EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Газ баллони олиш тартиби тасдиқланди: Ариза 12 кунда ҳал этилади

Ҳукуматнинг 2026 йил 17 апрелдаги 180-сон қарори билан хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди. Хизмат Давлат хизматлари марказлари ва онлайн платформа орқали кўрсатилади.

Янги маъмурий регламентга кўра, маиший газ баллонлари табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Ариза Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади. Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни уни “E-gaz” ахборот тизимида рўйхатга олади.

Шундан сўнг:

1 иш кунида аризадаги маълумотлар текширилади;
3 иш кунида манзилга чиқиб ўрганиш ўтказилади ва далолатнома тузилади.

Агар хулоса ижобий бўлса, ариза берувчи билан икки турдаги шартнома расмийлаштирилади:
— маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш;
— суюлтирилган газ етказиб бериш.

Шартномалардан кейин фуқаро “Face ID” орқали ҳисобвараққа уланади ва 12 иш куни ичида унга 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Мубашшир Аҳмад бошқа колонияга кўчирилди

Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш муассасасидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига кўчирилди. У энди жазо муддатини Товоқсой қишлоғидаги колонияда ўташда давом этади.

Яқинларининг маълум қилишича, маҳкумни бошқа колонияга кўчириш факти тасдиқланган. Бироқ ушбу қарор қандай сабабларга кўра қабул қилингани расман очиқланмаган.

М.Аҳмад Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Товоқсой қишлоғида жойлашган жазони ижро этиш муассасасига ўтказилган.

Одатда маҳкумларни бошқа муассасага кўчириш сақлаш шароитини ўзгартириш, хавфсизликни таъминлаш ёки саломатлик билан боғлиқ ҳолатлар сабаб амалга оширилади. Аммо мазкур ҳолатда айнан қайси омил асос бўлгани маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда Ҳажга юборишни ваъда қилган “учар” уддабуррон ушланди: у фуқаролардан 26 000 доллар талаб қилган

​Наманган шаҳрида яшовчи 42 ёшли шахс 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Саудия Арабистонига юбориш учун фуқаролардан 26 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Агар сизга ҳам шубҳали Ҳаж сафарлари таклиф этилса, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Анонимлик кафолатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥58👍50
“Golden House” устидан 74 та шикоят: Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Рақобат қўмитасига 2025-2026 йиллар давомида “GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP” МЧЖ устидан 74 та шикоят келиб тушди.
Қўмита аралашуви билан:
54 та мурожаат истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилди;
1,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ фуқароларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди;
5 та ҳолат бўйича иш қўзғатилиб, 10 таси юзасидан расмий текширув тайинланди.

Соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда. Қўмитага келиб тушган жами мурожаатлар сони 2024 йилдаги 28 мингдан 2025 йилда 54 мингга етган.

‼️ Эслатма: Конституциянинг 65-моддасига биноан, давлат тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда истеъмолчи ҳуқуқлари устуворлигини кафолатлайди. Қурувчилар шартнома муддатларига қатъий амал қилишлари шарт!‌‌

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамашида замонавий “Eko” деҳқон бозори иш бошлади

7,6 гектар майдонда барпо этилган ушбу замонавий бозор барча талабларга жавоб беради. Бу ерда тадбиркорлар учун савдо қилиш, харидорлар учун эса қулай ва хавфсиз харидни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Сурхондарё вилояти МИБ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Даврон Бахриддинович Бобохонов — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Самарқандда наркотикларга қарши глобал кураш бўйича 5 ташаббус илгари сурилди

Самарқанд
шаҳрида ўтказилаётган халқаро форумда трансмиллий наркотахдидларга қарши курашиш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Унда 50 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда қайд этилишича, бугунги кунда наркотиклар савдоси трансчегаравий ва виртуал тус олиб, глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. Айниқса, синтетик наркотиклар ва психотроп моддаларнинг ёшлар орасида кенг тарқалаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

👉 https://effect.uz/n/137

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥14😢1
Андижонда 5 000 долларлик «пулланмаган» гашиш

Андижонда Давлат божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида йирик наркосавдонинг олди олинди.
​Пахтаобод туманида ўтказилган тадбир давомида бир фуқаро ўз хонадони яқинида 400 грамм «гашиш» моддасини 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

​Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилди

​Қонунчиликка киритилган янги ўзгаришларга кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш тақиқланади.

🔹 Жарима миқдори: Қоидабузарлик такроран содир этилса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

🔹 Истисно ҳолатлар: Касбий фаолият, спорт ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш (масалан, ошхона пичоғи) бундан мустасно.

🔹 Зўравонларга чеклов: Болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслардан ҳимоя ордери амал қилиш даврида қуроллари вақтинча олиб қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Бухоронинг бир нечта ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

​Божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда вилоятнинг турли ҳудудларида бир нечта жиноятлар фош этилди:

Бухоро шаҳрида: Хонадонларнинг бирида гидропоник усулда етиштирилаётган каннабис, марихуана ва гиёҳвандлик анжомлари аниқланди.

