Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига зарба берди
Эрон Қувайт ҳудудида жойлашган АҚШнинг “Бьюринг” ҳарбий базасига зарба берди.
Маълумотларга кўра, ракета ва дронлар орқали амалга оширилган ҳужум натижасида база ҳудудидаги бир қатор объектлар шикастланган.
Жумладан, авиация ангарлари, казармалар, омборлар, спорт зали ва электр станциясига зарар етгани айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда наркокурьер чоллар қўлга олинди
Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уюшган наркокурер чолларнинг жиноий гуруҳи қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уюшган наркокурер чолларнинг жиноий гуруҳи қўлга олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Умра сафарини ташкил этишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Тошкент шаҳрида туристик хизматлар кўрсатиш ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, тўрт нафар шахс умра сафарини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлмаган ҳолда мижоз ишончига кириб, уни Умрага юборишни ваъда қилиб, олдиндан 1500 доллар миқдоридаги тўловни олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

👍2
Жиззахда пора ишида воситачилик қилган таълим муассасаси директорига ҳукм ўқилди
Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимида ишлаган С.Кубаевага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Тергов материалларига кўра, ундан ҳар ой “улуш” тўлаш ёки “ўлик жонлар” орқали маблағ шакллантириш талаб қилинган.
Шу жараёнда С.Кубаева Арнасой туманидаги ҳамкасби Ш.Нахаловга босим ўтказиб, текширувлар орқали муаммо келтириб чиқариш билан таҳдид қилган.
2025 йил 2 октябрь куни 6 млн сўм миқдоридаги пул “тинч ишлаш” эвазига топширилаётган вақтда у Зафаробод туманидаги “Агробанк” филиалида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Судда аниқланишича, С.Кубаева фирибгарлик эмас, балки пора беришда воситачилик қилган. У Жиноят кодексининг 28 ва 211-моддалари билан айбдор деб топилди.
Суд ҳукмига кўра, унга 12 млн 360 минг сўм жарима тайинланди ҳамда 1 йил муддатга давлат ва таълим тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида пиёдаларни туртиб кетган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди
Тошкент шаҳри Сергели туманида пиёдалар ўтиш жойида она ва болага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди.
Ҳолат 30-март куни соат 17:50 атрофида 104-сонли автобус иштирокида юз берган. Видеода ҳайдовчи тезликни камайтирмай пиёдаларни уриб ўтгани, оқибатда уларнинг қўлидаги буюмлар сочилиб кетгани акс этган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

👍1👎1
Инфантино Эронни ЖЧда қўллаб-қувватлашга ваъда қилди
Эрон миллий термасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари АҚШда ўтказилиши режалаштирилган бўлса-да, мамлакат позицияси сиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда мураккаблашмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон терма жамоасига турнирга қатнашмасликни тавсия қилган.
АҚШ раҳбари баёнотидан сўнг, Эрон термаси гуруҳ босқичи ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича ФИФАга мурожаат қилган. Бироқ ушбу илтимос жаҳон футболини бошқарувчи ташкилот томонидан рад этилган.
ФИФА президенти Жанни Инфантино эса Эронга энг яхши шароитлар яратилишини ваъда қилди.
Ҳозирча Эроннинг ЖЧ–2026даги иштироки бўйича ҳеч расмий баёнотлар йўқ. Геосиёсий зиддиятлар жамоанинг турнирда қатнашишига таъсир кўрсатиши мумкин.

“Биз ишлаяпмиз ва улар жаҳон чемпионатида ўз ўйинларини энг яхши шароитларда ўтказиши учун барча имкониятларни яратамиз”, — деди Инфантино.
Ҳозирча Эроннинг ЖЧ–2026даги иштироки бўйича ҳеч расмий баёнотлар йўқ. Геосиёсий зиддиятлар жамоанинг турнирда қатнашишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрон ҳудудидан уранни олиб чиқиб кетмоқчи
AQSh президенти Дональд Трамп Эрон ҳудудидан тахминан 450 кг бойитилган уранни олиб чиқиш бўйича ҳарбий операция вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.
Манбаларга кўра, операция мураккаб ва хавфли бўлиб, AQSh ҳарбийларининг Эрон ҳудудида бир неча кун қолишини талаб қилиши мумкин. Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмаган, бироқ асосий мақсад — Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик.
Шунингдек, у Эронни уранни келишув асосида топширишга мажбур қилиш учун босим ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Пентагон ва AQSh Марказий қўмондонлиги ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.

