.

​Давлат раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг фаолиятини танқид остига олиб, улар ҳар ҳафта камида бир маротаба маҳаллий банклар билан мулоқот қилишлари шартлигини таъкидлади. Ҳокимлар олдига «Бу ҳафта қандай ишлар амалга оширилди?», «Лойиҳалар фабрикасининг натижаси қани?», «Сунъий интеллект туман салоҳияти ҳақида қандай маълумот бермоқда?» каби аниқ саволларни ўртага ташлаш вазифаси қўйилди.

​Президент ҳокимларнинг иш услубига тўхталар экан, «Нимага Президент тикка туриб, 3 соатлаб ҳаммани эшитишга вақт топади, нимага туман ва вилоят ҳокимлари эшитмайди? Нимага?» дея ўз эътирозини қатъий ифода этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥10🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ким қандай ишлаяпти, қандай нафас оляпти, ким қуруқ креслони эгаллаб, ислоҳотлар ижросини чўзаяпти — ҳаммасини кўриб, билиб турибман. Лекин арқонни узун ташлаб қўйганман”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16🤔4
Қўқон ва Бекободда ноқонуний алкоголь ва тамаки савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қўқон ва Бекобод шаҳарларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳридаги текширувда якка тартибдаги тадбиркор “Т.Д.”га қарашли савдо дўконида умумий қиймати 288,2 млн сўм бўлган 140 турдаги 14 311 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ҳамда 26 турдаги 240 қути чет элда ишлаб чиқарилган электрон тамаки воситалари ноқонуний равишда сотувга қўйилгани аниқланган. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, Бекобод шаҳрида ўтказилган тадбирда “A.” МЧЖ раҳбари К.Ш. савдо дўконида 619 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 турдаги 1 208 қути тамаки маҳсулотларини сотувга чиқаргани фош этилди. Мазкур маҳсулотлар ҳам далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram