EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида директор жазоланди

Юқори Чирчиқ туманида 39 ёшли мактаб директори вояга етмаган ўқувчи қизга Telegram орқали жинсий мазмундаги хабарлар юборгани учун жазога тортилди.

Ҳолат 16–17 апрель кунлари содир бўлган.
22 апрель куни судда кўриб чиқилган.

Директор айбига иқрор бўлиб, хабарларни “тарбия мақсадида” юборганини айтган ва енгиллик сўраган. Ўқувчи қизнинг онаси эса унга нисбатан оғирроқ жазо талаб қилган.

Суд қарори билан у Маъмурий кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбдор деб топилиб, 5 суткага қамалди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Пул тўланган, лекин уйдан дарак йўқ — “Izmir Art Stroy” қуруқ ваъдадан бошқасини биладими?

Тошкент шаҳрида жойлашган “Izmir Art Stroy” қурилиш компанияси томонидан уй сотиб олган фуқаролар қарийб икки йилдан буён ўз хонадонларига кўчиб кира олмаяпти.

Шартномага кўра, қурилиш ишлари 2024 йилнинг охирги чорагида тўлиқ якунланиши керак эди. Бироқ ҳозирги кунга қадар объект фойдаланишга топширилмаган.

Бу ҳолат фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Уларга берилган ваъдалар ҳанузгача бажарилмаган.

Аввалроқ ушбу масала ОАВда ёритилганидан сўнг, компания раҳбари қурилиш 2025 йил декабрь ойида тугатилишини маълум қилган эди. Бироқ, бу муддатда ҳам натижа кузатилмаган.

Ҳозирча қурилишнинг аниқ якунланиш муддати номаълум. Effect uz воқеалар ривожини ёритиш билан бирга тегишли идоралардан муносабат кутади.

👉 https://youtu.be/tY09jGbpv0E
🔥5
Фарғонада Наманганнинг собиқ ҳокими устидан суд бошланади

24 апрель куни Фарғона вилояти судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан суд жараёни бошланади.

У Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланмоқда.

Манбаларга кўра, ҳимоя томони суд жараёнини Наманган вилояти ҳудудида ўтказишга раддия билдирган. Шу сабабли иш Фарғона вилояти судида кўриб чиқилиши белгиланган.

Маълумот учун, Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2 сентябрь куни пора олишда гумон қилиниб, Наманган шаҳар ҳокимлиги канцелария бўлими ходимининг кўрсатмаси асосида ҳибсга олинган.

Ҳимоя томони эса, амалиёт ўтказилган вақтда у шаҳарнинг бошқа ҳудудида учрашувда бўлганини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 нафар фуқаро Сурияга кетишга урингани учун судланди

Алдов ва ёлғон ғоялар таъсирига тушиб, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга боришни режалаштирган 5 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, улар интернет тармоқлари орқали тарқатиладиган экстремистик мазмундаги материаллар таъсирида радикал қарашларга берилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчиларга амалдаги қонунчилик доирасида тегишли жазо чоралари белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ раиси ЯТТ шаклида чек бераётган кафеларни огоҳлантирди

Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов умумий овқатланиш соҳасида айрим тадбиркорлар ҚҚС тўламаслик учун мижозларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида чек бераётганини айтди.

“Буни кўриб-билиб турибмиз. Эртага текшириш борса, хафа бўласизлар. Илтимос, қонуний ишланглар”, деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Ўзбекистоннинг энг даромадли хусусий телеканаллари маълум бўлди: Sevimli TV етакчилик қилмоқда

Pinkod маълумотларига кўра, 2025 йил учун тўлиқ молиявий ҳисоботлар ҳали очиқ эълон қилинмаган. Лекин таҳлиллар асосан 2024 йил натижалари ва 2025 йил тенденцияларига таянади.

