EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлар учун янги тартиб

1 октябрдан бошлаб Toshkent ва Samarqand шаҳарларида кўп қаватли уй қуриш учун ерлар тайёр ҳолда аукционга қўйилади.

Бу ҳақда Президент Shavkat Mirziyoyev раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Эндиликда ер участкалари: – қурилиш рухсати
– архитектура режаси
– дастлабки лойиҳа билан бирга тақдим этилади

Сўнгги йилларда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 4,1 трлн сўм ажратилган. Бу йил яна 1,4 трлн сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда минглаб хонадонлар ҳали топширилмагани танқид қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровни Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турниридаги ғалабаси билан табриклади. Суҳбат телефон орқали бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари уни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ўтказилган Номзодлар турнирида қозонган тарихий ғалабаси билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида шахматчининг юксак маҳорати ва халқаро майдонда эришган натижалари юксак баҳоланди. Қайд этилишича, мазкур ютуқ Ўзбекистон шахмат мактаби нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥11
⚡️Сурхондарё судларида йўқолган мантиқ…

Пул тўланди, экспертиза тайинланди, лекин ўтказилмади — ва натижада фуқаро суддан норози. Экспертиза тайинланиб, унинг харажатлари тўланган бўлса-да, амалда ўтказилмагани ва шу асосда даъвонинг рад этилиши суд амалиётида жиддий саволлар борлигини кўрсатмоқда.

Effect.uz’га келиб тушган мурожаатга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Мўминов 2025 йил 20 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига “оталикка эътироз билдириш” талаби билан даъво аризаси киритган.

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди пенсиядан кредит ушлаб қолинса ҳам, пул тўлиқ олиб қўйилмайди

Охирги пайтларда айрим ҳолатларда пенсиядан кредит тўловлари ушлаб қолингач, фуқароларнинг қўлида жуда кам маблағ қолаётгани кузатилган.

Шу сабаб янги тартиб таклиф қилинмоқда: Эндиликда кредит ушлаб қолинган тақдирда ҳам, фуқаронинг қўлида камида яшаш учун етарли сумма қолиши шарт бўлади.

Яъни: Пенсияни тўлиқ кредитга ечиб олиш амалиёти чекланади

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоннинг кундалик харажатлари учун пул қолдирилади.Бу ўзгаришлар назарда тутилган қонун лойиҳаси ҳозирда Сенатга юборилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги мактабда яна отишма: қурбонлар бор

Бугун, 15-апрель куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятидаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра: Ҳужумчи 8-синф ўқувчиси бўлган

У мактаб ҳовлисида аввал ҳавога ўқ узган, сўнг бино ичида отишни давом эттирган
Шундан кейин ўз жонига қасд қилган

Қуролни собиқ полициячи бўлган отасидан олган бўлиши мумкин
Қурбонлар орасида 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчи бор.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кенг қамровли тергов бошланди. Расмийлар воқеа жойида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан маълумотларни тарқатишга вақтинча чеклов жорий этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёл ўлими бўйича суд бошланди

Туркиянинг Айдин вилоятида казино ҳудудида отиб ўлдирилган ўзбекистонлик Муаттар Алиева иши бўйича илк суд мажлиси бўлиб ўтди.

7 соат давом этган судда: 4 нафар айбланувчи
14 нафар гувоҳ тингланди
Асосий гумонланувчи — казино эгаси айбловларни рад этди. Унга кўра, ҳодиса вақтида бошқа шахс аёлга ва ўзига ўқ узган.

Суд жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмаларида жиддий тафовутлар аниқланган.

Суд қароридан сўнг асосий айбланувчи қамоқда қолдирилди, қўшимча суд-тиббий экспертиза тайинланди, ҳодиса жойида қўшимча тергов ўтказилади.
Кейинги суд мажлиси 3-июлга қолдирилди.

Шунингдек, яна 3 нафар шахсга далилларни яшириш (қурол ва видеоязувлар) бўйича тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида банк ходимлари наркотик билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида синтетик наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатда 4 нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, муқаддам судланган шахс ва унинг шериги Юқори Чирчиқ туманидаги дала ҳудудидан 2 кг 381 гр “Альфа PVP” моддани олаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу наркотиклар Telegram орқали Россиядан олиб кирилгани аниқланган.

Яна бир ҳолатда, Янгиёл шаҳридаги тижорат банкида ишловчи икки нафар ходим наркокурьерлар яшириб кетган 485 гр “Альфа PVP”ни олиб, танишининг уйида сақлаб келгани фош бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдоси: орзуларни вайрон қилаётган яширин жиноят!

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, одам савдоси – трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган оғир жиноятдир.
 
Қайд этилишича, ўтган йилларда кўплаб инсонлар иш, ўқиш ёки яхши ҳаёт ваъдалари билан алдаб, тузоққа туширилган. Улар мажбурий меҳнатга, ноқонуний фаолиятга ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол этувчи оғир шароитларга мажбур қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси, яъни одамни сотиш, сотиб олиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, яшириш ёки топшириш:

– 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш;

– фоҳишаликка жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса – 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
 
– зўравонлик, таҳдид ёки мажбурлаш орқали содир этилган бўлса – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда антиқа ўлим ҳолати кузатилди

Самарқанд тумани “Қумзор” маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро 14 апрель куни ўз уйида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Маълум қилинишича, текширув ишлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, унинг якунларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
🤔4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Озарбайжонга товон тўлайди

Россия ва Озарбайжон Ақтау яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти бўйича низони ҳал қилди. Томонлар фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими билан боғлиқ бўлганини тан олиб, жабрланганлар оилаларига товон тўлашга келишди.

