EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Электрон шаҳодатнома: энди ҳужжат излаб юриш шарт эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган  матбуот анжуманида вазир мактаблардаги шаҳодатномани электрон тарзда олиш мумкинлигини таъкидлади.

Жорий йилда 1 миллиондан ортиқ ўқувчи шу тарзда ҳужжат олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ–Эрон сулҳи узайтирилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга буйруқ берди.

Маълум қилинишича, Покистон воситачилигида АҚШ вақтинча зарбаларни тўхтатган. Шу билан бирга, Ҳормуз бўғозидаги ҳолат назоратда қолади ва армия жанговар тайёргарликни сақлаб туради.

Аввал 8 апрель куни тузилган сулҳ 21 апрелда тугаши керак эди. Музокаралар давом этиши учун унинг муддати узайтирилди.

Шу ўринда, Эрон музокараларнинг навбатдаги босқичида иштирок этишдан бош тортган, АҚШ делегациясининг сафари эса кечиктирилган.

Томонлар ўзаро талаблар қўйган: – АҚШ: ядровий ва ракета дастурини чеклаш, Ҳормузни очиш
– Эрон: санкцияларни бекор қилиш, уран бойитиш ҳуқуқини тан олиш

Музокаралар ҳали якунига етмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Англияда янги қонун: 2009 йилдан кейингиларга сигарет тақиқланади

Англия парламенти «Тамаки ва электрон сигаретлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги тартибга кўра, 2009 йил 1 январдан кейин туғилганлар умри давомида сигарет сотиб ола олмайди. Сигарет харид қилиш ёши эса ҳар йили босқичма-босқич оширилади.

Қўшимча чекловлар: – Болалар бор жойларда (машина, мактаб атрофи, шифохона киришлари) чекиш тақиқланади
– Электрон сигаретлар ҳам назоратга олинади

Қонун қабул қилинса, у «тутунсиз авлод»ни шакллантиришга қаратилган энг йирик соғлиқни сақлаш чораларидан бири бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🤔1
Кибрайда янги қурилган боғча нега очилмаяпти? Аҳоли норози

Тошкент вилояти Кибрай тумани Бойжигит маҳалласида жойлашган янги 22-сонли боғча қуриб битказилганига қарамай, унинг очилиши бир неча бор кечиктирилаётгани аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг айтишича, боғча аввал февраль ойида очилиши айтилган, кейин бу муддат мартга, сўнг апрелга кўчирилган. Бироқ ҳозирга қадар унинг очилиши бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Маҳалла аҳолиси боғча очилишини катта умид билан кутган. Улар фарзандларини боғчага жойлаштириш ва иш билан таъминланиш имконияти пайдо бўлишини кутишган.

“Боғча қурилган, лекин эшиклари ёпиқ. Ҳар куни очилар, деб умид қиламиз, аммо ҳеч қандай ҳаракат йўқ”, — дейди мурожаатчилардан бири.


Фуқаролар таъкидлашича, бундай ҳолатда қуриб битказилган бинодан фойдаланилмаслиги унинг техник ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маҳалла аҳолиси мутасадди ташкилотлардан вазиятга аниқлик киритиш ва боғчани тезроқ фойдаланишга топшириш бўйича амалий чора кўришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентнинг тарихий қиёфаси назоратда: Маданий мерос объектларида «рейд» бошланди

​Тошкент шаҳридаги 28 та маданий мерос объектида ўтказилган кенг кўламли мониторинг жараёнида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Хусусан, бир қатор тарихий биноларнинг фасад қисми ифлослангани, Давлат дин ишлари бўйича қўмитаси биносининг ранги умумий меъморий концепцияга зид экани ва белгиланган муҳофаза белгиси ўрнатилмагани аниқланди. Алишер Навоий номидаги санъат саройи ҳудудидаги ноқонуний баннерлар шу куннинг ўзидаёқ олиб ташланди, Марказий телеграф бинои олдидаги рухсатсиз ер қазиш ишлари эса зудлик билан тўхтатилди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» биносидаги ноқонуний кондиционерлар ва бошқа объектлардаги ўзбошимчалик билан қилинган таъмирлаш ишлари бўйича қатъий кўрсатмалар берилиб, ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Жиззахда 40 бош чорвани уриб кетган "Нексия" ҳайдовчиси айбсиз деб топилди. Чорвадор норози

2026 йил 29 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманида Nexia автомашинаси 41 бош қўй-эчкини уриб кетган. Жабрланувчи томон экспертиза хулосасидан норози бўлиб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Камол Ризақуловнинг билдиришича, ҳодиса оқибатида оиласи оғир моддий зарар кўрган. Унинг айтишича, автотехник экспертиза ҳайдовчининг ҳаракатларида айб йўқ, деган хулосага келган.

