EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Шов-шувли ишга нуқта қўйилди: Суд Абдураҳмон Ташановни ҳуқуқбузар деб топмади

1 апрель куни Миробод туман судида Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга оид маъмурий иш кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, 12 март куни чиқарилган ажрим устидан апелляция шикояти киритилган.

Ташановнинг таъкидлашича, ишда жабрланувчи мавжуд эмаслиги сабабли у МЖтКнинг 271-моддаси 8-қисмига мувофиқ тугатилиши лозим эди. Шунга қарамай, иш прокуратурага қайтарилган ва кейинчалик “жабрланувчи” сифатида янги шахслар киритилиб, иш қайта судга юборилган. Якунда мазкур иш суд томонидан МЖтКнинг 271-моддаси 1-банди (маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати мавжуд эмаслиги) асосида тугатилди.

Абдураҳмон Ташанов суд қарорига муносабат билдириб, иш мустақил кўриб чиқилганини таъкидлади.

«Ишни суд мустақил кўриб чиқди деб ўйлайман. Мени жавобгар қилишни истаганлар кимлигини билардингиз. Шунинг учун уларни жавобгар қилиш йўлидан бормайман, уларни виждон оғриғи билан ўз ҳолига ташлайман», — деди у.


Шунингдек, Ташанов сўнгги кунларда мазкур ишга оид ижтимоий тармоқлардаги постлари ўчирилгани ва аккаунтига чекловлар қўлланганини ҳам қайд этган.

👉 https://youtu.be/pU1Gw3qbmoU
👍15🔥2🤔1
⚡️«Тролларга шифо берсин»: Ташановдан кескин баёнот

Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқлардаги танқид ва босимларга нисбатан кескин муносабат билдирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ва атрофидаги муҳокамалар юзасидан кескин фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда турли аккаунтлар орқали босим ва танқидлар кучайган. Шу муносабат билан у бу каби ҳолатларга нисбатан ўз позициясини очиқ баён қилди.

«Тролларга шифо берсин», — дея муносабат билдирди Ташанов.


Унинг фикрича, ижтимоий тармоқлардаги сунъий муҳокамалар ва мақсадли танқидлар жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга қаратилган бўлиши мумкин.

👉 https://youtu.be/SBclz62z7sY
👍9👎2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарлик учун ким жавобгар бўлишини расман белгилаш — 41 минг сўм

Эндиликда машина эгаси ўз автомобилини бошқариш учун бошқа шахсга берган бўлса, келгусида радар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жавобгарни олдиндан белгилаб қўйиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди

Қирғизистонда собиқ депутат Шоирбек Ташиев коррупция гумони билан қўлга олинди. У давлатга 4,1 миллиард қирғиз сўми (47 млн доллар) миқдорида зарар етказгани айтилмоқда.

Терговга кўра, у «Кыргызнефтгаз» билан боғлиқ нефть битимларида воситачи компаниялар орқали коррупцион схемалардан фойдаланган. Оқибатда давлат катта миқдорда зарар кўрган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: “Эронни тош даврига қайтарамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция деярли мақсадларга эришганини ва яна 2–3 ҳафта давом этишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақтда Эронга кучли зарбалар берилади. Агар Теҳрон келишувга рози бўлмаса, АҚШ электр станцияларига оммавий ҳужум уюштириши мумкин.

Трамп, шунингдек, Эрон ҳарбий кучлари сезиларли даражада заифлашганини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди

Кенияда қизил африка чумолилари, айниқса она чумолиларнинг ноқонуний савдоси кучаймоқда. Қорабозорда битта «малика» 220 долларгача баҳоланяпти.

Бу ҳашаротлар асосан Гилгил ҳудудида тўпланиб, чет эллик харидорларга воситачилар орқали сотилмоқда. Чумолилар пробирка ва шприцларда яширинча мамлакатдан олиб чиқилмоқда.

Мутахассисларга кўра, битта она чумоли бутун колонияни ярата олади ва бу ҳолат экотизим учун хавф туғдириши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукмни сотмоқчи бўлган адвокат ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат пора олаётган вақтида ушланди.

Маълумотларга кўра, у фуқарога нисбатан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини суддаги танишлари орқали енгиллаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у 10 минг АҚШ долларини олган. Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътирофда

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, музей экспозициялари ва Қуръони Карим зали билан танишди. Меҳмонлар ушбу маданий-маърифий мажмуа мазмун-моҳияти ва замонавий ечимларини юқори баҳолади.

