14 та туманга Ёшлар тумани мақоми берилди ва улар наъмунавий ҳудудга айлантирилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2
Тошкентда мактаб директори ўқувчига ёзган интим хабарларини «тарбия» деб оқламоқчи бўлди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида мактаб директори вояга етмаган ўқувчи қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун маъмурий қамоқ жазосига тортилди.
Аниқланишича, мактаб раҳбари жорий йилнинг 16–17 апрель кунлари ўқувчи қизга ижтимоий тармоқ орқали интим мазмундаги хабарларни йўллаб келган. Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбини тан олиб, ушбу ҳаракатларини "тарбия мақсадида" амалга оширганини ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Ўқувчининг қонуний вакили эса бу важни рад этиб, директорнинг ўз лавозимига нолойиқлигини таъкидлаган ва унга нисбатан қатъий жазо тайинлашни сўраган.
Суд қарорига кўра, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, директорлик лавозимидан озод этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

👍3🤔2
Оҳангаронда 240 миллион сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қонунбузарлик фош этилди.
Маълум қилинишича, фуқаро М.И. умумий қиймати 241,1 млн сўмлик бўлган 19 турдаги 6 597 дона сифати кафолатланмаган дори воситаларини фуқаро А.Б.га сотиш мақсадида олиб келган вақтида қўлга олинган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида расмий тартибда олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олийгоҳларда форма мажбурийлиги бекор қилинади
Олий таълим вазири Қунғиротбой Шарипов талабаларни кийими сабаб дарсга киритмаслик бўйича ҳеч қандай буйруқ берилмаганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ёшларни ташқи кўриниши учун билим олишдан маҳрум қилиш мутлақо нотўғри.
Эндиликда пиджак ёки галстук йўқлиги сабаб талабани дарсдан ҳайдашга уринишлар қонунга хилоф деб ҳисобланади.

👍10
Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раҳбарлик қилган Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида
Бугунги давлат раҳбарининг катта сиёсатдаги илк қадамлари айнан шу туман билан боғлиқ.
Шавкат Мирзиёев 1992–1996 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугунги давлат раҳбарининг катта сиёсатдаги илк қадамлари айнан шу туман билан боғлиқ.
Шавкат Мирзиёев 1992–1996 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида арзон маҳсулот ваъдаси билан йиғилган оломон тартибсизликка сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида арзон маҳсулот сотилиши эълон қилиниши ортидан катта оломон тўплангани ва бу ҳолат тартибсизлик ҳамда жанжалларга сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан жамоатчилик орасида турли саволлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, бундай акция ташкилотчиларининг асл мақсади нима бўлгани — ҳақиқий савдо ёки шов-шувли реклама экани муҳокама қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Сергели тумани Ички ишлар органлари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун судга юборилган. Эндиликда жамоатчилик суд қарори ва расмий муносабатни кутмоқда.
Мазкур воқеа фонида масъул идоралар, жумладан Олий суд ахборот хизмати томонидан ҳам ҳолатга аниқлик киритилиши кутилмоқда.

😢1
Ишга кириш жараёнида очиқлик оширилади: суҳбат саволлари олдиндан эълон қилинади
Ўзбекистонда ёшларни давлат хизматига қабул қилиш тартибида муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда. ПҚ–148-сон қарорга мувофиқ, янги тизим 2026 йил 1 июлдан амал қилади.
Қарорга кўра, давлат хизматига қабул қилишда ягона тартиб жорий этилиб, суҳбат жараёнида шаффофлик таъминланади. Хусусан, энди суҳбат саволлари камида бир ой олдин эълон қилиниши шарт бўлади. Эълон қилинмаган саволларни бериш қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, айрим лавозимлар учун иш стажига қўйилган талаблар бекор қилинади. Бошқа ҳолатларда эса иш тажрибаси 2 йилдан ошмаслиги белгиланган.
Қарор ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳам қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Жумладан, камбағал оилалар фарзандларининг ўқиш ва имтиҳон билан боғлиқ харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Бундан ташқари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касблар реестри шакллантирилиб, улар бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👎26🤔7😢2👍1
Алиментдан қочиб юрган шахс тўй куни ушланди
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида алимент тўловидан бўйин товлаб юрган шахс никоҳ тўйи куни аниқланиб, ундан қарздорлик ундирилди.
Маълум қилинишича, тадбир Кўкдала тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда туман МИБ ҳамкорлигида ўтказилган.
Қарздор сифатида қидирувда бўлган фуқаро никоҳ маросими куни топилиб, ўша жойнинг ўзидаёқ алимент бўйича қарздорликни ундириш чоралари кўрилган.

