Туркия аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаронинг Истанбул шаҳридаги Sabiha Gökçen халқаро аэропортида мураккаб вазиятга тушиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, улар «Иҳлос Травел» ва «Ҳикмат Травел» хусусий туристик фирмалари орқали «Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент» йўналишида умра зиёратини амалга оширишни режалаштирган.
Бироқ, томонлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани сабаб фуқаролар чет элда қийин вазиятда қолиб кетган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан тезкор чоралар кўрилиб, масъуллар ва туристик фирмалар вакиллари билан музокаралар олиб борилган.
Натижада фуқароларнинг транзит ҳудудида бўлиш даврида озиқ-овқат, транспорт ва бошқа зарур хизматлар билан таъминланиши йўлга қўйилган. Зиёратчиларни белгиланган йўналиш бўйича хавфсиз тарзда Ватанга қайтариш ишлари тўлиқ назорат остида амалга оширилган.
Мутасаддилар келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун туристик фирмаларга қуйидаги талабларни қатъий бажаришни тавсия этди: сафар йўналишлари бўйича барча авиачипта ва бронларни олдиндан расмийлаштириш, транзит тафсилотларини тўлиқ тушунтириш, мижозлар билан доимий алоқани таъминлаш ва кутилмаган вазиятларда тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиш.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шофирконда тиббиёт ходими босимдан шикоят қилди
Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси ходими муассасада ноқонуний ҳолатлар ҳақида хабар бергани учун ўзига нисбатан босим ўтказилаётганини маълум қилди. У вазиятни назоратга олишни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатга кўра, янги тайинланган раҳбарият томонидан тушунтиришсиз равишда айрим иш шароитлари ўзгартирилгани, жумладан, катта ҳамшира хонасидаги жиҳозларни олиб ташлаш талаби қўйилган.
Ходимнинг таъкидлашича, мазкур ҳаракатлар унинг илгари билдирган эътирозлари ва муассасадаги муаммолар ҳақида маълумот бергани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мурожаатда ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар томонидан текширув ўтказиш, қонуний баҳо бериш ва ходим ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сўралган. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича расмий идораларнинг изоҳи мавжуд эмас.

👍2🤔1
⚡️Гулирано Қосимова иши, “сохта жабрланувчилар” ва баҳсли суд жараёнлари
Аввалари кўчада ҳал бўладиган ишлар эндиликда суд залларига кўчгач, табиийки судлар атрофидаги баҳслар тобора кучайган — айрим фаоллар жамиятда “сохта жабрланувчилар” пайдо бўлаётганини даъво қилмоқда. Бу ҳолат ишнинг шаффоф кўрилишида жиддий саволлар туғдиряпти.
Уларнинг фикрича, бундай ҳолатлар ишнинг холис кўриб чиқилишига таъсир кўрсатиши ва адолат принципларига путур етказиши мумкин. Шу билан бирга, суд жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги борасида ҳам саволлар кўтарилмоқда.
Гулирано Қосимова атрофидаги воқеалар эса кундан-кунга айрим шахсларнинг суд ҳукмини муҳокама қилишга ундайдиган кўриняпти, бу эса қатор эътирозларни келтириб чиқаради. Ҳеч ким қонундан устун эмас ва суд ҳукмини муҳокама қилиш эмас балки унга қонуний йўл билан шикоят келтириш тўғри йўл ҳисобланади.
Шунингдек, фаоллар судларнинг барча босқичлари жамоатчилик учун очиқ бўлиши, далиллар эса ҳар томонлама ва холис баҳоланиши зарурлигини таъкидлайди. Акс ҳолда, бундай ишларда ишонч масаласи янада мураккаблашиши мумкин.
👉 https://youtu.be/_S9P8DWYe8k