Ғиждувон ва Когон: Ғиждувонда 30,9 грамм марихуана, Когонда эса савдо устида қўлга олинган шахслардан 141 грамм гашиш ва синтетик моддалар мусодара қилинди.
​Автомашина салонида 7,65 грамм опий моддасини олиб кетаётган ҳамда уни қабул қилиб олаётган шахслар ушланди.
​Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркия аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаро Истанбул шаҳридаги Сабиха Гёкчен халқаро аэропортида мураккаб вазиятда қолиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, фуқаролар “Ihlos Travel” ва “Hikmat Travel” хусусий туристик фирмалари орқали “Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент” йўналишида умра сафарини амалга оширишни режалаштирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 8 нафар бола отиб ўлдирилди

Шривпортда 19-апрель куни эрталаб номаълум эркак томонидан уюштирилган отишмада 8 нафар бола ҳалок бўлди, яна 2 киши жароҳат олди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оилавий зиддият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Отишма бир нечта уйларни қамраб олган, жабрланувчилардан бири эса қўшни уйга яширинишга уринган.

Шундан сўнг гумонланувчи автомобил ўғирлаб қочишга ҳаракат қилган, бироқ полиция томонидан таъқиб қилиниб, отиб ўлдирилган.

Полиция маълум қилишича, ҳалок бўлган болаларнинг айримлари ҳужумчининг қариндошлари бўлган. Ҳужумчининг шахси ва мотивлари ҳозирча очиқланмаган, тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Сиртқи таълим бекор қилинмаган, зарурат туғилса, қабул қайта тикланади

Сиртқи таълим шакли қонунчиликда сақланиб қолган бўлиб, келгусида эҳтиёж юзага келса, ушбу йўналишга қабул яна қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, сиртқи таълим тўлиқ бекор қилингани ҳақидаги гаплар асоссиз. Ҳозирги босқичда бу таълим шаклига талаб юқори эмас, деб баҳолангани учунгина қабул вақтинча тўхтатилган.

Маълум қилинишича, сиртқи таълим асосан ишлаб чиқариш корхоналарида муайян мутахассисларга эҳтиёж пайдо бўлганда жорий этилади. Агар келгусида, масалан, 4-5 йилдан сўнг шундай зарурат юзага келса, ушбу шаклдаги таълимга қабулни қайта очиш имконияти мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Келишувдан воз кечса, Эронни йўқ қиламиз” — Трампдан навбатдаги таҳдид

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни сулҳни бузишда айблаб, муҳим инфратузилмаларни йўқ қилиш билан яна огоҳлантирди.

Унга кўра, Ҳормуз бўғозида ўт очилиши келишувни бузган ва вазиятни кескинлаштирган.
Трамп, шунингдек, АҚШ Эрон билан “адолатли келишув” таклиф қилаётганини, рад этилса жиддий оқибатлар бўлишини таъкидлади.

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар натижа бермаган, кескинлик эса сақланиб қолмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқдан қочиш энди оғир жиноят: жазо 7 йилгача

2026 йил 17 апрелда қабул қилинган қонунга кўра, жуда кўп миқдорда (412 млн сўмдан ортиқ) солиқдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди.
Эндиликда бу жиноят учун жарима билан бирга 5–7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади ва у оғир жиноятлар тоифасига киритилди.

Қонун 19 июлдан кучга киради. Шундан сўнг айбдорлар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди, шунингдек, жазо фақат камида ярми ўталганидан кейин енгиллаштирилиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар солиқ интизомини кучайтиришга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ баллонларига буюртма бериш энди фақат онлайн бўлади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июндан бошлаб аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш хизмати янги тартибда амалга оширилади.Энди хизмат фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

Янги тартибга кўра:
— ариза онлайн юборилади;
— маълумотлар 1 иш кунида текширилади;
— 3 иш кунида жойига чиқиб ўрганиш ўтказилади;
— ижобий хулоса бўлса, шартнома тузилади ва ҳисобварақ очилади;
— 12 иш куни ичида 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.

Ушбу хизмат асосан табиий газ тармоғига уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун мўлжалланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Ўзбекистон БМТнинг нуфузли комиссиясига сайланди

​Нью-Йоркда бўлиб ўтган ЭКОСОС сессиясида Ўзбекистон 2027–2029 йиллар учун БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.

Комиссия вазифаси: Жиноятчиликка қарши кураш ва қонун устуворлиги бўйича глобал сиёсатни белгилайди (қароргоҳи Венада).
Юқори рақобат: Осиё-Тинч океани минтақасидан ажратилган ўринлар учун Хитой, Япония ва Саудия Арабистони каби давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистон номзоди ҳам бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Аъзолик муддати: 2027 йил 1 январдан бошлаб 3 йил давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🤔1