This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Узметкомбинат” собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди
“Ўзбекистон металлургия комбинати” собиқ бошқарув раиси ва инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов халқаро қидирувга берилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата, яъни ишониб топширилган мулкни талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.
Маълумотларга кўра, Ахмедов 1972 йилда туғилган бўлиб, 2024 йил октябрда “Узметкомбинат” бошқарувига тайинланган, 2025 йил августда эса лавозимидан озод этилган. У аввал Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ҳамда корхона раҳбариятида ишлаган.
Корхона Марказий Осиёдаги энг йирик металлургия корхоналаридан бири бўлиб, 2025 йилни 117 миллиард сўм фойда билан якунлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда мансабдор пора билан ушланди
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари пора олишда қўлга тушди.
Маълум қилинишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширувда аниқланган ёнғин хавфсизлиги камчиликлари бўйича чора кўрмаслик ва ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 миллион сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан у пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автомобил ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди
Маълум бўлишича, ҳодиса Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Видеода ҳайдовчининг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болаларни кўрса-да, тезликни камайтирмасдан ҳаракатни давом эттиргани акс этган.
Ҳозирда жамоатчилик томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилиши сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маълум бўлишича, ҳодиса Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Видеода ҳайдовчининг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болаларни кўрса-да, тезликни камайтирмасдан ҳаракатни давом эттиргани акс этган.
Ҳозирда жамоатчилик томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилиши сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик
Ҳалоллик ва адолат — тараққиёт гарови. Азиз юртдошлар!
Коррупция — жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган салбий иллатдир. Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу иллатга қарши курашиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг. Бу каби ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг “1161” рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилинг.
Шунингдек, прокуратура органлари, жумладан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин.
Барча мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилади ва мурожаат этувчининг шахси ошкор этилмаслиги кафолатланади.
Коррупцияга қарши кураш — барчамизнинг бурчимиз.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд тафтиш инстанциясида кўрилган иқтисодий иш даъво талабларининг асослилиги ва етарли даражада исботланганлиги суд амалиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Иш материалларига кўра, даъвогар банк томонидан ундирилган маблағларни асоссиз деб топиш ва уларни қайтаришни сўраган. Бироқ биринчи инстанция суди низони ҳар томонлама ўрганиб, кредит шартномаси ва мутахассис хулосаси асосида банк томонидан пеня қонун ва шартнома талабларига мувофиқ ҳисобланган деган хулосага келган ва даъвони рад этган.
Кассация инстанцияси ушбу қарорни қисман ўзгартирган бўлса-да, Қашқадарё вилоят судининг тафтиш инстанцияси бу қарорни асоссиз деб топди. Суд томонидан таъкидланишича, пеня шартнома асосида белгиланган меъёрлар доирасида ҳисобланган ҳамда даъвогар томонидан етарли далиллар тақдим этилмаган.

👍4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда университет тадқиқотчиси отиб кетилди
16 апрель куни Туркиянинг Баликесир вилоятида қуролли ҳужум оқибатида Баликесир университети Ҳуқуқ факультети илмий ходими Семих Качмаз ҳалок бўлди. У дўкон ёнидаги ошхонада овқатланаётган пайтда ўққа учраган.
Ҳужумчилар мотоциклда келиб, алкоголь дўконига қарата ўт очган. Оғир яраланган Качмаз шифохонада вафот этган.
Полиция 60 дан ортиқ кузатув камераларини ўрганиб, гумонланувчиларни аниқлади. Улар Бандирма туманида қўлга олиниб, қурол билан ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Сўнгги вақтларда Туркияда таълим муассасаларида содир бўлаётган зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Шу сабаб мактабларда хавфсизлик назорати кучайтирилди.

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар учун енгиллик
Ўзбекистонда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларига оид янги солиқ имтиёзлари жорий этилди.Янги тартибга кўра, ота-оналар томонидан ҳар бир фарзанд учун ойига 3 миллион сўмгача тўланадиган парвариш харажатлари солиққа тортилмайди.
Шунингдек, кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар учун ҳам қатор енгилликлар белгиланган. Унга мувофиқ: — улар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлардан озод этилади.мазкур имтиёзлар 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Афғон уруши қурбонлари оилаларига янги имтиёзлар берилади
Президентнинг 16 апрелдаги 62-сонли фармонига кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлганлар оилаларига коммунал тўловларнинг бир қисми компенсация қилиб берилади. Ушбу ёрдам ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ота-оналари ва беваларига тегишли.
Бу қарор қурбонлар оилаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
1979–1989 йиллардаги Афғон уруши 9 йилдан ортиқ давом этган. Унда Ўзбекистондан 64,5 мингдан зиёд йигит иштирок этган, 1500 дан ортиғи ҳалок бўлган, 2500 га яқини эса жароҳатланган.

