EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ШҲТ делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини қандай қабул қилди?

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси делегацияси Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва 2017 йил 23 июлдаги қарори асосида ташкил этилган ва қарийб 9 йил давомида бунёд этилган улкан лойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Нуфузли халқаро ташкилот делегацияси ушбу ноёб илмий-маърифий мажмуа билан танишиб, уни «жаҳондаги энг илғор ва таъсирчан музейлардан бири» сифатида баҳолади.

👉 https://effect.uz/n/122

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ислом цивилизацияси маркази ТУРКСОЙ томонидан энг яхши музей деб эътироф этилди

Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан «Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, у қисқа вақт ичида нуфузли халқаро илмий мулоқот майдонига айланди.

👉 https://effect.uz/n/123

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда йирик халқаро анжуман: Темурийлар мероси дунё эътиборида

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида нуфузли халқаро анжуманнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатик корпус аъзолари, етакчи олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Анжуман Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган табриги билан бошланди. Табрикни Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. Унда мамлакатда миллий меросни тиклаш ва уни халқаро миқёсда тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

👉 https://effect.uz/n/124

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент ҳокимлиги — энг ёпиқ идора: пойтахт очиқликда аутсайдерга айланди

2025 йил якунлари бўйича «Очиқлик индекси» рейтинги янгиланди ва кутилмаган натижаларни кўрсатди.

Халқ билан ишлаши, очиқ ва шаффоф бўлиши керак бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг паст кўрсаткични қайд этиб, энг ёпиқ давлат органига айланди.

Аввалги йилларда бу борада Андижон вилояти етакчи бўлган бўлса, бу сафар пойтахт улардан ҳам ўзиб кетди. Ёпиқлик даражаси бўйича Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳам салбий рейтингда юқори ўринларни эгаллади.

Шунингдек, «Алоқабанк», «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Тошшаҳартранс» каби йирик ташкилотлар ҳам «қизил» рўйхатдан жой олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🔥1🤔1
🏦 InfinBANK уй ва машина сотиб олувчиларга бепул хизмат кўрсатади

1 апрелдан кўчмас мулк ва автомобил олди-сотдисида янги қоидалар кучга киради. Энди нотариус орқали ҳисоб-китоб қилишда InfinBANK фойдали танловдир.

Чунки банкда эскроу ҳисобварақларини очиш ҳам, фойдаланиш ҳам мутлақо бепул — банк бир сўм ҳам комиссия олмайди.

Пулни долларга ёки сўмга алмаштириш ҳам қулай. Банк йирик харидлар учун фойдали курсларни таклиф қилмоқда.

📍Янги тартиб бўйича саволларингиз бўлса, банкнинг исталган филиалига киринг. Мутахассислар бепул консултатция беришади.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага кириш тизими янгиланади

Фармонга кўра, 2027/2028-ўқув йилидан бўшлаб магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида олий таълим муассасаларига талабгорларни танлашда мутахассислик фанларидан имтиҳон ўтказиш шаклини белгилаш ваколати берилиши мумкин.

Ҳозирги тизимда магистратурага киришда асосан диплом бали ва тил сертификати инобатга олинади.Янги тартибга кўра эса олийгоҳлар ўзлари танлов шаклини белгилаши мумкин бўлади: имтиҳон, ёзма синов, тест ёки оғзаки суҳбат кўринишида. Баъзи олийгоҳлар эса амалдаги тизимни сақлаб қолиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда “Бухоро” масжиди очилди

Туркиянинг Ҳатай вилоятида Ўзбекистон иштирокида қурилган “Бухоро” масжиди фойдаланишга топширилди. Масжид ўзбек халқининг ёрдамига миннатдорлик рамзи сифатида шундай номланган.

Янги масжид 3200 га яқин хонадонли массив марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини сиғдира олади.

Мутасаддилар лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида жанжал ҳолати юзасидан изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани ҳудудида бир гуруҳ шахслар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал иштирокчилари аниқланган ва уларга тан жароҳати етмаган.

Маълум қилинишича, воқеа кўчмас мулк масалалари билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Якунда ҳужжатлар судга юборилиши режалаштирилган.

Расмийлар ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳокимлиги “очиқлик индекси”да паст натижа кўрсатди

2025-йил якунлари бўйича янгиланган “Очиқлик индекси” рейтингида Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этди ва давлат органлари орасида биринчи ўринга чиқди.

Аввалги йилларда бу кўрсаткич бўйича Андижон вилояти ҳокимлиги етакчи бўлган бўлса, бу сафар Тошкент ундан ҳам паст натижа кўрсатган.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, “Алоқабанк”, “Темир йўллари” ва “Тошшаҳартранс” каби ташкилотлар ҳам “қизил рўйхат”га киритилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда

Тошкентда янги интеллектуал транспорт тизими босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Энди светофорлар махсус датчиклар орқали автомобиллар оқимини кузатиб, тирбандликка қараб яшил чироқ вақтини автоматик бошқаради.

Тизим яқинлашаётган автобусни ҳам аниқлаб, унинг жадвалдан кечикмаслиги учун устуворлик беради.

Мутасаддиларга кўра, янги инфратузилма доирасида барча кабеллар ер остига ўтказилмоқда, эски устунлар эса техник талабларга жавоб бермагани сабаб алмаштирилмоқда.

Лойиҳа мақсади — транспорт бошқарувини қўлда тартибга солишдан тўлиқ рақамли ва автоматлаштирилган тизимга ўтказиш.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада йирик яширин юк қўлга олинди

Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўказилди.Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1994 ва 2002 йилларда туғилган икки шахс ҳамда Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2001 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди.

Аниқланишича, улар Gentra русумли автомашина ёрдамида қўшни давлатдан ноқонуний олиб кирилган 11 650 дона Регапен кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб, Қўқонга олиб кетаётган бўлган.

Улар Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилганида дори воситаларини автомашинадан улоқтириб, қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушланган.Маълумотларга кўра, ушбу шахслар мазкур дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида сотиш билан шуғулланган.Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Маликам, энди қара” юлдузи Бурак Дениз наркотик билан қўлга тушди

2026-йил 9-апрель куни Туркияда “Тонг” номли махсус операция доирасида 14 нафар шахс, жумладан машҳурлар ҳам текширувга жалб қилинди.
Маҳаллий журналист Жейлан Север маълум қилишича, машҳур актёр Бурак Дениз ёнидан тақиқланган модда топилган.

Ҳозирча актёр томони расмий изоҳ бермаган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Агар хабар тасдиқланса, актёр жиноий жавобгарликка тортилиши ва карьерасига жиддий зарар етиши мумкин. Яъни реклама ва иш шартномаларидан ҳам айрилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5