Москвада собиқ амалдор мудҳиш ЙТҲ содир этди: Курьернинг боши узилиб кетди
Даҳшатли тезлик ва мастлик оқибати: Москва марказидаги аварияда қурбонлардан бирининг боши танасидан ажралиб кетди.
"Россотрудничество" агентлигининг 29 ёшли собиқ ходими Анна Владимирова маст ҳолатда руль бошқарувида бўлган. У юқори тезликда йўл четига чиқиб кетиб, электробайкдаги курьерни уриб юборган. Сўнгра машина йўл таъмирлаш ҳудудига бостириб кириб, бир нечта автомобилга урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб ағдарилган.
Зарба шу қадар кучли бўлганки, электробайк ҳайдовчиси воқеа жойида ваҳшиёна тарзда ҳалок бўлган. Шунингдек, тўқнашув натижасида Mitsubishi ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Ҳозирда айбдор қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Владимирова 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢5👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд раиси қабулига киролмаган фуқаро Исломовнинг суратини ёқиб юборди. Абидов ҳолатга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро шахсий қабулга кира олмаганини важ қилиб, Олий суд раиси суратини ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, видеода бир фуқаро шахсий қабулга кира олмаганини сабаб қилиб, Олий суд раиси суратини ёқиб юборгани акс этган. Расмий баёнотда бундай хатти-ҳаракатлар қонунчилик нуқтаи назаридан баҳоланиши мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиши, шахсий қабуллар эса белгиланган жадвал асосида амалга оширилиши эслатиб ўтилди.
Олий суд фуқароларни ўз норозилигини қонун доирасида билдиришга чақирди ҳамда бундай ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

👍3😢3👎1
Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан қўлга тушди
Андижонда ҳақиқий «коррупцион схема» фош этилди: вилоят банк бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асака туманидаги 16,8 млрд сўмлик тиббиёт маркази биносини «арзонлаштириб» бериш эвазига тадбиркордан 90 минг доллар талаб қилган.
Мансабдор шахс бино нархини сунъий равишда 12 млрд сўмга тушириб, уни ким ошди савдосисиз, 7 йиллик фоизсиз кредит асосида олиб беришни ваъда қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулнинг 40 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу «учар» банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда эшак минган отахон светофорга риоя қилиб ҳаракатланди
Жиззах вилоятининг Фориш туманида йўл ҳаракати қоидаларига ўрнак бўларли даражада амал қилган отахон ижтимоий тармоқлар ва ички ишлар ходимларининг эътиборини тортди.
Отахон эшак миниб кетаётган бўлса-да, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида автомобиллар билан бир қаторда тўхтаб, тартибга риоя қилган.
Отахоннинг ушбу ибратли ҳаракати Жиззах вилояти ИИБ томонидан алоҳида эътироф этилиб, унга миннатдорчилик билдирилди ва эсдалик совғалари топширилди.

👍21🔥2
Термизда вазир ва ректорлар саломатлик учун қадам ташлади
Бугун, 22 апрел куни Термизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигида «Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Олий таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар доирасидаги ушбу тадбирда республикадаги барча ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришдир.

👍2😢2
Россия камида 4853 нафар ўзбекистон фуқаросини урушга ёллаган
Украинанинг “Хочу жить!” давлат лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия сафида уришаётган ёлланма аксарлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи бўлиб қолмоқда.
Россия камида 4853 нафар Ўзбекистон фуқаросини Украинага урушга юборган. “Хочу жить!” лойиҳаси вакиллари ушбу фуқароларнинг шахсий маълумотларини аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, учинчи давлатлар ҳудудида ва улар томонида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

😢5👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан газ ва электр қимматлашиши мумкин
Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёнотида маълум қилинди.
Янги тартибга кўра, 2026 йилдан тарифлар ҳар йили 1 майдан инфляцияга қараб, лекин 10%дан ошмаган ҳолда индексация қилинади.
Ҳозирги инфляция даражаси ~7% атрофида. Шу боис тарифлар ҳам шу миқдорга яқин оширилиши мумкин. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

👎23🤷♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги жанжалда 8 нафар йигит ушланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Тошкент шаҳри Учтепа туманида бир гуруҳ йигитлар ўзаро жанжаллашгани кўринган.
Маълум қилинишича, Заргарлик кўчасида 8 нафар фуқаро жамоат тартибини бузиб, ўзаро тортишиб кетган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида уларнинг шахси аниқланиб, барчаси процессуал тартибда ушланган.
Айрим иштирокчилар қилган ишидан афсусда эканини билдириб, бундай ҳолатни бошқаларга такрорламасликка чақирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алкоголь маҳсулотлари яна нақд пулда сотилиши мумкин
Кеча, 21 апрель куни Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов яқин кунларда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь маҳсулотларини нақд пул шаклида ҳам реализатсия қилиш имконияти яратилишини маълум қилди.
Мазкур янгилик қўмита томонидан мулоқотда давомида аудиториядаги аёлнинг овқатланиш жойларидаги ҳисоб-китоб масалаларида туристлар билан қийналаётганини айтганидан сўнг маълум қилинган ва мазкур ҳолатни қўмита раиси “бу бизнинг айбимиз” деб атаган.

👎7👍2🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда боғча мудираси пора билан қўлга тушди
Сирдарё тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келган шахс фуқаронинг фарзандини келгусида ўз раҳбарлик қилиб келаётган таълим ташкилотига ишга олишни ваъда қилиб, ундан 2,5 млн сўм талаб қилган.
Шундан сўнг мансабдор шахс сўралган пулнинг 200 минг сўмини аванс шаклида ўз пласт картасига тушириб олган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузар шахс қолган 2 млн 300 минг сўмни олаётган вақтида қўлга олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
Электрон шаҳодатнома: энди ҳужжат излаб юриш шарт эмас
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир мактаблардаги шаҳодатномани электрон тарзда олиш мумкинлигини таъкидлади.
Жорий йилда 1 миллиондан ортиқ ўқувчи шу тарзда ҳужжат олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир мактаблардаги шаҳодатномани электрон тарзда олиш мумкинлигини таъкидлади.
Жорий йилда 1 миллиондан ортиқ ўқувчи шу тарзда ҳужжат олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ–Эрон сулҳи узайтирилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга буйруқ берди.
Маълум қилинишича, Покистон воситачилигида АҚШ вақтинча зарбаларни тўхтатган. Шу билан бирга, Ҳормуз бўғозидаги ҳолат назоратда қолади ва армия жанговар тайёргарликни сақлаб туради.
Аввал 8 апрель куни тузилган сулҳ 21 апрелда тугаши керак эди. Музокаралар давом этиши учун унинг муддати узайтирилди.
Шу ўринда, Эрон музокараларнинг навбатдаги босқичида иштирок этишдан бош тортган, АҚШ делегациясининг сафари эса кечиктирилган.
Томонлар ўзаро талаблар қўйган: – АҚШ: ядровий ва ракета дастурини чеклаш, Ҳормузни очиш
– Эрон: санкцияларни бекор қилиш, уран бойитиш ҳуқуқини тан олиш
Музокаралар ҳали якунига етмаган.

🤔2