EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Термизда вазир ва ректорлар саломатлик учун қадам ташлади

Бугун, 22 апрел куни Термизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигида «Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

​Олий таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар доирасидаги ушбу тадбирда республикадаги барча ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Россия камида 4853 нафар ўзбекистон фуқаросини урушга ёллаган

Украинанинг “Хочу жить!” давлат лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия сафида уришаётган ёлланма аксарлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи бўлиб қолмоқда.

Россия камида 4853 нафар Ўзбекистон фуқаросини Украинага урушга юборган. “Хочу жить!” лойиҳаси вакиллари ушбу фуқароларнинг шахсий маълумотларини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, учинчи давлатлар ҳудудида ва улар томонида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан газ ва электр қимматлашиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёнотида маълум қилинди.

Янги тартибга кўра, 2026 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан инфляцияга қараб, лекин 10%дан ошмаган ҳолда индексация қилинади.

Ҳозирги инфляция даражаси ~7% атрофида. Шу боис тарифлар ҳам шу миқдорга яқин оширилиши мумкин. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги жанжалда 8 нафар йигит ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Тошкент шаҳри Учтепа туманида бир гуруҳ йигитлар ўзаро жанжаллашгани кўринган.

Маълум қилинишича, Заргарлик кўчасида 8 нафар фуқаро жамоат тартибини бузиб, ўзаро тортишиб кетган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, барчаси процессуал тартибда ушланган.

Айрим иштирокчилар қилган ишидан афсусда эканини билдириб, бундай ҳолатни бошқаларга такрорламасликка чақирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алкоголь маҳсулотлари яна нақд пулда сотилиши мумкин

Кеча, 21 апрель куни Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов яқин кунларда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь маҳсулотларини нақд пул шаклида ҳам реализатсия қилиш имконияти яратилишини маълум қилди.

Мазкур янгилик қўмита томонидан мулоқотда давомида аудиториядаги аёлнинг овқатланиш жойларидаги ҳисоб-китоб масалаларида туристлар билан қийналаётганини айтганидан сўнг маълум қилинган ва мазкур ҳолатни қўмита раиси “бу бизнинг айбимиз” деб атаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда боғча мудираси пора билан қўлга тушди

Сирдарё тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келган шахс фуқаронинг фарзандини келгусида ўз раҳбарлик қилиб келаётган таълим ташкилотига ишга олишни ваъда қилиб, ундан 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шундан сўнг мансабдор шахс сўралган пулнинг 200 минг сўмини аванс шаклида ўз пласт картасига тушириб олган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузар шахс қолган 2 млн 300 минг сўмни олаётган вақтида қўлга олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Электрон шаҳодатнома: энди ҳужжат излаб юриш шарт эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган  матбуот анжуманида вазир мактаблардаги шаҳодатномани электрон тарзда олиш мумкинлигини таъкидлади.

Жорий йилда 1 миллиондан ортиқ ўқувчи шу тарзда ҳужжат олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ–Эрон сулҳи узайтирилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга буйруқ берди.

Маълум қилинишича, Покистон воситачилигида АҚШ вақтинча зарбаларни тўхтатган. Шу билан бирга, Ҳормуз бўғозидаги ҳолат назоратда қолади ва армия жанговар тайёргарликни сақлаб туради.

Аввал 8 апрель куни тузилган сулҳ 21 апрелда тугаши керак эди. Музокаралар давом этиши учун унинг муддати узайтирилди.

Шу ўринда, Эрон музокараларнинг навбатдаги босқичида иштирок этишдан бош тортган, АҚШ делегациясининг сафари эса кечиктирилган.

Томонлар ўзаро талаблар қўйган: – АҚШ: ядровий ва ракета дастурини чеклаш, Ҳормузни очиш
– Эрон: санкцияларни бекор қилиш, уран бойитиш ҳуқуқини тан олиш

Музокаралар ҳали якунига етмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Англияда янги қонун: 2009 йилдан кейингиларга сигарет тақиқланади

Англия парламенти «Тамаки ва электрон сигаретлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.

