EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Маҳкумларга янги ҳуқуқ: видео-учрашув имконияти жорий этилди

Эндиликда маҳкумлар яқинлари билан телефон орқали эмас, видео орқали ҳам кўриша олади

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларга масофали видео-учрашув орқали яқинлари билан мулоқот қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Қонунга мувофиқ, маҳкум ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган ҳолда, 15 дақиқа давом этадиган бир марта видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Илгари амалдаги тартибга кўра, маҳкумларга фақат 15 дақиқа давом этадиган бир марталик телефон орқали мулоқот ҳуқуқи берилган эди. Янги қонун нормалари расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Кўчадан “дайди” топиб баённома тузишни буюрган амалдор лавозимидан четлатилди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар бўлимида фаолият юритган амалдор Аброр Худойбердиев хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани учун лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда 11 апрель куни Ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашрапов маълум қилди.

Маълум бўлишича, амалдор профилактика инспекторларига кўчадан “дайди” шахсларни топиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш бўйича топшириқ берган. Шунингдек, у ходимлар олдига “300 та баённома” тузиш режасини қўйган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиода у ҳатто дайди топилмаган тақдирда, ходимларга ўзини ёки қариндошини шу тоифага киритиб, баённома расмийлаштириш мумкинлигини айтгани акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамоқдаги ўқитувчи: маҳкум йигит 180 кишини IELTS’га тайёрламоқда

Жазо муддатини ўтаётган йигит қамоқхонада 180 нафар маҳкумга инглиз тили ўргатмоқда

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети битирувчиси сифатида таништирган маҳкум жазо муассасасида таълим фаолиятини йўлга қўйган.

Унинг айтишича, ўзи IELTS халқаро имтиҳонидан 7,5 баллга эга бўлиб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган 180 нафар маҳкумни ушбу имтиҳонга тайёрламоқда.

Маҳкум таълим жараёни орқали бошқа маҳкумларнинг билим олиши ва келажакда жамиятга мослашишига ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🤔2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Кармана туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди. У ерда 200 кг ярим тайёр олтин, 200 қоп олтинли қум-тош, 300 кг кимёвий воситалар ва турли ускуналар мусодара қилинган. Зарар 7 млрд сўмдан ошган.

Шунингдек, Навбаҳор туманида “Сармишсой” музей-қўриқхонаси ҳудудида сохта рухсатнома билан ноқонуний қазиш ишлари олиб борилгани аниқланди.Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда қадимий Бухоронинг дунёга машҳур ёдгорликларини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥23🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бу фақат қонун эмас, виждон масаласи” – Судья алиментдан қочаётган оталар ҳақида

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилмоқда.

Суд жараёнида суд раиси Шаҳзод Бахтиёров алимент тўлашдан қочаётган шахсларга нисбатан кескин муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, алимент масаласи нафақат ҳуқуқий, балки виждон ва масъулият билан боғлиқ.

Судда мазкур тоифадаги ишлар алоҳида эътиборга олиниб, қонун талабларини бажармаслик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
⚡️ИИВ вакилларига кескин саволлар... Жавоблар қониқарлими?

Тошкент шаҳридаги ИИВ Маданият саройида «Очиқлик ва халқ билан мулоқот — асосий мезон» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органларининг 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан таҳлилий ҳисобот тақдим этилди.

Тадбирда вазирлик раҳбарияти, соҳавий хизматлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ахборот бурчаклари ташкил қилиниб, мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

👉 https://youtu.be/RWZRL3H_YVE
👍4🤔1
ТУРКСОЙ ва Ислом цивилизацияси маркази: янги ҳамкорлик босқичи бошланди

Туркий дунё интеграцияси янги босқичга чиқмоқда — Тошкент муҳим марказга айланмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Туркий маданият халқаро ташкилоти — ТУРКСОЙ раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

👉 https://effect.uz/n/119

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Олий суд делегацияси ҳайратда: Ислом цивилизацияси маркази дунёни лол қолдирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Меҳмонлар марказ музейида намойиш этилган 3000 йиллик давлатчилик тарихи ва цивилизациялар билан танишиб, экспозициялардаги замонавий ва ноанъанавий ёндашувларни юқори баҳолади.

Бахтиёр Исломов, Олий суд раиси:

– Биз марказдан жуда катта таассуротлар олдик. Бу ерда мисли кўрилмаган иш амалга оширилган. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси асосида бунёд этилгани бу масканнинг аҳамиятини янада оширади. Бу ерда бутун тарихимиз ва давлатчилигимиз мужассам бўлиб, менимча, у келажакда ҳам бутун дунё учун муҳим мерос бўлиб қолади. Бу мажмуа ҳатто Гиннесс рекордлар китобига киритилишига муносиб. Агар шундай даражадаги лойиҳалар танланадиган бўлса, мен айнан шу марказни биринчи бўлиб тавсия қилган бўлардим.


👉 https://effect.uz/n/120

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
ИИВ ҳисоботи: жиноят камайди, аммо хавф ҳануз юқори…

Уч ойда минглаб жиноятлар, юзлаб қурбонлар ва миллиардлаб зарар — ИИВ очиқладиган рақамлар ортида қандай ҳақиқат ётибди?

Тошкентда Ички ишлар вазирлиги томонидан «Очиқлик ва халқ билан мулоқот — асосий мезон» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда 2026 йилнинг биринчи чораги бўйича ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги асосий натижалар маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/121

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
ШҲТ делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини қандай қабул қилди?

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси делегацияси Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва 2017 йил 23 июлдаги қарори асосида ташкил этилган ва қарийб 9 йил давомида бунёд этилган улкан лойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Нуфузли халқаро ташкилот делегацияси ушбу ноёб илмий-маърифий мажмуа билан танишиб, уни «жаҳондаги энг илғор ва таъсирчан музейлардан бири» сифатида баҳолади.

👉 https://effect.uz/n/122

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3