Келишув Владимир Путин ва Илҳом Алиев ўртасидаги 2025 йил Душанбе учрашуви асосида амалга оширилди. Товон миқдори очиқланмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда пиёдалар ҳаётига хавф туғдирган ҳайдовчига жазо берилди

Чирчиқ шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она-болани уриб кетишига бир бахя қолган ҳайдовчи 2 йилга «права»сидан маҳрум этилди ва 10,3 млн сўм жаримага тортилди.

Ҳодиса светофорнинг қизил чироғи ёниб турган вақтда содир бўлган. Видео тарқалгандан сўнг ҳайдовчи аниқланиб, жавобгарликка тортилди.

Суд уни йўл безорилигида айбли деб топди. Ҳайдовчи эса айбини тан олиб, узр сўради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маккага кириш қоидалари кучайтирилди

2026 йилда Курбон Хайити 26 йоки 27 май саналарига тўғри келади. Шу муносабат билан Саудия Арабистони Макка шаҳрига кириш тартибини қатъийлаштирди.

13 апрелдан бошлаб Маккага фақат: — Ҳаж рухсатномаси борлар

— шаҳарда яшаш гувоҳномасига эгалар
— ёки ишлаш рухсатномаси борлар кириши мумкин
Қолганларга, ҳатто бошқа визалар билан келган бўлса ҳам, кириш тақиқланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг хушмуомала давлатлар маълум бўлди

4600 дан ортиқ киши иштирок этган Remitly сўровномасига кўра, Япония 35,2% овоз билан дунёдаги энг хушмуомала давлат деб топилди. Бу кўрсаткич иккинчи ўриндаги Канада (13,4%) натижасидан қарийб уч баравар юқори.

Учинчи ўринни Буюк Британия (6,2%) эгаллади. Кейинги ўринларда Германия, Швеция, Дания ва Финландия каби давлатлар бор.

Рейтингга кўра, хушмуомалалик асосан Европа ва Осиё давлатларида юқори баҳоланган. АҚШ эса 1,6% овоз билан анча паст натижа қайд этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда русча қишлоқ номлари ўзгартирилади

Қирғизистон президенти Садйр Жапаров мамлакатдаги рус тилли қишлоқ номларини босқичма-босқич қирғизчага ўзгартириш режаси ҳақида маълум қилди.

Ушбу баёнот Олой Дистриcт аҳолиси билан учрашув чоғида янгради. Президентнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус миллий ўзлик ва маданий меросни мустаҳкамлашга қаратилган.

Жапаров сўзларига кўра, ҳозирда бутун республика бўйича русча номларни ўзгартириш жараёни режалаштирилган бўлиб, уни 2027 йилга қадар тўлиқ якунлаш мақсад қилинган.

«Бутун республика бўйича қишлоқ номларини ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз. Келгуси йилларда бу жараённи тўлиқ тугатамиз», — деди давлат раҳбари.
👍4
Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари қамоқдан озод қилинди

Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирганликда гумонланиб қўлга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ раҳбари Рустам Турсунов ҳамда яна 7 нафар мулозим 15 апрель куни озодликка чиқарилган.

Маълум қилинишича, улар зарарни қоплагани муносабати билан озод этилган. Бироқ мазкур қарор 60 дан ортиқ бошқа айбланувчилар ўртасида норозилик уйғотаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан ноябрда Бекмурод Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилган, Рустам Турсунов ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16🤔1😢1
Россия делегацияси Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси хорижий меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.
Россия Федерацияси Президенти Ижроия аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни марказ директори Фирдавс Абдуҳолиқов кутиб олди.

👉 https://effect.uz/n/133

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари қамоқдан озод қилинди Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирганликда гумонланиб қўлга олинган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш бош бошқармаси собиқ раҳбари…
Рустам Турсунов ҳибсдан қўйиб юборилмаган

Ўзбекистон ички ишлар вазири собиқ ўринбосари, катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинишида гумонланиб қўлга олинган Бекмурод Абдуллаев озодликка чиқди.

Kun.uz манбасига кўра, у етказилган 200 миллиард сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклида қоплаганидан сўнг, унга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.

2025 йил ноябрь ойида у лавозимидан озод этилган. 2026 йил январь ойида эса у ҳамда Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олингани маълум қилинган. Аввалроқ Турсуновнинг қамоқдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди, аниқланишича у ҳибсда сақланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂9🤔2
Ўзбекистон делегацияси Сеулдаги экологик семинарда иштирок этмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган семинар-workshop'да иштирок этмоқда.

Тадбир Давлат экологик экспертизаси маркази ва Корея атроф-муҳит институти (КEИ) ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилган. Ушбу ҳамкорлик 2024 йил ноябридан буён изчил давом этмоқда.

Давлат экологик экспертизаси маркази бош директори Ғ. Мухамедовнинг таъкидлашича, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда экологик баҳолаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Workshop эса соҳада рақамли трансформацияни жадаллаштиришга хизмат қилади.

Семинар доирасида иштирокчилар қуйидаги йўналишлар бўйича билим ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқда:

— экологик таъсирни баҳолаш ахборот тизими (ЭИАСС) тажрибаси;
— тизимни модернизация қилиш ва кенгайтириш стратегиялари;
— рақамли экологик баҳолашда инновацион ёндашувлар;
— сунъий интеллектни экспертіза ва мониторингда қўллаш;
— сунъий йўлдош маълумотлари асосида атроф-муҳитни кузатиш.

Шунингдек, делегация Кореядаги яшил ҳудудлар ва паркларни лойиҳалаш амалиёти билан ҳам танишмоқда.

Қайд этилишича, ушбу семинар Ўзбекистонда экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришга қаратилган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Корея тажрибасини ўрганиш орқали илғор ечимларни жорий этиш, шунингдек, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram