Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди
15 апрель куни Бухоро шаҳрида Chery ҳайдовчиси маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
У “Алпомиш” кўчасида аввал тўхтаб турган Onix’га урилган, сўнг бошқарувни йўқотиб Lacetti билан тўқнашган ва пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик унинг маст ҳолатда автомобиль бошқаргани тасдиқланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳайдовчилик ҳуқуқидан камида 3 йилга маҳрум қилиш ва жарима қўлланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ғазолик шифокор учун ноодатий намойиш ўтказилди
Туркиянинг Ризе шаҳрида доктор Камол Соғлом фаластинлик шифокор Ҳоссам Абу Сафияни қўллаб-қувватлаб, ноодатий тарзда намойиш ўтказди.
У қўллари боғланган, бўйнига арқон солинган ҳолда туриб, Ғазода ишлаган ва 2024 йилдан бери қамоқда сақланаётган болалар шифокори тақдирига эътибор қаратди.
Намойишга талабалар ҳам қўшилиб, бирдамлик билдиришди.

🔥4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наркосавдогар эр-хотин ушланди
Янги ҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
Дастлаб илгари судланган шахс қўлга олиниб, ундан наркотик моддалар топилди. Кейинчалик яна икки гумонланувчи, жумладан эр-хотин ҳам ушланди.
Уларнинг уйидан ва яширин жойлардан жами 1 кг 777 грамм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Моддалар қиймати қарийб 2,6 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

Қашқадарё вилоятида кадастр тизимида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қарши туманида кадастр инспектори 12 сотих ер майдони бўйича 82 миллион сўмлик жаримани бекор қилиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Шаҳрисабз туманида кадастр ходими ва илгари судланган шахс 9 сотих ер майдонини ноқонуний тарзда расмийлаштириб бериш учун 7 минг доллар талаб қилиб, унинг 4 минг долларини олган вақтда қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

100 тонна қулупнай яроқсиз ҳолга келди
Ўзбекистондан экспорт қилинган 100 тоннадан ортиқ қулупнай манзилга етиб бормасдан бузилган. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумотига кўра, бунга транспортда ташиш жараёнида ҳарорат режимига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
Агентлик айрим тадбиркорларни ҳам танқид қилиб, сифатсиз маҳсулотларни яшириб экспорт қилиш ҳолатлари мамлакатнинг халқаро бозордаги обрўсига зарар етказаётганини таъкидлади.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон ядровий дастурини тўхтатишга рози бўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядровий дастурини номаълум муддатга тўхтатишга рози бўлганини айтди. У News Nation га берган интервьюсида бу саволга «Ҳа» деб жавоб берди.
Бироқ Эрон томони буни рад этиб, Reuters га Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳали ҳам жиддий келишмовчиликлар борлигини ва ядровий масала бўйича келишувга
эришилмаганини билдирди.

🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳеч бўлмаса битта мусобақада отам бўлиб далда беринг…”
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Ҳоким ва ёшлар учрашуви расмий доирадан чиқиб, инсоний қадриятлар намойишига айланди. Халқаро мусобақалар ғолиби, 13 ёшли гимнастикачи Чарос Худойбердиеванинг шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовга қилган мурожаати залда йиғилганларни бефарқ қолдирмади.
Мурғак қалбнинг дил сўзлари чемпионлик медаллари ҳам тўлдира олмаётган маънавий бўшлиқни — ота соғинчини ифода этди. Ёш спортчи навбатдаги Президент олимпиадасида ўзига суянчиқ бўлишни сўраб, раҳбар қиёфасида ота далдасини кўришни истади.
Шаҳар ҳокими қизалоқнинг илтимосини қабул қилиб, унинг галдаги ғалабаларида ёнида туришга ваъда берди.

😢32👍13🔥7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёрдам” ниқоби остидаги хайрия: ДХХ фуқароларни огоҳлантирди
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хайрия ниқоби остида пул йиғиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди. Мазкур маблағлар аслида эҳтиёжмандларга эмас, балки террорчилик фаолиятига йўналтирилаётгани қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, халқаро террористик ташкилотлар маблағ йиғишнинг янги усулларини қўллаб, инсонпарварлик туйғуларини суиистеъмол қилмоқда. Улар ижтимоий тармоқларда турли видеолар ва эълонлар тарқатиб, фуқароларни чет давлатлардаги нотинч ҳудудларда азият чекаётган инсонларга ёрдам беришга ундамоқда.

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади.
Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.
Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

«Давлат ходими хизматчи» – Шерзод Кудбиев «50 минг долларлик соат»га изоҳ берди
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган “50 минг долларлик қўл соати” ҳақидаги ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолат жамоатчиликда турли савол ва муҳокамаларга сабаб бўлган. Қўмита раҳбари ўз муносабатида айрим маълумотларга изоҳ берган ва жамоатчиликда пайдо бўлган саволларга жавоб қайтарган.