Даъвогар эксперт хулосасини шубҳа остига олмоқда. Унинг таъкидлашича, тезлик радар маълумотлари ёки тормоз излари билан эмас, ҳайдовчининг сўзларига асосланиб 70–80 км/соат деб баҳоланган. Шунингдек, йўлдаги “тошлар” тўхташга халақит бергани ҳақидаги важлар ҳам ишонч уйғотмаслиги қайд этилган.

Чорва эгаси кечки пайтида ҳайдовчи хавфни нега олдиндан кўра олмагани ва техник параметрлар нега инобатга олинмагани юзасидан савол қўймоқда. У Жиззах вилоятидаги тегишли идораларга ишонч қолмаганини билдириб, юқори турувчи ташкилотлардан ишни назоратга олиш, мустақил қайта экспертиза тайинлашни сўрамоқда.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3😢1
⚡️«Қарор ҳам, қонун ҳам ўзимман» – Тошкент ҳокими ёрдамчиси бошчилигидаги «гуруҳ» фуқаронинг мулкини суд қарорисиз бузиб ташлади

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг ёрдамчиси Иззатулла Зиёвиддинов бошчилигидаги зўравонлар гуруҳи 14 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани, Заковат МФЙда жойлашган фуқаро З.Адизовага тегишли мулкни суд қарорисиз бузиб юборган.

Фуқаронинг билдиришича, ҳодиса вақтида 20–25 нафар шахс ҳамда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудда бўлган. Уларнинг айримлари давлат рақами тақилган хизмат автомашиналарида келган.

Даъвогарнинг таъкидлашича, бузиш ишлари бошланишидан олдин ҳеч қандай расмий огоҳлантириш ёки ҳуқуқий асос тақдим этилмаган. Асос сўралганда эса ўзини шаҳар ҳокими ёрдамчиси сифатида таништирган шахс Иззатулла Зиёвиддинов “қарор ҳам, қонун ҳам ўзимман” мазмунидаги фикрларни билдирган.

Маълумотларга кўра, мазкур мулк 112 кв.м бинодан ҳамда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 3300 кв.м ер майдонидан иборат бўлиб, у 2018 йилдан бери давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатларга эга. Фуқаро мулкни сотиб олганидан буён солиқларни мунтазам тўлаб келаётганини ҳам маълум қилган.

Шу билан бирга, унинг айтишича, сўнгги йилларда турли идоралар томонидан мулкдан фойдаланишга тўсиқлар қўйилган. Прокуратура органлари томонидан олиб борилган текширувлар ва суд ишлари 2025 йилгача давом этган ҳамда суд қарори билан даъво рад этилган.

Шунга қарамай, фуқаро мулки бузилганини ва жараёнда ҳуқуқий нормаларга риоя қилинмаганини билдириб, масъул идоралардан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.

👉 https://youtu.be/R52pRAOvBZ8
👎9😢3👍2
⚡️“Қамалсин ва пулимизни қайтарсин” – DNA Motors раҳбарининг жабрланувчилар олдига қўйган ультиматуми норозиликка сабаб бўлди

21 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

Аниқланишича, компания томонидан Хитойдан электромобил олиб келиш ваъдаси берилган бўлиб, мажбуриятлар орадан йиллар ўтсада бажарилмаган. Ушбу ҳолат бўйича бир қатор шахсларга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилган.

Айбланувчилар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияев ҳам бор.

Суд жараёнида Наргис Саидназирханова томонидан айтилган баёнот эътиборни тортди:

“Қамоқдан чиқсам, пулларингизни қайтараман. Агар чиқмасам, бунинг иложи йўқ”, — деган мазмундаги гаплар суд залдаги жабрланувчилар норозилигини кучайтирди.


