EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон жаҳон Тент-пеггингида позициясини мустаҳкамлади

2026-йил 3–4 апрел кунлари Оман, Маскат шаҳрида Халқаро Тент-пеггинг федерацияси Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда спортни ривожлантириш бўйича асосий масалалар ва жаҳон чемпионатларига танлов мезонлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг делегациясига Баҳромжон Газиев — Ўзбекистон Тент-пеггинг, От устида камондан ўқ отиш ва Жигитовка федерацияси президенти раҳбарлик қилди. Унинг ассамблеядаги фаол иштирокини мамлакатнинг жаҳон спорт ҳамжамиятига интеграциялашишга бўлган интилишини намоён этди.

Ассамблея доирасида ижроия қўмиталарига сайловлар ўтказилиб, Баҳромжон Газиев деярли 27% овоз тўплаб, унинг аъзоси сифатида сайланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ўзини истиқболли ва фаол ривожланаётган от спорти маркази сифатида намоён қилмоқда ва жаҳон аренасида Тент-пеггингни оммалаштиришга катта ҳисса қўшмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш ва ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, 7 апрел куни соат 08:24 да “112” тизими орқали Оқтом маҳалласидаги шохобчада “КАМАЗ” русумли пропан газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газ қуйиш вақтида чақнаш юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 08:39 да етиб бориб, ёнғинни 08:42 да қуршаб олишга муваффақ бўлган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбийлар учун масофавий таълим ва иш имтиёзлари жорий этилди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим янгиликлар эълон қилинди.

2026–2027 ўқув йилидан:
— Ҳарбийлар хизмат давомида олий таълимга кириб, масофавий ўқийди
— Ҳарбий қисмларда абитуриентлар учун тайёрлов курслари йўлга қўйилади
— Шартнома асосида ўқиятганларга фоизсиз кредит берилади
— Ўқишни битирганларга захирадаги лейтенант унвони берилади

Қўшимча имкониятлар:
— Иқтидорли аскарлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади
— “Битта аскар – битта касб” асосида 3–6 ойлик курслар ташкил этилади
— Давлат ишига киришда 10% қўшимча балл берилади

Шунингдек, ҳарбийлар ўртасида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карта ўртасидаги (P2P) ўтказмалар назоратга олинади

Президентга тақдим этилган маълумотга кўра, рақамли таҳлил ва сунъий интеллект асосида “ақлли” назорат тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Натижада, жорий йилда byudjetga қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санъаткорлар учун солиқ масаласида енгиллик сўралди

Ўзбекистон Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортиш тизимини енгиллаштириш бўйича таклиф билдирди.

Янги лойиҳа бўйича:
— Санъаткорлар ва бошловчилар ҳар бир тўй ёки тадбир учун “бир хизмат – бир тўлов” асосида солиқ тўлаши режалаштирилган.

Бу эса ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар солиқда тенглик бўлиши кераклигини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎39🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замҳоким ушлангани расман тасдиқланди

Маълум қилинишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.

Хусусан, амалдор Бобур шаҳри ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдорлар орқали аукционга қўйдириш, уни ютиб бериш ҳамда фуқаро номига расмийлаштиришни ваъда қилган. Шунингдек, келгусида ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиб беришни ҳам зиммасига олган.

Эвазига эса у 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида амалдор сўралган пул маблағини ўз яшаш хонадонида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 йилдан буён босим остидамиз

Бир гуруҳ фуқаролар ўз уйларини нотаниш шахсларга сотганидан сўнг фирибгарлик ҳолатига дуч келган

Уларнинг сўзларига кўра, ушбу жараёндан кейин бир неча йилдан буён доимий босим остида яшаб келмоқда. Жабрланганлар ҳатто ўз хонадонларида ҳам тинчлик йўқлигини таъкидламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан батафсил видео тез орада
Effect.uz YouTube каналида эълон қилинади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эрон атрофида кескинлик: ядровий зарба ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади

“Бугун зарба бўлиши мумкин” деган даъволар тарқалди — аммо расмий тасдиқ йўқ, вазият ноаниқ.

Ижтимоий тармоқлар ва айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида Эронга нисбатан эҳтимолий ядровий зарба ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хабарларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бораётгани, шу жумладан, Доналд Трампнинг ядровий битим бўйича кескин баёнотлари фон бўлаётгани айтилган. Шунингдек, Эрон томонидан музокаралар тўхтатилгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмоқда.

Айрим манбаларда АҚШ томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар, жумладан, ядровий зарба бериш сценарийлари тилга олинган. Шу билан бирга, бу каби даъволар ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Экспертлар бундай ахборотларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш ва фақат ишончли, расмий манбаларга таяниш зарурлигини таъкидламоқда.

Ҳозирги ҳолатда вазият таранг бўлиб қолмоқда, аммо аниқ ҳарбий ҳаракатлар бошлангани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚС қайтариш схемаси фош этилди

Тергов маълумотларига кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи МЧЖнинг муқаддам судланган ходими Навоий вилоятидаги хусусий корхона иш бошқарувчисининг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлар орқали бюджетдан ҚҚС маблағини қайтариб олишни таклиф қилган.

👉 https://effect.uz/n/117

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда ЙТҲга сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди

2025 йил 12 август куни тонгда Чиноз туманида ЙПХ ходими Даврон Йўлдошев Cobalt’да юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, Gentra билан тўқнашган.

Оқибатда Gentra ҳайдовчиси Файзулла Убайдуллаев вафот этган, унинг турмуш ўртоғи ва икки қизи жароҳат олган.

Судда айбини тан олган Йўлдошев 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди. У етказилган зарар учун 15 500 доллар тўлаган.

Апелляция шикоятига қарамай, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уруш тўхтадими?

Эрон 2 ҳафталик сулҳ доирасида Ҳормуз бўғозини очишга рози бўлди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.

Унга кўра, агар АҚШ ҳужумларни тўхтатса, Эрон ҳам мудофаа ҳаракатларини тўхтатади. Шу даврда бўғоз орқали кемалар ҳаракати хавфсиз таъминланади, аммо жараён Эрон ҳарбийлари назорати остида бўлади.

Сулҳга Покистон воситачилиги, АҚШнинг музокараларга тайёрлиги ва Дональд Трамп томонидан Эрон таклифларини муҳокама қилишга розилик берилгани сабаб бўлган.

Эрон томони бу вазиятни ўз фойдасига баҳолаб, АҚШ бир қатор шартларга, жумладан ҳужум қилмаслик, санкцияларни бекор қилиш ва минтақадан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлганини даъво қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқлар тақиқланиши мумкин

Сенатда янги таҳрирдаги “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Унга кўра, йўлларда сунъий тўсиқлар ва нотексликлар яратиш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Қонунда йўлларни илмий асосда лойиҳалаш, хавфсизликни таъминлаш, экологига зарар етказмаслик ва фуқаролар учун тенг фойдаланиш имконини яратиш каби асосий принциплар белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангаронда тарбиячи болани калтаклади ва ҳақорат қилди

Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходими тарбияланувчи болани ухламагани учун калтаклаган ва “ифлос”, “урод” каби сўзлар билан ҳақоратлагани видеога тушган.

Тошкент вилоятида кузатилган ушбу ҳолатдан сўнг, вазирлик таҳлил олиб борди ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг 6 апрелдаги буйруғи асосида ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева 7 апрель куни Вашингтонда Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида учрашди.

Учрашувда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти ҳамда иқтисодий лойиҳаларнинг кенгайиб бораётгани муҳокама қилинди. Мирзиёева стратегик шерикликни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни ушбу кенгаш расман иш бошлаган бўлиб, у қўшма бизнес ташаббусларини ривожлантиришга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥14👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжидда имом калтакландими? Видео ортидаги ҳақиқат очилди

Ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган видео тарқалди. Унда гўёки Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги «Хитой» жомеъ масжидида имом-хатиб калтаклангани айтилган.

