Эрон уруш бошидан бери АҚШ ва Исроилга тегишли 156 дронни уриб тушурди
Эрон армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) кучлари Форс кўрфази минтақасидаги қуролли можаро бошланганидан буён мамлакат ҳаво ҳудудида 156 та жанговор дронни аниқлаб, йўқ қилган. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси маълум қилди.
Хабарга кўра, можаро бошланганидан ҳозирга қадар уриб туширилган дронлар сони 156 тага етган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Ҳаво ҳимоя тизимлари мамлакат осмонини доимий назорат қилиб, таҳдидларни бартараф этишда давом этмоқда”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқ тўлашга розиман, аммо “Ўзбекконцерт” бизни тинч қўйсин” - Жаҳонгир Отажонов
Хонанда Жаҳонгир Отажонов 1 сентабрдан амал қилиши кутилаётган тартибга кўра, ҳар бир чиққан тўйидан даромад солиғи тўлашга тайёр эканини, аммо шундан кейин “Ўзбекконцерт” санъаткорларни тинч қўйиши кераклигини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хонанда Жаҳонгир Отажонов 1 сентабрдан амал қилиши кутилаётган тартибга кўра, ҳар бир чиққан тўйидан даромад солиғи тўлашга тайёр эканини, аммо шундан кейин “Ўзбекконцерт” санъаткорларни тинч қўйиши кераклигини айтди.
“Хўп, бизга солиқ белгиланяпти. “Ўзбекконцерт” нима бўлади? Санъаткорлар мустақил ижодкор сифатида бу ташкилот билан алоқа қилмаслигининг иложи борми? Ундан қутулишимиз мумкинми? Бир мусиқачи сифатида “Ўзбекконцерт”нинг менга керагини ҳис қилмайман, ҳеч қандай”, - деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни қайтаришга тайёр
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтариш мумкин. Бу ҳақда Россия инсон ҳуқуқлари вакили Татьяна Москалькова маълум қилди.
Унинг айтишича, Россия бу жараённи амалга оширишга тайёр. Бироқ Ўзбекистон ҳали 1998 йилда қабул қилинган халқаро конвенцияни ратификация қилмагани сабабли маҳкумларни қабул қила олмаяпти.
Ушбу келишувга кўра, фуқаролар жазони ўз юртида ўташ имконига эга бўлади. Бу эса уларнинг оиласига яқин бўлиши ва ижтимоий мослашувини енгиллаштиради.

🤔4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон АҚШнинг икки ҳарбий самолётини уриб туширгани айтилмоқда
Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари A-10 самолётини Ҳормуз бўғози яқинида уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, самолёт Форс кўрфазига қулаган, учувчи эса қутқарилган.
Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида яна бир АҚШ самолёти йўқотилгани айтилмоқда. Дастлаб у F-35 деб баҳоланган, кейинроқ F-15E экани аниқланган.
АҚШ бир самолёт йўқотилганини тасдиқлаган. Президент Дональд Трамп бу ҳолат музокараларга таъсир қилмаслигини билдириб, вазиятни «уруш» деб атаган.

👍11👎1🔥1
“Umid Leasing” иши кескинлашмоқда: мижозлар норози, иш судгача етиб борган
Автомобилни орзу қилганлар — суд остонасида. “Umid Avto Leasing” атрофидаги низолар тобора жиддий тус олмоқда.
👉 https://youtu.be/rbJufca-x6o

YouTube
БОР УМИДИМИЗ СУДДАН – UMID AUTO LEASING ИШИ. EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп 1,5 триллион долларлик ҳарбий бюджет сўради
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2027 йил учун мудофаа соҳасига 1,5 триллион доллар ажратишни сўради. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий бюджет бўлиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2027 йил учун мудофаа соҳасига 1,5 триллион доллар ажратишни сўради. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий бюджет бўлиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўгай она 13 ёшли қизни қийноққа солди
Юнусобод туманида 41 ёшли аёл 13 ёшли ўгай фарзандини бир неча маротаба уриб, жисмоний тазйиқ ўтказган. Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи муқаддам ИИОга мурожаат қилмаган.
Ҳозирда вояга етмаган жабрланувчи вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, давлат органлари томонидан ҳимояга олинган.
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