Жабрланувчилардан бири судда, айбланувчиларга нисбатан қатъий чора кўрилишини талаб қилди:

“Қамалсин ва пулимизни қайтарсин”, — деди у.


Кейинги суд мажлиси 23 апрель кунига белгиланган. Иш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

👉 https://youtu.be/UjNxwVFdyhA
🤔5
Ўзбекистонда қимматбаҳо металл ва тошлар муомаласига оид жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ноқонуний равишда олиш ёки сотиш ҳолатларига нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланди.

Янги тартибга кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар учун аввал маъмурий жазо қўлланилган бўлса ва шу ҳаракатлар такроран содир этилса, шахс жиноий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига “қимматбаҳо металлар” ва “қимматбаҳо тошлар” тушунчаларининг аниқ ҳуқуқий таърифлари киритилди.
Маъмурий чоралар доирасида эса қимматбаҳо металл ва тошларни ноқонуний муомалага киритган шахсларга нисбатан: — ушбу буюмларни мусодара қилиш,
— 15 суткагача маъмурий қамоқ,
— ёки 10 дан 20 БҲМгача жарима қўлланилиши белгиланди.

Мазкур қонун расмий эълон қилинган сана — 2026 йил 21 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Президент “Марказий Осиё тоза ҳавоси” консорциумини тузишни таклиф этди

Президент минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор экологик ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида “Марказий Осиё тоза ҳавоси” консорциумини тузиш таклиф этилди. Шу билан бирга, чўлланишга қарши курашиш марказига минтақавий мақом бериш ва экомаҳсулотлар савдосини рағбатлантириш учун “яшил савдо йўлаги”ни жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, иқлимга оид лойиҳаларни молиялаштириш учун ягона инвестиция портфелини шакллантириш, минтақанинг экологик атласини яратиш ҳамда биологик хилма-хилликни асраш мақсадида “Марказий Осиё Қизил китоби”ни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни давлатдан олиб кирилган 24 кгдан ортиқ наркотик модда тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган йирик миқдордаги наркотик модда фош этилди.

Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган, муқаддам наркожиноят учун судланган шахс Хўжаобод туманидаги яширин жойга қолдирилган 24 кг 475 грамм “гашиш” моддасини қабул қилиб олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ноқонуний криптофаолият: 2 млрд сўмлик айланма фош этилди

Жиззах вилоятида ноқонуний криптофаолият билан шуғулланган шахс фош этилди.

Вилоят ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Ш. Рашидов тумани “Олмачи” маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро 2025–2026 йиллар мобайнида мобил илова орқали 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ айланмасини амалга оширгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепада навбатдаги фирибгарлик: "Права" ваъда қилган шахс тергов қилинмоқда

​Пойтахтнинг Учтепа туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб фуқарони алдаган шахс аниқланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

​Дастлабки маълумотларга кўра, у фуқародан ушбу хизматни “ҳал қилиб бериш” эвазига пул олган, бироқ ваъдасини бажармаган.

​Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лолазордаги "рақс" қимматга тушди: Қашқадарёда гулларни пайҳон қилганлар миллионлаб жаримага тортилди

Қашқадарё вилоятида лолазорда рақсга тушиб, гулларга зарар етказган фуқаролар жавобгарликка тортилди.

​Биринчи ҳолатда табиатга 6 млн 592 минг сўм зарар етказилган бўлиб, икки нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Уларга БҲМнинг 25 баравари миқдорида — жами 20 млн 600 минг сўм жарима белгиланди.
​Иккинчи ҳолатда ҳам 6 млн 592 минг сўм зарар қайд этилиб, ҳуқуқбузарга БҲМнинг 50 баравари миқдорида — 20 млн 600 минг сўм жарима тайинланди.

​Ҳозирда экология инспекцияси томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.‌‌

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎3🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаблардаги босим ва сохта баҳолар: Вазир ўринбосари ҳақиқатни очиқлади

"Бунақа ҳолат бор". Вазир ўринбосари айрим мактаб директорлари ўқитувчиларга босим ўтказиб, йил бўйи дарсга келмаётган ўқувчиларга баҳо қўйдиришини тан олди.

Бу ҳақда у кеча, 21 апрель куни мактабгача ва мактаб таълими вазири иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирди, дея хабар берди "Дарё" мухбири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢2