EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда дунё миқёсидаги хавф — наркотикларга қарши кураш бўйича муҳим ташаббуслар эълон қилинди.

20 апрель куни Самарқанд шаҳрида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди. Унда Ўзбекистон томонидан қатор глобал ташаббуслар илгари сурилди.

“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форумда дунё ҳамжамияти учун долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати тақдим этилди. Уни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўқиб эшиттирди.

Мурожаатда глобал наркотаҳдидларга қарши курашиш, замонавий хавф-хатарларга мос ечимлар ишлаб чиқиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 100 гектар майдонда Машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади. Бу Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Лойиҳа доирасида машинасозлик кластерини ривожлантириш, 2030 йилгача саноатда тармоқ улушини 15 фоизга етказиш ва қўшилган қиймат улушини 40 фоизга ошириш мақсад қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин бўлади

my.gov.uz порталида телефон рақамини бошқа шахс номига ўтказиш хизмати ишга туширилди.
​Қабул қилувчи шахс рақамни ўз номига қабул қилишни my.gov.uz орқали тасдиқлаши керак.
​Ҳозирча қуйидаги операторлар мавжуд:
UZTELECOM
BEELINE
MOBIUZ
​Хизмат нархи мобил алоқа операторларининг белгиланган тарифларига мувофиқ амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр тарифлари 10 фоизга ошиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини навбатдаги бор ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси якуний баёнотида қайд этилди.

2025 йил 31 мартда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ҳар йили индексация қилишнинг янги тартиби амал қилади. Унга кўра, тарифлар ҳар йили 1 майдан инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда, аммо 10 фоиздан ошмаган миқдорда қайта кўриб чиқилади.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил якунларида йиллик инфляция 9,8 фоиздан 7,3 фоизга тушган. 2026 йил 1 апрель ҳолатига бу кўрсаткич 7,1 фоизни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги энг паст даражалардан бири сифатида қайд этилган.

Шу боис амалдаги тартибга кўра, тарифлар 1 майдан бошлаб айнан инфляцияга яқин миқдорда оширилиши мумкин. Айни пайтда, айрим манбаларга кўра, индексацияни 10 фоиздан юқори даражада белгилаш варианти ҳам муҳокама қилинган, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎42😢1
Мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш бўйича тест ўтказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов маълум қилди:

“Ҳозир бизда маҳаллий, шу пайтгача ишлаб чиқарилмаган тестларни ишлаб чиқардик. Бу оддийгина полоска... Тилига тегизиб кўради, сўлакдан аниқлайди. Шундоқ тиқади, 3 секундда тест белгисида аниқланадиган полоска чиқади. Биз ҳозир 16 та наркотикка нисбатан шунақа тестни бирга ишлаб чиқдик. Ҳатто соч толасидан аниқлаш мумкин. Бу экспресс усул билан аниқланади ҳамда уч ойдан олти ойгача истеъмол қилганлиги тўғрисида маълумот олиш мумкин, ҳам миқдорий жиҳатдан, организмида қанча борлигини кўрсатади”.

Ушбу аппаратлар ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлигида регистрациядан ўтмоқда ва апробациядан сўнг июнь ойидан оммавий ишлаб чиқариш бошланиши маълум қилинди. Тестлар сентябрь ойидан бошлаб мактаб ҳамда университетларда кенг қўлланила бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞 «Хотиним, хоҳлаганимни қиламан!» — Санкт-Петербургдаги уятли ҳолат 🤦‍♂️

​Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир эркак кўчада аёлни калтаклаётганида, Арина исмли қиз уларнинг орасига тушди. Қизнинг «Нега уни уряпсан?» деган саволига эркак: «У менинг хотиним, мен ўзбекман», дея жавоб қайтарди.

​Афсуски, айримлар ҳамон аёлга қўл кўтаришни «эркаклик» ёки «миллий қадрият» деб хато тушунмоқда. Жасур қиз эркакка қилган иши зўравонлик эканини тушунтириб, ундан узр сўратган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢6👎4
Марказий Осиёда сув инқирози кутилмоқда

​Жорий йилнинг ёз мавсуми минтақамиз учун жиддий стратегик синовга айланиши мумкин. Башоратларга кўра, Амударё одатий ҳажмнинг атиги 65% оқиши мумкин.