🤔6👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ ва сотувчи аёл ўртасида можаро: Ким ҳақ?
Ижтимоий тармоқларда бозорлардан бирида нон сотаётган аёлларга нисбатан ички ишлар ходимининг қўпол муносабати акс этган видео тарқалди. Воқеа қаерда ва қачон содир бўлгани номаълум, аммо ҳолат юзасидан расмий изоҳ ва текширув талаб қилинмоқда.
Тасвирларда аёлларнинг савдо қилишига тўсқинлик қилинган, уларга нисбатан кескин ва ҳурматсиз муомала кузатилади. Маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаси — жамоат тартибини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Ҳар қандай назорат ёки текширув қонуний асосда ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Айниқса, ҳалол меҳнат қилиб тирикчилик қилаётган фуқароларга, жумладан аёлларга нисбатан қўпол муносабат жамиятда ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Агар савдо қоидалари бузилган бўлса, бу масала белгиланган тартибда — тушунтириш, огоҳлантириш ёки қонуний чоралар орқали ҳал этилиши керак. Куч ишлатиш, таҳдид ёки ҳақорат эса вазиятни янада кескинлаштиради.
Мутасадди идоралардан ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, хизмат текширувини ўтказиш ҳамда айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўриш сўралади. Бу борада фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳар қандай вазиятда устувор бўлиши шарт.

😢7🤷♂1
Навоийда ноёб натижа: 8 ёшли Муҳаммадали B2 олди
Навоий шаҳридаги 4-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов инглиз тилидан B2 даражасидаги сертификатни қўлга киритди. У бу натижага илк уринишидаёқ эришгани билан эътиборни тортмоқда. Бу эса ёш ўқувчи учун ноёб ва юқори кўрсаткич сифатида баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, Муҳаммадалининг онаси Шоҳсанам Ҳасанова — уй бекаси, отаси Алишер Рўзиев эса Навоий кон-металлургия комбинати тизимида фаолият юритади. Ёш ўқувчининг бу ютуғи унинг меҳнати ва интилишининг ёрқин натижаси сифатида эътироф этилмоқда.

👍7🤔3
Ўзбекистонда жинсий жиноятлар тергови прокуратурага ўтиши мумкин
Ўзбекистонда жинсий эркинликка қарши жиноятларни тергов қилиш тизимини ислоҳ қилиш кўзда тутилмоқда. Депутатлар бундай жиноятларни тергов қилиш ваколатини прокуратурага ўтказишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди.
Бош прокурор биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик, айниқса жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар сони юқорилигича қолаётганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, 2025 йилда 221 нафар аёлга зўравонлик, 227 нафар 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар ва жинсий жиноятлар содир этилган.
👉 https://effect.uz/n/136

👎3😢2
Туркия аэропортида қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ўзбекистонга қайтаётган 82 нафар фуқаронинг Истанбул шаҳридаги Sabiha Gökçen халқаро аэропортида мураккаб вазиятга тушиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, улар «Иҳлос Травел» ва «Ҳикмат Травел» хусусий туристик фирмалари орқали «Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент» йўналишида умра зиёратини амалга оширишни режалаштирган.
Бироқ, томонлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармагани сабаб фуқаролар чет элда қийин вазиятда қолиб кетган. Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан тезкор чоралар кўрилиб, масъуллар ва туристик фирмалар вакиллари билан музокаралар олиб борилган.
Натижада фуқароларнинг транзит ҳудудида бўлиш даврида озиқ-овқат, транспорт ва бошқа зарур хизматлар билан таъминланиши йўлга қўйилган. Зиёратчиларни белгиланган йўналиш бўйича хавфсиз тарзда Ватанга қайтариш ишлари тўлиқ назорат остида амалга оширилган.
Мутасаддилар келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун туристик фирмаларга қуйидаги талабларни қатъий бажаришни тавсия этди: сафар йўналишлари бўйича барча авиачипта ва бронларни олдиндан расмийлаштириш, транзит тафсилотларини тўлиқ тушунтириш, мижозлар билан доимий алоқани таъминлаш ва кутилмаган вазиятларда тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиш.

Шофирконда тиббиёт ходими босимдан шикоят қилди
Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси ходими муассасада ноқонуний ҳолатлар ҳақида хабар бергани учун ўзига нисбатан босим ўтказилаётганини маълум қилди. У вазиятни назоратга олишни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатга кўра, янги тайинланган раҳбарият томонидан тушунтиришсиз равишда айрим иш шароитлари ўзгартирилгани, жумладан, катта ҳамшира хонасидаги жиҳозларни олиб ташлаш талаби қўйилган.
Ходимнинг таъкидлашича, мазкур ҳаракатлар унинг илгари билдирган эътирозлари ва муассасадаги муаммолар ҳақида маълумот бергани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мурожаатда ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар томонидан текширув ўтказиш, қонуний баҳо бериш ва ходим ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сўралган. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича расмий идораларнинг изоҳи мавжуд эмас.

