This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда университет тадқиқотчиси отиб кетилди
16 апрель куни Туркиянинг Баликесир вилоятида қуролли ҳужум оқибатида Баликесир университети Ҳуқуқ факультети илмий ходими Семих Качмаз ҳалок бўлди. У дўкон ёнидаги ошхонада овқатланаётган пайтда ўққа учраган.
Ҳужумчилар мотоциклда келиб, алкоголь дўконига қарата ўт очган. Оғир яраланган Качмаз шифохонада вафот этган.
Полиция 60 дан ортиқ кузатув камераларини ўрганиб, гумонланувчиларни аниқлади. Улар Бандирма туманида қўлга олиниб, қурол билан ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Сўнгги вақтларда Туркияда таълим муассасаларида содир бўлаётган зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Шу сабаб мактабларда хавфсизлик назорати кучайтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар учун енгиллик
Ўзбекистонда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларига оид янги солиқ имтиёзлари жорий этилди.Янги тартибга кўра, ота-оналар томонидан ҳар бир фарзанд учун ойига 3 миллион сўмгача тўланадиган парвариш харажатлари солиққа тортилмайди.
Шунингдек, кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар учун ҳам қатор енгилликлар белгиланган. Унга мувофиқ: — улар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлардан озод этилади.мазкур имтиёзлар 2030 йил 1 январгача амал қилади.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғон уруши қурбонлари оилаларига янги имтиёзлар берилади
Президентнинг 16 апрелдаги 62-сонли фармонига кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлганлар оилаларига коммунал тўловларнинг бир қисми компенсация қилиб берилади. Ушбу ёрдам ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ота-оналари ва беваларига тегишли.
Бу қарор қурбонлар оилаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
1979–1989 йиллардаги Афғон уруши 9 йилдан ортиқ давом этган. Унда Ўзбекистондан 64,5 мингдан зиёд йигит иштирок этган, 1500 дан ортиғи ҳалок бўлган, 2500 га яқини эса жароҳатланган.

Сирдарё бўйидан 50 кг “эгаси йўқ” наркотик топилди
ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти Бешариқ туманида, Сирдарё бўйидан 4 та полиэтилен қоп топилди.
Текширувда қоплар ичида 47 кгдан ортиқ гашиш, қарийб 8 кг опий, шунингдек минглаб дори воситалари аниқланиб, расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилди.

👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия чегарачилари телефон ва гаджетларни текшириши мумкин
2026 йил апрель ойидан Россиянинг «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришлар кучга кирди. Унга кўра, чегара хизмати ходимлари аэропорт ва вокзалларда Россияга кирувчи ёки чиқувчи шахсларнинг смартфон, планшет ва ноутбук каби электрон қурилмаларини текшириши мумкин.
Текширув фақат гумон ҳолатларида — контрабанда, экстремизм ёки қоидабузарлик шубҳаси бўлганда амалга оширилади. Оммавий текширув эмас, балки танлаб ўтказилади.
Қурилма беришдан бош тортилса, бу буйруққа бўйсунмаслик сифатида баҳоланиб, 5 минг–7 минг рубл жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Шу каби амалиёт АҚШ, Канада ва Европа давлатларида ҳам мавжуд.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияга ишга юбориш баҳонаси ортида одам савдосига чек қўйилди
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳўрмуз очилгандан сўнг нефть нархи кескин тушди
Жаҳон бозорида «Brent» нефти нархи 89–90 долларгача пасайди. «Yahoo Finance» маълумотига кўра, нарх бир кунда қарийб 10 фоизга тушган.
Бунга Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун қайта очилгани сабаб бўлди. Бу қарор нефть таъминоти барқарорлашиши кутилмаларини кучайтирди.
Аввалроқ можаро сабаб нархлар кескин ошиб, 120 долларгача етган эди. Ҳўрмуз орқали эса дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ўтади.

👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчиларга 60 млн сўмдан ортиқ жарима
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан маълум бўлди.Ҳолат вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари томонидан ўрганилди. Текширув давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

👍16👎2🤔1
«Бу ерга яна келишни истайсан». Бошқирдистон раҳбари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига берган баҳоси
Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар музей экспозициялари билан танишиб, мажмуага юқори баҳо берди.
👉 https://effect.uz/n/135
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар музей экспозициялари билан танишиб, мажмуага юқори баҳо берди.
👉 https://effect.uz/n/135
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди
15 апрель куни Бухоро шаҳрида Chery ҳайдовчиси маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
У “Алпомиш” кўчасида аввал тўхтаб турган Onix’га урилган, сўнг бошқарувни йўқотиб Lacetti билан тўқнашган ва пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик унинг маст ҳолатда автомобиль бошқаргани тасдиқланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳайдовчилик ҳуқуқидан камида 3 йилга маҳрум қилиш ва жарима қўлланиши мумкин.

😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ғазолик шифокор учун ноодатий намойиш ўтказилди
Туркиянинг Ризе шаҳрида доктор Камол Соғлом фаластинлик шифокор Ҳоссам Абу Сафияни қўллаб-қувватлаб, ноодатий тарзда намойиш ўтказди.
У қўллари боғланган, бўйнига арқон солинган ҳолда туриб, Ғазода ишлаган ва 2024 йилдан бери қамоқда сақланаётган болалар шифокори тақдирига эътибор қаратди.
Намойишга талабалар ҳам қўшилиб, бирдамлик билдиришди.

🔥4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наркосавдогар эр-хотин ушланди
Янги ҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
Дастлаб илгари судланган шахс қўлга олиниб, ундан наркотик моддалар топилди. Кейинчалик яна икки гумонланувчи, жумладан эр-хотин ҳам ушланди.
Уларнинг уйидан ва яширин жойлардан жами 1 кг 777 грамм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Моддалар қиймати қарийб 2,6 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

Қашқадарё вилоятида кадастр тизимида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қарши туманида кадастр инспектори 12 сотих ер майдони бўйича 82 миллион сўмлик жаримани бекор қилиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Шаҳрисабз туманида кадастр ходими ва илгари судланган шахс 9 сотих ер майдонини ноқонуний тарзда расмийлаштириб бериш учун 7 минг доллар талаб қилиб, унинг 4 минг долларини олган вақтда қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

100 тонна қулупнай яроқсиз ҳолга келди
Ўзбекистондан экспорт қилинган 100 тоннадан ортиқ қулупнай манзилга етиб бормасдан бузилган. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумотига кўра, бунга транспортда ташиш жараёнида ҳарорат режимига риоя қилинмагани сабаб бўлган.
Агентлик айрим тадбиркорларни ҳам танқид қилиб, сифатсиз маҳсулотларни яшириб экспорт қилиш ҳолатлари мамлакатнинг халқаро бозордаги обрўсига зарар етказаётганини таъкидлади.

Эрон ядровий дастурини тўхтатишга рози бўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ядровий дастурини номаълум муддатга тўхтатишга рози бўлганини айтди. У News Nation га берган интервьюсида бу саволга «Ҳа» деб жавоб берди.
Бироқ Эрон томони буни рад этиб, Reuters га Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳали ҳам жиддий келишмовчиликлар борлигини ва ядровий масала бўйича келишувга
эришилмаганини билдирди.

🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳеч бўлмаса битта мусобақада отам бўлиб далда беринг…”
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Ҳоким ва ёшлар учрашуви расмий доирадан чиқиб, инсоний қадриятлар намойишига айланди. Халқаро мусобақалар ғолиби, 13 ёшли гимнастикачи Чарос Худойбердиеванинг шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовга қилган мурожаати залда йиғилганларни бефарқ қолдирмади.
Мурғак қалбнинг дил сўзлари чемпионлик медаллари ҳам тўлдира олмаётган маънавий бўшлиқни — ота соғинчини ифода этди. Ёш спортчи навбатдаги Президент олимпиадасида ўзига суянчиқ бўлишни сўраб, раҳбар қиёфасида ота далдасини кўришни истади.
Шаҳар ҳокими қизалоқнинг илтимосини қабул қилиб, унинг галдаги ғалабаларида ёнида туришга ваъда берди.

😢32👍13🔥7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёрдам” ниқоби остидаги хайрия: ДХХ фуқароларни огоҳлантирди
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хайрия ниқоби остида пул йиғиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди. Мазкур маблағлар аслида эҳтиёжмандларга эмас, балки террорчилик фаолиятига йўналтирилаётгани қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, халқаро террористик ташкилотлар маблағ йиғишнинг янги усулларини қўллаб, инсонпарварлик туйғуларини суиистеъмол қилмоқда. Улар ижтимоий тармоқларда турли видеолар ва эълонлар тарқатиб, фуқароларни чет давлатлардаги нотинч ҳудудларда азият чекаётган инсонларга ёрдам беришга ундамоқда.

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади.
Субсидия ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Ушбу дастур доирасида субсидия олиш учун ариза берувчи белгиланган ижтимоий мезонларга мос бўлиши ва кредит тарихи камида битта тижорат банкининг ички талабларига жавоб бериши керак.
Ариза берувчи ёки турмуш ўртоғи номида республика бўйича икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги, шунингдек камида 15 йиллик педагогик стажга ҳамда олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозимига эга бўлиши талаб этилади.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.