Сирдарё ҳавзасида эса вегетация мавсуми авжига чиқмасиданоқ 3,2 миллиард куб метр сув танқислиги юзага келган. Бунинг оқибати энг аввало қишлоқ хўжалигида сезилади. Ўзбекистон ҳосили эса хавф остида қолади. Шу билан бирга, бир қатор давлатлар ҳам ҳозир сувга муҳтож.

Энг катта ноаниқ омил эса Афғонистоннинг Қош-Тепа канали бўлиб қолмоқда. У Амударё сувининг 15–25% буриб юбориши мумкин, аммо бу борада минтақавий келишув ҳам, аниқ бошқарув механизми ҳам ҳали шаклланмаган.

Орол денгизининг қуриши ортидан келаётган экологик зарба ҳам тобора кучаймоқда: бу ёзда 10–12 та йирик заҳарли чанг бўронлари кузатилиши мумкин. Туз ва пестицидлар юзлаб километрларга тарқалиб, айниқса болалар саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2
Навоийда йирик лойиҳа: “UNIGROUP NAVOIY” корхонаси иш бошлади

​Навоий вилоятида косметика ва уй парвариши маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи замонавий мажмуа қад ростлади. “Навоий саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки ҳудудида жойлашган мазкур корхона рекорд даражада қисқа муддат — атиги 10 ой ичида қуриб битказилди.

Корхонада йилига 85 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади ва товарларнинг 75 фоизи хориж бозорларига йўналтирилади. Қолаверса, вилоят аҳолиси учун 115 та янги иш ўрни яратилди.

Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йиллик айланма 4,5 миллиард рублга етиши кутилмоқда. ​Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперациясининг муваффақиятли намунасидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Хорижликлар учун ер сотилиши тўхтатилади: Янги тартиб кучга кирди

​Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини аукцион орқали ижарага бериш тизимида кескин ўзгаришлар амалга оширилди. Эндиликда ер участкаларини аукциондан сотиб олиш ҳуқуқи фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорларга берилади.

Улар фақат вилоят ҳокимликлари орқали, камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда яйлов, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларни айланмага қайтариш шарти билан иккиламчи ижарага ер олиши мумкин. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥17🤔2
Энди кам таъминланган фуқароларга Конституциявий судда ҳам бепул адвокат берилади

​«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонунчиликка муҳим янгилик киритилди. Эндиликда кам таъминланган шахслар муайян иш доирасида суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Конституциявий судга мурожаат қилганда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу жумладан, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров махсус ахборот тизими орқали амалга оширилади. «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали Конституциявий судга шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига асосан тегишли сўров юборилади.

Мазкур жараён бевосита Конституциявий суд томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 17 ёшли қиз зўрлангани айтилмоқда. Effect.uz воқеани ўрганмоқда

Бир тун, қичқириқлар эшитилмаган фожиа. Ва икки ойдан бери жавобсиз қолган саволлар… Вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган оғир зўравонлик ҳолати кескин эътирозларни келтириб чиқармоқда. Лекин барча далиллар мавжуд бўлишига қарамай, нега тергов чўзиляпти?

Бу — оддий воқеа эмас. Бу — қўрқув, алдов ва ёрдам сўраб етмаган овоздир. Ўша тун нима бўлди? Нега жабрланган қиз чиқиндихонага яширинишга мажбур бўлди? Бу ҳолат жамият олдига оғир саволни олиб чиқади: биз қаерга қараб кетяпмиз?

Иш бўйича гувоҳлар ҳам, экспертиза хулосалари ҳам мавжуд. Шунга қарамай, тергов икки ойдан бери якунига етмаган. Бу эса яна бир саволни ўртага ташлайди: кимдир бу ишда жавобгарликдан узоқлаяптими? Ёки адолат нега ҳали ҳам кечикиб келяпти?

Бугун Сурхондарёда вояга етмаган қиз зўравонлик қурбони. Эртага эса бу ҳар ким бўлиши мумкин. Ҳақиқатни билишга тайёрмисиз? Биз энг оғир саволларга жавоб излаймиз.

Тез кунда — EFFECT UZ’да.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13🤷‍♂2👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нафсни жиловланг”: Сурхондарё ҳокими коррупция ҳақида очиқ гапирди

20 апрель куни Сурхондарё вилоятида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов амалдорларни пора олмасликка чақирди. У давлат хизматчиларига яратилган шароитларни эслатиб, маошга қаноат қилиш кераклигини таъкидлади. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ ва Бандихон туманлари масъуллари иштирокидаги йиғилишда коррупция масаласига тўхталди.

