EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 200 га яқин фермернинг ҳисоби ноқонуний блокланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан фермер хожаликлари фаолиятидаги муаммолар ўрганилди. Аниқланишича, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият юритувчи қарийб 200 га яқин фермер хожаликларининг банк ҳисобварақлари туман солиқ инспекцияси ходими томонидан асоссиз равишда блокланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўзини аёл киши сифатида таништирган эркаклар товламачилик қилгани учун қўлга олинди

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
👍5🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Коррупция, шантаж, заҳарланиш: Боғчаларни нима «жин» урди? Сўнгги кунларда мамлакатда мактабгача таълим муассасалари билан боғлиқ салбий ҳолатлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хусусан, Фарғонада болаларнинг заҳарланиши, 6 ёшли боланинг ток уриши оқибатида…
Ургутда болаларга зўравонлик қилган боғча ходими ишдан «ҳайдалди»

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган ҳолат кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Effect.uz томонидан ушбу масала ёритилганидан сўнг, болаларга нисбатан зўравонлик қилган ва муассаса мулкига зарар етказган ёрдамчи-тарбиячи Альбина Гамирова ишдан бўшатилди.

Туман мактабгача таълим ташкилотининг 16 мартдаги буйруғига кўра, у меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузгани ҳамда 2 мартдан 13 мартгача узрсиз сабаблар билан ишга келмагани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Аввалроқ Effect.uz мазкур боғчадаги ҳолат юзасидан журналистик суриштирув эълон қилган эди. Кейинчалик таҳририятга келиб тушган қўшимча маълумотлар воқеа янада жиддий эканини кўрсатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1🤔1
Навоийда чигиртка босқинининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда

Навоий вилоятида зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларда баҳорги кузатув ва уларга қарши курашиш ишлари бошланди. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида 4 та махсус отряд ташкил этилиб, зарур техникалар шай ҳолатга келтирилди.

Хизмат ихтиёрида 2026 йилги мавсум учун 4 та «ISUZU D-MAX» махсус УМО машинаси, 2 та сув ташувчи машина, 6 та трактор пуркагичи, 12 та моторли қўл пуркагичи мавжуд.

Вазиятни тезкор назорат қилиш мақсадида махсус штаб ташкил этилган. Аҳолидан чигиртка босқини кузатилганда зудлик билан штабга хабар бериш сўралмоқда. Мурожаат келиб тушган заҳоти махсус гуруҳ ҳудудга чиқиб, кимёвий ишлов бериш чораларини кўради.

Маълумот учун телефонлар: 94-282-26-27, 94-827-81-81.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Эрон Ормуз бўғози учун янги қоидаларни жорий этмоқчи

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий Ормуз бўғози орқали ҳарбий ва тижорат кемаларининг ўтиши учун янги тартиб ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тайёрланаётган протокол бир қатор муҳим масалаларни қамраб олади.

Жумладан, ҳарбий кемаларнинг бўғоздан ўтиш тартиби аниқ белгилаб берилади, тижорат кемалари учун эса алоҳида қоидалар ва шартлар жорий этилади.

Шунингдек, ҳужжатда соҳилбўйи давлатлари — Эрон ва Умоннинг хавфсиз ўтишни таъминлаш ва ҳаракатни енгиллаштириш бўйича масъулияти ҳам белгиланади.

Бундан ташқари, кемалар ҳаракатланаётган давлат байроқлари ва улар эгаларига доир мажбуриятлар ҳам кўрсатилиши режалаштирилган.

“Барча ушбу масалалар ҳозир ишлаб чиқилмоқда. Умон билан ўзаро келишувга эришилгандан сўнг бу ҳақда расман эълон қилинади. Тарифлар ёки тўловлар миқдори ҳақида гапиришга ҳали эрта”, — деди Ғарибободий.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Тошкентда пора билан ушланган амалдор қочишга уринди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси пора олаётганда ушланди. У 2200 доллар талаб қилгани, 1500 долларни олаётган вақтида қўлга тушгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолат фош этилди.

👉 https://youtu.be/24geg90zn-M
🔥2
Нақд йўқ, комиссия бор: Янги тартиб ким учун?

