EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Пойтахт Банк” АЖ раҳбариятида ўзгаришлар юз берди

Пулатов Дилшод Акмалевич “Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, банк бошқаруви раиси ўринбосари Тургунов Аброр Кадирович ҳам лавозимини тарк этди.

“Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркиновичга банкни вақтинча бошқариш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилганликда гумонланмоқда

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Нуробод туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс берувчи ўқитувчи кечки вақтда 4 нафар ўқувчини уйидан олиб чиқиб кетиб, уларга нисбатан зўравонлик қилгани айтилмоқда.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумот берилмаган. Мутасадди идораларнинг муносабати кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2😢1
Тедрос Гебрейесус: Зироат Мирзиёева болалар ҳаётини яхшилашда чинакам етакчидир

​ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус “Замин” фонди раиси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Республика болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси марказига ташриф буюрди.

ЖССТ раҳбари Биринчи хоним бошчилигидаги фонднинг болалар онкологиясини ривожлантиришдаги ўрнини, айниқса, “Меҳрли мактаб” лойиҳаси орқали бемор болаларнинг таълим олиши учун яратилган тизимни юқори баҳолади.

Тедрос Гебрейесус саратонга қарши курашда халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади

2026 йил 20 апрелда қабул қилинган Президент фармони (ПФ–66) билан “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тасдиқланди.2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира олиш учун ипотека кредитлари ажратилади. Фоиз тўловларининг Марказий банк ставкасидаги ошган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Ипотека олиш шартлари:
ариза берувчи ва турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
Сўнгги 3 йилда улар номида кўчмас мулк бўлмаслиги.
Шунингдек, стратегия доирасида ўқитувчиларни хорижда стажировка қилиш ва таълим соҳасига фоизсиз қарзлар ажратиш ҳам назарда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир сониялик чалғиш — бир умрлик армон...

​Рулда кетаётиб телефонингизга келган хабарни ўқиш ёки чақирувга жавоб бериш учун атиги бир неча сония керак бўлади. Лекин ўша бир неча сония ичида кимнингдир орзулари, келажаги ва бутун ҳаётига нуқта қўйилиши мумкин. Болакай йўлга югуриб чиққанда, сизнинг нигоҳингиз телефонда эмас, йўлда бўлиши шарт!

⚠️ Ҳайдовчилар, унутманг: Сизни уйда кутишаётгани каби, йўлдан ўтаётган ўша болани ҳам интизорлик билан кутаётган ота-онаси бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кредит масаласи бўйича сўровнома киритилди

Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги “FAM” ва “Санобар Мирзо” фермер хўжалиги раҳбари имтиёзли кредит олишда муаммо борлигини билдирган.Унинг айтишича, “Халқ банки” вилоят бошқармаси ходими кредит ажратилишига тўсқинлик қилмоқда.

Маълумки, ҳукумат қарорига кўра, қарздорлиги мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳам 2026 йил ҳосили учун имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган. Шу муносабат билан банк ходими ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ва фермер хўжалигига кредит ажратишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаат киритилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Президент Шавкат Мирзиёев 1992-1996 йилларда ҳаракатланган Волга

Шавкат Мирзиёев 1992–1996 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими бўлиб ишлаган даврларда, ўша пайтдаги давлат бошқаруви анъаналарига кўра, хизмат автомобили сифатида "ГАЗ-3102" (Волга) русумли машинадан фойдаланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14 та туманга Ёшлар тумани мақоми берилди ва улар наъмунавий ҳудудга айлантирилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентда мактаб директори ўқувчига ёзган интим хабарларини «тарбия» деб оқламоқчи бўлди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида мактаб директори вояга етмаган ўқувчи қизга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Аниқланишича, мактаб раҳбари жорий йилнинг 16–17 апрель кунлари ўқувчи қизга ижтимоий тармоқ орқали интим мазмундаги хабарларни йўллаб келган. Суд мажлисида ҳуқуқбузар ўз айбини тан олиб, ушбу ҳаракатларини "тарбия мақсадида" амалга оширганини ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Ўқувчининг қонуний вакили эса бу важни рад этиб, директорнинг ўз лавозимига нолойиқлигини таъкидлаган ва унга нисбатан қатъий жазо тайинлашни сўраган.

Суд қарорига кўра, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, директорлик лавозимидан озод этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Оҳангаронда 240 миллион сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қонунбузарлик фош этилди.

Маълум қилинишича, фуқаро М.И. умумий қиймати 241,1 млн сўмлик бўлган 19 турдаги 6 597 дона сифати кафолатланмаган дори воситаларини фуқаро А.Б.га сотиш мақсадида олиб келган вақтида қўлга олинган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида расмий тартибда олиб қўйилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олийгоҳларда форма мажбурийлиги бекор қилинади

Олий таълим вазири Қунғиротбой Шарипов талабаларни кийими сабаб дарсга киритмаслик бўйича ҳеч қандай буйруқ берилмаганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ёшларни ташқи кўриниши учун билим олишдан маҳрум қилиш мутлақо нотўғри.

Эндиликда пиджак ёки галстук йўқлиги сабаб талабани дарсдан ҳайдашга уринишлар қонунга хилоф деб ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раҳбарлик қилган Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида

​Бугунги давлат раҳбарининг катта сиёсатдаги илк қадамлари айнан шу туман билан боғлиқ.
Шавкат Мирзиёев 1992–1996 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида арзон маҳсулот ваъдаси билан йиғилган оломон тартибсизликка сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида арзон маҳсулот сотилиши эълон қилиниши ортидан катта оломон тўплангани ва бу ҳолат тартибсизлик ҳамда жанжалларга сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан жамоатчилик орасида турли саволлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, бундай акция ташкилотчиларининг асл мақсади нима бўлгани — ҳақиқий савдо ёки шов-шувли реклама экани муҳокама қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Сергели тумани Ички ишлар органлари томонидан ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун судга юборилган. Эндиликда жамоатчилик суд қарори ва расмий муносабатни кутмоқда.

Мазкур воқеа фонида масъул идоралар, жумладан Олий суд ахборот хизмати томонидан ҳам ҳолатга аниқлик киритилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ишга кириш жараёнида очиқлик оширилади: суҳбат саволлари олдиндан эълон қилинади

Ўзбекистонда ёшларни давлат хизматига қабул қилиш тартибида муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда. ПҚ–148-сон қарорга мувофиқ, янги тизим 2026 йил 1 июлдан амал қилади.

Қарорга кўра, давлат хизматига қабул қилишда ягона тартиб жорий этилиб, суҳбат жараёнида шаффофлик таъминланади. Хусусан, энди суҳбат саволлари камида бир ой олдин эълон қилиниши шарт бўлади. Эълон қилинмаган саволларни бериш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, айрим лавозимлар учун иш стажига қўйилган талаблар бекор қилинади. Бошқа ҳолатларда эса иш тажрибаси 2 йилдан ошмаслиги белгиланган.

Қарор ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳам қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Жумладан, камбағал оилалар фарзандларининг ўқиш ва имтиҳон билан боғлиқ харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касблар реестри шакллантирилиб, улар бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий этилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элимиз “суйган” актриса мактабга таклиф қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎26🤔7😢2👍1
Алиментдан қочиб юрган шахс тўй куни ушланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида алимент тўловидан бўйин товлаб юрган шахс никоҳ тўйи куни аниқланиб, ундан қарздорлик ундирилди.

Маълум қилинишича, тадбир Кўкдала тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ ҳамда туман МИБ ҳамкорлигида ўтказилган.

Қарздор сифатида қидирувда бўлган фуқаро никоҳ маросими куни топилиб, ўша жойнинг ўзидаёқ алимент бўйича қарздорликни ундириш чоралари кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram