Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди
Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар қонунчиликка зид ҳисобланади ва жамоат тартибига таҳдид солиши мумкин.
Шу билан бирга, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи қонун билан кафолатлангани, барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши қайд этилган.
Олий суд жамоатчиликни асоссиз ахборот тарқатмасликка, қонун доирасида иш тутишга ва мурожаатларни расмий тартибда амалга оширишга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда…
Олий судда мурожаатлар қабул қилинмаяптими? Фуқаро шикояти
Фуқаро Қурбонов Мухиддин Олий судга юборган тафтиш тартибидаги шикояти қабул қилинмаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, мурожаатлар бўлими шикоятни рўйхатга олмагани сабабли иш судьяга етмай қолмоқда.
Фуқаронинг айтишича, 5-1-2518/4-сонли иш юзасидан бир неча бор юборилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ҳозиргача Олий суд мурожаатлар бўлими томонидан қабул қилинмаган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, хусусан МСИЮтКнинг 258-моддасида, бундай шикоятлар судга келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Бунинг учун эса мурожаат аввал мурожаатлар бўлими орқали қабул қилиниб, электрон тизимда рўйхатга олиниши шарт.
Фуқаронинг таъкидлашича, нафақат асосий шикоят, балки уни қабул қилинмагани юзасидан Олий суд раҳбариятига юборилган мурожаатлар ҳам шу бўлим томонидан қабул қилинмаган.
Унинг фикрича, бундай ҳолатда фуқаро ўз шикоятини қайси идорага етказиши масаласи очиқ қолмоқда. Фуқаро мурожаатлар мазмунига ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаб, “сукут ечим эмас”лигини қайд этган.

😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшатли ҳайдовчилар, даҳшатли жарималар!
1 апрелдан бошлаб айрим қоидабузарликлар учун камера ва радарлар орқали жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилди. Бу тартиб ҳайдовчилар масъулиятини янада оширишга қаратилган.
Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар нафақат пул жаримаси, балки жарима баллари ҳам олади. Эндиликда бундай баллар камера ва радарлар орқали автоматик тарзда ҳисобланади.

🤔2👎1
Болгарияда бошқарувсиз қолган автобус одамларни босиб кетди
Болгариянинг Бургас – Малко-Тирново автомобиль йўлида Украина рўйхатидан ўтган сайёҳлик автобуси иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа техник тўхташ вақтида юз берган. Ёқилғи қуйиш жараёнини кутаётган йўловчилар автобусдан тушган пайтда, ҳайдовчисиз қолган транспорт воситаси кутилмаганда ҳаракатга келиб, ташқарида турган одамлар устига юриб кетган.
Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 16 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.

😢2
Наманганда 22 минг доллар пора талаб қилган қурилиш соҳаси мутасаддилари қўлга олинди
Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди.
Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли Янги Наманган туманида жойлашган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг март ойида улар 7 минг доллар олгани айтилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
Тошкентда илк бор пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади
Тошкент шаҳри 2027 йилда пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги ХIII Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда расмий тасдиқ берилди.
Мазкур нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ҳудудида илк бор ташкил этилади.
Дунё биринчилиги 2027 йил июнь ойида пойтахтдаги Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Олимпия стадионида бўлиб ўтади. Унда 100 дан ортиқ давлатдан тахминан 1 300 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Уй-жойга муҳтож ёш оилалар учун ипотека кредитлари ажратилади
Президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жой сотиб олиш истагида бўлган муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади.
Унга кўра, ёш оилалар бирламчи бозордан квартира сотиб олишлари учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилиб, ипотека дастури доирасида ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши ҳамда уларнинг номида сўнгги 3 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

🤔2
Қирғизистон қўшни давлатларга 38 миллиард куб метр сув бермоқда
Қирғизистон Президенти мамлакатдаги сув ресурслари тақсимоти ҳақида маълумот берди.
Унинг таъкидлашича, республикада йилига жами 50 миллиард куб метр сув шаклланади, бироқ унинг фақатгина 12 миллиард куб метри ички эҳтиёжларни қоплашга сарфланади. Қолган 38 миллиард куб метр сув ресурслари эса қўшни мамлакатларга йўналтирилади.
Садир Жапаров Қирғизистон узоқ йиллардан бери сув тақсимоти бўйича келишувларга қатъий амал қилиб, минтақани ҳаётий муҳим ресурс билан таъминлаб келаётганини қайд этди.