Экспозициялар орасида Қўйқирилган қалъа макети ва Далварзинтепадан топилган қадимий шахмат доналари алоҳида қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳукмдорларга йўллаган мактублари намойиши ҳам катта эътиборга сазовор бўлди.

👉 https://effect.uz/n/111

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳайдовчи ЙТҲдан сўнг ходимларга тажовуз қилди

Маст ҳолатда автомашина бошқарган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Ҳодисадан сўнг у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва уларга нисбатан жисмоний куч ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийларга кўра, қонунбузарликка йўл қўйган шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 200 га яқин фермернинг ҳисоби ноқонуний блокланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан фермер хожаликлари фаолиятидаги муаммолар ўрганилди. Аниқланишича, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият юритувчи қарийб 200 га яқин фермер хожаликларининг банк ҳисобварақлари туман солиқ инспекцияси ходими томонидан асоссиз равишда блокланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўзини аёл киши сифатида таништирган эркаклар товламачилик қилгани учун қўлга олинди

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
👍5🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Коррупция, шантаж, заҳарланиш: Боғчаларни нима «жин» урди? Сўнгги кунларда мамлакатда мактабгача таълим муассасалари билан боғлиқ салбий ҳолатлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хусусан, Фарғонада болаларнинг заҳарланиши, 6 ёшли боланинг ток уриши оқибатида…
Ургутда болаларга зўравонлик қилган боғча ходими ишдан «ҳайдалди»

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган ҳолат кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Effect.uz томонидан ушбу масала ёритилганидан сўнг, болаларга нисбатан зўравонлик қилган ва муассаса мулкига зарар етказган ёрдамчи-тарбиячи Альбина Гамирова ишдан бўшатилди.

Туман мактабгача таълим ташкилотининг 16 мартдаги буйруғига кўра, у меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузгани ҳамда 2 мартдан 13 мартгача узрсиз сабаблар билан ишга келмагани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Аввалроқ Effect.uz мазкур боғчадаги ҳолат юзасидан журналистик суриштирув эълон қилган эди. Кейинчалик таҳририятга келиб тушган қўшимча маълумотлар воқеа янада жиддий эканини кўрсатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1🤔1
Навоийда чигиртка босқинининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда

Навоий вилоятида зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларда баҳорги кузатув ва уларга қарши курашиш ишлари бошланди. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида 4 та махсус отряд ташкил этилиб, зарур техникалар шай ҳолатга келтирилди.

Хизмат ихтиёрида 2026 йилги мавсум учун 4 та «ISUZU D-MAX» махсус УМО машинаси, 2 та сув ташувчи машина, 6 та трактор пуркагичи, 12 та моторли қўл пуркагичи мавжуд.

Вазиятни тезкор назорат қилиш мақсадида махсус штаб ташкил этилган. Аҳолидан чигиртка босқини кузатилганда зудлик билан штабга хабар бериш сўралмоқда. Мурожаат келиб тушган заҳоти махсус гуруҳ ҳудудга чиқиб, кимёвий ишлов бериш чораларини кўради.

Маълумот учун телефонлар: 94-282-26-27, 94-827-81-81.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Эрон Ормуз бўғози учун янги қоидаларни жорий этмоқчи

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий Ормуз бўғози орқали ҳарбий ва тижорат кемаларининг ўтиши учун янги тартиб ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тайёрланаётган протокол бир қатор муҳим масалаларни қамраб олади.

Жумладан, ҳарбий кемаларнинг бўғоздан ўтиш тартиби аниқ белгилаб берилади, тижорат кемалари учун эса алоҳида қоидалар ва шартлар жорий этилади.

Шунингдек, ҳужжатда соҳилбўйи давлатлари — Эрон ва Умоннинг хавфсиз ўтишни таъминлаш ва ҳаракатни енгиллаштириш бўйича масъулияти ҳам белгиланади.

Бундан ташқари, кемалар ҳаракатланаётган давлат байроқлари ва улар эгаларига доир мажбуриятлар ҳам кўрсатилиши режалаштирилган.

“Барча ушбу масалалар ҳозир ишлаб чиқилмоқда. Умон билан ўзаро келишувга эришилгандан сўнг бу ҳақда расман эълон қилинади. Тарифлар ёки тўловлар миқдори ҳақида гапиришга ҳали эрта”, — деди Ғарибободий.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Тошкентда пора билан ушланган амалдор қочишга уринди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси пора олаётганда ушланди. У 2200 доллар талаб қилгани, 1500 долларни олаётган вақтида қўлга тушгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолат фош этилди.

👉 https://youtu.be/24geg90zn-M
🔥2