EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Болалар ўйинчоқларида хавфли ҳолатлар аниқланди

Тошкент шаҳридаги савдо нуқталарида сотилаётган айрим ўйинчоқлар текширувдан ўтказилди. Назорат хариди ва лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган “Police”, “Шақилдоқ”, “Assault” ўйинчоқ тўппончалари ҳамда “Darts” маҳсулоти белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилди.

— “Police” ўйинчоқ тўппончаси болаларда бўғилиш ёки жароҳатланиш хавфини келтириб чиқаради;
— “Шақилдоқ” ўйинчоғи эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин;
— “Assault” туридаги ўйинчоқлар хавфли ҳолатларга сабаб бўлиши эҳтимоли бор;
— “Darts” ўйинчоғида эса ўткир қисмлар мавжуд бўлиб, жароҳатланиш хавфи юқори, дейилади хабарда.

Аниқланган камчиликлар сабаб ушбу маҳсулотларни мамлакатга олиб кириш тақиқланди. Савдо шохобчаларига эса уларни сотувдан чиқариш бўйича кўрсатмалар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йирик “нарколаборатория” фош этилди

Пойтахтда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний фаолият юритган “нарколаборатория” аниқланиб, унинг фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган операция жараёнида 102 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланмадан олиб қўйилган. Шу орқали катта миқдордаги оғу воситаларининг тарқалишининг олди олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 3 кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Бухоро вилоятида 3 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят устида ушланди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида фош этилган. Аёл чақалоғини пул эвазига бермоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чегарадан наркотикни ҳеч кимнинг хаёлига келмаган усулда олиб ўтмоқчи эди, аммо божхоначилар барибир фош қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
Санкт-Петербургда муҳокамаларга сабаб бўлган оилавий келишмовчилик ортидан текширув ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги оилавий келишмовчилик акс этган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси текширув ўтказди.

Текширув доирасида воқеа иштирокчилари билан бевосита мулоқот ўтказилган. Унга кўра, фуқаро Р.О. ва унинг турмуш ўртоғи С.М. ўртасида кўчада оилавий тушунмовчилик юзага келгани аниқланган.

Консуллик маълумотига кўра, ҳолат давомида жисмоний куч ишлатилмаган. Турмуш ўртоғи ҳам буни тасдиқлаб, эрига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ҳар қандай вазиятда оила қадриятларини асраб-авайлашга, муомала маданиятига риоя қилишга ҳамда мезбон давлат қонунларига ҳурмат билан ёндашишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада аёлнинг суратларини фотошоп қилиб, пул талаб қилган йигитга жиноят иши қўзғатилди

​Фарғона вилоятида яшовчи йигит бошқа шахсга тегишли бўлган эски телефон рақамидан фойдаланиб, жиноий ҳаракат содир этгани аниқланди.

​Маълум бўлишича, у Telegram орқали ушбу рақамнинг аввалги эгаси бўлган аёлга оид эски ёзишмалар ва суратларни топган. Сўнгра уларни сунъий интеллект технологиялари ёрдамида порнографик мазмундаги сохта материалларга айлантириб, тарқатган ва шу йўл билан аёлни шантаж қилган.

​Тезкор-қидирув тадбирлари давомида гумонланувчи Андижон шаҳрида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Сўх ва Шоҳимардон йўлидаги транзит муаммолари: аҳоли ҳуқуқлари қачон тўлиқ таъминланади?

​Фарғона вилоятининг Сўх тумани ва Шоҳимардон ҳудудларига Қирғизистон орқали бориш аҳоли ва меҳмонлар учун кундалик заруратдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13 ва 28-моддаларига кўра, инсон қадр-қиммати ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи давлат томонидан кафолатланган. Бироқ, амалиётда анклав ҳудудларга ўтишда ҳужжатларнинг тан олинмаслиги ёки ортиқча текширувлар, хусусан, автомашина ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) бўйича берилган рухсатномаларнинг инобатга олинмаслиги каби қийинчиликлар кузатилмоқда. ​Конституциянинг 15 ва 55-моддалари давлат органларидан қонун устуворлигини таъминлашни ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб этади.

Мутахассислар ушбу масалани ҳал этиш учун икки давлат ўртасида транзит ҳаракатни соддалаштирувчи аниқ келишувлар ва ягона тартиб-таомилларни жорий этиш зарурлигини таъкидламоқдалар. Зеро, Сўх ва Шоҳимардон аҳолиси учун бу шунчаки транспорт масаласи эмас, балки инсон ҳуқуқлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш билан боғлиқ муҳим жараёндир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥12😢1
Чиноздаги ҳалокат: Аварияга сабабчи бўлган «ГАИ» ходими 7 йилга кесилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича суд ҳукми эълон қилинди. ЙПХ ходими Gentra ҳайдовчисининг ўлимига сабабчи деб топилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил 12 август куни тонгги соат 05:30 атрофида юз берган. ЙПХ инспектори юқори тезликда ҳаракатланиб, юк машинасини қувиб ўтишга уринган ва бошқарувни йўқотган.

Оқибатда у йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда Gentra билан тўқнашган. 37 ёшли ҳайдовчи Файзулла Убайдуллаев воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд қарорига кўра, ЙПХ ходими айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ходим ҳодисадан сўнг жабрланганларга ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойини тарк этган.

