EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Magic Safari боғида қизларга шилқимлик қилган шахсга ҳукм ўқилди

Тошкентдаги Magic Safari боғида вояга етмаган қизларга нисбатан номуносиб ҳаракат қилган шахс жазога тортилади.

Маълумотларга кўра, 1979 йилда туғилган фуқаро 24 февраль куни Янгиҳаёт худудидаги боғда қизларга нисбатан уятсиз сўзлар айтган, уларни кузатиб, шилқимлик қилган.

Шунингдек, у ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва қаршилик кўрсатган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масъуд Пезешкиён : Эрон урушни тугатишга тайёр, аммо шарт билан

Эрон АҚШ ва Исроил билан урушни тугатишга тайёр, бироқ бунинг учун асосий шарт — мамлакатга қарши ҳужумлар тўхтатилиши керак.

Президент Масъуд Пезешкиён таъкидлашича, можарони якунлашнинг ягона йўли — агрессияни тўхтатиш ва хавфсизлик кафолотларини беришдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пора олаётган пайтда қўлга тушган амалдор қочишга уринди

Тошкент шаҳрида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси пора олаётган вақтида қўлга олинди.Дастлабки маълумотларга кўра, у МЧЖ раҳбаридан 1500 АҚШ долларини олаётганида ушланган. Қўлга олиш жараёнида гумонланувчи қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан дарҳол тўхтатилган.

Тергов давомида аниқланишича, у Юнусобод туманидаги 6 та уйни бошқа компания номига ўтказиш учун Менинг уйим платформаси орқали ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥8
Фарруҳ Омонов Президент Халқ қабулхонаси раҳбари этиб тайинланди

Президент фармони билан Фарруҳ Омонов янги лавозимга ўтказилди — энди у Халқ қабулхонаси фаолиятига масъул бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Фарруҳ Фарходжонович Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥9👎4😢2🤔1
Наманганда 200 га яқин фермерга қаршилик кўрсатган солиқ ходими жазоланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан фермер хўжаликлари фаолиятидаги муаммолар ўрганилди. Аниқланишича, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият юритувчи қарийб 200 га яқин фермер хўжаликларининг банк ҳисобварақлари туман солиқ инспекцияси ходими томонидан асоссиз равишда тўхтатиб қўйилган.

👉 https://effect.uz/n/110

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан янги тартиб: Автомобиль эгаси эмас ҳайдовчи жавоб беради

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилни бошқа шахсга бошқаришга бериш ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун жавобгарликни ўтказиш тартиби жорий этилди.

Янги тартибга кўра, транспорт воситаси эгаси автомобилни бошқа шахсга берган ҳолларда, содир этилган қоидабузарлик учун жавобгарликни тегишли тартибда ушбу шахсга расмий равишда ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Бу ўзгариш ҳайдовчи ва транспорт эгалари ўртасида масъулиятни аниқ белгилаш, шунингдек, қоидабузарликлар бўйича адолатли жавобгарликни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Абдуқодир Ҳусанов — март ойида «Ман Сити»нинг энг яхши ўйинчиси

Ўзбекистонлик ҳимоячи Англияда яна эътироф этилди — у «Манчестер Сити»да учинчи бор ой ўйинчиси бўлди.
Қайд этилишича, футболчи ушбу совринни учинчи бор қўлга киритмоқда.

Унинг барқарор ўйини ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари клуб мухлислари ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29
⚡️Шов-шувли ишга нуқта қўйилди: Суд Абдураҳмон Ташановни ҳуқуқбузар деб топмади

1 апрель куни Миробод туман судида Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга оид маъмурий иш кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, 12 март куни чиқарилган ажрим устидан апелляция шикояти киритилган.

Ташановнинг таъкидлашича, ишда жабрланувчи мавжуд эмаслиги сабабли у МЖтКнинг 271-моддаси 8-қисмига мувофиқ тугатилиши лозим эди. Шунга қарамай, иш прокуратурага қайтарилган ва кейинчалик “жабрланувчи” сифатида янги шахслар киритилиб, иш қайта судга юборилган. Якунда мазкур иш суд томонидан МЖтКнинг 271-моддаси 1-банди (маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати мавжуд эмаслиги) асосида тугатилди.

Абдураҳмон Ташанов суд қарорига муносабат билдириб, иш мустақил кўриб чиқилганини таъкидлади.

«Ишни суд мустақил кўриб чиқди деб ўйлайман. Мени жавобгар қилишни истаганлар кимлигини билардингиз. Шунинг учун уларни жавобгар қилиш йўлидан бормайман, уларни виждон оғриғи билан ўз ҳолига ташлайман», — деди у.