Янги тартибга кўра, 2009 йил 1 январдан кейин туғилганлар умри давомида сигарет сотиб ола олмайди. Сигарет харид қилиш ёши эса ҳар йили босқичма-босқич оширилади.

Қўшимча чекловлар: – Болалар бор жойларда (машина, мактаб атрофи, шифохона киришлари) чекиш тақиқланади
– Электрон сигаретлар ҳам назоратга олинади

Қонун қабул қилинса, у «тутунсиз авлод»ни шакллантиришга қаратилган энг йирик соғлиқни сақлаш чораларидан бири бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🤔1
Кибрайда янги қурилган боғча нега очилмаяпти? Аҳоли норози

Тошкент вилояти Кибрай тумани Бойжигит маҳалласида жойлашган янги 22-сонли боғча қуриб битказилганига қарамай, унинг очилиши бир неча бор кечиктирилаётгани аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг айтишича, боғча аввал февраль ойида очилиши айтилган, кейин бу муддат мартга, сўнг апрелга кўчирилган. Бироқ ҳозирга қадар унинг очилиши бўйича аниқ маълумот берилмаган.

Маҳалла аҳолиси боғча очилишини катта умид билан кутган. Улар фарзандларини боғчага жойлаштириш ва иш билан таъминланиш имконияти пайдо бўлишини кутишган.

“Боғча қурилган, лекин эшиклари ёпиқ. Ҳар куни очилар, деб умид қиламиз, аммо ҳеч қандай ҳаракат йўқ”, — дейди мурожаатчилардан бири.


Фуқаролар таъкидлашича, бундай ҳолатда қуриб битказилган бинодан фойдаланилмаслиги унинг техник ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маҳалла аҳолиси мутасадди ташкилотлардан вазиятга аниқлик киритиш ва боғчани тезроқ фойдаланишга топшириш бўйича амалий чора кўришни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентнинг тарихий қиёфаси назоратда: Маданий мерос объектларида «рейд» бошланди

​Тошкент шаҳридаги 28 та маданий мерос объектида ўтказилган кенг кўламли мониторинг жараёнида кўплаб қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Хусусан, бир қатор тарихий биноларнинг фасад қисми ифлослангани, Давлат дин ишлари бўйича қўмитаси биносининг ранги умумий меъморий концепцияга зид экани ва белгиланган муҳофаза белгиси ўрнатилмагани аниқланди. Алишер Навоий номидаги санъат саройи ҳудудидаги ноқонуний баннерлар шу куннинг ўзидаёқ олиб ташланди, Марказий телеграф бинои олдидаги рухсатсиз ер қазиш ишлари эса зудлик билан тўхтатилди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» биносидаги ноқонуний кондиционерлар ва бошқа объектлардаги ўзбошимчалик билан қилинган таъмирлаш ишлари бўйича қатъий кўрсатмалар берилиб, ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Жиззахда 40 бош чорвани уриб кетган "Нексия" ҳайдовчиси айбсиз деб топилди. Чорвадор норози

2026 йил 29 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманида Nexia автомашинаси 41 бош қўй-эчкини уриб кетган. Жабрланувчи томон экспертиза хулосасидан норози бўлиб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Камол Ризақуловнинг билдиришича, ҳодиса оқибатида оиласи оғир моддий зарар кўрган. Унинг айтишича, автотехник экспертиза ҳайдовчининг ҳаракатларида айб йўқ, деган хулосага келган.

Даъвогар эксперт хулосасини шубҳа остига олмоқда. Унинг таъкидлашича, тезлик радар маълумотлари ёки тормоз излари билан эмас, ҳайдовчининг сўзларига асосланиб 70–80 км/соат деб баҳоланган. Шунингдек, йўлдаги “тошлар” тўхташга халақит бергани ҳақидаги важлар ҳам ишонч уйғотмаслиги қайд этилган.

