EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чиноздаги ҳалокат: Аварияга сабабчи бўлган «ГАИ» ходими 7 йилга кесилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ЙПХ ходими Gentra ҳайдовчисининг ўлимига сабабчи деб топилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил 12 август куни тонгги соат 05:30 атрофида юз берган. ЙПХ инспектори юқори тезликда ҳаракатланиб, юк машинасини қувиб ўтишга уринган ва бошқарувни йўқотган.

Оқибатда у йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда Gentra билан тўқнашган. 37 ёшли ҳайдовчи Файзулла Убайдуллаев воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд қарорига кўра, ЙПХ ходими айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ходим ҳодисадан сўнг жабрланганларга ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойини тарк этган.

Марҳумнинг отаси Хайрулла Убайдуллаев Effect.uz билан суҳбатда ҳодиса юзасидан айрим эътирозларини билдирди.

👉 https://youtu.be/ZRfN65iCwLE
🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 40 бош чорвани уриб кетган "Нексия" ҳайдовчиси айбсиз деб топилди. Чорвадор норози

2026 йил 29 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманида "Нексия" автомашинаси 41 бош қўй-эчкини уриб кетган. Жабрланувчи томон экспертиза хулосасидан норози бўлиб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургдаги видео ортидан текширув: зўравонлик тасдиқланмади

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги оилавий келишмовчилик акс этган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош консулхона текширув ўтказиб, расмий маълумот берди.

Консуллик маълумотига кўра, текширув доирасида воқеа иштирокчилари — фуқаро Р.О. ва унинг турмуш ўртоғи С.М. билан бевосита мулоқот ўтказилган.

Аниқланишича, улар ўртасида кўчада оилавий тушунмовчилик юзага келган. Бироқ ҳолат давомида жисмоний куч ишлатилмаган. Турмуш ўртоғи ҳам мазкур ҳолатни тасдиқлаб, эрига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини оила қадриятларини асраб-авайлашга, муомала маданиятига риоя қилишга ҳамда мезбон давлат қонунларига ҳурмат билан ёндашишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди

Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар қонунчиликка зид ҳисобланади ва жамоат тартибига таҳдид солиши мумкин.

Шу билан бирга, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи қонун билан кафолатлангани, барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши қайд этилган.

Олий суд жамоатчиликни асоссиз ахборот тарқатмасликка, қонун доирасида иш тутишга ва мурожаатларни расмий тартибда амалга оширишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда…
Олий судда мурожаатлар қабул қилинмаяптими? Фуқаро шикояти

Фуқаро Қурбонов Мухиддин Олий судга юборган тафтиш тартибидаги шикояти қабул қилинмаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, мурожаатлар бўлими шикоятни рўйхатга олмагани сабабли иш судьяга етмай қолмоқда.

Фуқаронинг айтишича, 5-1-2518/4-сонли иш юзасидан бир неча бор юборилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ҳозиргача Олий суд мурожаатлар бўлими томонидан қабул қилинмаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, хусусан МСИЮтКнинг 258-моддасида, бундай шикоятлар судга келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Бунинг учун эса мурожаат аввал мурожаатлар бўлими орқали қабул қилиниб, электрон тизимда рўйхатга олиниши шарт.

Фуқаронинг таъкидлашича, нафақат асосий шикоят, балки уни қабул қилинмагани юзасидан Олий суд раҳбариятига юборилган мурожаатлар ҳам шу бўлим томонидан қабул қилинмаган.

Унинг фикрича, бундай ҳолатда фуқаро ўз шикоятини қайси идорага етказиши масаласи очиқ қолмоқда. Фуқаро мурожаатлар мазмунига ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаб, “сукут ечим эмас”лигини қайд этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшатли ҳайдовчилар, даҳшатли жарималар!

1 апрелдан бошлаб айрим қоидабузарликлар учун камера ва радарлар орқали жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилди. Бу тартиб ҳайдовчилар масъулиятини янада оширишга қаратилган.

Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар нафақат пул жаримаси, балки жарима баллари ҳам олади. Эндиликда бундай баллар камера ва радарлар орқали автоматик тарзда ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Болгарияда бошқарувсиз қолган автобус одамларни босиб кетди

Болгариянинг Бургас – Малко-Тирново автомобиль йўлида Украина рўйхатидан ўтган сайёҳлик автобуси иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

​Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа техник тўхташ вақтида юз берган. Ёқилғи қуйиш жараёнини кутаётган йўловчилар автобусдан тушган пайтда, ҳайдовчисиз қолган транспорт воситаси кутилмаганда ҳаракатга келиб, ташқарида турган одамлар устига юриб кетган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 16 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

​Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Наманганда 22 минг доллар пора талаб қилган қурилиш соҳаси мутасаддилари қўлга олинди

​Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди.

Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли Янги Наманган туманида жойлашган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг март ойида улар 7 минг доллар олгани айтилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда илк бор пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади

​Тошкент шаҳри 2027 йилда пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги ХIII Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда расмий тасдиқ берилди.

​Мазкур нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ҳудудида илк бор ташкил этилади.

Дунё биринчилиги 2027 йил июнь ойида пойтахтдаги Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Олимпия стадионида бўлиб ўтади. Унда 100 дан ортиқ давлатдан тахминан 1 300 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уй-жойга муҳтож ёш оилалар учун ипотека кредитлари ажратилади

​Президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб уй-жой сотиб олиш истагида бўлган муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади.

Унга кўра, ёш оилалар бирламчи бозордан квартира сотиб олишлари учун ипотека кредитлари ажратилиши йўлга қўйилиб, ипотека дастури доирасида ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши ҳамда уларнинг номида сўнгги 3 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Қирғизистон қўшни давлатларга 38 миллиард куб метр сув бермоқда

​Қирғизистон Президенти мамлакатдаги сув ресурслари тақсимоти ҳақида маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, республикада йилига жами 50 миллиард куб метр сув шаклланади, бироқ унинг фақатгина 12 миллиард куб метри ички эҳтиёжларни қоплашга сарфланади. Қолган 38 миллиард куб метр сув ресурслари эса қўшни мамлакатларга йўналтирилади.

Садир Жапаров Қирғизистон узоқ йиллардан бери сув тақсимоти бўйича келишувларга қатъий амал қилиб, минтақани ҳаётий муҳим ресурс билан таъминлаб келаётганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍2
Картангизда 1 млн 236 минг сўмдан кам пул бўлса, банклар кредит учун пул ечиб ололмайди

UZCARD тўлов тизими автоматик ечиб олиш хизматида янги тартиб жорий этди. ​2026 йил 15 апрелдан бошлаб банклар томонидан амалга ошириладиган автоматик ечимларда пластик картада камида 3 БҲМ (1.236.000 сўм) миқдоридаги маблағ сақланиб қолади.

Эндиликда ҳисоб тўлиқ нолга туширилмайди, фақат белгиланган суммадан ортиқ қисми ечиб олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Тадбиркорларга сохта электрон хабарлар юборилмоқда

​Сўнгги вақтларда тадбиркорлик субъектларига солиқ органлари номидан сохта электрон хатлар юбориш ҳолатлари кўпаймоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро инспекцияси номидан келаётган бундай хабарлар фирибгарлик мақсадида тарқатилаётган бўлиб, улардаги ҳаволалар қурилмангизга зарарли вируслар тушишига ёки шахсий маълумотларингиз ўғирланишига сабаб бўлиши мумкин.

Солиқ органлари барча расмий билдиришномалар фақатгина солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини қатъий эслатиб ўтмоқда. Шу сабабли, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, номаълум файлларни юклаб олмаслик ва маълумотларни фақат расмий манбалардан текшириш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида пичоқбозлик ҳолати юз берди

Сергели машина бозорида автошина савдоси билан шуғулланиб келган Худойбердиев Салим ва Халиулло исмли фуқаро ўртасида молиявий келишмовчилик сабабли низо келиб чиққан.

Кеча тахминан соат тонги 09:30 лар атрофида Халиулло Салимнинг ишхонасига келиб, пичоқ билан таҳдид қилгани видеоларда акс этган.

Ҳодисадан сўнг Салим «102» хизматига мурожаат қилган. Ички ишлар ходимлари ҳар икки томонни Сергели тумани Ички ишлар бўлимига олиб борган.

Мурожаатчига кўра, у ерда 10 соат давомида эътиборсиз қолдирилгани ва ҳатто ҳожатхонадан фойдаланиш имкони берилмагани айтилмоқда.


Бу ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига оид саволларни юзага келтирмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода чақалоғини сотмоқчи бўлган қиз ушланди

Бухоро туманида 2008-йилда туғилган фуқаро уч кунлик қиз фарзандини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.У келишилган пулнинг 800 долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди

​Ушбу видеороликда сел ва сув тошқинлари мавсумида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида муҳим маълумотлар берилган.

Шу билан бирга, вазирлик ижтимоий тармоқ фаолларига алоҳида мурожаат қилиб, табиий офатлар билан боғлиқ вазиятларни бўрттирмасдан, ваҳимасиз ва холисона талқин қилишга чақирди.

Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан хавфсизликни таъминлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram