Адолат ва қудратнинг юксак тимсоли
ИИВ Маданият саройида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида «Амир Темурнинг ҳарбий-сиёсий салоҳияти» мавзусига бағишланган «Маънавият ва маърифат» дарси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Низомиддин Гулбоев сўзга чиқиб, Соҳибқирон бобомизнинг давлат бошқаруви ва ҳарбий санъат ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумот берди.
Хусусан, Амир Темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этишдаги жасорати ҳамда жаҳон ҳарбий стратегиясида бугунги кунда ҳам ўрганилаётган ноёб тактик усуллари таҳлил қилинди.
Буюк бобокалонимизнинг «Куч — адолатдадир» деган шиори бугун Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий мезон бўлиб қолаётгани алоҳида қайд этилди.
Аброр ПОЁНОВ,
катта сержант.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги масжидда имомни калтаклашдими?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео чалкашликка сабаб бўлди — воқеада «имом-хатиб» умуман иштирок этмагани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда Муборак туманидаги «Хитой» жомеъ масжидида «имом-хатиб калтаклангани» ҳақидаги видео тарқалди. Бироқ ўрганишлар натижасида ушбу маълумот тўлиқ тасдиғини топмади.
Аниқланишича, жорий йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 13:40ларда масжидга намоз ўқиш учун келган фуқаролар — Жонимқулов, Сайимов ва Эгамбердиев ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Натижада Жонимқулов енгил тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Муборак туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Сайимов ва Эгамбердиевга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, видеода «имом-хатиб» сифатида кўрсатилган шахс аслида масжидга намоз ўқиш учун келган оддий фуқаро бўлган.

🤔3
Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик кенгаши иш бошлади
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда Сержио Гор билан учрашув ўтказди.
Учрашув Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб, икки давлат орасидаги бизнес ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро англашув меморандуми имзолади.
Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, кенгаш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади, бу эса икки давлат Президентларининг қатъий сиёсий иродаси билан таъминланмоқда.

👍91🔥19😢1
Ўзбекистон жаҳон Тент-пеггингида позициясини мустаҳкамлади
2026-йил 3–4 апрел кунлари Оман, Маскат шаҳрида Халқаро Тент-пеггинг федерацияси Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда спортни ривожлантириш бўйича асосий масалалар ва жаҳон чемпионатларига танлов мезонлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг делегациясига Баҳромжон Газиев — Ўзбекистон Тент-пеггинг, От устида камондан ўқ отиш ва Жигитовка федерацияси президенти раҳбарлик қилди. Унинг ассамблеядаги фаол иштирокини мамлакатнинг жаҳон спорт ҳамжамиятига интеграциялашишга бўлган интилишини намоён этди.
Ассамблея доирасида ижроия қўмиталарига сайловлар ўтказилиб, Баҳромжон Газиев деярли 27% овоз тўплаб, унинг аъзоси сифатида сайланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ўзини истиқболли ва фаол ривожланаётган от спорти маркази сифатида намоён қилмоқда ва жаҳон аренасида Тент-пеггингни оммалаштиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш ва ёнғин содир бўлди.
Маълум қилинишича, 7 апрел куни соат 08:24 да “112” тизими орқали Оқтом маҳалласидаги шохобчада “КАМАЗ” русумли пропан газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газ қуйиш вақтида чақнаш юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар ҳодиса жойига соат 08:39 да етиб бориб, ёнғинни 08:42 да қуршаб олишга муваффақ бўлган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбийлар учун масофавий таълим ва иш имтиёзлари жорий этилди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим янгиликлар эълон қилинди.
2026–2027 ўқув йилидан:
— Ҳарбийлар хизмат давомида олий таълимга кириб, масофавий ўқийди
— Ҳарбий қисмларда абитуриентлар учун тайёрлов курслари йўлга қўйилади
— Шартнома асосида ўқиятганларга фоизсиз кредит берилади
— Ўқишни битирганларга захирадаги лейтенант унвони берилади
Қўшимча имкониятлар:
— Иқтидорли аскарлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади
— “Битта аскар – битта касб” асосида 3–6 ойлик курслар ташкил этилади
— Давлат ишига киришда 10% қўшимча балл берилади
Шунингдек, ҳарбийлар ўртасида “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танлови ўтказилади.

👍70🔥15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карта ўртасидаги (P2P) ўтказмалар назоратга олинади
Президентга тақдим этилган маълумотга кўра, рақамли таҳлил ва сунъий интеллект асосида “ақлли” назорат тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Натижада, жорий йилда byudjetga қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентга тақдим этилган маълумотга кўра, рақамли таҳлил ва сунъий интеллект асосида “ақлли” назорат тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Натижада, жорий йилда byudjetga қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш кўзда тутилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Санъаткорлар учун солиқ масаласида енгиллик сўралди
Ўзбекистон Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортиш тизимини енгиллаштириш бўйича таклиф билдирди.
Янги лойиҳа бўйича:
— Санъаткорлар ва бошловчилар ҳар бир тўй ёки тадбир учун “бир хизмат – бир тўлов” асосида солиқ тўлаши режалаштирилган.
Бу эса ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айримлар солиқда тенглик бўлиши кераклигини таъкидлади.

👎39🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замҳоким ушлангани расман тасдиқланди
Маълум қилинишича, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.
Хусусан, амалдор Бобур шаҳри ҳудудида жойлашган давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонини ваколатли мансабдорлар орқали аукционга қўйдириш, уни ютиб бериш ҳамда фуқаро номига расмийлаштиришни ваъда қилган. Шунингдек, келгусида ушбу ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиб беришни ҳам зиммасига олган.
Эвазига эса у 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида амалдор сўралган пул маблағини ўз яшаш хонадонида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 йилдан буён босим остидамиз
Бир гуруҳ фуқаролар ўз уйларини нотаниш шахсларга сотганидан сўнг фирибгарлик ҳолатига дуч келган
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу жараёндан кейин бир неча йилдан буён доимий босим остида яшаб келмоқда. Жабрланганлар ҳатто ўз хонадонларида ҳам тинчлик йўқлигини таъкидламоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан батафсил видео тез орада Effect.uz YouTube каналида эълон қилинади

Эрон атрофида кескинлик: ядровий зарба ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
“Бугун зарба бўлиши мумкин” деган даъволар тарқалди — аммо расмий тасдиқ йўқ, вазият ноаниқ.
Ижтимоий тармоқлар ва айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида Эронга нисбатан эҳтимолий ядровий зарба ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Хабарларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бораётгани, шу жумладан, Доналд Трампнинг ядровий битим бўйича кескин баёнотлари фон бўлаётгани айтилган. Шунингдек, Эрон томонидан музокаралар тўхтатилгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмоқда.
Айрим манбаларда АҚШ томонидан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар, жумладан, ядровий зарба бериш сценарийлари тилга олинган. Шу билан бирга, бу каби даъволар ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Экспертлар бундай ахборотларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш ва фақат ишончли, расмий манбаларга таяниш зарурлигини таъкидламоқда.
Ҳозирги ҳолатда вазият таранг бўлиб қолмоқда, аммо аниқ ҳарбий ҳаракатлар бошлангани ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

👍3🤔1
Чирчиқда қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚС қайтариш схемаси фош этилди
Тергов маълумотларига кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи МЧЖнинг муқаддам судланган ходими Навоий вилоятидаги хусусий корхона иш бошқарувчисининг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлар орқали бюджетдан ҚҚС маблағини қайтариб олишни таклиф қилган.
👉 https://effect.uz/n/117
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тергов маълумотларига кўра, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи МЧЖнинг муқаддам судланган ходими Навоий вилоятидаги хусусий корхона иш бошқарувчисининг ишончига кириб, қалбаки ҳужжатлар орқали бюджетдан ҚҚС маблағини қайтариб олишни таклиф қилган.
👉 https://effect.uz/n/117
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда ЙТҲга сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
2025 йил 12 август куни тонгда Чиноз туманида ЙПХ ходими Даврон Йўлдошев Cobalt’да юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб, Gentra билан тўқнашган.
Оқибатда Gentra ҳайдовчиси Файзулла Убайдуллаев вафот этган, унинг турмуш ўртоғи ва икки қизи жароҳат олган.
Судда айбини тан олган Йўлдошев 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди. У етказилган зарар учун 15 500 доллар тўлаган.
Апелляция шикоятига қарамай, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

👍9🔥3