EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
У Фарғонада кўпларнинг кўзига ёмон кўриниб қолганди – Жиззахда ОАВ ходими Элёр Тожибоев иши апелляцияда кўрилмоқда

Фарғоналик журналист Элёр Тожибоевга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан апелляция шикояти Жиззах вилояти судида кўриб чиқилмоқда. У Марғилон шаҳри судининг 20 январь куни чиқарган ҳукмига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Effect.uz’нинг собиқ журналисти бўлган Тожибоев Жиноят кодексининг 10 та моддаси билан айбланган ва айни пайтда жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтамоқда. Ҳозирда иш Жиззах вилояти судида судья Абдусаттор Абдураззақов раислигида апелляция тартибида қайта кўриб чиқиляпти.

👉 https://youtu.be/ts8uzdixIVY
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Surkhan Autocenter” иши: Тергов давом этмоқда

Автомобиль ваъдаси, аммо на машина бор, на пул: юзлаб фуқаролар ўзларини алданган деб ҳисобламоқда.

“Surkhan Autocenter” МЧЖ фаолияти атрофида йирик можаро юзага келди. Автосалон раҳбари Акмал Тўраев фуқароларга турли акция ва қулай шартлар орқали автомобиль олиб беришни ваъда қилгани айтилади.

Effect.uz маълумотига кўра, ҳозирга қадар мазкур ҳолат юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган умумий зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошган.

Акмал Тўраев фирибгарлик гумони билан жорий йилнинг 12 январь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 кунлик медиа марафон: журналистлар, блогерлар ва SMM мутахассислар бир майдонда жамланди

Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган “Media haftalik” лойиҳаси 5 кун давомида ўтказилиб, соҳа вакилларини бирлаштирган муҳим майдонга айланди.
Тадбирда 700 нафардан ортиқ иштирокчи — матбуот котиблари, журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислар ва мобилографлар қатнашди.

Дастур доирасида иштирокчилар учун бир қатор амалий машғулотлар ва мастер-класслар ташкил этилди.

Жумладан:
— сунъий интеллект ва замонавий медиа воситалардан фойдаланиш;
— фактчекинг ва самарали SMM стратегиялари;
— визуал storytelling ва контент яратиш;
— телевидение ва журналистика амалиёти;
— ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида очиқ мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳанинг навбатдаги манзили Хоразм вилояти бўлиб, у ерда 6–10 апрель кунлари давом этади. Шунингдек, “Media haftalik” тадбири Сурхондарё вилоятида 13–17 апрель кунлари ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ипподром»да кучли ёнғин содир бўлди, вазир воқеа жойида

Бугун, 5 апрель куни соат 15:56да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобиль йўлида жойлашган «Бешқўрғон» бозоридаги бир нечта дўконлар ёниб кетган.

Вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тўлиқ назоратга олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азиз Икрамов ҳам етиб борган.

Ҳозирда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ёнғин сабабларини текширмоқда. Бозордаги ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ва Қорақалпоғистонда дўл ёғди

Хоразмнинг бир қатор ҳудудлари жумладан, Боғот ва Гурлан туманида жала ва дўл ёғиши ҳолати кузатилди. Худди шундай, табиат ҳодисаси Қорақалпоғистоннинг Хоразмга туташ ҳудуди – Элликқалъа туманида ҳам кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Бухорода 60 оила уйсиз қолиш арафасида

Пул тўланган, уй қурилган — аммо яшашга рухсат йўқ. 60 оиланинг тақдири суд қарорлари ортидан мавҳум бўлиб турибди.

Бухоро вилоятида 60 нафар оилага тегишли кўп қаватли уй атрофидаги можаро ҳал этилмаган. Маълум қилинишича, Қоровулбозор тумани судида 2026 йил 25 февраль куни мазкур иш кўриб чиқилиб, уй эгалари тақдири муҳокама қилинган.

Фуқаролар ушбу уйдан хонадонларни 2021 йилда харид қилган. Лойиҳага кўра, бино 2022 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Бироқ қурилиш ишлари турли сабабларга кўра кечиккан.

Шунга қарамай, аксарият харидорлар тўловларни тўлиқ амалга оширган. Кейинчалик эса қурилишнинг қолган қисми ҳам фуқароларнинг ўз маблағлари ҳисобидан якунланиб, бино деярли тайёр ҳолатга келтирилган.

Бироқ суд томонидан уй расман фойдаланишга топширилмагани сабаб, уни аукционга чиқариш масаласи кўтарилган. Бу эса хонадон эгалари норозилигига сабаб бўлмоқда.

