EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда наркотикларга қарши глобал кураш бўйича 5 ташаббус илгари сурилди

Самарқанд
шаҳрида ўтказилаётган халқаро форумда трансмиллий наркотахдидларга қарши курашиш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Унда 50 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда қайд этилишича, бугунги кунда наркотиклар савдоси трансчегаравий ва виртуал тус олиб, глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. Айниқса, синтетик наркотиклар ва психотроп моддаларнинг ёшлар орасида кенг тарқалаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

👉 https://effect.uz/n/137

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥14😢1
Андижонда 5 000 долларлик «пулланмаган» гашиш

Андижонда Давлат божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида йирик наркосавдонинг олди олинди.
​Пахтаобод туманида ўтказилган тадбир давомида бир фуқаро ўз хонадони яқинида 400 грамм «гашиш» моддасини 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

​Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилди

​Қонунчиликка киритилган янги ўзгаришларга кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш тақиқланади.

🔹 Жарима миқдори: Қоидабузарлик такроран содир этилса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

🔹 Истисно ҳолатлар: Касбий фаолият, спорт ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш (масалан, ошхона пичоғи) бундан мустасно.

🔹 Зўравонларга чеклов: Болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслардан ҳимоя ордери амал қилиш даврида қуроллари вақтинча олиб қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Бухоронинг бир нечта ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

​Божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда вилоятнинг турли ҳудудларида бир нечта жиноятлар фош этилди:

Бухоро шаҳрида: Хонадонларнинг бирида гидропоник усулда етиштирилаётган каннабис, марихуана ва гиёҳвандлик анжомлари аниқланди.

Ғиждувон ва Когон: Ғиждувонда 30,9 грамм марихуана, Когонда эса савдо устида қўлга олинган шахслардан 141 грамм гашиш ва синтетик моддалар мусодара қилинди.
​Автомашина салонида 7,65 грамм опий моддасини олиб кетаётган ҳамда уни қабул қилиб олаётган шахслар ушланди.
​Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаро Истанбул шаҳридаги Сабиха Гёкчен халқаро аэропортида мураккаб вазиятда қолиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, фуқаролар “Ihlos Travel” ва “Hikmat Travel” хусусий туристик фирмалари орқали “Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент” йўналишида умра сафарини амалга оширишни режалаштирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 8 нафар бола отиб ўлдирилди

Шривпортда 19-апрель куни эрталаб номаълум эркак томонидан уюштирилган отишмада 8 нафар бола ҳалок бўлди, яна 2 киши жароҳат олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оилавий зиддият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Отишма бир нечта уйларни қамраб олган, жабрланувчилардан бири эса қўшни уйга яширинишга уринган.

Шундан сўнг гумонланувчи автомобил ўғирлаб қочишга ҳаракат қилган, бироқ полиция томонидан таъқиб қилиниб, отиб ўлдирилган.

Полиция маълум қилишича, ҳалок бўлган болаларнинг айримлари ҳужумчининг қариндошлари бўлган. Ҳужумчининг шахси ва мотивлари ҳозирча очиқланмаган, тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Сиртқи таълим бекор қилинмаган, зарурат туғилса, қабул қайта тикланади

Сиртқи таълим шакли қонунчиликда сақланиб қолган бўлиб, келгусида эҳтиёж юзага келса, ушбу йўналишга қабул яна қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, сиртқи таълим тўлиқ бекор қилингани ҳақидаги гаплар асоссиз. Ҳозирги босқичда бу таълим шаклига талаб юқори эмас, деб баҳолангани учунгина қабул вақтинча тўхтатилган.

Маълум қилинишича, сиртқи таълим асосан ишлаб чиқариш корхоналарида муайян мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлганда жорий этилади. Агар келгусида, масалан, 4-5 йилдан сўнг шундай зарурат юзага келса, ушбу шаклдаги таълимга қабулни қайта очиш имконияти мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Келишувдан воз кечса, Эронни йўқ қиламиз” — Трампдан навбатдаги таҳдид

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни сулҳни бузишда айблаб, муҳим инфратузилмаларни йўқ қилиш билан яна огоҳлантирди.

Унга кўра, Ҳормуз бўғозида ўт очилиши келишувни бузган ва вазиятни кескинлаштирган.
Трамп, шунингдек, АҚШ Эрон билан “адолатли келишув” таклиф қилаётганини, рад этилса жиддий оқибатлар бўлишини таъкидлади.

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар натижа бермаган, кескинлик эса сақланиб қолмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқдан қочиш энди оғир жиноят: жазо 7 йилгача

2026 йил 17 апрелда қабул қилинган қонунга кўра, жуда кўп миқдорда (412 млн сўмдан ортиқ) солиқдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди.
Эндиликда бу жиноят учун жарима билан бирга 5–7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади ва у оғир жиноятлар тоифасига киритилди.

Қонун 19 июлдан кучга киради. Шундан сўнг айбдорлар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди, шунингдек, жазо фақат камида ярми ўталганидан кейин енгиллаштирилиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар солиқ интизомини кучайтиришга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ баллонларига буюртма бериш энди фақат онлайн бўлади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июндан бошлаб аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш хизмати янги тартибда амалга оширилади.Энди хизмат фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Янги тартибга кўра:
— ариза онлайн юборилади;
— маълумотлар 1 иш кунида текширилади;
— 3 иш кунида жойига чиқиб ўрганиш ўтказилади;
— ижобий хулоса бўлса, шартнома тузилади ва ҳисобварақ очилади;
— 12 иш куни ичида 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.