EFFECT.UZ | Расмий канал
Элимиз “суйган” актриса мактабга таклиф қилинди Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Актриса билан "ижодий учрашув" ўтказган мактаб маъмурияти жазоланади
Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 48-мактабда актриса Нилуфар Ҳамидова иштирокида ўтказилган «ижодий учрашув» ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, мазкур тадбир юқори турувчи органлар билан келишилмасдан, белгиланган тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузган ҳолда ташкил этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Тадбирга масъул бўлган мактаб директори ўринбосари ва маҳалла ёшлар етакчисининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилиши билдирилди.

👍18🔥3👎1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бухорода чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ушланди Бухоро туманида 2008-йилда туғилган фуқаро уч кунлик қиз фарзандини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.У келишилган пулнинг 800 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан жиноят устида…
Бухорода сотилмоқчи бўлган чақалоқ кимга берилади?
Ромитан туманида 3 кунлик чақалоғини сотаётган 18 ёшли она қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бундай жиноят учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Она ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этгани сабабли, у ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Чақалоқ биринчи навбатда яқин қариндошларига берилиши мумкин. Агар улар рад этса, бола «Оилавий болалар уйи»га жойлаштирилади ва белгиланган тартибда бошқа оилага фарзандликка берилади. Ҳозирда чақалоқнинг тақдири
давлат муҳофазасига олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ромитан туманида 3 кунлик чақалоғини сотаётган 18 ёшли она қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва бундай жиноят учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Она ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этгани сабабли, у ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Чақалоқ биринчи навбатда яқин қариндошларига берилиши мумкин. Агар улар рад этса, бола «Оилавий болалар уйи»га жойлаштирилади ва белгиланган тартибда бошқа оилага фарзандликка берилади. Ҳозирда чақалоқнинг тақдири
давлат муҳофазасига олинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб очилмоқда!
2026–2027-ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида пойтахтимизда янги мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
Мақсад:
Иқтидорли ўқувчиларга STEM фанлари ва бир нечта хорижий тилларни чуқур ўргатиш, уларни халқаро даражадаги билим ва кўникмалар билан таъминлаш.
Қабул тартиби:
Саралаш имтиҳонлари асосида:
Мактабга тайёрлов гуруҳи
1-синфдан 7-синфгача
Йўналишлар:
STEM фанлари (математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар)
Инглиз тили
Хитой тили
Ўқитувчилар учун талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш
Давлат тилини мукаммал билиш
Олий маълумот (магистр, PhD — устунлик беради)
Камида 5 йил педагогик тажриба
Камида 2-малака тоифаси
Инглиз тили даражаси
Ҳужжатлар қабули: 20 майгача
Боғланиш учун:
71-207-20-17

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида директор жазоланди
Юқори Чирчиқ туманида 39 ёшли мактаб директори вояга етмаган ўқувчи қизга Telegram орқали жинсий мазмундаги хабарлар юборгани учун жазога тортилди.
Ҳолат 16–17 апрель кунлари содир бўлган.
22 апрель куни судда кўриб чиқилган.
Директор айбига иқрор бўлиб, хабарларни “тарбия мақсадида” юборганини айтган ва енгиллик сўраган. Ўқувчи қизнинг онаси эса унга нисбатан оғирроқ жазо талаб қилган.
Суд қарори билан у Маъмурий кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбдор деб топилиб, 5 суткага қамалди.

⚡️Пул тўланган, лекин уйдан дарак йўқ — “Izmir Art Stroy” қуруқ ваъдадан бошқасини биладими?
Тошкент шаҳрида жойлашган “Izmir Art Stroy” қурилиш компанияси томонидан уй сотиб олган фуқаролар қарийб икки йилдан буён ўз хонадонларига кўчиб кира олмаяпти.
Шартномага кўра, қурилиш ишлари 2024 йилнинг охирги чорагида тўлиқ якунланиши керак эди. Бироқ ҳозирги кунга қадар объект фойдаланишга топширилмаган.
Бу ҳолат фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Уларга берилган ваъдалар ҳанузгача бажарилмаган.
Аввалроқ ушбу масала ОАВда ёритилганидан сўнг, компания раҳбари қурилиш 2025 йил декабрь ойида тугатилишини маълум қилган эди. Бироқ, бу муддатда ҳам натижа кузатилмаган.
Ҳозирча қурилишнинг аниқ якунланиш муддати номаълум. Effect uz воқеалар ривожини ёритиш билан бирга тегишли идоралардан муносабат кутади.
👉 https://youtu.be/tY09jGbpv0E

