EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борис Гафуров “Солнечный ТВ” каналига берган интервьюсида “Илҳом” театрини ёпиш хавфи туғилган мураккаб даврда кўрсатган қўллаб-қувватлови учун Саида Мирзиёевага миннатдорчилик билдирди.
👍3🤔2
Хоразмда фермер ва ҳокимлик «жанги»

Айни экин мавсумида фермер далада эмас, суд залида. Қўшкўпир туманида фаолият юритувчи фермер хўжалигига нисбатан ҳокимлик томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан Урганч туманлараро судида навбатдаги мажлис бўлиб ўтди.

Суд жараёнида даъво важлари муҳокама қилиниб, уларга қарши далиллар тақдим этилди. Эътиборлиси, мазкур хўжалик аввал ҳокимлик томонидан намуна сифатида эътироф этилган. Хўжаликка имтиёзли техникалар ажратилган, қарийб 5 миллиард сўм инвестиция киритилиб, ишлаб чиқариш базаси мустаҳкамланган.

Шу фонда вазиятнинг кескин ўзгариши саволларни кучайтирмоқда. Даъвонинг асосий бандларидан бири — фермер хўжалигининг Агробанкдан олган 301 миллион сўм кредит қарздорлиги. Одатда бундай масалаларда банкнинг ўзи судга мурожаат қилиши кутилади. Бироқ ушбу ҳолатда даъво ҳокимлик томонидан киритилгани банк ва ҳокимлик ўртасидаги алоқадорлик юзасидан саволларни юзага чиқармоқда.

👉 https://effect.uz/n/113
🤔4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 апрелдан эътиборан мобил иловалар учун янги талаб жорий этилади

Янги тартибга кўра, мобил иловадан фойдаланиш учун уланган телефон рақами фойдаланувчининг ЖШШИРига мос бўлиши шарт.

Агар бундай мослик бўлмаса: — иловада рўйхатдан ўтиш мумкин эмас
— банк картасини бириктириш чекланади

Бу ҳақда фойдаланувчига СМС орқали хабар берилади. Яъни, агар сиз фойдаланаётган рақам ўз номингизда бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнонасини ўлдириб, жасадни чамадонга солган куёв қўлга олинди

Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида даҳшатли жиноят содир бўлди.

Маълум қилинишича, 20 ёшли куёв қайнонасини ёқтирмай, узоқ вақт давомида уни калтаклаб келган. Охир-оқибат тортишув вақтида аёлни шафқатсизларча уриб, ўлимига сабаб бўлган.

Шундан сўнг, у хотини билан бирга жасадни чамадонга жойлаб, дарёга ташлаган.

Жасад топилгач, полиция томонидан эр-хотин қўлга олинган. Эркак ўз жиноятини тан олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram орқали суд чақируви баҳонасида фирибгарликлар кўпаймоқда

Сўнгги вақтларда кибержиноятлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда. Фирибгарлар Telegram орқали судга чақирув мазмунидаги зарарли файлларни юбориб, фойдаланувчиларни чалғитишга уринмоқда.Улар ишончга кириш ва қўрқитиш орқали зарарли АПК файлларни очишга ундайди. Бундай файлларни очиш ёки уларга бириктирилган ҳаволаларга кириш шахсий маълумотлар ва маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар шубҳали файлларни юклаб олмаслик, номаълум манбалардан келган хабарларга ишонмаслик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор раҳбари 6600 доллар билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоятида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолати фош этилди.

Маълум болишича, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога ноқонуний таклиф билдирган. У бозор ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари расмийлаштирилмаган савдо дўконини сотиб, кейинчалик уни харидор номига ўтказиб беришни ваъда қилган.Бунинг эвазига мансабдор шахс 80 миллион сом талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у тадбиркордан 6 600 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юзлаб дорихоналар нархни ошириб миллиардлаб сом олгани аниқланди

Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириш ҳолатлари аниқланиб, жами 8,5 миллиард сом миқдорида асоссиз даромад олингани маълум бўлди.Рақобат қўмитаси хабарига кўра, 2025 2026 йилларда махсус ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида 991 та дорихонада (152 таси улгуржи, 839 таси чакана) 414 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Натижада ортиқча ундирилган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.Шунингдек, лицензия талабларини бузган қатор корхоналар бўйича материаллар тегишли идораларга юборилди. Айрим дорихона тармоқларининг лицензиялари дори нархларини асоссиз оширгани сабаб бекор қилинган.Қўмита бу йўналишдаги назорат ишлари давом эттирилишини ва қонунбузарларга нисбатан чоралар кучайтирилишини малум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида янги иш тартиби жорий этилди.Унга кўра, муассасалар 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди. Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди. Оғир ва хавфли шароитда ишловчи ходимлар учун эса қисқартирилган иш вақти белгиланган.