1 апрелдан нақд пулни картага ўтказиш талаби кескин ошди. Аммо бу жараён 3 фоизгача комиссия билан амалга оширилмоқда.

Нақд пулсиз тўловлар кенгайиши фонида аҳолининг картани тўлдиришга бўлган эҳтиёжи ортмоқда. Бироқ амалиётда банкомат ва терминаллар орқали пул киритишда 3 фоизгача комиссия ундирилаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда. 1 апрелдан бошлаб нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушининг ошиши кутилмоқда. Бу эса аҳолининг қўлидаги нақд пулни банк карталарига киритишга бўлган талабни кескин кўпайтиради.

Бироқ амалиётда муҳим муаммо кузатилмоқда: банкомат ва тўлов терминаллари орқали картани тўлдиришда 3 фоизгача комиссия ундирилмоқда. Натижада фуқаролар ўз маблағини нақд шаклдан нақдсиз шаклга ўтказишда қўшимча харажатга дуч келмоқда. Бу эса нақд пулсиз тўлов тизимини кенгайтириш жараёнида қўшимча эътирозларни келтириб чиқармоқда. Айни пайтда ушбу комиссияларни камайтириш ёки тартибга солиш масаласи долзарблигича қолмоқда.

👉 https://youtu.be/9FsS_E9xAGs
😢7👎1
Ўзбекистонда энди пластик карта ва телефон рақам бир эгага боғланади

Марказий банк бошқаруви қарорига мувофиқ, 22 апрелдан бошлаб банк хизматларида янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, фойдаланувчининг телефон рақами ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ўзаро мослиги мажбурий тартибда текширилади.

👉 https://effect.uz/n/112

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢1
Хоразмда фермер ва ҳокимлик қарама-қаршилиги

5 миллиард инвестиция киритган фермер иши бугун суд жараёнида. Нима сабабдан илгари намуна сифатида эътироф этилган хўжалик муаммога дуч келди?

Қўшкўпир туманида фаолият юритувчи фермер хўжалиги ҳокимлик томонидан киритилган даъво асосида суд мажлисига чақирилди. Асосий баҳс — Агробанкдан олинган 301 миллион сўм кредит қарздорлиги ва 102 квадрат метр ерда мавжуд қурилма масаласи. Суд жараёни 3 апрелга белгиланган.

Айни экин мавсумида фермер далада эмас, суд залида. Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигига нисбатан ҳокимлик томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан Урганч туманлараро судида суд бошланган.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борис Гафуров “Солнечный ТВ” каналига берган интервьюсида “Илҳом” театрини ёпиш хавфи туғилган мураккаб даврда кўрсатган қўллаб-қувватлови учун Саида Мирзиёевага миннатдорчилик билдирди.
👍3🤔2
Хоразмда фермер ва ҳокимлик «жанги»

Айни экин мавсумида фермер далада эмас, суд залида. Қўшкўпир туманида фаолият юритувчи фермер хўжалигига нисбатан ҳокимлик томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан Урганч туманлараро судида навбатдаги мажлис бўлиб ўтди.

Суд жараёнида даъво важлари муҳокама қилиниб, уларга қарши далиллар тақдим этилди. Эътиборлиси, мазкур хўжалик аввал ҳокимлик томонидан намуна сифатида эътироф этилган. Хўжаликка имтиёзли техникалар ажратилган, қарийб 5 миллиард сўм инвестиция киритилиб, ишлаб чиқариш базаси мустаҳкамланган.

Шу фонда вазиятнинг кескин ўзгариши саволларни кучайтирмоқда. Даъвонинг асосий бандларидан бири — фермер хўжалигининг Агробанкдан олган 301 миллион сўм кредит қарздорлиги. Одатда бундай масалаларда банкнинг ўзи судга мурожаат қилиши кутилади. Бироқ ушбу ҳолатда даъво ҳокимлик томонидан киритилгани банк ва ҳокимлик ўртасидаги алоқадорлик юзасидан саволларни юзага чиқармоқда.

