This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Темурмалик отасининг ўлими бўйича текширув бошланди
Темурмалик томонидан отасининг сирли ўлими юзасидан кўтарилаётган саволлар ва талаблар бўйича қонун доирасида очиқ ва холис текширув ўтказилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, 14 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Қумзор маҳалласида яшаган, 1956 йилда тугилган фуқаро ўз уйида вафот этган. Унга қадар у ички ишлар ходимлари томонидан руҳий-асаб касалликлари шифохонасига олиб борилгани ва кучли дори воситалари қўллангани ҳақида малумотлар тарқалган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиларга эслатма: янги жарималар жорий этилади
Эндиликда меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилмаслик ҳамда назорат талаблари бузилиши учун жарима белгиланди.
Жарима миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (тахминан 2,9 млн сўм)
Қамраб олинадиган ҳолатлар: — тахографсиз юк ёки йўловчи ташиш
— носоз тахографдан фойдаланиш ёки уни ўчириш
— ҳайдовчи картасисиз тахографдан фойдаланиш
— меҳнат ва дам олиш режими бузилиши
Ушбу талаблар халқаро йўналишдаги ташувчилар ҳамда йирик автобус ва юк машиналарига (M3 ва N3 тоифа) тегишли.
Янги тартиб 2026 йил 10 майдан кучга киради.

👎12👍3😢1
Ўзметкомбинат собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Ахмедов халқаро қидирувга берилди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов эълон қилинган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

🤔3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш чиқиндилари тўпланиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари бошланди
Табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни ифлослантирмаслик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ҳисобланади. Хусусан, экологияни ифлослантирмаслик учун чиқиндиларни тўғри бошқариш, белгиланган жойларга чиқинди ташламаслик лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасида бу ҳақда: “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, дея қайд этилган.

👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Педагоглар учун ипотека субсидияси бўйича аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозими) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йил 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади.
Субсидияга кўра, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозими) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йил 20 апрель куни соат 14:00 да бошланади.
Субсидияга кўра, ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бурак Дениз қонида гиёҳванд моддалар аниқланди
Туркиялик актёрдан олинган қон ва соч намуналарида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.
Маълум қилинишича, текширувлар Суд тиббиёт институтида ўтказилган. Унга кўра, Бурак Дениз билан бирга текширилган намуналарда марихуана ва кокаин аниқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиялик актёрдан олинган қон ва соч намуналарида тақиқланган моддалар борлиги маълум бўлди.
Маълум қилинишича, текширувлар Суд тиббиёт институтида ўтказилган. Унга кўра, Бурак Дениз билан бирга текширилган намуналарда марихуана ва кокаин аниқланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 30 млн сўмдан берилади
Жорий йилда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Бу ҳақда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик доирасида маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Бу ҳақда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик доирасида маълум қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги солиқ тартиби: 2026 йил 1 июлдан нима ўзгаради?
2026 йил 1 июлдан хориждан онлайн харид қилинадиган айрим товарлар учун янги божхона ва солиқ тартиблари жорий этилади.
5 та асосий турдаги товарлар (смартфон, ноутбук, планшет, маиший техника ва бошқалар) учун — 5% миқдорида ягона божхона тўлови белгиланади.
Яна 30 турдаги товарлар (кийим-кечак, пойабзал, соат, аксессуарлар, электроника ва бошқалар) учун эса: — қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)
— 3% божхона божи тўланади
Шунингдек, халқаро брендлар (махсус реестрга киритилган) товарларини bond омборлари орқали сотиш тақиқланади.
Бошқа товарлар учун эса амалдаги тартиб сақланади: — ойига 200 долларгача бўлган товарлар божсиз олиб кирилиши мумкин

😢2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида портлаш: бир оиладан 4 киши ҳалок бўлди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги хонадонда 16 апрель куни портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, йилда 30 ёшли эркак ва унинг уч нафар фарзанди портлашдан кейин чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлган.
Эркакнинг турмуш ўртоғи ва онаси оғир аҳволда шифохонада даволанмоқда.
Қўшниларнинг айтишича, портлаш пайтида кучли овоз эшитилган ва аҳоли уйлардан чиқиб кетган. Эркак яқинларини қутқаришга урингани, аммо ўзи болаларини қутқариш пайтида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Узметкомбинат” собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди
“Ўзбекистон металлургия комбинати” собиқ бошқарув раиси ва инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов халқаро қидирувга берилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата, яъни ишониб топширилган мулкни талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.
Маълумотларга кўра, Ахмедов 1972 йилда туғилган бўлиб, 2024 йил октябрда “Узметкомбинат” бошқарувига тайинланган, 2025 йил августда эса лавозимидан озод этилган. У аввал Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари ҳамда корхона раҳбариятида ишлаган.
Корхона Марказий Осиёдаги энг йирик металлургия корхоналаридан бири бўлиб, 2025 йилни 117 миллиард сўм фойда билан якунлаган.

🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда мансабдор пора билан ушланди
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари пора олишда қўлга тушди.
Маълум қилинишича, у хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширувда аниқланган ёнғин хавфсизлиги камчиликлари бўйича чора кўрмаслик ва ҳужжатларни судга юбормаслик эвазига 3 миллион сўм талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан у пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автомобил ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб, воқеа жойидан қочиб кетди
Маълум бўлишича, ҳодиса Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Видеода ҳайдовчининг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болаларни кўрса-да, тезликни камайтирмасдан ҳаракатни давом эттиргани акс этган.
Ҳозирда жамоатчилик томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилиши сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Маълум бўлишича, ҳодиса Сергели тумани, Меҳригиё кўчасида содир бўлган. Видеода ҳайдовчининг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болаларни кўрса-да, тезликни камайтирмасдан ҳаракатни давом эттиргани акс этган.
Ҳозирда жамоатчилик томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан текширув ишлари олиб борилиши сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик
Ҳалоллик ва адолат — тараққиёт гарови. Азиз юртдошлар!
Коррупция — жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган салбий иллатдир. Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу иллатга қарши курашиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг. Бу каби ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг “1161” рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилинг.
Шунингдек, прокуратура органлари, жумладан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин.
Барча мурожаатлар тезкорлик билан кўриб чиқилади ва мурожаат этувчининг шахси ошкор этилмаслиги кафолатланади.
Коррупцияга қарши кураш — барчамизнинг бурчимиз.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суд тафтиш инстанциясида кўрилган иқтисодий иш даъво талабларининг асослилиги ва етарли даражада исботланганлиги суд амалиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Иш материалларига кўра, даъвогар банк томонидан ундирилган маблағларни асоссиз деб топиш ва уларни қайтаришни сўраган. Бироқ биринчи инстанция суди низони ҳар томонлама ўрганиб, кредит шартномаси ва мутахассис хулосаси асосида банк томонидан пеня қонун ва шартнома талабларига мувофиқ ҳисобланган деган хулосага келган ва даъвони рад этган.
Кассация инстанцияси ушбу қарорни қисман ўзгартирган бўлса-да, Қашқадарё вилоят судининг тафтиш инстанцияси бу қарорни асоссиз деб топди. Суд томонидан таъкидланишича, пеня шартнома асосида белгиланган меъёрлар доирасида ҳисобланган ҳамда даъвогар томонидан етарли далиллар тақдим этилмаган.

👍4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда университет тадқиқотчиси отиб кетилди
16 апрель куни Туркиянинг Баликесир вилоятида қуролли ҳужум оқибатида Баликесир университети Ҳуқуқ факультети илмий ходими Семих Качмаз ҳалок бўлди. У дўкон ёнидаги ошхонада овқатланаётган пайтда ўққа учраган.
Ҳужумчилар мотоциклда келиб, алкоголь дўконига қарата ўт очган. Оғир яраланган Качмаз шифохонада вафот этган.
Полиция 60 дан ортиқ кузатув камераларини ўрганиб, гумонланувчиларни аниқлади. Улар Бандирма туманида қўлга олиниб, қурол билан ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Сўнгги вақтларда Туркияда таълим муассасаларида содир бўлаётган зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Шу сабаб мактабларда хавфсизлик назорати кучайтирилди.

Ота-оналар учун енгиллик
Ўзбекистонда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларига оид янги солиқ имтиёзлари жорий этилди.Янги тартибга кўра, ота-оналар томонидан ҳар бир фарзанд учун ойига 3 миллион сўмгача тўланадиган парвариш харажатлари солиққа тортилмайди.
Шунингдек, кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар учун ҳам қатор енгилликлар белгиланган. Унга мувофиқ: — улар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлардан озод этилади.мазкур имтиёзлар 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Афғон уруши қурбонлари оилаларига янги имтиёзлар берилади
Президентнинг 16 апрелдаги 62-сонли фармонига кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлганлар оилаларига коммунал тўловларнинг бир қисми компенсация қилиб берилади. Ушбу ёрдам ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ота-оналари ва беваларига тегишли.
Бу қарор қурбонлар оилаларини моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
1979–1989 йиллардаги Афғон уруши 9 йилдан ортиқ давом этган. Унда Ўзбекистондан 64,5 мингдан зиёд йигит иштирок этган, 1500 дан ортиғи ҳалок бўлган, 2500 га яқини эса жароҳатланган.

Сирдарё бўйидан 50 кг “эгаси йўқ” наркотик топилди
ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти Бешариқ туманида, Сирдарё бўйидан 4 та полиэтилен қоп топилди.
Текширувда қоплар ичида 47 кгдан ортиқ гашиш, қарийб 8 кг опий, шунингдек минглаб дори воситалари аниқланиб, расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилди.

👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия чегарачилари телефон ва гаджетларни текшириши мумкин
2026 йил апрель ойидан Россиянинг «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришлар кучга кирди. Унга кўра, чегара хизмати ходимлари аэропорт ва вокзалларда Россияга кирувчи ёки чиқувчи шахсларнинг смартфон, планшет ва ноутбук каби электрон қурилмаларини текшириши мумкин.
Текширув фақат гумон ҳолатларида — контрабанда, экстремизм ёки қоидабузарлик шубҳаси бўлганда амалга оширилади. Оммавий текширув эмас, балки танлаб ўтказилади.
Қурилма беришдан бош тортилса, бу буйруққа бўйсунмаслик сифатида баҳоланиб, 5 минг–7 минг рубл жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Шу каби амалиёт АҚШ, Канада ва Европа давлатларида ҳам мавжуд.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияга ишга юбориш баҳонаси ортида одам савдосига чек қўйилди
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида аёлни Москва шаҳрига ишлашга юборишни ваъда қилиб, одам савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумонланувчилар аёлга чет элда иш топиб беришни ваъда қилиб, уни алдаш йўли билан одам савдоси жиноятини содир этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат фош этилиб, тегишли чоралар кўрилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳўрмуз очилгандан сўнг нефть нархи кескин тушди
Жаҳон бозорида «Brent» нефти нархи 89–90 долларгача пасайди. «Yahoo Finance» маълумотига кўра, нарх бир кунда қарийб 10 фоизга тушган.
Бунга Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғози барча тижорат кемалари учун қайта очилгани сабаб бўлди. Бу қарор нефть таъминоти барқарорлашиши кутилмаларини кучайтирди.
Аввалроқ можаро сабаб нархлар кескин ошиб, 120 долларгача етган эди. Ҳўрмуз орқали эса дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ўтади.

👍3😢1