📊 Асосий рақамлар (сўнгги очиқ маълумот):

Хусусий телеканаллар даромади қуйидагича бўлган:
Sevimli TV — 233,2 млрд сўм даромад,
соф фойда: 85,6 млрд сўм
ZO‘R TV — 203,7 млрд сўм
Milliy TV — 137,6 млрд сўм
Uzreport TV — 64,6 млрд сўм

Шу маълумотларга кўра, энг кўп даромад, соф фойда ва солиқ тўлаган телеканал — Sevimli TV бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​«Права»сиз рулга ўтирган 192 ҳайдовчи «қўлга тушди»: Камералар ҳаммасини кўриб турибди

Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ва ушбу ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқаргани камералар орқали аниқланмоқда.

Бу каби ҳолатлардан энг кўпи Хоразм вилояти (60 та) ва Тошкент шаҳри (40 та)да қайд этилган.

Шундан 32 та ҳолатда ҳайдовчиларга БҲМнинг 50 баравари (20 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима солинган. 31 та ҳолатда эса БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда каналдан нефть оқаяптими?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан ўтган каналдан нефть оқаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби маълумот берди:

“Айни дамда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидан ўтган каналдан нефть оқаётгани ҳақида видеолар тарқалмоқда. Бу ҳолат “Ўзбекнефтгаз”АЖга алоқадор эмаслиги маълум қилинади” — деди матбуот котиби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазирга эътироз билдирган ўқитувчи аттестациядан муваффақиятли ўтди

18 апрель куни Эъзоза Каримова Тошкент шаҳридаги аттестация жараёнларини кўздан кечириш учун тест ўтказилаётган манзилга борган эди. Шу пайтда аттестация тизимидан норози бўлган бир гуруҳ ўқитувчилар вазир билан мулоқот қилиб, ўз эътироз ва таклифларини билдирган.

Кейинчалик, ушбу мулоқотда иштирок этган ўқитувчилардан бири — Вазира Алматова 68 балл тўплаб, иккинчи тоифани қўлга киритгани маълум бўлди.

Маълумот учун, ўқитувчилар аттестацияси уларнинг малака даражасини аниқлаш ва тоифаларини белгилашда муҳим босқич ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳар ҳокими кўзи ожиз битирувчиларга ноутбук ва планшетлар совға қилди

Самарқандда ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир ташаббус амалга оширилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Фазлиддин Умаров кўзи ожиз битирувчиларга ноутбук ва планшетлар совға қилди. Ушбу ташаббус ногиронлиги бўлган ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни замонавий технологиялар билан таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8👍5😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Сурхондарёдаги нефт аралаш оқизиқлар бўйича расмий изоҳ берилди

Сурхондарё вилоятида дарё сувида кузатилган нефт аралаш лойқа оқизиқлар Бойсун тумани ҳудудида жойлашган Кофрун кон участкасидан сизиб чиқаётган нефт билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Сурхондарё вилояти экология бошқармаси маълум қилишича, ушбу ҳолат техноген таъсирга учраган М–25 кони атрофида юзага келган бўлиб, нефт аралаш оқим сел сувлари билан бирга сойларга тушаётгани тахмин қилинмоқда.

Қайд этилишича, бундай ҳолат Бандихон тумани орқали Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи дарёларда ҳам кузатилган.
Масъуллар томонидан сувдан намуналар олиниб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Самосуд» қилувчи «жиноий тўда» фаолиятига чек қўйилди

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида наркодўконларда курьерлик билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан зўравонлик қилиб келган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Маълум бўлишича, ушбу тўда аъзолари «куратор»лари томонидан берилган топшириқларни бажаришдан бош тортган курьерларга мунтазам равишда жисмоний тазйиқ ўтказиб, уларни таҳқирлаб келган. Улар ўз ҳаракатларини «самосуд» сифатида намоён этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзолари ушланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Раҳбарлар танқид остида: муаммони ҳал қилиш ўрнига ўзини оқлашга уринишмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чорак якунлари таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айрим раҳбарлар тадбиркорлар муаммосини ҳал қилиш ўрнига масъулиятдан четланиб, вазият оғирлашгач эса ўзини оқлаш билан овора бўлаётгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, Нурафшон шаҳри ҳокими икки йилдан буён бюрократик тўсиқлар сабаб қурилишни бошлай олмаётган тадбиркорга амалий ёрдам бериш ўрнига, бу ҳолат қандай қилиб Президент даражасигача етиб борганини суриштириш билан банд бўлиб қолган.