Шунингдек, Ташанов сўнгги кунларда мазкур ишга оид ижтимоий тармоқлардаги постлари ўчирилгани ва аккаунтига чекловлар қўлланганини ҳам қайд этган.

👉 https://youtu.be/pU1Gw3qbmoU
👍15🔥2🤔1
⚡️«Тролларга шифо берсин»: Ташановдан кескин баёнот

Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқлардаги танқид ва босимларга нисбатан кескин муносабат билдирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ва атрофидаги муҳокамалар юзасидан кескин фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда турли аккаунтлар орқали босим ва танқидлар кучайган. Шу муносабат билан у бу каби ҳолатларга нисбатан ўз позициясини очиқ баён қилди.

«Тролларга шифо берсин», — дея муносабат билдирди Ташанов.


Унинг фикрича, ижтимоий тармоқлардаги сунъий муҳокамалар ва мақсадли танқидлар жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатишга қаратилган бўлиши мумкин.

👉 https://youtu.be/SBclz62z7sY
👍9👎2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қоидабузарлик учун ким жавобгар бўлишини расман белгилаш — 41 минг сўм

Эндиликда машина эгаси ўз автомобилини бошқариш учун бошқа шахсга берган бўлса, келгусида радар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жавобгарни олдиндан белгилаб қўйиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди

Қирғизистонда собиқ депутат Шоирбек Ташиев коррупция гумони билан қўлга олинди. У давлатга 4,1 миллиард қирғиз сўми (47 млн доллар) миқдорида зарар етказгани айтилмоқда.

Терговга кўра, у «Кыргызнефтгаз» билан боғлиқ нефть битимларида воситачи компаниялар орқали коррупцион схемалардан фойдаланган. Оқибатда давлат катта миқдорда зарар кўрган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: “Эронни тош даврига қайтарамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция деярли мақсадларга эришганини ва яна 2–3 ҳафта давом этишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақтда Эронга кучли зарбалар берилади. Агар Теҳрон келишувга рози бўлмаса, АҚШ электр станцияларига оммавий ҳужум уюштириши мумкин.

Трамп, шунингдек, Эрон ҳарбий кучлари сезиларли даражада заифлашганини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди

Кенияда қизил африка чумолилари, айниқса она чумолиларнинг ноқонуний савдоси кучаймоқда. Қорабозорда битта «малика» 220 долларгача баҳоланяпти.

Бу ҳашаротлар асосан Гилгил ҳудудида тўпланиб, чет эллик харидорларга воситачилар орқали сотилмоқда. Чумолилар пробирка ва шприцларда яширинча мамлакатдан олиб чиқилмоқда.

Мутахассисларга кўра, битта она чумоли бутун колонияни ярата олади ва бу ҳолат экотизим учун хавф туғдириши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукмни сотмоқчи бўлган адвокат ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат пора олаётган вақтида ушланди.

Маълумотларга кўра, у фуқарога нисбатан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини суддаги танишлари орқали енгиллаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у 10 минг АҚШ долларини олган. Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ислом цивилизацияси маркази халқаро эътирофда

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация ташриф буюриб, музей экспозициялари ва Қуръони Карим зали билан танишди. Меҳмонлар ушбу маданий-маърифий мажмуа мазмун-моҳияти ва замонавий ечимларини юқори баҳолади.

Экспозициялар орасида Қўйқирилган қалъа макети ва Далварзинтепадан топилган қадимий шахмат доналари алоҳида қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳукмдорларга йўллаган мактублари намойиши ҳам катта эътиборга сазовор бўлди.

👉 https://effect.uz/n/111

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳайдовчи ЙТҲдан сўнг ходимларга тажовуз қилди

Маст ҳолатда автомашина бошқарган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Ҳодисадан сўнг у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва уларга нисбатан жисмоний куч ишлатган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийларга кўра, қонунбузарликка йўл қўйган шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 200 га яқин фермернинг ҳисоби ноқонуний блокланди

Бизнес-омбудсман девони томонидан фермер хожаликлари фаолиятидаги муаммолар ўрганилди. Аниқланишича, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида фаолият юритувчи қарийб 200 га яқин фермер хожаликларининг банк ҳисобварақлари туман солиқ инспекцияси ходими томонидан асоссиз равишда блокланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўзини аёл киши сифатида таништирган эркаклар товламачилик қилгани учун қўлга олинди

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
👍5🤔1