EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Синдаров — жаҳон тожига даъвогар!

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнаб, мусобақада муддатидан олдин ғолибликни таъминлади.

20 ёшли Синдаров шу тариқа шахмат тожи учун расмий даъвогарга айланди. У энди жаҳон чемпиони унвони учун кечадиган ҳал қилувчи баҳсда Ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Номзодлар турнири — жаҳон шахмат тожи учун энг кучли даъвогарни аниқлаб берувчи нуфузли мусобақадир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Сирдарёда судьянинг қўлга олиниш тафсилотларини эълон қилди

Сирдарё вилоятида судья ва «Агробанк» мансабдори пора олиш ва бериш билан боғлиқ жиноят устида қўлга олинган. Ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.

Маълум қилинишича, судья ўз иш юритувида бўлган тадбиркорлик субъекти иштирокидаги кассация ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига банк мансабдори билан тил бириктирган. Улар фуқародан 7 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аслида, бу – коррупция" – Президент қурилиш соҳасидаги яширин муаммоларни танқид қилди

Ўзбекистонда ўтган йил қурилиш соҳасига оид 2,6 миллиондан ортиқ ариза кўриб чиқилди, уларнинг қарийб учдан бири рад этилди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳолатда коррупция омиллари мавжудлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишдаги қўпол қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар жорий этилади – Президент Урбанизация қўмитасига топшириқ берди

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида назорат ва жавобгарликни кучайтиришга қаратилган янги чоралар белгиланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унга кўра, Урбанизация қўмитасига эса шаҳарсизлик (шаҳарсозлик) қоидаларини қўпол бузганлик учун молиявий санкциялар жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланишга қарши чоралар кучайтирилди

Янги ўзгартиришларга кўра, экин экилмаган майдонлар учун жарима солинади ва ер солиғи 3 баравар оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш учун жавобгарлик кучайтирилди.

Эндиликда иккиламчи ижарага олинган ер участкаларида, хусусан, дала четидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда белгиланган муддатларда мақбул экин экилмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга чанг бўрони яқинлашмоқда. Хоразм ва Бухорода аллақачон бошланган

Кучли шамол ва чанг бўрони пойтахтга кириб келмоқда. Синоптиклар аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. 15 апрель куни Тошкент ва унинг атрофида кучли шамол ҳамда чанг бўрони кузатилиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 18 м/с гача етади.

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 15 апрель куни Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда об-ҳаво кескин ўзгаради. Таҳлилларга кўра, шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг кўтарилиши ва чанг бўрони кузатилиши мумкин. Шаҳарда чанг кўчиши эҳтимоли юқори.

Маълум қилинишича, кучли шамоллар Хоразм ва Бухоро вилоятларида аллақачон кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол том қопламалари ва дарахтларга зарар етказган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди ҳокимлар бўш турган биноларни сотишга жавобгар бўлади

14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда муҳим ўзгаришлар эълон қилинди. Энди ҳокимлар хусусийлаштириш дастурига объектларни киритиш, уларни сотиш ва инвестиция самарадорлиги учун Давлат активлари агентлиги билан тенг жавоб беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги лицейда қуролли ҳужум: 18 киши жароҳатланди

14 апрель куни Туркиянинг Шонлиурфа вилоятидаги лицейда қуролли ҳужум содир этилди. Оқибатда камида 18 киши, жумладан ўқувчилар ва ўқитувчилар жароҳат олди.

Ҳужумчи мактабга қурол билан кириб, ўқ узган. Ваҳима сабаб айрим ўқувчилар деразалардан сакрашга мажбур бўлган.

Маълум қилинишича, ҳужумчи лицейнинг собиқ ўқувчиси бўлиб, полиция томонидан ўраб олингач, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда вазият назорат остида, тергов ишлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Австралияда 13 ёшли қиз 109 та жиноятда айбланмоқда

Австралияда 13 ёшли қизга нисбатан 109 та айблов эълон қилинди. У Мельбурнда ўғирланган автомобилни бошқариб, 45 ёшли эркакни уриб юборганликда гумон қилинмоқда.

Шунингдек, у йўловчиларга нисбатан ҳақоратли гаплар айтгани ҳам иддао қилинган. Полиция унинг телефонида жиноятга оид қидирувлар бўлганини аниқлаган.