Бироқ ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар бу маълумотни тасдиқламади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда бўлим мудири апелляцияда оқланди

Биринчи инстанцияда айбланган мансабдор — апелляцияда айбсиз деб топилди. Навоий вилояти судининг апелляция инстанциясида Хатирчи тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири лавозимида ишлаган М.Мухторовга нисбатан чиқарилган ҳукм қайта кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, М.Мухторов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбдор деб топилмади ва оқланди. Апелляция инстанцияси иш материалларини қайта таҳлил қилиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмас, деган хулосага келган. Шу тариқа, мазкур иш бўйича апелляция босқичида якуний қарор қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔1
Тошкентда Real Sanjik иши бўйича суд куни аниқ бўлди

Тадбиркорга қарши оғир айбловлар: суд жараёни 10 апрелдан бошланади. Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Маълумотларга кўра, мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судя Баҳром Бердиев раислигида кўриб чиқилади. Дастлабки суд мажлиси 2026 йил 10 апрел кунига белгиланган.

Айбловга кўра, Санжар Каримов Жиноят кодексининг бир нечта моддалари — 112-модда 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш), 168-модда 4-қисм “а” банди (фирибгарлик) ҳамда 273-модда 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар) билан жавобгарликка тортилаётгани қайд этилган.

Жиноят ишида икки нафар шахс жабрланувчи сифатида тан олинган. Улар Шаҳзод Рисматов ишига алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда иш судда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔4👍2
⚡️Наманганда ҳалокат ёқасидаги мактаб...

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабидаги шароитлар жамоатчилик эътиборини яна бир бор тортади. Effect.uz томонидан ўтказилган журналистик суриштирувга кўра, мазкур мактаб 1985 йилда мактабгача таълим муассасаси биноси негизида ташкил этилган бўлиб, шу вақтгача капитал таъмир ёки реконструкция қилинмаган.

Бугунги кунда бу ерда юзлаб ўқувчилар таҳсил олмоқда. Бироқ таълим шароитлари талаб даражасидан анча паст: синфхоналар тор, ёритиш тизими етарли эмас, коридорлар эса хавфсизлик меъёрларига тўлиқ жавоб бермайди. Мактабда спорт зали ва ошхона мавжуд эмас. Айрим дарс хоналари эскирган, деворларида ёриқлар бор. Бу ҳолатлар ўқувчиларнинг соғлиги ва таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ота-оналар ва ўқитувчиларга кўра, мавжуд шароит болаларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилмоқда. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг фидойилиги туфайли айрим натижаларга эришилаётгани қайд этилмоқда.

👉 https://youtu.be/AI0ui02jAsk
😢7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. # 11
👍46🔥46👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ёш болаларни Cobalt’da урган аёлнинг “права”си бўлмаган

Андижон шаҳрида 31 ёшли аёл Cobalt бошқариб, икки нафар вояга етмаган болани уриб юборди. Маълум бўлишича, ҳайдовчида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Ҳодиса 3 апрель куни “Ҳамдўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Автомобиль аёлнинг отасига тегишли.

Аёлнинг айтишича, у ҳайдовчиликка ўқиган, аммо ҳали гувоҳнома олмаган ва ҳодиса вақтида болаларни кўрмай қолган.

Жабрланган болаларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Шифокорлар уларнинг аҳволини қониқарли деб баҳолаб, уйига жавоб беришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ҳормуз бўғозини ёпди

Эрон Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумларига жавобан Ҳормуз бўғозини ёпди. Бу ҳақда 8 апрель куни “Fars” хабар берди.

Маълумотларга кўра, аввал икки нефть танкери ўтказилган, аммо ҳозир ҳаракат тўхтатилган.

Ливанда Исроил зарбалари оқибатида:
— 112 киши ҳалок бўлди
— 837 киши жароҳатланди
АҚШ ва Эрон ўртасида 2 ҳафталик сулҳ эълон қилинган бўлса-да, Исроил ҳужумларни давом эттирмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1