👉 https://youtu.be/tKFaak4xC9k
😢10👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
“System Metal Stroy” ишида бурилиш: Банкдаги ҳисобрақам очилди Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида “System Metal Stroy” МЧЖ иши бўйича навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. Суд қарори билан компаниянинг ҳисобрақамига қўйилган тақиқ олиб ташланди.…
“System Metal Stroy” ишида ҳукм ўқилди: айбдорлар қамалди

Миллиардлик можаро якунига етди: суд компания ишида айбдорларга узоқ муддатли жазо тайинлади.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида “System Metal Stroy” МЧЖдан жабрланганлар иши бўйича айбдорларга ҳукм ўқилди. Маълум қилинишича, мазкур иш доирасида Диёр Сияев, Андроник Алоян, Сергей Базарбаев ва Баходир Исмагилов айбдор деб топилиб, уларга 6 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг бир нечта моддалари, жумладан, ўзлаштириш ёки растрата (167-модда), фирибгарлик (168-модда 4-қисм), ҳужжатларни қалбакилаштириш (228-модда) ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш (243-модда) билан айбдор деб топилган.

Аввалроқ суд қарори билан компаниянинг ҳисобрақамига қўйилган тақиқ бекор қилингани маълум қилинган эди. Айни пайтда мазкур иш бўйича жабрланганлар манфаатларини тиклаш масаласи ҳам алоҳида эътибор марказида қолмоқда.

👉 https://youtu.be/uVYFfKqSSqU
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётми ёки мол-мулк?

Хавф остида қолган одамлар ва уларни асрашга уринаётган ходимлар — вазиятга турлича қарашлар юзага келмоқда. Бозордаги ёнғин фонида жамоат жойларида хавфли вазиятлар кузатилмоқда. Айрим фуқаролар ўз мол-мулкини сақлаб қолиш мақсадида хавфли ҳудудларга киришга уринмоқда.

Мутасадди идоралар, жумладан, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари эса бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чоралар кўрмоқда. Улар одамларни эҳтимолий хавфдан асраш мақсадида ҳудудларга киришни чеклаш ва вазиятни назорат остида ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, фавқулодда ҳолатларда инсон ҳаёти ва соғлиги ҳар қандай моддий бойликдан устун ҳисобланади. Шу боис, фуқароларни хавфли ҳудудларга кирмасликка чақириш биринчи навбатда уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Айни пайтда, жамоатчилик вакиллари вазиятга нисбатан турлича муносабат билдирмоқда. Бироқ расмийлар барча ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлигини яна бир бор эслатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Опаси, турмуш ўртоғи, қайнисинглиси – “Surkhan Autocenter” иши бўйича янги тафсилотлар

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Surkhan Autocenter” МЧЖ таъсисчиси Тўраев Акмал Ахмед ўғли ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, жиноят иши 2025 йил 29 декабрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган. Тергов материалларига кўра, Тўраев Акмал Ахмед ўғли автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномага эга бўлмаган ҳолда, фуқаролардан янги автомашина учун турли миқдорда пул маблағларини қабул қилган. Шу билан бирга, мижозларга шартномалар тақдим этилган бўлса-да, белгиланган муддатларда автомобиллар етказилмаган.

Мазкур ҳолатдан жабр кўрган фуқаролар сони 700 нафардан кўп бўлиб, уларнинг аксар қисми сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган. Тергов жараёнида аниқланишича, Тўраев Акмал Ахмед ўғли ўз жиноий ҳаракатларини оила аъзолари кўмагида амалга ошириб келган. Хусусан, унга опаси Раджабова М., турмуш ўртоғи Қўлдошева М. ва қайинсинглиси Парданазарова М. фаол кўмак бергани қайд этилган.
Шунга кўра, Тўраев Акмал Ахмед ўғли, Раджабова М., Қўлдошева М., Парданазарова М. ҳамда Эшмуродов Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Иш ҳажмининг катталиги ва жабрланганлар сонининг кўплиги сабабли тергов ҳаракатлари жадаллик билан давом этмоқда. Шунингдек, фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва тергов натижаларини кутиш сўралган.

Ҳолат бўйича ҳали терговга келиб кўрсатма бермаган фуқаролардан шахсини тасдиқловчи ҳамда ишга оид ҳужжатлар билан Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилиш сўралган. Айни пайтда жабрланганлардан аризалар келиб тушиши давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда босқинчилик: 3 киши қўлга олинди, 20 йилгача қамалиши мумкин

Тошкентда кекса аёлга ҳужум қилиб, 12 млн сўм ва мол-мулкини ўғирлаган уч нафар шахс тезкорлик билан ушланди. Улар олдиндан тил бириктириб, жабрланувчини уриб, воқеа жойидан яширинган.

Гумондорлар қўлга олиниб, далиллар расмийлаштирилди ва терговга топширилди. Айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси билан иш қўзғатилган.

Қонунга кўра, бундай жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғинда ҳалок бўлганлар борми?