Судда қиз кулгани ва ўз ҳаракатларини давом эттиришини айтгани қайд этилди. Жамият учун хавфли деб топилиб, гаров эвазига озодликка чиқиш талаби рад этилди.

У 3 ҳафтадан кейин яна суд олдига чиқади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

22 ёшли ўзбекистонлик талаба Муҳаммадюсуф Фахриддинов АҚШда вафот этди. Бу ҳақда 14 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, у АҚШнинг Stony Brook University университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида 4-босқич талабаси эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Муҳаммадюсуф уйқуга ётиб, қайта уйғонмаган. Унинг ўлими юрак фаолияти билан боғлиқ экани айтилмоқда.

У 2004 йил Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 2022 йилдан буён АҚШда таҳсил олаётган эди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан барча тафсилотларни аниқлаш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
⚡️DNA MOTORS: Катта ваъдалар ортидаги катта муаммо…

Хитойдан электромобил олиб бериш ваъдаси, фуқаролар тўлаган пуллар ва охири — суд залида давом этаётган жиддий жиноят иши.

Чет элдан электромобил олиб келишни ваъда қилиб, мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагани билан боғлиқ “DNA Motors” МЧЖ фаолияти юзасидан жиноят иши суд муҳокамасига ўтди.

Суд жараёнида оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокига қисман рухсат берилган бўлиб, маълумотларнинг фақат ёзма шаклда берилиши белгиланган. Бу ҳолат жабрланувчилар томонидан турли эътирозларга сабаб бўлди, лекин судья Теҳрон Усмонов шунга қарамасдан тегишли ажримни ўзгартирмади.

Иш материалларига кўра, мазкур жиноят иши доирасида бир қатор шахсларга нисбатан фирибгарлик билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Улар қаторида Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгашининг собиқ депутати Наргис Саидназирханова ҳамда “Адолат” Социал Демократик партияси марказий аппаратининг собиқ бошқарма бошлиғи Фазлитдин Зияев ҳам бор.

👉 https://youtu.be/Nr-zFGmIaAU
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлар учун янги тартиб

1 октябрдан бошлаб Toshkent ва Samarqand шаҳарларида кўп қаватли уй қуриш учун ерлар тайёр ҳолда аукционга қўйилади.

Бу ҳақда Президент Shavkat Mirziyoyev раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
Эндиликда ер участкалари: – қурилиш рухсати
– архитектура режаси
– дастлабки лойиҳа билан бирга тақдим этилади

Сўнгги йилларда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун 4,1 трлн сўм ажратилган. Бу йил яна 1,4 трлн сўм йўналтирилади.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда минглаб хонадонлар ҳали топширилмагани танқид қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровни Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турниридаги ғалабаси билан табриклади. Суҳбат телефон орқали бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари уни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан ўтказилган Номзодлар турнирида қозонган тарихий ғалабаси билан самимий табриклади.

Суҳбат давомида шахматчининг юксак маҳорати ва халқаро майдонда эришган натижалари юксак баҳоланди. Қайд этилишича, мазкур ютуқ Ўзбекистон шахмат мактаби нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥11
⚡️Сурхондарё судларида йўқолган мантиқ…

Пул тўланди, экспертиза тайинланди, лекин ўтказилмади — ва натижада фуқаро суддан норози. Экспертиза тайинланиб, унинг харажатлари тўланган бўлса-да, амалда ўтказилмагани ва шу асосда даъвонинг рад этилиши суд амалиётида жиддий саволлар борлигини кўрсатмоқда.

Effect.uz’га келиб тушган мурожаатга кўра, Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Мўминов 2025 йил 20 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига “оталикка эътироз билдириш” талаби билан даъво аризаси киритган.

👉 Мақола

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди пенсиядан кредит ушлаб қолинса ҳам, пул тўлиқ олиб қўйилмайди

Охирги пайтларда айрим ҳолатларда пенсиядан кредит тўловлари ушлаб қолингач, фуқароларнинг қўлида жуда кам маблағ қолаётгани кузатилган.