👍2🤔1
⚡️Гулирано Қосимова иши, “сохта жабрланувчилар” ва баҳсли суд жараёнлари
Аввалари кўчада ҳал бўладиган ишлар эндиликда суд залларига кўчгач, табиийки судлар атрофидаги баҳслар тобора кучайган — айрим фаоллар жамиятда “сохта жабрланувчилар” пайдо бўлаётганини даъво қилмоқда. Бу ҳолат ишнинг шаффоф кўрилишида жиддий саволлар туғдиряпти.
Уларнинг фикрича, бундай ҳолатлар ишнинг холис кўриб чиқилишига таъсир кўрсатиши ва адолат принципларига путур етказиши мумкин. Шу билан бирга, суд жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги борасида ҳам саволлар кўтарилмоқда.
Гулирано Қосимова атрофидаги воқеалар эса кундан-кунга айрим шахсларнинг суд ҳукмини муҳокама қилишга ундайдиган кўриняпти, бу эса қатор эътирозларни келтириб чиқаради. Ҳеч ким қонундан устун эмас ва суд ҳукмини муҳокама қилиш эмас балки унга қонуний йўл билан шикоят келтириш тўғри йўл ҳисобланади.
Шунингдек, фаоллар судларнинг барча босқичлари жамоатчилик учун очиқ бўлиши, далиллар эса ҳар томонлама ва холис баҳоланиши зарурлигини таъкидлайди. Акс ҳолда, бундай ишларда ишонч масаласи янада мураккаблашиши мумкин.
👉 https://youtu.be/_S9P8DWYe8k

YouTube
ГУЛИРАНО ҚОСИМОВА ИШИ, “СОХТА ЖАБРЛАНУВЧИЛАР” ВА БАҲСЛИ СУД ЖАРАЁНЛАРИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢1
Солиқдан қочиш оғир жиноятга айлантирилди: жазо 7 йилгача
2026 йил 17 апрель куни қабул қилинган қонунга мувофиқ, солиқ тўлашдан жуда кўп миқдорда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ортиқ (ҳозирда 412 млн сўмдан юқори) бўйин товлаганлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилди.
Эндиликда ушбу жиноят учун жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Шу орқали солиқдан қочиш жинояти оғир жиноятлар тоифасига ўтказилмоқда.
Қонун 2026 йил 19 июлдан кучга киради. Мазкур санадан кейин Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахслар жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди. Аввал бундай жазолар манзил-колонияларда ижро этилган.
Шунингдек, озодликдан маҳрум этиш жазоси фақат унинг камида ярми ўталганидан кейин енгилроқ жазога алмаштирилиши мумкин. Илгари бу имконият жазонинг тўртдан бир қисми ўталганидан сўнг қўлланилган. Мазкур ўзгаришлар солиқ интизомини кучайтириш ва молиявий қонунбузарликлар учун жавобгарликни қатъийлаштиришга қаратилган.

👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кеч бўлади»: Зойир Мирзаев мансабдорларни танқид қилди
Фуқаролар мурожаатига бефарқлик — оқибати лавозимдан айрилиш. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишидан айрилиб, бекор қолган мансабдорлар фаолияти ҳақида тўхталиб, уларнинг кўпчилиги фуқаролар мурожаатларини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, аҳоли билан ишлашда бефарқлик ва масъулиятсизлик оқибатда мансабдорлар учун жиддий натижаларга олиб келади.

👎7🔥6🤔1
Газ баллони олиш тартиби тасдиқланди: Ариза 12 кунда ҳал этилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 17 апрелдаги 180-сон қарори билан хонадонларни маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди. Хизмат Давлат хизматлари марказлари ва онлайн платформа орқали кўрсатилади.
Янги маъмурий регламентга кўра, маиший газ баллонлари табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда яшовчи жисмоний шахсларга тақдим этилади.
Ариза Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади. Ваколатли оператор ариза келиб тушган куни уни “E-gaz” ахборот тизимида рўйхатга олади.
Шундан сўнг:
1 иш кунида аризадаги маълумотлар текширилади;
3 иш кунида манзилга чиқиб ўрганиш ўтказилади ва далолатнома тузилади.
Агар хулоса ижобий бўлса, ариза берувчи билан икки турдаги шартнома расмийлаштирилади:
— маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш;
— суюлтирилган газ етказиб бериш.
Шартномалардан кейин фуқаро “Face ID” орқали ҳисобвараққа уланади ва 12 иш куни ичида унга 1 дона газ баллони бепул етказиб берилади.

👎3🤔1