😢8🤔2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура тизимида янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Джоламанов Нажимаддин Баймурзаевич Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, у мазкур тайинловга қадар Тўрткўл тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Джоламанов Нажимаддин Баймурзаевич Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, у мазкур тайинловга қадар Тўрткўл тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подполковник ишдан олинди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида раҳбар лавозимида ишлаган Подполковник Шерзод Пардаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Маълумотларга кўра, бунга ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган, ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлган.
Расмий хабарларда қайд этилишича, мазкур вазият хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб мавқейидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, тарқалган видеода Подполковникнинг укаси маст ҳолатда автомобиль бошқарган, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳамда улардан бирига нисбатан жисмоний куч ишлатган.

👍12👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади
Хусусан, Лутфий кўчаси кесишмасидан Фарҳод кўчаси чорраҳасигача бўлган йўлда транспорт ҳаракати кеча яъни 3 апрель соат 23:00 дан 6 апрель куни соат 06:00 гача чекланади.
Мазкур даврда 23 ва 131-сонли автобус йўналишлари ҳаракати ҳам ўзгартирилади.
Мутасаддилар йўловчилар ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

👎3
Олмалиқда сунъий интеллект лабораторияси очилади
МИСИСнинг Олмалиқ филиали ҳамда «Сифра» давлат корпорацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат илмий-таълим ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга қаратилган стратегик шерикликни мустаҳкамлайди.
👉 https://effect.uz/n/114
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
МИСИСнинг Олмалиқ филиали ҳамда «Сифра» давлат корпорацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат илмий-таълим ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга қаратилган стратегик шерикликни мустаҳкамлайди.
👉 https://effect.uz/n/114
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги жанжал ортидан нафақат ҳайдовчи, балки унинг ИИБда ишловчи акаси ҳам лавозимидан айрилди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 30 март куни Malibu ҳайдовчиси томонидан ППХ ходимига нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчининг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул лавозимда ишлаган акаси 3 апрель куни ишдан озод этилган.
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тизимдаги камчиликлар кескин танқид қилинди. Хусусан, айрим ходимларнинг хизмат вазифаларига лоқайд ёндашуви, профилактика ишлари самарадорлигининг пастлиги ва жиноятчиликка қарши курашда тизимли ёндашув етишмаслиги қайд этилди.

👎12👍9🤔2
Андижонда «замҳоким» пора билан қўлга олингани айтилмоқда
20 сотих ер эвазига 50 минг доллар: Андижонда юқори лавозимли амалдор пора билан ушланди. 2026 йил 4 апрель куни Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарларидан бири коррупцион ҳолат билан қўлга олинган.
Effect.uz манбаси маълумотига кўра, амалдор фуқаро С.Т.га тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Бобур ҳудудидаги 20 сотих давлат захирасидаги ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун ҳар бир сотих ерга 2 500 АҚШ долларидан жами 50 000 доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида «зам ҳоким» 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги, махсус ишлов берилган пул маблағларини Андижон шаҳридаги яшаш манзилида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 5 апрель куни унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍9🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш йилнинг энг ёрқин кометасини ютиб юборди
2026 йилнинг энг ёрқин кометаси сифатида баҳоланган C/2026 A1 Қуёшга яқинлашганидан сўнг йўқ бўлиб кетди.
Маълумотларга кўра, комета Қуёшга ҳаддан ташқари яқинлашгани сабаб кузатув майдонидан чиқиб кетган. Олимлар комета Қуёш томонидан ютиб юборилганини таъкидлашмоқда.
Таъкидланишича, кометанинг учувчан моддалари Қуёш коронасида тарқалиб кетган, йирик тош бўлаклари эса эҳтимол Қуёш юзасига тушган бўлиши мумкин. Чангли изнинг бир қисми эса нур босими таъсирида ташқи қатламларга сурилиб, яқин вақт ичида бутунлай тарқалиб кетади.
C/2026 A1 2026 йилда кузатилган биринчи комета бўлиб, унинг қисқа вақтда йўқолиши эҳтимоли очилган пайтдаёқ тахмин қилинган эди. У Крейц оиласига мансуб бўлиб, қадимда парчаланган улкан кометанинг бўлакларидан бири сифатида қаралади.
C/2026 A1 йўқолганидан сўнг осмондаги энг ёрқин комета мақоми энди C/2025 R3 (PANSTARRS)га ўтди.