Шу сабаб янги тартиб таклиф қилинмоқда: Эндиликда кредит ушлаб қолинган тақдирда ҳам, фуқаронинг қўлида камида яшаш учун етарли сумма қолиши шарт бўлади.

Яъни: Пенсияни тўлиқ кредитга ечиб олиш амалиёти чекланади

Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсоннинг кундалик харажатлари учун пул қолдирилади.Бу ўзгаришлар назарда тутилган қонун лойиҳаси ҳозирда Сенатга юборилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиядаги мактабда яна отишма: қурбонлар бор

Бугун, 15-апрель куни Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятидаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди.

Дастлабки маълумотларга кўра: Ҳужумчи 8-синф ўқувчиси бўлган

У мактаб ҳовлисида аввал ҳавога ўқ узган, сўнг бино ичида отишни давом эттирган
Шундан кейин ўз жонига қасд қилган

Қуролни собиқ полициячи бўлган отасидан олган бўлиши мумкин
Қурбонлар орасида 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчи бор.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кенг қамровли тергов бошланди. Расмийлар воқеа жойида ишламоқда.

Ҳолат юзасидан маълумотларни тарқатишга вақтинча чеклов жорий этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўзбекистонлик аёл ўлими бўйича суд бошланди

Туркиянинг Айдин вилоятида казино ҳудудида отиб ўлдирилган ўзбекистонлик Муаттар Алиева иши бўйича илк суд мажлиси бўлиб ўтди.

7 соат давом этган судда: 4 нафар айбланувчи
14 нафар гувоҳ тингланди
Асосий гумонланувчи — казино эгаси айбловларни рад этди. Унга кўра, ҳодиса вақтида бошқа шахс аёлга ва ўзига ўқ узган.

Суд жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмаларида жиддий тафовутлар аниқланган.

Суд қароридан сўнг асосий айбланувчи қамоқда қолдирилди, қўшимча суд-тиббий экспертиза тайинланди, ҳодиса жойида қўшимча тергов ўтказилади.
Кейинги суд мажлиси 3-июлга қолдирилди.

Шунингдек, яна 3 нафар шахсга далилларни яшириш (қурол ва видеоязувлар) бўйича тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида банк ходимлари наркотик билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида синтетик наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатда 4 нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, муқаддам судланган шахс ва унинг шериги Юқори Чирчиқ туманидаги дала ҳудудидан 2 кг 381 гр “Альфа PVP” моддани олаётган вақтда қўлга олинган. Ушбу наркотиклар Telegram орқали Россиядан олиб кирилгани аниқланган.

Яна бир ҳолатда, Янгиёл шаҳридаги тижорат банкида ишловчи икки нафар ходим наркокурьерлар яшириб кетган 485 гр “Альфа PVP”ни олиб, танишининг уйида сақлаб келгани фош бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдоси: орзуларни вайрон қилаётган яширин жиноят!

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, одам савдоси – трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган оғир жиноятдир.
 
Қайд этилишича, ўтган йилларда кўплаб инсонлар иш, ўқиш ёки яхши ҳаёт ваъдалари билан алдаб, тузоққа туширилган. Улар мажбурий меҳнатга, ноқонуний фаолиятга ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини поймол этувчи оғир шароитларга мажбур қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига кўра, одам савдоси, яъни одамни сотиш, сотиб олиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, яшириш ёки топшириш:

– 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш;

– фоҳишаликка жалб этиш мақсадида содир этилган бўлса – 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
 
– зўравонлик, таҳдид ёки мажбурлаш орқали содир этилган бўлса – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда антиқа ўлим ҳолати кузатилди

Самарқанд тумани “Қумзор” маҳалласида яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро 14 апрель куни ўз уйида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Маълум қилинишича, текширув ишлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиб, унинг якунларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
🤔4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия Озарбайжонга товон тўлайди

Россия ва Озарбайжон Ақтау яқинида ҳалокатга учраган AZAL самолёти бўйича низони ҳал қилди. Томонлар фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими билан боғлиқ бўлганини тан олиб, жабрланганлар оилаларига товон тўлашга келишди.

Келишув Владимир Путин ва Илҳом Алиев ўртасидаги 2025 йил Душанбе учрашуви асосида амалга оширилди. Товон миқдори очиқланмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3