Сирдарё бўйидан 50 кг “эгаси йўқ” наркотик топилди
ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти Бешариқ туманида, Сирдарё бўйидан 4 та полиэтилен қоп топилди.
Текширувда қоплар ичида 47 кгдан ортиқ гашиш, қарийб 8 кг опий, шунингдек минглаб дори воситалари аниқланиб, расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилди.

👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия чегарачилари телефон ва гаджетларни текшириши мумкин
2026 йил апрель ойидан Россиянинг «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришлар кучга кирди. Унга кўра, чегара хизмати ходимлари аэропорт ва вокзалларда Россияга кирувчи ёки чиқувчи шахсларнинг смартфон, планшет ва ноутбук каби электрон қурилмаларини текшириши мумкин.
Текширув фақат гумон ҳолатларида — контрабанда, экстремизм ёки қоидабузарлик шубҳаси бўлганда амалга оширилади. Оммавий текширув эмас, балки танлаб ўтказилади.
Қурилма беришдан бош тортилса, бу буйруққа бўйсунмаслик сифатида баҳоланиб, 5 минг–7 минг рубл жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Шу каби амалиёт АҚШ, Канада ва Европа давлатларида ҳам мавжуд.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияга ишга юбориш баҳонаси ортида одам савдосига чек қўйилди
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳўрмуз очилгандан сўнг нефть нархи кескин тушди
Жаҳон бозорида «Brent» нефти нархи 89–90 долларгача пасайди. «Yahoo Finance» маълумотига кўра, нарх бир кунда қарийб 10 фоизга тушган.
Бунга Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун қайта очилгани сабаб бўлди. Бу қарор нефть таъминоти барқарорлашиши кутилмаларини кучайтирди.
Аввалроқ можаро сабаб нархлар кескин ошиб, 120 долларгача етган эди. Ҳўрмуз орқали эса дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ўтади.

👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лолазорни пайҳон қилган ҳайдовчиларга 60 млн сўмдан ортиқ жарима
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан маълум бўлди.Ҳолат вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари томонидан ўрганилди. Текширув давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.

👍16👎2🤔1
«Бу ерга яна келишни истайсан». Бошқирдистон раҳбари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига берган баҳоси
Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар музей экспозициялари билан танишиб, мажмуага юқори баҳо берди.
👉 https://effect.uz/n/135
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия Федерацияси Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонлар музей экспозициялари билан танишиб, мажмуага юқори баҳо берди.
👉 https://effect.uz/n/135
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб кетди
15 апрель куни Бухоро шаҳрида Chery ҳайдовчиси маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
У “Алпомиш” кўчасида аввал тўхтаб турган Onix’га урилган, сўнг бошқарувни йўқотиб Lacetti билан тўқнашган ва пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик унинг маст ҳолатда автомобиль бошқаргани тасдиқланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳайдовчилик ҳуқуқидан камида 3 йилга маҳрум қилиш ва жарима қўлланиши мумкин.

😢4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ғазолик шифокор учун ноодатий намойиш ўтказилди
Туркиянинг Ризе шаҳрида доктор Камол Соғлом фаластинлик шифокор Ҳоссам Абу Сафияни қўллаб-қувватлаб, ноодатий тарзда намойиш ўтказди.
У қўллари боғланган, бўйнига арқон солинган ҳолда туриб, Ғазода ишлаган ва 2024 йилдан бери қамоқда сақланаётган болалар шифокори тақдирига эътибор қаратди.
Намойишга талабалар ҳам қўшилиб, бирдамлик билдиришди.

🔥4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наркосавдогар эр-хотин ушланди
Янги ҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланди.
Дастлаб илгари судланган шахс қўлга олиниб, ундан наркотик моддалар топилди. Кейинчалик яна икки гумонланувчи, жумладан эр-хотин ҳам ушланди.
Уларнинг уйидан ва яширин жойлардан жами 1 кг 777 грамм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Моддалар қиймати қарийб 2,6 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

Қашқадарё вилоятида кадастр тизимида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қарши туманида кадастр инспектори 12 сотих ер майдони бўйича 82 миллион сўмлик жаримани бекор қилиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
Шунингдек, Шаҳрисабз туманида кадастр ходими ва илгари судланган шахс 9 сотих ер майдонини ноқонуний тарзда расмийлаштириб бериш учун 7 минг доллар талаб қилиб, унинг 4 минг долларини олган вақтда қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.