This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонни яна чанг қоплайди: синоптиклар туман ва кучли шамол ҳақида огоҳлантирди
21 ва 22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ва Тошкент шаҳрида чангли ҳодисалар бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 21 апрель куни кечга томон пойтахтда чанг-тўзонли туман тушиши мумкин, бу тахминан 2-3 соат давом этади. Шунга ўхшаш вазият 22 апрель куни кечаси ва кундузи шамол кучайиши фонида такрорланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1
Эски SIM-карталарни қайта расмийлаштириш шарт эмас
Аввалроқ, 22 апрелдан эътиборан мобил иловалар учун янги талаб жорий этилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Эртадан кучга кирадиган ушбу тартиб фақатгина янги мижозларгагина тааллуқли бўлади. Бу ҳақда регулятор расман маълум қилди.
📌 Асосий жиҳатлар:
• Амалдаги фойдаланувчиларга ўзгаришлар таъсир қилмайди.
• 22 апрелдан кейин тўлов тизимларида рўйхатдан ўтадиган янги мижозларгагина тегишли.
• Агар рақам яқин қариндошлар (ота-она, ака-ука, опа-сингил, турмуш ўртоқ, фарзандлар) номида бўлса — хавотирга ўрин йўқ, барчаси аввалгидек ишлайди.

👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арманистонда Nestlé компаниясининг NAN брендидаги болалар овқатининг қарийб 10 тоннаси йўқ қилинди.
9700 кг маҳсулот хавфли деб топилиб, муомаладан чиқарилди. Текширувларда қуруқ, тез эрийдиган ва сутли аралашмаларда токсин бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Қарор Россия лабораториялари хулосаси асосида қабул қилинган. Аввалроқ компания айрим партияларни эҳтиёт чораси сифатида қайтариб олган бўлиб, бу хавфларни олдини олишга қаратилгани таъкидланган.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда совуқ қурол билан боғлиқ қоидабузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди.
17 апрель куни қабул қилинган қонунга кўра, жамоат жойларида совуқ қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ олиб юриш учун жарима белгиланди. Агар бу ҳолат бир йил ичида такрорланса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима қўлланилади.
Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахсларга қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқи чекланади. Бундай ҳолларда қурол ва ўқ-дорилар ички ишлар органлари томонидан олиб қўйилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

👎2
Республиканинг 10 та ҳудудида божхона бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
Божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан бир қатор вилоят бошқармалари раҳбариятида кадрлар алмашинуви амалга оширилди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан бир қатор вилоят бошқармалари раҳбариятида кадрлар алмашинуви амалга оширилди:
✓ Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи: полковник Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич;
✓Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: полковник Умаров Қаҳрамон Акбарович;
✓Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: майор Хашимова Наргиса Рустамовна;
✓Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: майор Азимова Дилдора Муқимовна;
✓Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: подполковник Файзуллаев Жасурбек Шавкатович;
✓Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: полковник Салихов Шовкат Санъатович;
✓Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: подполковник Агзамходжаев Искандар Ялкинович;
✓Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: полковник Турдалиев Зафаржон Тоҳиржонович;
✓Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи: подполковник Тўраев Шавкат Шоназарович;
✓Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи: подполковник Қодиров Умиджон Суҳбатжонович.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди.
20 апрель куни давлат раҳбари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашди. Улар Тошкентда ўтаётган INNOPROM. Марказий Осиё кўргазмаси доирасида келган.
Учрашувда Владимир Путиннинг саломи етказилди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат, энергетика ва бошқа тармоқлардаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

👍49🔥14🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда дунё миқёсидаги хавф — наркотикларга қарши кураш бўйича муҳим ташаббуслар эълон қилинди.
20 апрель куни Самарқанд шаҳрида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашишга бағишланган халқаро форум бошланди. Унда Ўзбекистон томонидан қатор глобал ташаббуслар илгари сурилди.
“Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форумда дунё ҳамжамияти учун долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати тақдим этилди. Уни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўқиб эшиттирди.
Мурожаатда глобал наркотаҳдидларга қарши курашиш, замонавий хавф-хатарларга мос ечимлар ишлаб чиқиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