YouTube
ГУЛИРАНО ҚОСИМОВА ИШИ, “СОХТА ЖАБРЛАНУВЧИЛАР” ВА БАҲСЛИ СУД ЖАРАЁНЛАРИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢1
Солиқдан қочиш оғир жиноятга айлантирилди: жазо 7 йилгача
2026 йил 17 апрель куни қабул қилинган қонунга мувофиқ, солиқ тўлашдан жуда кўп миқдорда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ (ҳозирда 412 млн сўмдан юқори) бўйин товлаганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди.
Эндиликда ушбу жиноят учун жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Шу орқали солиқдан қочиш жинояти оғир жиноятлар тоифасига ўтказилмоқда.
Қонун 2026 йил 19 июлдан кучга киради. Мазкур санадан кейин Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахслар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди. Аввал бундай жазолар манзил-колонияларда ижро этилган.
Шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазоси фақат унинг камида ярми ўталганидан кейин енгилроқ жазога алмаштирилиши мумкин. Илгари бу имконият жазонинг тўртдан бир қисми ўталганидан сўнг қўлланилган. Мазкур ўзгаришлар солиқ интизомини кучайтириш ва молиявий қонунбузарликлар учун жавобгарликни қатъийлаштиришга қаратилган.

👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кеч бўлади»: Зойир Мирзаев мансабдорларни танқид қилди
Фуқаролар мурожаатига бефарқлик — оқибати лавозимдан айрилиш. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишидан айрилиб, бекор қолган мансабдорлар фаолияти ҳақида тўхталиб, уларнинг кўпчилиги фуқаролар мурожаатларини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, аҳоли билан ишлашда бефарқлик ва масъулиятсизлик оқибатда мансабдорлар учун жиддий натижаларга олиб келади.

👎7🔥6🤔1
Газ баллони олиш тартиби тасдиқланди: Ариза 12 кунда ҳал этилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 17 апрелдаги 180-сон қарори билан хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди. Хизмат Давлат хизматлари марказлари ва онлайн платформа орқали кўрсатилади.
Янги маъмурий регламентга кўра, маиший газ баллонлари табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга тақдим этилади.
Ариза Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади. Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни уни “E-gaz” ахборот тизимида рўйхатга олади.
Шундан сўнг:
1 иш кунида аризадаги маълумотлар текширилади;
3 иш кунида манзилга чиқиб ўрганиш ўтказилади ва далолатнома тузилади.
Агар хулоса ижобий бўлса, ариза берувчи билан икки турдаги шартнома расмийлаштирилади:
— маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш;
— суюлтирилган газ етказиб бериш.
Шартномалардан кейин фуқаро “Face ID” орқали ҳисобвараққа уланади ва 12 иш куни ичида унга 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.

👎3🤔1
Мубашшир Аҳмад бошқа колонияга кўчирилди
Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш муассасасидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига кўчирилди. У энди жазо муддатини Товоқсой қишлоғидаги колонияда ўташда давом этади.
Яқинларининг маълум қилишича, маҳкумни бошқа колонияга кўчириш факти тасдиқланган. Бироқ ушбу қарор қандай сабабларга кўра қабул қилингани расман очиқланмаган.
М.Аҳмад Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Товоқсой қишлоғида жойлашган жазони ижро этиш муассасасига ўтказилган.
Одатда маҳкумларни бошқа муассасага кўчириш сақлаш шароитини ўзгартириш, хавфсизликни таъминлаш ёки саломатлик билан боғлиқ ҳолатлар сабаб амалга оширилади. Аммо мазкур ҳолатда айнан қайси омил асос бўлгани маълум эмас.

Наманганда Ҳажга юборишни ваъда қилган “учар” уддабуррон ушланди: у фуқаролардан 26 000 доллар талаб қилган
Наманган шаҳрида яшовчи 42 ёшли шахс 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Саудия Арабистонига юбориш учун фуқаролардан 26 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Агар сизга ҳам шубҳали Ҳаж сафарлари таклиф этилса, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Анонимлик кафолатланади.

🔥58👍50
“Golden House” устидан 74 та шикоят: Рақобат қўмитаси текширув бошлади
Рақобат қўмитасига 2025-2026 йиллар давомида “GOLDEN HOUSE PROPERTY GROUP” МЧЖ устидан 74 та шикоят келиб тушди.
Қўмита аралашуви билан:
54 та мурожаат истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилди;
1,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ фуқароларга қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди;
5 та ҳолат бўйича иш қўзғатилиб, 10 таси юзасидан расмий текширув тайинланди.
Соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда. Қўмитага келиб тушган жами мурожаатлар сони 2024 йилдаги 28 мингдан 2025 йилда 54 мингга етган.

‼️ Эслатма: Конституциянинг 65-моддасига биноан, давлат тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда истеъмолчи ҳуқуқлари устуворлигини кафолатлайди. Қурувчилар шартнома муддатларига қатъий амал қилишлари шарт!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамашида замонавий “Eko” деҳқон бозори иш бошлади
7,6 гектар майдонда барпо этилган ушбу замонавий бозор барча талабларга жавоб беради. Бу ерда тадбиркорлар учун савдо қилиш, харидорлар учун эса қулай ва хавфсиз харидни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
7,6 гектар майдонда барпо этилган ушбу замонавий бозор барча талабларга жавоб беради. Бу ерда тадбиркорлар учун савдо қилиш, харидорлар учун эса қулай ва хавфсиз харидни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Сурхондарё вилояти МИБ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Даврон Бахриддинович Бобохонов — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Даврон Бахриддинович Бобохонов — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Самарқандда наркотикларга қарши глобал кураш бўйича 5 ташаббус илгари сурилди
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган халқаро форумда трансмиллий наркотахдидларга қарши курашиш бўйича қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Унда 50 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Форумда қайд этилишича, бугунги кунда наркотиклар савдоси трансчегаравий ва виртуал тус олиб, глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солмоқда. Айниқса, синтетик наркотиклар ва психотроп моддаларнинг ёшлар орасида кенг тарқалаётгани жиддий хавотир уйғотмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусидаги халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.
👉 https://effect.uz/n/137

👍36🔥14😢1
Андижонда 5 000 долларлик «пулланмаган» гашиш
Андижонда Давлат божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида йирик наркосавдонинг олди олинди.
Пахтаобод туманида ўтказилган тадбир давомида бир фуқаро ўз хонадони яқинида 400 грамм «гашиш» моддасини 5 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Совуқ қурол олиб юрганлик учун жазо кучайтирилди
Қонунчиликка киритилган янги ўзгаришларга кўра, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш тақиқланади.
🔹 Жарима миқдори: Қоидабузарлик такроран содир этилса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
🔹 Истисно ҳолатлар: Касбий фаолият, спорт ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш (масалан, ошхона пичоғи) бундан мустасно.
🔹 Зўравонларга чеклов: Болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслардан ҳимоя ордери амал қилиш даврида қуроллари вақтинча олиб қўйилади.

👍4👎1
Бухоронинг бир нечта ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда вилоятнинг турли ҳудудларида бир нечта жиноятлар фош этилди:
Бухоро шаҳрида: Хонадонларнинг бирида гидропоник усулда етиштирилаётган каннабис, марихуана ва гиёҳвандлик анжомлари аниқланди.
Ғиждувон ва Когон: Ғиждувонда 30,9 грамм марихуана, Когонда эса савдо устида қўлга олинган шахслардан 141 грамм гашиш ва синтетик моддалар мусодара қилинди.
Автомашина салонида 7,65 грамм опий моддасини олиб кетаётган ҳамда уни қабул қилиб олаётган шахслар ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркия аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаро Истанбул шаҳридаги Сабиха Гёкчен халқаро аэропортида мураккаб вазиятда қолиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролар “Ihlos Travel” ва “Hikmat Travel” хусусий туристик фирмалари орқали “Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент” йўналишида умра сафарини амалга оширишни режалаштирган.