Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шаклланмоқда
Бўстонлиқ туманида «Инсон» волонтёрлар учун ўқув жараёнлари ташкил этилди. Улар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатади.
Бугунги кунда бу ташаббус шунчаки лойиҳа эмас, балки тизимли ишнинг бир қисмига айланди: пилот босқичда лойиҳа республиканинг 28 ҳудудида (туманида) синовдан ўтказилди. Унинг доирасида 440 нафар волонтёрлар томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди, бу эса ижтимоий волонтёрликни ривожлантиришнинг долзарблиги ва самарадорлигини тасдиқлади.
Ўқув жараёнлари 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

💬 «Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.
«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Наманганда ҳалокат ёқасидаги мактаб... Наманган вилояти Косонсой туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар жамоатчилик эътиборини яна бир бор тортади. Effect.uz томонидан ўтказилган журналистик суриштирувга кўра, мазкур мактаб 1985 йилда мактабгача…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойдаги 45 мактабда нималар ўзгаради?
Ижтимоий тармоқларда танқид қилинган мактаб ҳақида расмий изоҳ берилди. Ростдан ҳам вазият шунчалик ёмонми?
Маълум қилинишича, "Навбаҳор-1" МФЙ ҳудудида жойлашган мазкур бино 1980 йилда мактабгача таълим муассасаси сифатида қурилган бўлиб, 2001 йилдан буён мактаб сифатида фаолият юритмоқда.
Ҳозирги кунда мактаб 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 231 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Навбатлилик коэффициенти 1.1 ни ташкил этади ва бу амалдаги меъёрлар доирасида ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган:
— 2023 йил: маҳаллий бюджет ҳисобидан эски эшик ва деразалар тўлиқ замонавий акфа ромларига алмаштирилди.
— 2024 йил: 164 млн сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 ўринли замонавий ҳожатхона қурилди.
— 2026 йил: маҳаллий бюджетдан 3 комплект янги синф жиҳозлари (45 та парта, 90 та стул) ҳамда 400 кв.м пол қопламаси (линолеум) етказиб берилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудида спорт зали қуриш бўйича таклиф киритилган.
Расмийларга кўра, мактабда мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.

🤔1
Навоийда меҳнат ярмаркаси: 300 нафардан ортиғи иш билан таъминланди
Навоий вилоятида ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда 215 та корхона ва ташкилот иштирок этиб, жами 4508 та бўш иш ўрни таклиф қилинди. Ярмаркада қарийб 2400 нафар фуқаро қатнашди. Натижада 300 нафардан ортиқ иштирокчи иш билан таъминланди.
Жумладан, 209 нафарга йўлланма берилиб, улардан 184 нафари ишга жойлашди. Шунингдек, 56 нафар фуқаро касб-ҳунар ўқишга юборилди, 212 нафарга эса имтиёзли кредит олиш учун тавсия берилди.
Бундан ташқари, 560 нафардан ортиқ фуқарога бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.
Ярмарка доирасида корхоналар фаолияти билан таништириш мақсадида инфотур ҳам ташкил этилди. Унда 40 нафар ишсиз фуқаро иштирок этиб, 22 нафари ишга қабул қилинди, 5 нафари эса касб-ҳунар ўқишини танлади.

🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бухоро вилояти ҳокимлигининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥12🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зарафшондаги уй можароси: Пул тўланган бўлсада, уй қурилмаган
Фуқаро уй учун 130 миллион тўлади — 3 йил ўтди, аммо қурилиш ҳали ҳам тугалланмаган.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида уй-жой билан боғлиқ можаро юзага келди. Маълум бўлишича, фуқаро 2022 йилда «Хон City» турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олиш учун шартнома тузиб, 130 миллион сўм тўлов амалга оширган.
Бироқ орадан қарийб уч йил ўтганига қарамай, қурилиш ишлари деярли силжимаган. Бино ҳозиргача 1–2-қават даражасида қолиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Айни пайтда бир нечта қурилиш компаниялари раҳбарлари фаолияти юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар ҳам қурилиш жараёнини ўрганмоқда. Иш бўйича якуний қарор ҳали эълон қилинмаган.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Ўғлим ўлмаган, уни ўлдиришган” — Марҳум прокурорнинг онаси Зоминдаги ҳалокат бўйича қайта тергов талаб қилмоқда
2023 йил 18 март куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида содир бўлган автоҳалокат оқибатида прокуратура органларида ишлаган икки ходим ҳалок бўлган.
Аммо авариядан икки йил ўтганига қарамай, мазкур ҳодиса юзасидан марҳум Элёр Кенжаевнинг онаси азоб-уқубат чекмоқда.
Унинг таъкидлашича, ўғли ҳалокатдан бир ой олдин тушунарсиз сабабларга кўра ишдан кетмоқчи бўлган. Она бу ҳолатни оддий тасодиф деб ҳисобламайди.
👉 Мақола
👉 Тўлиқ видео

🔥7👍2🤔2😢2
Маҳкумларга янги ҳуқуқ: видео-учрашув имконияти жорий этилди
Эндиликда маҳкумлар яқинлари билан телефон орқали эмас, видео орқали ҳам кўриша олади
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартибга кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларга масофали видео-учрашув орқали яқинлари билан мулоқот қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Қонунга мувофиқ, маҳкум ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган ҳолда, 15 дақиқа давом этадиган бир марта видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашув ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Илгари амалдаги тартибга кўра, маҳкумларга фақат 15 дақиқа давом этадиган бир марталик телефон орқали мулоқот ҳуқуқи берилган эди. Янги қонун нормалари расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👍3🤔2