EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 17 ёшли қиз зўрлангани айтилмоқда. Effect.uz воқеани ўрганмоқда

Бир тун, қичқириқлар эшитилмаган фожиа. Ва икки ойдан бери жавобсиз қолган саволлар… Вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган оғир зўравонлик ҳолати кескин эътирозларни келтириб чиқармоқда. Лекин барча далиллар мавжуд бўлишига қарамай, нега тергов чўзиляпти?

Бу — оддий воқеа эмас. Бу — қўрқув, алдов ва ёрдам сўраб етмаган овоздир. Ўша тун нима бўлди? Нега жабрланган қиз чиқиндихонага яширинишга мажбур бўлди? Бу ҳолат жамият олдига оғир саволни олиб чиқади: биз қаерга қараб кетяпмиз?

Иш бўйича гувоҳлар ҳам, экспертиза хулосалари ҳам мавжуд. Шунга қарамай, тергов икки ойдан бери якунига етмаган. Бу эса яна бир саволни ўртага ташлайди: кимдир бу ишда жавобгарликдан узоқлаяптими? Ёки адолат нега ҳали ҳам кечикиб келяпти?

Бугун Сурхондарёда вояга етмаган қиз зўравонлик қурбони. Эртага эса бу ҳар ким бўлиши мумкин. Ҳақиқатни билишга тайёрмисиз? Биз энг оғир саволларга жавоб излаймиз.

Тез кунда — EFFECT UZ’да.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13🤷‍♂2👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нафсни жиловланг”: Сурхондарё ҳокими коррупция ҳақида очиқ гапирди

20 апрель куни Сурхондарё вилоятида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов амалдорларни пора олмасликка чақирди. У давлат хизматчиларига яратилган шароитларни эслатиб, маошга қаноат қилиш кераклигини таъкидлади. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ ва Бандихон туманлари масъуллари иштирокидаги йиғилишда коррупция масаласига тўхталди.

У ўз нутқида давлат хизматчиларига бугунги кунда барча шароитлар яратилганини таъкидлаб, пора олишга мутлақо ўрин йўқлигини билдирди.

“Нафсни тийиш керак, жиловлаш керак. Давлат хизматчисига президентимиз ҳамма шароитни яратиб берган”, — деди вилоят раҳбари.


Шу билан бирга, у илгариги йиллардаги вазиятни мисол қилиб келтирди. Айтишича, аввал туман ҳокимларида хизмат машиналари бўлмаган, ҳатто баъзи ҳолларда тадбиркор ёки фермерлардан машина олиб юрилган.

“Машинасига солишга бензини йўқ эди. Ойлик ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади”, — дея қўшимча қилди ҳоким.


Қосимов бугунги кунда ҳокимликларда ишловчи мутахассислар қанча маош олаётганини барча яхши билишини таъкидлаб, амалдорларни ҳалол ишлашга чақирди.
🔥6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларига беписанд бўлган 11 амалдор ишдан олинди, 8 нафари жазоланди

Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларига бефарқ муносабат билдирган мансабдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди. 11 нафар масъул лавозимидан озод этилди, яна 8 нафарига интизомий жазо қўлланилди.

Хусусан, улар орасида туман ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек, турли идора ва ташкилотларнинг бош ва етакчи мутахассислари бор. Жумладан, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимларининг молия-иқтисодиёт бўйича биринчи ўринбосарлари, шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари ишдан олинган.

Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиология тизимида фаолият юритган бир қатор мутахассислар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Бундан ташқари, 8 нафар мансабдор шахсга интизомий жазо қўлланилди. Айримларига “ҳайфсан” берилган бўлса, бошқаларига ойлик маошининг маълум қисми миқдорида жарима белгиланган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ижро аппарати раҳбарига ҳайфсан берилган, Ангрен шаҳар ҳокимлигида эса масъул ходимга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилган. Шунингдек, айрим мансабдорлар фаолиятидаги сусткашлик учун қатъий огоҳлантирилган.

Ушбу чоралар аҳоли мурожаатларига бефарқлик, такрорий мурожаатлар кўпайиши ва ижро интизомининг пастлиги билан изоҳланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аравакаш ҳам тўлайди. Солиқ тўламайман, дейишга ор қилиш керак» – Назарбеков айрим санъаткорлар ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков солиқ тизими юзасидан фикр билдириб, амалдаги айрим механизмлар мукаммал эмаслигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, тақдим этилган лойиҳа айнан тизимни такомиллаштириш ва “соғлом ечим” топиш мақсадида муҳокамага қўйилган.