У ўз нутқида давлат хизматчиларига бугунги кунда барча шароитлар яратилганини таъкидлаб, пора олишга мутлақо ўрин йўқлигини билдирди.

“Нафсни тийиш керак, жиловлаш керак. Давлат хизматчисига президентимиз ҳамма шароитни яратиб берган”, — деди вилоят раҳбари.


Шу билан бирга, у илгариги йиллардаги вазиятни мисол қилиб келтирди. Айтишича, аввал туман ҳокимларида хизмат машиналари бўлмаган, ҳатто баъзи ҳолларда тадбиркор ёки фермерлардан машина олиб юрилган.

“Машинасига солишга бензини йўқ эди. Ойлик ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади”, — дея қўшимча қилди ҳоким.


Қосимов бугунги кунда ҳокимликларда ишловчи мутахассислар қанча маош олаётганини барча яхши билишини таъкидлаб, амалдорларни ҳалол ишлашга чақирди.
🔥6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларига беписанд бўлган 11 амалдор ишдан олинди, 8 нафари жазоланди

Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларига бефарқ муносабат билдирган мансабдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди. 11 нафар масъул лавозимидан озод этилди, яна 8 нафарига интизомий жазо қўлланилди.

Хусусан, улар орасида туман ҳокимларининг ўринбосарлари, шунингдек, турли идора ва ташкилотларнинг бош ва етакчи мутахассислари бор. Жумладан, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимларининг молия-иқтисодиёт бўйича биринчи ўринбосарлари, шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари ишдан олинган.

Шу билан бирга, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллалар уюшмаси, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ҳамда санитария-эпидемиология тизимида фаолият юритган бир қатор мутахассислар билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Бундан ташқари, 8 нафар мансабдор шахсга интизомий жазо қўлланилди. Айримларига “ҳайфсан” берилган бўлса, бошқаларига ойлик маошининг маълум қисми миқдорида жарима белгиланган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ижро аппарати раҳбарига ҳайфсан берилган, Ангрен шаҳар ҳокимлигида эса масъул ходимга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилган. Шунингдек, айрим мансабдорлар фаолиятидаги сусткашлик учун қатъий огоҳлантирилган.

Ушбу чоралар аҳоли мурожаатларига бефарқлик, такрорий мурожаатлар кўпайиши ва ижро интизомининг пастлиги билан изоҳланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аравакаш ҳам тўлайди. Солиқ тўламайман, дейишга ор қилиш керак» – Назарбеков айрим санъаткорлар ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков солиқ тизими юзасидан фикр билдириб, амалдаги айрим механизмлар мукаммал эмаслигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, тақдим этилган лойиҳа айнан тизимни такомиллаштириш ва “соғлом ечим” топиш мақсадида муҳокамага қўйилган.

Шу билан бирга, у солиқ тўлаш масаласи баҳс мавзуси бўлмаслиги кераклигини очиқ айтди.

“Бу ерда ‘солиқ тўлаймизми, тўламаймизми?’ деган савол бўлмаслиги керак. Ҳамма солиқ тўлайди. Бу дунёда солиқ тўламайдиган одам йўқ”, — деди вазир.


Назарбековга кўра, ҳатто энг кичик даромад эгаси ҳам солиқ тўлаш орқали давлат тизимида иштирок этади.

“Аравакаш ҳам тўлайди. Солиқ тўламайман, дейишга ор қилиш керак. Бунга қарши курашиш учун одамда виждон қийналиши керак”, — дея қўшимча қилди у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎3🔥1
Москвада собиқ амалдор мудҳиш ЙТҲ содир этди: Курьернинг боши узилиб кетди

​Даҳшатли тезлик ва мастлик оқибати: Москва марказидаги аварияда қурбонлардан бирининг боши танасидан ажралиб кетди.

​"Россотрудничество" агентлигининг 29 ёшли собиқ ходими Анна Владимирова маст ҳолатда руль бошқарувида бўлган. У юқори тезликда йўл четига чиқиб кетиб, электробайкдаги курьерни уриб юборган. Сўнгра машина йўл таъмирлаш ҳудудига бостириб кириб, бир нечта автомобилга урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб ағдарилган.

​Зарба шу қадар кучли бўлганки, электробайк ҳайдовчиси воқеа жойида ваҳшиёна тарзда ҳалок бўлган. Шунингдек, тўқнашув натижасида Mitsubishi ҳайдовчиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.

​Ҳозирда айбдор қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Владимирова 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1🤔1