👉 https://effect.uz/n/113
🤔4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
22 апрелдан эътиборан мобил иловалар учун янги талаб жорий этилади

Янги тартибга кўра, мобил иловадан фойдаланиш учун уланган телефон рақами фойдаланувчининг ЖШШИРига мос бўлиши шарт.

Агар бундай мослик бўлмаса: — иловада рўйхатдан ўтиш мумкин эмас
— банк картасини бириктириш чекланади

Бу ҳақда фойдаланувчига СМС орқали хабар берилади. Яъни, агар сиз фойдаланаётган рақам ўз номингизда бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнонасини ўлдириб, жасадни чамадонга солган куёв қўлга олинди

Жанубий Кореянинг Дэгу шаҳрида даҳшатли жиноят содир бўлди.

Маълум қилинишича, 20 ёшли куёв қайнонасини ёқтирмай, узоқ вақт давомида уни калтаклаб келган. Охир-оқибат тортишув вақтида аёлни шафқатсизларча уриб, ўлимига сабаб бўлган.

Шундан сўнг, у хотини билан бирга жасадни чамадонга жойлаб, дарёга ташлаган.

Жасад топилгач, полиция томонидан эр-хотин қўлга олинган. Эркак ўз жиноятини тан олган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram орқали суд чақируви баҳонасида фирибгарликлар кўпаймоқда

Сўнгги вақтларда кибержиноятлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда. Фирибгарлар Telegram орқали судга чақирув мазмунидаги зарарли файлларни юбориб, фойдаланувчиларни чалғитишга уринмоқда.Улар ишончга кириш ва қўрқитиш орқали зарарли АПК файлларни очишга ундайди. Бундай файлларни очиш ёки уларга бириктирилган ҳаволаларга кириш шахсий маълумотлар ва маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар шубҳали файлларни юклаб олмаслик, номаълум манбалардан келган хабарларга ишонмаслик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор раҳбари 6600 доллар билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоятида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолати фош этилди.

Маълум болишича, Деҳқонобод туманида фаолият юритувчи бозорлардан бирининг раҳбари тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога ноқонуний таклиф билдирган. У бозор ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари расмийлаштирилмаган савдо дўконини сотиб, кейинчалик уни харидор номига ўтказиб беришни ваъда қилган.Бунинг эвазига мансабдор шахс 80 миллион сом талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида у тадбиркордан 6 600 АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юзлаб дорихоналар нархни ошириб миллиардлаб сом олгани аниқланди

Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириш ҳолатлари аниқланиб, жами 8,5 миллиард сом миқдорида асоссиз даромад олингани маълум бўлди.Рақобат қўмитаси хабарига кўра, 2025 2026 йилларда махсус ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида 991 та дорихонада (152 таси улгуржи, 839 таси чакана) 414 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Натижада ортиқча ундирилган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.Шунингдек, лицензия талабларини бузган қатор корхоналар бўйича материаллар тегишли идораларга юборилди. Айрим дорихона тармоқларининг лицензиялари дори нархларини асоссиз оширгани сабаб бекор қилинган.Қўмита бу йўналишдаги назорат ишлари давом эттирилишини ва қонунбузарларга нисбатан чоралар кучайтирилишини малум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида янги иш тартиби жорий этилди.Унга кўра, муассасалар 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди. Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди. Оғир ва хавфли шароитда ишловчи ходимлар учун эса қисқартирилган иш вақти белгиланган.

Нотиббий ходимлар учун ҳафталик иш вақти 40 соат этиб белгиланди.Шунингдек, поликлиникаларнинг иш жадвали ҳам янгиланди:
-душанбадан жумагача: 08:00 дан 20:00 гача
-шанба куни: 08:00 дан 14:00 гача

Навбатчиликка жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди

Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сезилди.

Маълумотларга кўра, бугун, соат 21:12 да зилзила кучи Сурхандарё вилоятида 3 баллни ташкил этган.

Қолган ҳудудларда эса ер силкиниши 2–3 балл даражасида қайд этилди. Жумладан, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ҳам зилзила сезилган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан тахминан 526 километр жанубий-шарқда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1