🤔4👍2
Картангизда 1 млн 236 минг сўмдан кам пул бўлса, банклар кредит учун пул ечиб ололмайди
UZCARD тўлов тизими автоматик ечиб олиш хизматида янги тартиб жорий этди. 2026 йил 15 апрелдан бошлаб банклар томонидан амалга ошириладиган автоматик ечимларда пластик картада камида 3 БҲМ (1.236.000 сўм) миқдоридаги маблағ сақланиб қолади.
Эндиликда ҳисоб тўлиқ нолга туширилмайди, фақат белгиланган суммадан ортиқ қисми ечиб олинади.

👍1😢1
Тадбиркорларга сохта электрон хабарлар юборилмоқда
Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари номидан сохта электрон хатлар юбориш ҳолатлари кўпаймоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекцияси номидан келаётган бундай хабарлар фирибгарлик мақсадида тарқатилаётган бўлиб, улардаги ҳаволалар қурилмангизга зарарли вируслар тушишига ёки шахсий маълумотларингиз ўғирланишига сабаб бўлиши мумкин.
Солиқ органлари барча расмий билдиришномалар фақатгина солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини қатъий эслатиб ўтмоқда. Шу сабабли, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, номаълум файлларни юклаб олмаслик ва маълумотларни фақат расмий манбалардан текшириш тавсия этилади.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида пичоқбозлик ҳолати юз берди
Сергели машина бозорида автошина савдоси билан шуғулланиб келган Худойбердиев Салим ва Халиулло исмли фуқаро ўртасида молиявий келишмовчилик сабабли низо келиб чиққан.
Кеча тахминан соат тонги 09:30 лар атрофида Халиулло Салимнинг ишхонасига келиб, пичоқ билан таҳдид қилгани видеоларда акс этган.
Ҳодисадан сўнг Салим «102» хизматига мурожаат қилган. Ички ишлар ходимлари ҳар икки томонни Сергели тумани Ички ишлар бўлимига олиб борган.
Мурожаатчига кўра, у ерда 10 соат давомида эътиборсиз қолдирилгани ва ҳатто ҳожатхонадан фойдаланиш имкони берилмагани айтилмоқда.
Бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига оид саволларни юзага келтирмоқда.

👍6😢4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ушланди
Бухоро туманида 2008-йилда туғилган фуқаро уч кунлик қиз фарзандини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.У келишилган пулнинг 800 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро туманида 2008-йилда туғилган фуқаро уч кунлик қиз фарзандини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.У келишилган пулнинг 800 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди
Ушбу видеороликда сел ва сув тошқинлари мавсумида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида муҳим маълумотлар берилган.
Шу билан бирга, вазирлик ижтимоий тармоқ фаолларига алоҳида мурожаат қилиб, табиий офатлар билан боғлиқ вазиятларни бўрттирмасдан, ваҳимасиз ва холисона талқин қилишга чақирди.
Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан хавфсизликни таъминлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

“Пойтахт Банк” АЖ раҳбариятида ўзгаришлар юз берди
Пулатов Дилшод Акмалевич “Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, банк бошқаруви раиси ўринбосари Тургунов Аброр Кадирович ҳам лавозимини тарк этди.
“Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркиновичга банкни вақтинча бошқариш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пулатов Дилшод Акмалевич “Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, банк бошқаруви раиси ўринбосари Тургунов Аброр Кадирович ҳам лавозимини тарк этди.
“Пойтахт Банк” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Ходжакулов Акмал Эркиновичга банкни вақтинча бошқариш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Нуробод туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс берувчи ўқитувчи кечки вақтда 4 нафар ўқувчини уйидан олиб чиқиб кетиб, уларга нисбатан зўравонлик қилгани айтилмоқда.
Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумот берилмаган. Мутасадди идораларнинг муносабати кутилмоқда.

👍2🤔2😢1