👍47🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 100 гектар майдонда Машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади. Бу Президент қарорида белгилаб қўйилган.
Лойиҳа доирасида машинасозлик кластерини ривожлантириш, 2030 йилгача саноатда тармоқ улушини 15 фоизга етказиш ва қўшилган қиймат улушини 40 фоизга ошириш мақсад қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 100 гектар майдонда Машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади. Бу Президент қарорида белгилаб қўйилган.
Лойиҳа доирасида машинасозлик кластерини ривожлантириш, 2030 йилгача саноатда тармоқ улушини 15 фоизга етказиш ва қўшилган қиймат улушини 40 фоизга ошириш мақсад қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Энди мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш мумкин бўлади
my.gov.uz порталида телефон рақамини бошқа шахс номига ўтказиш хизмати ишга туширилди.
Қабул қилувчи шахс рақамни ўз номига қабул қилишни my.gov.uz орқали тасдиқлаши керак.
Ҳозирча қуйидаги операторлар мавжуд:
➖ UZTELECOM
➖ BEELINE
➖ MOBIUZ
Хизмат нархи мобил алоқа операторларининг белгиланган тарифларига мувофиқ амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
my.gov.uz порталида телефон рақамини бошқа шахс номига ўтказиш хизмати ишга туширилди.
Қабул қилувчи шахс рақамни ўз номига қабул қилишни my.gov.uz орқали тасдиқлаши керак.
Ҳозирча қуйидаги операторлар мавжуд:
➖ UZTELECOM
➖ BEELINE
➖ MOBIUZ
Хизмат нархи мобил алоқа операторларининг белгиланган тарифларига мувофиқ амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр тарифлари 10 фоизга ошиши мумкин
Ўзбекистонда аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини навбатдаги бор ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси якуний баёнотида қайд этилди.
2025 йил 31 мартда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ҳар йили индексация қилишнинг янги тартиби амал қилади. Унга кўра, тарифлар ҳар йили 1 майдан инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда, аммо 10 фоиздан ошмаган миқдорда қайта кўриб чиқилади.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил якунларида йиллик инфляция 9,8 фоиздан 7,3 фоизга тушган. 2026 йил 1 апрель ҳолатига бу кўрсаткич 7,1 фоизни ташкил этиб, сўнгги йиллардаги энг паст даражалардан бири сифатида қайд этилган.
Шу боис амалдаги тартибга кўра, тарифлар 1 майдан бошлаб айнан инфляцияга яқин миқдорда оширилиши мумкин. Айни пайтда, айрим манбаларга кўра, индексацияни 10 фоиздан юқори даражада белгилаш варианти ҳам муҳокама қилинган, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

👎42😢1
Мактаб ўқувчилари ва талабалар наркотик тестдан ўтказилади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари ва талабаларни наркотик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш бўйича тест ўтказиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов маълум қилди:
“Ҳозир бизда маҳаллий, шу пайтгача ишлаб чиқарилмаган тестларни ишлаб чиқардик. Бу оддийгина полоска... Тилига тегизиб кўради, сўлакдан аниқлайди. Шундоқ тиқади, 3 секундда тест белгисида аниқланадиган полоска чиқади. Биз ҳозир 16 та наркотикка нисбатан шунақа тестни бирга ишлаб чиқдик. Ҳатто соч толасидан аниқлаш мумкин. Бу экспресс усул билан аниқланади ҳамда уч ойдан олти ойгача истеъмол қилганлиги тўғрисида маълумот олиш мумкин, ҳам миқдорий жиҳатдан, организмида қанча борлигини кўрсатади”.
Ушбу аппаратлар ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлигида регистрациядан ўтмоқда ва апробациядан сўнг июнь ойидан оммавий ишлаб чиқариш бошланиши маълум қилинди. Тестлар сентябрь ойидан бошлаб мактаб ҳамда университетларда кенг қўлланила бошлайди.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞 «Хотиним, хоҳлаганимни қиламан!» — Санкт-Петербургдаги уятли ҳолат 🤦♂️
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир эркак кўчада аёлни калтаклаётганида, Арина исмли қиз уларнинг орасига тушди. Қизнинг «Нега уни уряпсан?» деган саволига эркак: «У менинг хотиним, мен ўзбекман», дея жавоб қайтарди.
Афсуски, айримлар ҳамон аёлга қўл кўтаришни «эркаклик» ёки «миллий қадрият» деб хато тушунмоқда. Жасур қиз эркакка қилган иши зўравонлик эканини тушунтириб, ундан узр сўратган.