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” бозорида юз берган ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

5 апрель куни соат 15:56 да келиб тушган хабарга кўра, қутқарувчилар воқеа жойига тез етиб бориб, ёнғинни 18:18 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида 3000 кв.м ҳудуд зарар кўрган, бироқ ён-атрофдаги АЁҚШ ва 5 қаватли автотураргоҳ сақлаб қолинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Ҳормуз бўғозини узоқ муддат ёпиб туриши мумкин

Эрон узоқ йиллар давомида Ҳормуз бўғозини назорат қилиб, АҚШ кемаларининг киришини чеклаш имкониятига эга. Бу ҳақда “Press TV” юқори лавозимли хавфсизлик амалдорига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу стратегик йўл орқали илгари АҚШ Яқин Шарқдаги базаларига қурол-яроғ етказган. Сўнгги ҳарбий кескинликлардан кейин Теҳрон бўғоз орқали юк ташишни чеклаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўштепа туманида ер фирибгарлиги фош этилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида фермер 3,7 гектар ерини 7 гектар деб кўрсатиб сотмоқчи бўлган. У харидордан 20 минг доллар ва 100 млн сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида фермер келишилган пулдан 15 минг долларни olayotgan вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда аёл янги туғилган чақалог‘ини сотмоқчи бўлди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 23 ёшли аёл 3 кунлик қизалоқни 800 минг тенгега сотишга уриниб, қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у харидорни ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан излаган. Аёл чақалоқни топшираётган пайтда махсус назорат остида ушланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва гумондор ҳибсга олинган. Чақалоқ эса шифокорлар назоратида, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
170 дан ортиқ Ўзбекистонлик Маккада қолиб кетди

Макканинг Канари ва Ал-Аям Элите меҳмонхоналарида 170 нафардан ортиқ Ўзбекистонлик зиёратчи Ватанга қайтишни кутиб турибди.Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат ноқонуний ташкил этилган умра сафарлари билан боғлиқ. Зиёратчилар орасида кексалар ҳамда турли сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳам бор.

Элчихона вакиллар вазиятни назоратга олган. Бироқ муаммони ҳал этиш жараёни маълум вақт талаб қилиши мумкин.Зиёратчиларга имкониятдан келиб чиқиб, ўз ҳисобидан авиачипта харид қилиб, Ватанга қайтиш тавсия этилган.Шунингдек, фуқароларга уларни алдаган шахслар устидан Ўзбекистонга қайтгач қонуний тартибда мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёева АҚШ вакиллари билан музокара ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Мара-Лаго қароргоҳида Сержио Гор, АҚШ президентининг кенжа қизи Тиффани Трамп ҳамда унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос билан учрашув ўтказди.Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилгани айтилмоқда.

Саида Мирзиёева учрашув якунлари юзасидан ўз муносабатини билдириб, бўлиб ўтган мулоқотни мазмунли ва конструктив деб баҳолаган.Шунингдек, у яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид билдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний таълим ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган Янги Аср университети талабаси ўз яшаш хонадонида моддий манфаат эвазига 7 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний сабоқ бериб келган. Улар орасида мактабга бормайдиган ҳамда мактаб ёшига етмаган болалар ҳам борлиги қайд этилган. Машғулотлар ҳужра шаклида ташкил этилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, вояга етмаган болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан тегишли чора кўрилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И. Исманов пора олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда.Дастлабки маълумотларга кўра, у Бобур шаҳридаги 20 сотих ер майдонини аукцион орқали расмийлаштириш ва қурилишга рухсат олиб беришни ваъда қилган.

Бу хизмат эвазига ҳар сотих учун 2 500 доллардан, жами 50 минг доллар талаб қилингани билдирилмоқда.Қайд этилишича, амалдор пулни ўз уйида олаётган вақтида ушланган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги ҳолат: таянч девор бўйича расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида жойлашган кўп қаватли уйда мулкдор томонидан таянч девор бузилиши оқибатида бино яроқсиз ҳолатга келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Батафсил маълумотни видео орқали олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Адолат ва қудратнинг юксак тимсоли

ИИВ Маданият саройида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида «Амир Темурнинг ҳарбий-сиёсий салоҳияти» мавзусига бағишланган «Маънавият ва маърифат» дарси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти катта илмий ходими, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Низомиддин Гулбоев сўзга чиқиб, Соҳибқирон бобомизнинг давлат бошқаруви ва ҳарбий санъат ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Амир Темурнинг кучли марказлашган давлат барпо этишдаги жасорати ҳамда жаҳон ҳарбий стратегиясида бугунги кунда ҳам ўрганилаётган ноёб тактик усуллари таҳлил қилинди.

Буюк бобокалонимизнинг «Куч — адолатдадир» деган шиори бугун Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий мезон бўлиб қолаётгани алоҳида қайд этилди.

Аброр ПОЁНОВ,
катта сержант.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1