Нотиббий ходимлар учун ҳафталик иш вақти 40 соат этиб белгиланди.Шунингдек, поликлиникаларнинг иш жадвали ҳам янгиланди:
-душанбадан жумагача: 08:00 дан 20:00 гача
-шанба куни: 08:00 дан 14:00 гача

Навбатчиликка жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди.

Маълумотларга кўра, бугун, соат 21:12 да зилзила кучи Сурхандарё вилоятида 3 баллни ташкил этган.

Қолган ҳудудларда эса ер силкиниши 2–3 балл даражасида қайд этилди. Жумладан, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам зилзила сезилган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан тахминан 526 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Эрон уруш бошидан бери АҚШ ва Исроилга тегишли 156 дронни уриб тушурди

Эрон армиясининг ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) кучлари Форс кўрфази минтақасидаги қуролли можаро бошланганидан буён мамлакат ҳаво ҳудудида 156 та жанговор дронни аниқлаб, йўқ қилган. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси маълум қилди.

Хабарга кўра, можаро бошланганидан ҳозирга қадар уриб туширилган дронлар сони 156 тага етган.

“Ҳаво ҳимоя тизимлари мамлакат осмонини доимий назорат қилиб, таҳдидларни бартараф этишда давом этмоқда”, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқ тўлашга розиман, аммо “Ўзбекконцерт” бизни тинч қўйсин” - Жаҳонгир Отажонов

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 1 сентабрдан амал қилиши кутилаётган тартибга кўра, ҳар бир чиққан тўйидан даромад солиғи тўлашга тайёр эканини, аммо шундан кейин “Ўзбекконцерт” санъаткорларни тинч қўйиши кераклигини айтди.

“Хўп, бизга солиқ белгиланяпти. “Ўзбекконцерт” нима бўлади? Санъаткорлар мустақил ижодкор сифатида бу ташкилот билан алоқа қилмаслигининг иложи борми? Ундан қутулишимиз мумкинми? Бир мусиқачи сифатида “Ўзбекконцерт”нинг менга керагини ҳис қилмайман, ҳеч қандай”, - деди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11🤔3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни қайтаришга тайёр

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтариш мумкин. Бу ҳақда Россия инсон ҳуқуқлари вакили Татьяна Москалькова маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия бу жараённи амалга оширишга тайёр. Бироқ Ўзбекистон ҳали 1998 йилда қабул қилинган халқаро конвенцияни ратификация қилмагани сабабли маҳкумларни қабул қила олмаяпти.

Ушбу келишувга кўра, фуқаролар жазони ўз юртида ўташ имконига эга бўлади. Бу эса уларнинг оиласига яқин бўлиши ва ижтимоий мослашувини енгиллаштиради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрон АҚШнинг икки ҳарбий самолётини уриб туширгани айтилмоқда

Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари A-10 самолётини Ҳормуз бўғози яқинида уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, самолёт Форс кўрфазига қулаган, учувчи эса қутқарилган.

Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида яна бир АҚШ самолёти йўқотилгани айтилмоқда. Дастлаб у F-35 деб баҳоланган, кейинроқ F-15E экани аниқланган.

АҚШ бир самолёт йўқотилганини тасдиқлаган. Президент Дональд Трамп бу ҳолат музокараларга таъсир қилмаслигини билдириб, вазиятни «уруш» деб атаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп 1,5 триллион долларлик ҳарбий бюджет сўради

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 2027 йил учун мудофаа соҳасига 1,5 триллион доллар ажратишни сўради. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик ҳарбий бюджет бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўгай она 13 ёшли қизни қийноққа солди

Юнусобод туманида 41 ёшли аёл 13 ёшли ўгай фарзандини бир неча маротаба уриб, жисмоний тазйиқ ўтказган. Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи муқаддам ИИОга мурожаат қилмаган.

Ҳозирда вояга етмаган жабрланувчи вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, давлат органлари томонидан ҳимояга олинган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🤔2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура тизимида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғи билан Джоламанов Нажимаддин Баймурзаевич Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълум қилинишича, у мазкур тайинловга қадар Тўрткўл тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Подполковник ишдан олинди

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида раҳбар лавозимида ишлаган Подполковник Шерзод Пардаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Маълумотларга кўра, бунга ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган, ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлган.
Расмий хабарларда қайд этилишича, мазкур вазият хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб мавқейидан шахсий манфаат йўлида
фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, тарқалган видеода Подполковникнинг укаси маст ҳолатда автомобиль бошқарган, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳамда улардан бирига нисбатан жисмоний куч ишлатган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Хусусан, Лутфий кўчаси кесишмасидан Фарҳод кўчаси чорраҳасигача бўлган йўлда транспорт ҳаракати кеча яъни 3 апрель соат 23:00 дан 6 апрель куни соат 06:00 гача чекланади.

Мазкур даврда 23 ва 131-сонли автобус йўналишлари ҳаракати ҳам ўзгартирилади.
Мутасаддилар йўловчилар ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3