Ушбу хизмат асосан табиий газ тармоғига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун мўлжалланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Ўзбекистон БМТнинг нуфузли комиссиясига сайланди

​Нью-Йоркда бўлиб ўтган ЭКОСОС сессиясида Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Комиссия вазифаси: Жиноятчиликка қарши кураш ва қонун устуворлиги бўйича глобал сиёсатни белгилайди (қароргоҳи Венада).
Юқори рақобат: Осиё-Тинч океани минтақасидан ажратилган ўринлар учун Хитой, Япония ва Саудия Арабистони каби давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистон номзоди ҳам бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Аъзолик муддати: 2027 йил 1 январдан бошлаб 3 йил давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наркобизнесни пулсиз қолдириш керак

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги халқаро форумда наркобизнесга қарши кураш бўйича ташаббуслар илгари сурди.

Унинг мурожаатини Саида Мирзиёева ўқиб эшиттирди.

Президент наркобизнесни куч билан эмас, балки унинг молиявий манбаларини тўсиш орқали енгиш мумкинлигини таъкидлади. У бу тизим уюшган жиноятчилик ва терроризмни молиялаштираётганини қайд этди.

Шу боис ягона халқаро платформа яратиш, криптон-биржалар устидан назоратни кучайтириш ва ноқонуний маблағларни аниқлаш тизимларини жорий этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, синтетик наркотиклар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва махсус ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги билдирилди.

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол ҳамда 50 га яқин давлат вакиллари иштирок этди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥9🤔1😢1
2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди:

1. Илм-фандаги инқилоб
​СИ тизимлари (масалан, "Космос") илмий адабиётларни таҳлил қилиб, янги кашфиётлар йўналишини кўрсатмоқда. СИ олимларнинг асосий ёрдамчисига айланади.
​2. Автоматик харидлар
​Чат-ботлар орқали тўғридан-тўғри харид қилиш оммалашади. Amazon ва OpenAI каби компаниялар СИ-агентларини синовдан ўтказмоқда.
​3. СИ-ҳамроҳлар
​Инсонларнинг технологиялар билан ҳиссий боғланиши кучаяди. Фойдаланувчилар СИ тизимларидан нафақат иш учун, балки эмоционал қўллаб-қувватлаш ва суҳбатдош сифатида ҳам фойдаланишни бошлайдилар.
​4. Сиёсий таъсир
​СИ масалалари (энергия истеъмоли, ижтимоий таъсир ва хавфсизлик) сайловолди кампаниялари ва сиёсий муҳокамаларнинг марказига чиқади.
​5. Киберхавфсизликдаги "қуролланиш пойгаси"
​СИ ёрдамида инсон иштирокисиз амалга ошириладиган киберҳужумлар хавфи ортади. Шу билан бирга, у ҳимоя тизимларини кучайтирувчи асосий восита ("Темир одам костюми") вазифасини ҳам ўтайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент эртага Қозоғистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21–22 апрель кунлари амалий ташриф билан Астана шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Минтaқавий экологик саммит ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Ушбу нуфузли анжуманларда минтақадаги экологик муаммолар, хусусан Оролбўйи ҳудудидаги вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍108🔥17😢1
Теҳрон ракета ишлаб чиқаролмайди: Исроил Эроннинг баллистик ракета дастурига зарба берди.

Эрон ҳозирча янги ракеталар ишлаб чиқара олмайди. Бу ҳақда Times of Israel нашри юқори лавозимли исроиллик ҳарбий манбаларга таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур баҳолаш Исроил томонидан қурол-яроғ ишлаб чиқаришда фойдаланилган муҳим объектларга берилган зарбалардан сўнг шакллантирилган. Шу билан бирга, Эрон қисқа муддат ичида ишлаб чиқариш қувватининг камида бир қисмини тиклашга уриниши мумкинлигини таъкидланмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, тикланиш суръати бир қатор омилларга, жумладан:
❗️АҚШ билан эҳтимолий келишув доирасида Эрон ракета дастурига қўйилиши мумкин бўлган чекловлар;
❗️Хитой каби иттифоқчилардан хомашё ва ускуналар олиш имконияти;
❗️Теҳрон томонидан соҳани қайта тиклашга йўналтириладиган сармоя ҳажмига боғлиқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2
Навоий ва Қашқадарёда ноқонуний миграцияга чек қўйилди

Навоий шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари Хатирчилик фуқарони 3 минг доллар эвазига Болгарияга ишга юборишни ваъда қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.
Қашқадарёда эса Тошкент вилоятида яшовчи шахс икки фуқарони Исроилга юбориш учун 20 минг доллар талаб қилиб, пулнинг бир қисмини (5 минг доллар) олаётганда ушланди.

​Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонни яна чанг қоплайди: синоптиклар туман ва кучли шамол ҳақида огоҳлантирди

21 ва 22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ва Тошкент шаҳрида чангли ҳодисалар бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 21 апрель куни кечга томон пойтахтда чанг-тўзонли туман тушиши мумкин, бу тахминан 2-3 соат давом этади. Шунга ўхшаш вазият 22 апрель куни кечаси ва кундузи шамол кучайиши фонида такрорланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1