Шу билан бирга, у солиқ тўлаш масаласи баҳс мавзуси бўлмаслиги кераклигини очиқ айтди.

“Бу ерда ‘солиқ тўлаймизми, тўламаймизми?’ деган савол бўлмаслиги керак. Ҳамма солиқ тўлайди. Бу дунёда солиқ тўламайдиган одам йўқ”, — деди вазир.


Назарбековга кўра, ҳатто энг кичик даромад эгаси ҳам солиқ тўлаш орқали давлат тизимида иштирок этади.

“Аравакаш ҳам тўлайди. Солиқ тўламайман, дейишга ор қилиш керак. Бунга қарши курашиш учун одамда виждон қийналиши керак”, — дея қўшимча қилди у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎3🔥1
Москвада собиқ амалдор мудҳиш ЙТҲ содир этди: Курьернинг боши узилиб кетди

​Даҳшатли тезлик ва мастлик оқибати: Москва марказидаги аварияда қурбонлардан бирининг боши танасидан ажралиб кетди.

​"Россотрудничество" агентлигининг 29 ёшли собиқ ходими Анна Владимирова маст ҳолатда руль бошқарувида бўлган. У юқори тезликда йўл четига чиқиб кетиб, электробайкдаги курьерни уриб юборган. Сўнгра машина йўл таъмирлаш ҳудудига бостириб кириб, бир нечта автомобилга урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб ағдарилган.

​Зарба шу қадар кучли бўлганки, электробайк ҳайдовчиси воқеа жойида ваҳшиёна тарзда ҳалок бўлган. Шунингдек, тўқнашув натижасида Mitsubishi ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.

​Ҳозирда айбдор қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Владимирова 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд раиси қабулига киролмаган фуқаро Исломовнинг суратини ёқиб юборди. Абидов ҳолатга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро шахсий қабулга кира олмаганини важ қилиб, Олий суд раиси суратини ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, видеода бир фуқаро шахсий қабулга кира олмаганини сабаб қилиб, Олий суд раиси суратини ёқиб юборгани акс этган. Расмий баёнотда бундай хатти-ҳаракатлар қонунчилик нуқтаи назаридан баҳоланиши мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиши, шахсий қабуллар эса белгиланган жадвал асосида амалга оширилиши эслатиб ўтилди.

Олий суд фуқароларни ўз норозилигини қонун доирасида билдиришга чақирди ҳамда бундай ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢3👎1
Андижонда банк мансабдори 40 минг доллар пора билан қўлга тушди

​Андижонда ҳақиқий «коррупцион схема» фош этилди: вилоят банк бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асака туманидаги 16,8 млрд сўмлик тиббиёт маркази биносини «арзонлаштириб» бериш эвазига тадбиркордан 90 минг доллар талаб қилган.
​Мансабдор шахс бино нархини сунъий равишда 12 млрд сўмга тушириб, уни ким ошди савдосисиз, 7 йиллик фоизсиз кредит асосида олиб беришни ваъда қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулнинг 40 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу «учар» банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда эшак минган отахон светофорга риоя қилиб ҳаракатланди

​Жиззах вилоятининг Фориш туманида йўл ҳаракати қоидаларига ўрнак бўларли даражада амал қилган отахон ижтимоий тармоқлар ва ички ишлар ходимларининг эътиборини тортди.

Отахон эшак миниб кетаётган бўлса-да, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида автомобиллар билан бир қаторда тўхтаб, тартибга риоя қилган. ​

Отахоннинг ушбу ибратли ҳаракати Жиззах вилояти ИИБ томонидан алоҳида эътироф этилиб, унга миннатдорчилик билдирилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥2
Термизда вазир ва ректорлар саломатлик учун қадам ташлади

Бугун, 22 апрел куни Термизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигида «Соғлом ҳаёт учун ўн минг қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.

​Олий таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар доирасидаги ушбу тадбирда республикадаги барча ректорлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Ташаббусдан кўзланган асосий мақсад — раҳбарларнинг шахсий намунаси орқали ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Россия камида 4853 нафар ўзбекистон фуқаросини урушга ёллаган

Украинанинг “Хочу жить!” давлат лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия сафида уришаётган ёлланма аксарлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи бўлиб қолмоқда.

Россия камида 4853 нафар Ўзбекистон фуқаросини Украинага урушга юборган. “Хочу жить!” лойиҳаси вакиллари ушбу фуқароларнинг шахсий маълумотларини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, учинчи давлатлар ҳудудида ва улар томонида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1👎1