Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Пойтахтдаги уч бозорнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди
Тошкентда ўтказилган текширувларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол бузилиши аниқланди.
Шу сабаб Авиасозлар деҳқон бозори, Шайхонтоҳур деҳқон бозори ва Чилонзор буюм бозорининг айрим блоклари камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча ёпилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Реал Санжик иши судга чиқди
Ижтимоий тармоқларда Реал Санжик номи билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши судга оширилди.
Унга нисбатан қуйидаги айбловлар қўйилган:
— қўрқитиш (ўлдириш ёки зўрлик билан)
— фирибгарлик
— гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар
Дастлабки суд мажлиси 10 апрель куни Мирзо Улуғбек туман судида бўлиб ўтади.
Иш доирасида 2 нафар жабрланувчи бор. Улар аввал 9 йилга қамалган Шаҳзод Рисматов иши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Можаро марказида эса 240 минг долларлик уй савдоси турибди. Каримов уйни қонуний сотиб олганини айтган.
Ҳозирда иш бўйича суд жараёнлари бошланиш арафасида.

🤔2
Туркия — оилавий саёҳат учун идеал йўналиш
Сўнгги трендларга кўра, кўп авлодли саёҳатлар тобора оммалашмоқда. Ота-она, фарзанд ва ҳатто буви-бувалар билан бирга дам олиш — нафақат ҳордиқ, балки унутилмас хотиралар демак.
Туркия эса бундай саёҳатлар учун энг қулай манзиллардан бири:
— қулай авиақатновлар
— мўътадил иқлим
— барча ёшдагилар учун мос дам олиш имкониятлари
Анталия ва Белек — оилалар учун топ жой. Пляжлар, болалар клублари ва “Афсоналар диёри” каби кўнгилочар масканлар бор.
Троя — тарих ихлосмандлари учун ҳақиқий кашфиёт. Минг йиллик цивилизация излари билан танишасиз.
Урла (Измир) — гурме саёҳат учун. Узумзорлар, денгиз ва мазали таомлар бир жойда.
Бурса — тарих ва табиат уйғунлиги. Термал сувлар, қадимий обидалар ва сокин дам олиш учун айни муддао.
Ҳар бир авлод учун алоҳида завқ — Туркияда барчаси бор

👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил ва Ливан ўртасида музокаралар бошланмоқда
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ливан билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини бошлаш бўйича топшириқ берди. Музокаралар “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш ва икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилашга қаратилган.
Маълумотларга кўра, учрашувлар яқин кунларда бошланиб, кейинги ҳафта АҚШда ўтказилиши мумкин. Дональд Трамп Нетаньяху билан мулоқот қилиб, зарбаларни камайтиришни сўрагани айтилмоқда.
Шу билан бирга, ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ҳозирча эълон қилинмаган. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён эса Ливанга ҳужумлар давом этса, жавоб бўлишидан огоҳлантирди.
Ливан эса вақтинчалик сулҳ ва АҚШ воситачилигида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

👍3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: Эрон кемалардан тўлов олмаслиги керак
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронни Ҳормуз бўғози орқали ўтувчи танкерлар учун тўлов олишни тўхтатишга чақирди.
Трамп бу ҳолатни “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атаб, агар тўлов олинаётган бўлса, дарҳол бекор қилиниши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у яқин орада нефть етказиб бериш ҳажми ошишини, бу жараён Эрон билан ёки усиз амалга ошишини айтди.
Аввалроқ Эрон томони ҳар бир баррел нефть учун 1 доллар тўлов жорий этилишини билдирган эди. Айни пайтда бўғозда 800 дан ортиқ кема тўхтаб қолгани маълум қилинмоқда.

👍5🤔2🤷♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 191 кг “гашиш” яширилган юк фош этилди
Сурхондарёда 210 та афғон қозони ичига яширилган қарийб 191 кг “гашиш” билан фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тезкор тадбирда Деновлик фуқаро бошқарувидаги юк машинаси текширилиб, 750 та қозондан 210 тасига яширилган йирик миқдордаги наркотик моддалар аниқланган.
Мазкур юк “Термиз” чегара пости орқали олиб кирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ноқонуний дорилар омбори фош этилди
Тошкент вилояти Тошкент туманида яширин дорилар омбори аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, фуқаро хориждан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситаларини уйида сақлаб, дорихоналарга сотиб келган.
Текширувда 119 турдаги, 3356 қутида жами 76 мингдан ортиқ дори воситалари топилди. Улар орасида “Frotu”, “Budenofalk”, “Gaviscon”, “Baraslud” каби препаратлар бор. Дастлабки қиймати қарийб 1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда дорилар экспертиза учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган. Ҳолат юзасидан текширувлар давом этмоқда.

🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозорлардаги текширувлар: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда бозорлардаги текширувлар ҳақида тарқалган хабарларга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, ёнғин хавфсизлиги бўйича назорат тадбирлари доимий олиб борилади. “Бешқўрғон” бозоридаги ёнғиндан сўнг текширувлар кучайтирилгани — янги жараён эмас, балки мавжуд назоратнинг қатъийлашганидир.
Тошкентдаги 4 та бозорда ўтказилган текширувларда қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, айрим бино ва блоклар камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча ёпилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таъкидлашича, бу чоралар ёнғинлар, моддий зарар ва инсон талафотларининг олдини олишга қаратилган.

👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўшт импорт қилувчи тадбиркорларга субсидия берилади
Ўзбекистонда гўшт импорт қилувчи тадбиркорлар учун субсидия ажратилади. Бу ҳақда Президентнинг 7-апрелдаги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 1-апрелдан 1-августгача гўштни ҳаво транспортида олиб келиш харажатларининг 50 фоизи (1 кг учун 0,8 долларгача) қопланади.
Шунингдек, йил охиригача хориждан олиб келинадиган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи (ҳар бир бош учун 4 млн сўмгача) субсидия қилинади.
Мазкур тўловлар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.

👎3👍2🤔2
Ўзбекистонда «Инсон» ижтимоий волонтёрлик тизими шаклланмоқда
Бўстонлиқ туманида «Инсон» волонтёрлар учун ўқув жараёнлари ташкил этилди. Улар ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатади.
Бугунги кунда бу ташаббус шунчаки лойиҳа эмас, балки тизимли ишнинг бир қисмига айланди: пилот босқичда лойиҳа республиканинг 28 ҳудудида (туманида) синовдан ўтказилди. Унинг доирасида 440 нафар волонтёрлар томонидан аҳолига жами 2000 соатдан ортиқ ёрдам кўрсатилди, бу эса ижтимоий волонтёрликни ривожлантиришнинг долзарблиги ва самарадорлигини тасдиқлади.
Ўқув жараёнлари 250 нафар волонтёрни қамраб олиб, амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли билан ишлаш ва етакчилик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

💬 «Ишончим комил, айнан шундай инсонлар орқали жамиятда янги ғамхўрлик маданияти шаклланмоқда. Шу боис биз волонтёрлар ҳамжамиятини ижтимоий ҳимоя тизимининг муҳим қисми сифатида ривожлантирмоқдамиз», — дея таъкидлади Шаҳноза Мирзиёева, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари.
«Инсон» волонтёрлари ислоҳотлар ва аҳоли ҳаёти ўртасида боғловчи кўприкка айланмоқда. Бу ижтимоий ҳимоя тизимини ҳар бир инсон учун янада яқинроқ қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Наманганда ҳалокат ёқасидаги мактаб... Наманган вилояти Косонсой туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар жамоатчилик эътиборини яна бир бор тортади. Effect.uz томонидан ўтказилган журналистик суриштирувга кўра, мазкур мактаб 1985 йилда мактабгача…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойдаги 45 мактабда нималар ўзгаради?
Ижтимоий тармоқларда танқид қилинган мактаб ҳақида расмий изоҳ берилди. Ростдан ҳам вазият шунчалик ёмонми?
Маълум қилинишича, "Навбаҳор-1" МФЙ ҳудудида жойлашган мазкур бино 1980 йилда мактабгача таълим муассасаси сифатида қурилган бўлиб, 2001 йилдан буён мактаб сифатида фаолият юритмоқда.
Ҳозирги кунда мактаб 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 231 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Навбатлилик коэффициенти 1.1 ни ташкил этади ва бу амалдаги меъёрлар доирасида ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган:
— 2023 йил: маҳаллий бюджет ҳисобидан эски эшик ва деразалар тўлиқ замонавий акфа ромларига алмаштирилди.
— 2024 йил: 164 млн сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 ўринли замонавий ҳожатхона қурилди.
— 2026 йил: маҳаллий бюджетдан 3 комплект янги синф жиҳозлари (45 та парта, 90 та стул) ҳамда 400 кв.м пол қопламаси (линолеум) етказиб берилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудида спорт зали қуриш бўйича таклиф киритилган.
Расмийларга кўра, мактабда мавжуд шароитларни янада яхшилаш бўйича ишлар босқичма-босқич давом эттирилади.

🤔1
Навоийда меҳнат ярмаркаси: 300 нафардан ортиғи иш билан таъминланди
Навоий вилоятида ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Тадбирда 215 та корхона ва ташкилот иштирок этиб, жами 4508 та бўш иш ўрни таклиф қилинди. Ярмаркада қарийб 2400 нафар фуқаро қатнашди. Натижада 300 нафардан ортиқ иштирокчи иш билан таъминланди.
Жумладан, 209 нафарга йўлланма берилиб, улардан 184 нафари ишга жойлашди. Шунингдек, 56 нафар фуқаро касб-ҳунар ўқишга юборилди, 212 нафарга эса имтиёзли кредит олиш учун тавсия берилди.
Бундан ташқари, 560 нафардан ортиқ фуқарога бандлик ва меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар тақдим этилди.
Ярмарка доирасида корхоналар фаолияти билан таништириш мақсадида инфотур ҳам ташкил этилди. Унда 40 нафар ишсиз фуқаро иштирок этиб, 22 нафари ишга қабул қилинди, 5 нафари эса касб-ҳунар ўқишини танлади.

🤔3👍1