Марҳумнинг отаси Хайрулла Убайдуллаев Effect.uz билан суҳбатда ҳодиса юзасидан айрим эътирозларини билдирди.

👉 https://youtu.be/ZRfN65iCwLE
🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 40 бош чорвани уриб кетган "Нексия" ҳайдовчиси айбсиз деб топилди. Чорвадор норози

2026 йил 29 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманида "Нексия" автомашинаси 41 бош қўй-эчкини уриб кетган. Жабрланувчи томон экспертиза хулосасидан норози бўлиб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургдаги видео ортидан текширув: зўравонлик тасдиқланмади

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги оилавий келишмовчилик акс этган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош консулхона текширув ўтказиб, расмий маълумот берди.

Консуллик маълумотига кўра, текширув доирасида воқеа иштирокчилари — фуқаро Р.О. ва унинг турмуш ўртоғи С.М. билан бевосита мулоқот ўтказилган.

Аниқланишича, улар ўртасида кўчада оилавий тушунмовчилик юзага келган. Бироқ ҳолат давомида жисмоний куч ишлатилмаган. Турмуш ўртоғи ҳам мазкур ҳолатни тасдиқлаб, эрига нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирган.

Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги Ўзбекистон фуқароларини оила қадриятларини асраб-авайлашга, муомала маданиятига риоя қилишга ҳамда мезбон давлат қонунларига ҳурмат билан ёндашишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди

Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда таъкидланишича, бундай хатти-ҳаракатлар қонунчиликка зид ҳисобланади ва жамоат тартибига таҳдид солиши мумкин.

Шу билан бирга, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи қонун билан кафолатлангани, барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши қайд этилган.

Олий суд жамоатчиликни асоссиз ахборот тарқатмасликка, қонун доирасида иш тутишга ва мурожаатларни расмий тартибда амалга оширишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қабулга киролмаган фуқаро Бахтиёр Исломовнинг суратини ёқди. Олий суд матбуот котиби ҳолатга изоҳ берди Олий суд матбуот хизматига кўра, видеода акс этган ҳолат фуқаронинг шахсий қабулга кира олмагани билан боғлиқ норозилиги ортидан содир бўлган. Баёнотда…
Олий судда мурожаатлар қабул қилинмаяптими? Фуқаро шикояти

Фуқаро Қурбонов Мухиддин Олий судга юборган тафтиш тартибидаги шикояти қабул қилинмаётганини билдирди. Унинг таъкидлашича, мурожаатлар бўлими шикоятни рўйхатга олмагани сабабли иш судьяга етмай қолмоқда.

Фуқаронинг айтишича, 5-1-2518/4-сонли иш юзасидан бир неча бор юборилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ҳозиргача Олий суд мурожаатлар бўлими томонидан қабул қилинмаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, хусусан МСИЮтКнинг 258-моддасида, бундай шикоятлар судга келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида судья томонидан кўриб чиқилиши лозим. Бунинг учун эса мурожаат аввал мурожаатлар бўлими орқали қабул қилиниб, электрон тизимда рўйхатга олиниши шарт.

Фуқаронинг таъкидлашича, нафақат асосий шикоят, балки уни қабул қилинмагани юзасидан Олий суд раҳбариятига юборилган мурожаатлар ҳам шу бўлим томонидан қабул қилинмаган.

Унинг фикрича, бундай ҳолатда фуқаро ўз шикоятини қайси идорага етказиши масаласи очиқ қолмоқда. Фуқаро мурожаатлар мазмунига ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаб, “сукут ечим эмас”лигини қайд этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшатли ҳайдовчилар, даҳшатли жарималар!

1 апрелдан бошлаб айрим қоидабузарликлар учун камера ва радарлар орқали жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилди. Бу тартиб ҳайдовчилар масъулиятини янада оширишга қаратилган.

Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар нафақат пул жаримаси, балки жарима баллари ҳам олади. Эндиликда бундай баллар камера ва радарлар орқали автоматик тарзда ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Болгарияда бошқарувсиз қолган автобус одамларни босиб кетди

Болгариянинг Бургас – Малко-Тирново автомобиль йўлида Украина рўйхатидан ўтган сайёҳлик автобуси иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

​Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа техник тўхташ вақтида юз берган. Ёқилғи қуйиш жараёнини кутаётган йўловчилар автобусдан тушган пайтда, ҳайдовчисиз қолган транспорт воситаси кутилмаганда ҳаракатга келиб, ташқарида турган одамлар устига юриб кетган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 16 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

​Айни пайтда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Наманганда 22 минг доллар пора талаб қилган қурилиш соҳаси мутасаддилари қўлга олинди

​Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг икки нафар бош мутахассиси пора талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди.

Маълум қилинишича, улар ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли Янги Наманган туманида жойлашган икки қаватли нотурар бино учун қурилиш рухсатномаси, архитектура-режалаштириш топшириғи ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 22 минг АҚШ доллари талаб қилган. Жорий йилнинг март ойида улар 7 минг доллар олгани айтилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан бири қолган 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Иккинчи бош мутахассис ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2