EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ислом цивилизацияси маркази Гиннес рекордлар китобига киритилди

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази «дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннес рекордига кирди. Расмий сертификат 13 апрель куни топширилди.

👉 https://effect.uz/n/125

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2🤔1
Темурийлар мероси бўйича глобал «йўл харитаси» қабул қилинди

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция якунида 25 давлатдан келган 300 дан ортиқ эксперт Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат йўллади. Унда Темурийлар меросини ўрганиш бўйича глобал «йўл харитаси» қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/n/126

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Фирибгарликка стоп: Ўзбекистонда эскроу тизими жорий этилди, тизим қандай ишлайди?

Ўзбекистонда улушли қурилишда эскроу-ҳисобварақлар тизими жорий этилмоқда. Янги механизмга кўра, фуқароларнинг маблағлари қурилиш якунига қадар ваколатли банкда сақланади ва фақат уй топширилгандан сўнг қурувчига ўтказилади.

👉 https://effect.uz/n/127

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2👎1
«Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда» – Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими кенгаймоқда

Дастур доирасида Бўстонлиқ туманида волонтёрлар учун махсус ўқув жараёнлари ташкил этилди. Мазкур волонтёрлар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатади.

Ташаббус аллақачон пилот босқичдан ўтган бўлиб, республиканинг 28 та ҳудудида синов тариқасида амалга оширилган. Ушбу жараёнда 440 нафар волонтёр томонидан аҳолига 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилган.
Янги ўқув дастури 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, уларнинг амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева таъкидлашича, волонтёрлик ҳаракати жамиятда янги ғамхўрлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда ва ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим бўғинига айланмоқда.

«Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.


«Инсон» волонтёрлари давлат ислоҳотлари ва аҳолининг кундалик ҳаёти ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажариб, ижтимоий ҳимоя тизимини фуқароларга янада яқинлаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥33🤔2
Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензиядан маҳрум қилинди. Энг кўпи Самарқандда

2026 йилнинг биринчи чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва Фарминспекция бошқармаси томонидан 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди. Текширувлар давомида ушбу субъектлар томонидан дори воситаларини мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва сотиш, рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда қалбакилаштирилган маҳсулотларни реализация қилиш ҳолатлари аниқланган.

👉 https://effect.uz/n/128

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракатини чеклайди

АҚШ президенти Доналд Трумп Ҳормуз бўғозида денгиз назоратини кучайтириш ва айрим кемалар ҳаракатини чеклаш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Ўзбекистонда 2 миллиард долларлик агроэнергетика лойиҳаси ишга тушади

Хитойда ўтган халқаро иқтисодий форумда Ўзбекистон учун муҳим инвестицион келишувларга эришилди. Энг йирик натижа — 2026–2030 йилларга мўлжалланган 2 миллиард долларлик агроэнергетика лойиҳаси бўлди.

👉 https://effect.uz/n/129

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода эътибор тортган сирли қурилма аслида анти-дрон тизими бўлиб чиқди

Президент ташрифи пайтида хавфсизлик ходими қўлидаги ноодатий қурилма эътибор марказига айланди.

Маълум бўлишича, бу оддий ускуна эмас.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Бухорога ташрифи чоғида олинган видео ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди. Унда хавфсизлик ходими қўлидаги қурилма анти-дрон тизими экани аниқланди.

Бухорода ўтган юқори даражадаги ташриф давомида хавфсизлик чораларига оид бир деталь ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Видеоларда хавфсизлик ходими қўлидаги ноодатий қурилма кўпчилик эътиборини тортган.
Маълум бўлишича, ушбу қурилма анти-дрон тизими — яъни дронларга қарши мўлжалланган махсус мослама ҳисобланади.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда йирик жиноий «тўда» устидан суд бошланди

Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур тумани судида судья Сирожиддин Хасанов раислигида фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ жиноят иши доирасида бир гуруҳ шахслар устидан суд жараёни бошланди.

Судланувчилар фуқароларга қарз бериш баҳонасида кўчмас мулкларни гаров сифатида расмийлаштириш орқали уларни ўз номларига ўтказгани айтилади. Қарз ўз вақтида қайтарилмаган ҳолатларда эса фуқароларни уйидан чиқариш ва мулкни олиб қўйиш ҳолатлари кузатилган. Шу билан бирга, гаровга қўйилган мулк қиймати берилган қарздан 3–4 баробар юқори бўлган.

Мазкур иш доирасида Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев ва Тимур Хусанов 2024 йил 11 сентябрь куни қўлга олинган. 43 нафар фуқаро ушбу ҳолатдан жабрланган. Айбланувчилар қаторида Тимур Хусанов, Сардор Роминов, Бахтиёр Йўлдашев билан бирга Гульжан Мусаева, Олег Ни, Иззатулла Суннатуллаев, Лазизходжа Нарходжаев, Юрий Ан ва Акмалжон Расулов ҳам бор.

👉 Мақола

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Ўзбекистонда тадбиркорларга 1 октябрдан енгиллик берилиши кутилмоқда

Жариманинг 50 фоизини бир ойда тўласангиз — қолганидан озод бўлишингиз мумкин. Янги тизим бизнес учун катта енгиллик ваъда қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни тадбиркорларга нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тизимини либераллаштириш ва суд назоратини кучайтиришга қаратилган таклифлар билан танишди.

👉 https://effect.uz/n/131

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥17🤔1