Шунингдек, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари ҳам танқид қилинди. Қайд этилишича, ушбу ҳудудларга тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағларга қарамай, ҳалигача бирор лойиҳа амалга оширилмаган.

Ваҳоланки, жорий йилда мазкур туманларга бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун республика бюджетидан қўшимча 262 миллиард сўм ажратилган.

Тегишли вилоят ҳокимларига топшириқ берилди: агар номлари тилга олинган туман раҳбарлари “аравасини торта олмаётган” бўлса, уларнинг лавозимига лойиқлиги зудлик билан қайта кўриб чиқилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥11🤔2😢1
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро меҳмонларда катта таассурот қолдирди

Кшиштоф Гавковский, Полша Республикаси Бош вазир ўринбосари:

«Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази маданият ва тарих уйғунлашган ноёб маскан. Ушбу мажмуа бутун инсониятнинг бой тарихий меросига хизмат қилмоқда. Марказ ташриф буюрувчиларни таълим, тарих ва интерактив тажрибалар орқали илҳомлантиради. Бу ерда инсон фақат экспонатларни томоша қилиб қолмайди уларни чуқур ҳис этади, маданиятни бевосита бошдан кечиради.

Энг эътиборлиси шундаки, ташриф буюрувчилар артефактларни оддий кузатувчи сифатида эмас, балки замонавий технологиялар ёрдамида уларни ўрганадиган ва ҳатто айримларини бевосита ҳис қиладиган фаол иштирокчига айланади.
Бу маскан ўзининг бетакрорлиги ва гўзаллиги билан дунёда алоҳида ўрин тутади. Тарихга қизиққан ҳар бир инсон Ўзбекистонга, айниқса Тошкентга келиб, ушбу марказда Ислом цивилизациясининг юрагини ҳис этиши лозим.


👉 https://effect.uz/n/138

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак – Президент

Экин майдони ажратилган, ресурслар етарли — аммо айрим ҳудудларда натижа ҳали ҳам қониқарсиз. Ўзбекистонда жорий йил учун режалаштирилган 180 минг гектар майдоннинг 118 минг гектарига картошка экилган.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда ишлар орқада қолмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятида экинлар бор-йўғи 41 фоиз, Сурхондарё вилоятида эса 44 фоиз майдонда амалга оширилган.

Нархлар ҳам ошишда давом этмоқда. Март ойида картошка Сурхондарёда 12,4 фоизга, Қашқадарёда эса 9 фоизга қимматлашгани қайд этилди.

Картошкачиликка ихтисослашган Хўжаобод, Андижон, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Тошлоқ ва Фарғона туманларида ҳам ишлар қониқарсиз деб баҳоланди.

Масала юзасидан сусткашликка йўл қўйган ҳудудлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш, жумладан, вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимларига нисбатан жавобгарликни кучайтириш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу борада аниқ позиция билдирди:

«Такрор айтаман: маблағ бор, ресурс бор. Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай масала бўлмаслиги керак».


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥13🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
I чоракда 914 та ноқонуний қурилиш буздирилди

2026 йилнинг биринчи чорагида қурилиш соҳасида назорат чоралари кучайтирилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси маълум қилишича, жами 26 818 та объектда олиб борилаётган ишлар текширувдан ўтказилган бўлиб, ушбу даврда қурилиш майдонларида 94 450 маротаба назорат ва мониторинг тадбирлари амалга оширилди. Текширувлар давомида қарийб 57 минг ҳолатда камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди.

Белгиланган талаблар ўз вақтида бажарилмаган ҳолатлар учун масъул шахсларга нисбатан мингдан ортиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, қурилиш нормалари ва қоидаларига зид равишда амалга оширилган ишлар натижасида аниқланган 914 та қоидабузарлик буздириш орқали бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Шарқ ва Ғарбни боғлаган тарих — Амир Темур мероси Мадридда яна бир бор дунё эътиборида

Буюк давлат арбоби, ёрқин саркарда, қудратли империя асосчиси ва жаҳон тарихидаги энг буюк шахслардан бири Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция Мадриддаги нуфузли Casa Árabe маданият марказида бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/n/139

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2