EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида жанжал ҳолати юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани ҳудудида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал иштирокчилари аниқланган ва уларга тан жароҳати етмаган.

Маълум қилинишича, воқеа кўчмас мулк масалалари билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Якунда ҳужжатлар судга юборилиши режалаштирилган.

Расмийлар ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳокимлиги “очиқлик индекси”да паст натижа кўрсатди

2025-йил якунлари бўйича янгиланган “Очиқлик индекси” рейтингида Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этди ва давлат органлари орасида биринчи ўринга чиқди.

Аввалги йилларда бу кўрсаткич бўйича Андижон вилояти ҳокимлиги етакчи бўлган бўлса, бу сафар Тошкент ундан ҳам паст натижа кўрсатган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, “Алоқабанк”, “Темир йўллари” ва “Тошшаҳартранс” каби ташкилотлар ҳам “қизил рўйхат”га киритилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда

Тошкентда янги интеллектуал транспорт тизими босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Энди светофорлар махсус датчиклар орқали автомобиллар оқимини кузатиб, тирбандликка қараб яшил чироқ вақтини автоматик бошқаради.

Тизим яқинлашаётган автобусни ҳам аниқлаб, унинг жадвалдан кечикмаслиги учун устуворлик беради.

Мутасаддиларга кўра, янги инфратузилма доирасида барча кабеллар ер остига ўтказилмоқда, эски устунлар эса техник талабларга жавоб бермагани сабаб алмаштирилмоқда.

Лойиҳа мақсади — транспорт бошқарувини қўлда тартибга солишдан тўлиқ рақамли ва автоматлаштирилган тизимга ўтказиш.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада йирик яширин юк қўлга олинди

Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўказилди.Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1994 ва 2002 йилларда туғилган икки шахс ҳамда Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2001 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, улар Gentra русумли автомашина ёрдамида қўшни давлатдан ноқонуний олиб кирилган 11 650 дона Регапен кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб, Қўқонга олиб кетаётган бўлган.

Улар Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилганида дори воситаларини автомашинадан улоқтириб, қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушланган.Маълумотларга кўра, ушбу шахслар мазкур дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида сотиш билан шуғулланган.Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Маликам, энди қара” юлдузи Бурак Дениз наркотик билан қўлга тушди

2026-йил 9-апрель куни Туркияда “Тонг” номли махсус операция доирасида 14 нафар шахс, жумладан машҳурлар ҳам текширувга жалб қилинди.
Маҳаллий журналист Жейлан Север маълум қилишича, машҳур актёр Бурак Дениз ёнидан тақиқланган модда топилган.

Ҳозирча актёр томони расмий изоҳ бермаган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Агар хабар тасдиқланса, актёр жиноий жавобгарликка тортилиши ва карьерасига жиддий зарар етиши мумкин. Яъни реклама ва иш шартномаларидан ҳам айрилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага киришда муҳим ўзгариш

Ўзбекистонда бакалавр босқичини хорижий тилда тамомлаган талабалардан магистратурага киришда энди тил сертификати талаб қилинмайди. Бу тартиб Президентнинг тегишли фармони билан жорий этилди.

Шунингдек: — таълим тизимида “5Т” (таълим, тарбия, тадқиқот, тижоратлаштириш ва тизимли такомиллаштириш) тамойили жорий қилинади

— “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастури йўлга қўйилиб, ҳар йили 500 нафаргача хорижий талабаларга грант берилади
— хорижий талабаларни қабул қилиш “Study in Uzbekistan” платформаси орқали амалга оширилади

Мазкур ўзгаришлар олий таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥14
Ислом цивилизацияси маркази Гиннес рекордлар китобига киритилди

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази «дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида Гиннес рекордига кирди. Расмий сертификат 13 апрель куни топширилди.

👉 https://effect.uz/n/125

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2🤔1
Темурийлар мероси бўйича глобал «йўл харитаси» қабул қилинди

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция якунида 25 давлатдан келган 300 дан ортиқ эксперт Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат йўллади. Унда Темурийлар меросини ўрганиш бўйича глобал «йўл харитаси» қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/n/126

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Фирибгарликка стоп: Ўзбекистонда эскроу тизими жорий этилди, тизим қандай ишлайди?

Ўзбекистонда улушли қурилишда эскроу-ҳисобварақлар тизими жорий этилмоқда. Янги механизмга кўра, фуқароларнинг маблағлари қурилиш якунига қадар ваколатли банкда сақланади ва фақат уй топширилгандан сўнг қурувчига ўтказилади.

👉 https://effect.uz/n/127

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2👎1
«Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда» – Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими кенгаймоқда

Дастур доирасида Бўстонлиқ туманида волонтёрлар учун махсус ўқув жараёнлари ташкил этилди. Мазкур волонтёрлар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатади.

Ташаббус аллақачон пилот босқичдан ўтган бўлиб, республиканинг 28 та ҳудудида синов тариқасида амалга оширилган. Ушбу жараёнда 440 нафар волонтёр томонидан аҳолига 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилган.
Янги ўқув дастури 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, уларнинг амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева таъкидлашича, волонтёрлик ҳаракати жамиятда янги ғамхўрлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда ва ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим бўғинига айланмоқда.

«Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.


«Инсон» волонтёрлари давлат ислоҳотлари ва аҳолининг кундалик ҳаёти ўртасида боғловчи кўприк вазифасини бажариб, ижтимоий ҳимоя тизимини фуқароларга янада яқинлаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥33🤔2
Ўзбекистонда 23 та дорихона лицензиядан маҳрум қилинди. Энг кўпи Самарқандда

2026 йилнинг биринчи чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва Фарминспекция бошқармаси томонидан 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди. Текширувлар давомида ушбу субъектлар томонидан дори воситаларини мувофиқлик сертификатисиз сақлаш ва сотиш, рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда қалбакилаштирилган маҳсулотларни реализация қилиш ҳолатлари аниқланган.

👉 https://effect.uz/n/128

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Ҳормуз бўғозида кемалар ҳаракатини чеклайди

АҚШ президенти Доналд Трумп Ҳормуз бўғозида денгиз назоратини кучайтириш ва айрим кемалар ҳаракатини чеклаш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1