🤔3
У Фарғонада кўпларнинг кўзига ёмон кўриниб қолганди – Жиззахда ОАВ ходими Элёр Тожибоев иши апелляцияда кўрилмоқда
Фарғоналик журналист Элёр Тожибоевга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан апелляция шикояти Жиззах вилояти судида кўриб чиқилмоқда. У Марғилон шаҳри судининг 20 январь куни чиқарган ҳукмига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Effect.uz’нинг собиқ журналисти бўлган Тожибоев Жиноят кодексининг 10 та моддаси билан айбланган ва айни пайтда жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтамоқда. Ҳозирда иш Жиззах вилояти судида судья Абдусаттор Абдураззақов раислигида апелляция тартибида қайта кўриб чиқиляпти.
👉 https://youtu.be/ts8uzdixIVY

У ФАРҒОНАДА ҲАММАГА ЁМОН КЎРИНГАН – ЖИЗЗАХДА ЭЛЁР ТОЖИБОЕВНИНГ СУДИ БОШЛАНДИ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Surkhan Autocenter” иши: Тергов давом этмоқда
Автомобиль ваъдаси, аммо на машина бор, на пул: юзлаб фуқаролар ўзларини алданган деб ҳисобламоқда.
“Surkhan Autocenter” МЧЖ фаолияти атрофида йирик можаро юзага келди. Автосалон раҳбари Акмал Тўраев фуқароларга турли акция ва қулай шартлар орқали автомобиль олиб беришни ваъда қилгани айтилади.
Effect.uz маълумотига кўра, ҳозирга қадар мазкур ҳолат юзасидан 300 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган умумий зарар миқдори 35 миллиард сўмдан ошган.
Акмал Тўраев фирибгарлик гумони билан жорий йилнинг 12 январь куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤔3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 кунлик медиа марафон: журналистлар, блогерлар ва SMM мутахассислар бир майдонда жамланди
Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган “Media haftalik” лойиҳаси 5 кун давомида ўтказилиб, соҳа вакилларини бирлаштирган муҳим майдонга айланди.
Тадбирда 700 нафардан ортиқ иштирокчи — матбуот котиблари, журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислар ва мобилографлар қатнашди.
Дастур доирасида иштирокчилар учун бир қатор амалий машғулотлар ва мастер-класслар ташкил этилди.
Жумладан:
— сунъий интеллект ва замонавий медиа воситалардан фойдаланиш;
— фактчекинг ва самарали SMM стратегиялари;
— визуал storytelling ва контент яратиш;
— телевидение ва журналистика амалиёти;
— ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида очиқ мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳанинг навбатдаги манзили Хоразм вилояти бўлиб, у ерда 6–10 апрель кунлари давом этади. Шунингдек, “Media haftalik” тадбири Сурхондарё вилоятида 13–17 апрель кунлари ўтказилади.

⚡️«Ипподром»да кучли ёнғин содир бўлди, вазир воқеа жойида
Бугун, 5 апрель куни соат 15:56да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобиль йўлида жойлашган «Бешқўрғон» бозоридаги бир нечта дўконлар ёниб кетган.
Вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тўлиқ назоратга олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Азиз Икрамов ҳам етиб борган.
Ҳозирда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ёнғин сабабларини текширмоқда. Бозордаги ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм ва Қорақалпоғистонда дўл ёғди
Хоразмнинг бир қатор ҳудудлари жумладан, Боғот ва Гурлан туманида жала ва дўл ёғиши ҳолати кузатилди. Худди шундай, табиат ҳодисаси Қорақалпоғистоннинг Хоразмга туташ ҳудуди – Элликқалъа туманида ҳам кузатилган.

😢2