EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маккага кириш қоидалари кучайтирилди

2026 йилда Курбон Хайити 26 йоки 27 май саналарига тўғри келади. Шу муносабат билан Саудия Арабистони Макка шаҳрига кириш тартибини қатъийлаштирди.

13 апрелдан бошлаб Маккага фақат: — Ҳаж рухсатномаси борлар

— шаҳарда яшаш гувоҳномасига эгалар
— ёки ишлаш рухсатномаси борлар кириши мумкин
Қолганларга, ҳатто бошқа визалар билан келган бўлса ҳам, кириш тақиқланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг хушмуомала давлатлар маълум бўлди

4600 дан ортиқ киши иштирок этган Remitly сўровномасига кўра, Япония 35,2% овоз билан дунёдаги энг хушмуомала давлат деб топилди. Бу кўрсаткич иккинчи ўриндаги Канада (13,4%) натижасидан қарийб уч баравар юқори.

Учинчи ўринни Буюк Британия (6,2%) эгаллади. Кейинги ўринларда Германия, Швеция, Дания ва Финландия каби давлатлар бор.

Рейтингга кўра, хушмуомалалик асосан Европа ва Осиё давлатларида юқори баҳоланган. АҚШ эса 1,6% овоз билан анча паст натижа қайд этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда русча қишлоқ номлари ўзгартирилади

Қирғизистон президенти Садйр Жапаров мамлакатдаги рус тилли қишлоқ номларини босқичма-босқич қирғизчага ўзгартириш режаси ҳақида маълум қилди.

Ушбу баёнот Олой Дистриcт аҳолиси билан учрашув чоғида янгради. Президентнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус миллий ўзлик ва маданий меросни мустаҳкамлашга қаратилган.

Жапаров сўзларига кўра, ҳозирда бутун республика бўйича русча номларни ўзгартириш жараёни режалаштирилган бўлиб, уни 2027 йилга қадар тўлиқ якунлаш мақсад қилинган.

«Бутун республика бўйича қишлоқ номларини ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз. Келгуси йилларда бу жараённи тўлиқ тугатамиз», — деди давлат раҳбари.
👍4
Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари қамоқдан озод қилинди

Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирганликда гумонланиб қўлга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ раҳбари Рустам Турсунов ҳамда яна 7 нафар мулозим 15 апрель куни озодликка чиқарилган.

Маълум қилинишича, улар зарарни қоплагани муносабати билан озод этилган. Бироқ мазкур қарор 60 дан ортиқ бошқа айбланувчилар ўртасида норозилик уйғотаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ноябрда Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилган, Рустам Турсунов ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16🤔1😢1
Россия делегацияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси хорижий меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.
Россия Федерацияси Президенти Ижроия аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни марказ директори Фирдавс Абдуҳолиқов кутиб олди.

👉 https://effect.uz/n/133

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари қамоқдан озод қилинди Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирганликда гумонланиб қўлга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ раҳбари…
Рустам Турсунов ҳибсдан қўйиб юборилмаган

Ўзбекистон ички ишлар вазири собиқ ўринбосари, катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинишида гумонланиб қўлга олинган Бекмурод Абдуллаев озодликка чиқди.

Kun.uz манбасига кўра, у етказилган 200 миллиард сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклида қоплаганидан сўнг, унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.

2025 йил ноябрь ойида у лавозимидан озод этилган. 2026 йил январь ойида эса у ҳамда Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олингани маълум қилинган. Аввалроқ Турсуновнинг қамоқдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди, аниқланишича у ҳибсда сақланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂9🤔2
Ўзбекистон делегацияси Сеулдаги экологик семинарда иштирок этмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган семинар-workshop'да иштирок этмоқда.

Тадбир Давлат экологик экспертизаси маркази ва Корея атроф-муҳит институти (КEИ) ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилган. Ушбу ҳамкорлик 2024 йил ноябридан буён изчил давом этмоқда.

Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғ. Мухамедовнинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда экологик баҳолаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Workshop эса соҳада рақамли трансформацияни жадаллаштиришга хизмат қилади.

Семинар доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқда:

— экологик таъсирни баҳолаш ахборот тизими (ЭИАСС) тажрибаси;
— тизимни модернизация қилиш ва кенгайтириш стратегиялари;
— рақамли экологик баҳолашда инновацион ёндашувлар;
— сунъий интеллектни экспертіза ва мониторингда қўллаш;
— сунъий йўлдош маълумотлари асосида атроф-муҳитни кузатиш.

Шунингдек, делегация Кореядаги яшил ҳудудлар ва паркларни лойиҳалаш амалиёти билан ҳам танишмоқда.

Қайд этилишича, ушбу семинар Ўзбекистонда экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришга қаратилган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Корея тажрибасини ўрганиш орқали илғор ечимларни жорий этиш, шунингдек, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Malibu» рулида ҳаддидан ошган ҳайдовчи узр сўради

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан интернет тармоқларида тарқалган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мансабдорни “мот” қилган бахши: муаммо мажлиснинг ўзида ҳал бўлди!

Республика бахшичилик санъати марказида кутилмаган воқеа юз берди. Видеомулоқот орқали боғланган Шавкат бахши расмий мажлис "сценарийсини" ўзгартириб юборди.

"Ёшим 50 га кирди, лекин ҳеч маррага етолмаяпман. Пулдан бошқа муаммом йўқ!" — бу шунчаки шикоят эмас, тизимдаги камчиликларга қарши шеърий исён эди.


Марказ бош директори Оловиддин Хўжамбердиев бахшининг аччиқ ҳақиқатини тан олди ва мажлиснинг ўзида унинг пластик картасига керакли маблағни ўтказиб берди.

👉БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔2
Марказнинг Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мутлақо асосли ва адолатли – Ислом цивилизацияси марказига Италия делегация ташриф буюрди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи сифатида расман тан олиниб, Гиннес рекордлар китобига киритилди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа бугунги кунда халқаро жамоатчилик эътиборини тортмоқда.

Марказга бу гал Италия парламенти депутати Фабризио Бенсони бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Делегация таркибида Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Анна Амари ҳам бўлди.

👉 https://effect.uz/n/134

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Темурмалик отасининг ўлими бўйича текширув бошланди

Темурмалик томонидан отасининг сирли ўлими юзасидан кўтарилаётган саволлар ва талаблар бўйича қонун доирасида очиқ ва холис текширув ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, 14 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани Қумзор маҳалласида яшаган, 1956 йилда тугилган фуқаро ўз уйида вафот этган. Унга қадар у ички ишлар ходимлари томонидан руҳий-асаб касалликлари шифохонасига олиб борилгани ва кучли дори воситалари қўллангани ҳақида малумотлар тарқалган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчиларга эслатма: янги жарималар жорий этилади

Эндиликда меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилмаслик ҳамда назорат талаблари бузилиши учун жарима белгиланди.

Жарима миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (тахминан 2,9 млн сўм)

Қамраб олинадиган ҳолатлар: — тахографсиз юк ёки йўловчи ташиш
— носоз тахографдан фойдаланиш ёки уни ўчириш
— ҳайдовчи картасисиз тахографдан фойдаланиш
— меҳнат ва дам олиш режими бузилиши

Ушбу талаблар халқаро йўналишдаги ташувчилар ҳамда йирик автобус ва юк машиналарига (M3 ва N3 тоифа) тегишли.

Янги тартиб 2026 йил 10 майдан кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍3😢1
Ўзметкомбинат собиқ раҳбари халқаро қидирувга берилди

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарувининг собиқ раиси Дилшод Ахмедов халқаро қидирувга берилди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов эълон қилинган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
🤔3😢3