YouTube
ФАҚАТ ҚУРУҚ ВАЪДА: IZMIR ART STROY ГАПИГА ЖАВОБ БЕРОЛМАЯПТИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥5
Фарғонада Наманганнинг собиқ ҳокими устидан суд бошланади
24 апрель куни Фарғона вилояти судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаевга нисбатан суд жараёни бошланади.
У Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси тергов бўлими томонидан 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда айбланмоқда.
Манбаларга кўра, ҳимоя томони суд жараёнини Наманган вилояти ҳудудида ўтказишга раддия билдирган. Шу сабабли иш Фарғона вилояти судида кўриб чиқилиши белгиланган.
Маълумот учун, Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2 сентябрь куни пора олишда гумон қилиниб, Наманган шаҳар ҳокимлиги канцелария бўлими ходимининг кўрсатмаси асосида ҳибсга олинган.
Ҳимоя томони эса, амалиёт ўтказилган вақтда у шаҳарнинг бошқа ҳудудида учрашувда бўлганини таъкидламоқда.

🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 нафар фуқаро Сурияга кетишга урингани учун судланди
Алдов ва ёлғон ғоялар таъсирига тушиб, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга боришни режалаштирган 5 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, улар интернет тармоқлари орқали тарқатиладиган экстремистик мазмундаги материаллар таъсирида радикал қарашларга берилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчиларга амалдаги қонунчилик доирасида тегишли жазо чоралари белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Алдов ва ёлғон ғоялар таъсирига тушиб, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга боришни режалаштирган 5 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Маълум қилинишича, улар интернет тармоқлари орқали тарқатиладиган экстремистик мазмундаги материаллар таъсирида радикал қарашларга берилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчиларга амалдаги қонунчилик доирасида тегишли жазо чоралари белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ раиси ЯТТ шаклида чек бераётган кафеларни огоҳлантирди
Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов умумий овқатланиш соҳасида айрим тадбиркорлар ҚҚС тўламаслик учун мижозларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида чек бераётганини айтди.
“Буни кўриб-билиб турибмиз. Эртага текшириш борса, хафа бўласизлар. Илтимос, қонуний ишланглар”, деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов умумий овқатланиш соҳасида айрим тадбиркорлар ҚҚС тўламаслик учун мижозларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида чек бераётганини айтди.
“Буни кўриб-билиб турибмиз. Эртага текшириш борса, хафа бўласизлар. Илтимос, қонуний ишланглар”, деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Ўзбекистоннинг энг даромадли хусусий телеканаллари маълум бўлди: Sevimli TV етакчилик қилмоқда
Pinkod маълумотларига кўра, 2025 йил учун тўлиқ молиявий ҳисоботлар ҳали очиқ эълон қилинмаган. Лекин таҳлиллар асосан 2024 йил натижалари ва 2025 йил тенденцияларига таянади.
📊 Асосий рақамлар (сўнгги очиқ маълумот):
Хусусий телеканаллар даромади қуйидагича бўлган:
Sevimli TV — 233,2 млрд сўм даромад,
соф фойда: 85,6 млрд сўм
ZO‘R TV — 203,7 млрд сўм
Milliy TV — 137,6 млрд сўм
Uzreport TV — 64,6 млрд сўм
Шу маълумотларга кўра, энг кўп даромад, соф фойда ва солиқ тўлаган телеканал — Sevimli TV бўлган.

👍1🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Права»сиз рулга ўтирган 192 ҳайдовчи «қўлга тушди»: Камералар ҳаммасини кўриб турибди
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар ва ушбу ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқаргани камералар орқали аниқланмоқда.
Бу каби ҳолатлардан энг кўпи Хоразм вилояти (60 та) ва Тошкент шаҳри (40 та)да қайд этилган.
Шундан 32 та ҳолатда ҳайдовчиларга БҲМнинг 50 баравари (20 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима солинган. 31 та ҳолатда эса БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.

👍2