Чорва эгаси кечки пайтида ҳайдовчи хавфни нега олдиндан кўра олмагани ва техник параметрлар нега инобатга олинмагани юзасидан савол қўймоқда. У Жиззах вилоятидаги тегишли идораларга ишонч қолмаганини билдириб, юқори турувчи ташкилотлардан ишни назоратга олиш, мустақил қайта экспертиза тайинлашни сўрамоқда.

Сизда ҳам муаммо борми? @Effectgamurojaat ботига ёки +998971663232 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3😢1
⚡️«Қарор ҳам, қонун ҳам ўзимман» – Тошкент ҳокими ёрдамчиси бошчилигидаги «гуруҳ» фуқаронинг мулкини суд қарорисиз бузиб ташлади

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг ёрдамчиси Иззатулла Зиёвиддинов бошчилигидаги зўравонлар гуруҳи 14 апрель куни Мирзо Улуғбек тумани, Заковат МФЙда жойлашган фуқаро З.Адизовага тегишли мулкни суд қарорисиз бузиб юборган.

Фуқаронинг билдиришича, ҳодиса вақтида 20–25 нафар шахс ҳамда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудда бўлган. Уларнинг айримлари давлат рақами тақилган хизмат автомашиналарида келган.

Даъвогарнинг таъкидлашича, бузиш ишлари бошланишидан олдин ҳеч қандай расмий огоҳлантириш ёки ҳуқуқий асос тақдим этилмаган. Асос сўралганда эса ўзини шаҳар ҳокими ёрдамчиси сифатида таништирган шахс Иззатулла Зиёвиддинов “қарор ҳам, қонун ҳам ўзимман” мазмунидаги фикрларни билдирган.

Маълумотларга кўра, мазкур мулк 112 кв.м бинодан ҳамда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 3300 кв.м ер майдонидан иборат бўлиб, у 2018 йилдан бери давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатларга эга. Фуқаро мулкни сотиб олганидан буён солиқларни мунтазам тўлаб келаётганини ҳам маълум қилган.

Шу билан бирга, унинг айтишича, сўнгги йилларда турли идоралар томонидан мулкдан фойдаланишга тўсиқлар қўйилган. Прокуратура органлари томонидан олиб борилган текширувлар ва суд ишлари 2025 йилгача давом этган ҳамда суд қарори билан даъво рад этилган.

Шунга қарамай, фуқаро мулки бузилганини ва жараёнда ҳуқуқий нормаларга риоя қилинмаганини билдириб, масъул идоралардан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.

👉 https://youtu.be/R52pRAOvBZ8
👎9😢3👍2
⚡️“Қамалсин ва пулимизни қайтарсин” – DNA Motors раҳбарининг жабрланувчилар олдига қўйган ультиматуми норозиликка сабаб бўлди

21 апрель куни Миробод туман судида “DNA Motors” МЧЖга оид жиноят иши навбатдаги судда кўриб чиқилди. Фирибгарликда айбланаётганлар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳам бор, иш бўйича 80 нафардан ортиқ фуқаро жабрланган.

Аниқланишича, компания томонидан Хитойдан электромобил олиб келиш ваъдаси берилган бўлиб, мажбуриятлар орадан йиллар ўтсада бажарилмаган. Ушбу ҳолат бўйича бир қатор шахсларга нисбатан фирибгарлик айблови қўйилган.

Айбланувчилар орасида собиқ депутат Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияев ҳам бор.

Суд жараёнида Наргис Саидназирханова томонидан айтилган баёнот эътиборни тортди:

“Қамоқдан чиқсам, пулларингизни қайтараман. Агар чиқмасам, бунинг иложи йўқ”, — деган мазмундаги гаплар суд залдаги жабрланувчилар норозилигини кучайтирди.


Жабрланувчилардан бири судда, айбланувчиларга нисбатан қатъий чора кўрилишини талаб қилди:

“Қамалсин ва пулимизни қайтарсин”, — деди у.


Кейинги суд мажлиси 23 апрель кунига белгиланган. Иш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

👉 https://youtu.be/UjNxwVFdyhA
🤔5