👍8😢6👎4
Марказий Осиёда сув инқирози кутилмоқда
Жорий йилнинг ёз мавсуми минтақамиз учун жиддий стратегик синовга айланиши мумкин. Башоратларга кўра, Амударё одатий ҳажмнинг атиги 65% оқиши мумкин.
Сирдарё ҳавзасида эса вегетация мавсуми авжига чиқмасиданоқ 3,2 миллиард куб метр сув танқислиги юзага келган. Бунинг оқибати энг аввало қишлоқ хўжалигида сезилади. Ўзбекистон ҳосили эса хавф остида қолади. Шу билан бирга, бир қатор давлатлар ҳам ҳозир сувга муҳтож.
Энг катта ноаниқ омил эса Афғонистоннинг Қош-Тепа канали бўлиб қолмоқда. У Амударё сувининг 15–25% буриб юбориши мумкин, аммо бу борада минтақавий келишув ҳам, аниқ бошқарув механизми ҳам ҳали шаклланмаган.
Орол денгизининг қуриши ортидан келаётган экологик зарба ҳам тобора кучаймоқда: бу ёзда 10–12 та йирик заҳарли чанг бўронлари кузатилиши мумкин. Туз ва пестицидлар юзлаб километрларга тарқалиб, айниқса болалар саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

🤔3👎2
Навоийда йирик лойиҳа: “UNIGROUP NAVOIY” корхонаси иш бошлади
Навоий вилоятида косметика ва уй парвариши маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи замонавий мажмуа қад ростлади. “Навоий саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки ҳудудида жойлашган мазкур корхона рекорд даражада қисқа муддат — атиги 10 ой ичида қуриб битказилди.
Корхонада йилига 85 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади ва товарларнинг 75 фоизи хориж бозорларига йўналтирилади. Қолаверса, вилоят аҳолиси учун 115 та янги иш ўрни яратилди.
Корхона тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йиллик айланма 4,5 миллиард рублга етиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги саноат кооперациясининг муваффақиятли намунасидир.

Хорижликлар учун ер сотилиши тўхтатилади: Янги тартиб кучга кирди
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини аукцион орқали ижарага бериш тизимида кескин ўзгаришлар амалга оширилди. Эндиликда ер участкаларини аукциондан сотиб олиш ҳуқуқи фақат маҳаллий деҳқон ва тадбиркорларга берилади.
Улар фақат вилоят ҳокимликлари орқали, камида 10 млн доллар инвестиция киритиш ҳамда яйлов, лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларни айланмага қайтариш шарти билан иккиламчи ижарага ер олиши мумкин. Мудофаа, чегара, тарихий-маданий ерлар ва ўрмон фонди ерлари фақат Ўзбекистон фуқароларига берилади.

👍60🔥17🤔2
Энди кам таъминланган фуқароларга Конституциявий судда ҳам бепул адвокат берилади
«Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонунчиликка муҳим янгилик киритилди. Эндиликда кам таъминланган шахслар муайян иш доирасида суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Конституциявий судга мурожаат қилганда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу жумладан, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров махсус ахборот тизими орқали амалга оширилади. «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали Конституциявий судга шикоят билан мурожаат этган фуқаронинг илтимосига асосан тегишли сўров юборилади.
Мазкур жараён бевосита Конституциявий суд томонидан амалга оширилиши белгиланди.

👍3🤔1😢1