😢3👍1
Starlink орбитадаги йўлдошларидан бири билан алоқани йўқотди
Америкалик тадбиркор Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет тизими орбитадаги “аномалия” туфайли ўз йўлдошларидан бири билан алоқа узилганини маълум қилди.
Компания маълумотига кўра, ҳодиса якшанба куни содир бўлган. Starlink 34343 йўлдоши Ердан тахминан 560 километр баландликда ҳаракатланаётган вақтда у билан алоқа узилган.
Баёнотда қайд этилишича, ушбу ҳолат Халқаро космик станция (ХКС), унинг экипажи ёки NASA’нинг “Артемида-2” миссияси учун хавф туғдирмайди.
Компания вакиллари ҳодисанинг асл сабабини аниқлаш ва зарур чораларни кўриш устида иш олиб боряпти.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп уруш харажатларини араб давлатларига юкламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий операция харажатларини араб давлатлари ҳисобига қоплаш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт маълум қилди.
Унинг айтишича, бу масала ҳали якуний қарор даражасига етмаган, бироқ Трамп бу ғояга қизиқиш билдирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий операция харажатларини араб давлатлари ҳисобига қоплаш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт маълум қилди.
Унинг айтишича, бу масала ҳали якуний қарор даражасига етмаган, бироқ Трамп бу ғояга қизиқиш билдирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🤔1
Россиядан Ўзбекистонга кўчиб келаётганлар сони ортмоқда
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга бошқа давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.
Келганлар фоиз ҳисобида:
▪️Россия 39,9 %;
▪️Қозоғистон — 20,3 %;
▪️Тожикистон Республикаси — 10,3 %;
▪️Қирғиз Республикаси — 4,3 %;
▪️Туркманистон — 3,1 %;
бошқа давлатлар — 22,1 %.
Ушбу фуқароларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қўним топган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagrams

👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Улгурмадим тавба қилишга”: Фарғоналик хонанда қўшиғи учун ИИБда босимга учради
Фарғоналик хонанда Бахтиёр Ғозиёв “Улгурмадим тавба қилишга” номли қўшиғи ортидан ИИБга чақирилганини ва у ерда босимга учраганини билдирмоқда. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ғозиевнинг Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қозоқовга маълум қилишича, унга ИИБ ходими билан суҳбат давомида босим ўтказилган. Оқибатда хонанданинг қон босими кўтарилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар буни сўз эркинлиги масаласи билан боғласа, бошқалар эса вазиятга аниқлик киритилишини талаб қилмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🔥6😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар!
Коррупция — жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қиладиган иллатдир. Мамлакатимизда унга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Агар сиз коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг. Бундай ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг “1161” рақамли ишонч телефони орқали хабар беринг.
Шунингдек, прокуратура органлари, жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзасидан ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.
Барча мурожаатлар тезкор кўриб чиқилади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланади.
Ҳалоллик ва адолат — тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик!

👍6🤷♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда суд қарори билан фермерга ер қайтарилди
Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан фермерларга нисбатан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Жумаев Исматулла Ибодович” фермер хўжалиги манфаатида киритилган даъво 2026 йил 16 февраль куни Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан рад этилган.
Бироқ апелляция инстанциясида иш қайта кўриб чиқилди. Аниқланишича, Кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳузуридаги комиссия йиғилиши фермер иштирокисиз ўтказилган ва у бу ҳақда олдиндан хабардор қилинмаган.
Амалдаги тартибга кўра, манфаатдор шахс комиссия мажлиси ҳақида камида уч кун олдин огоҳлантирилиши ва иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Суд жараёнида мазкур талаб бузилгани тасдиқланган.
Шу асосда, апелляция суди аввалги қарорни бекор қилди, комиссия баённомасини ҳақиқий эмас деб топди ва фермер хўжалигига тегишли 4,366 гектар ер майдони қайта тикланди. Фермер мазкур қарор юзасидан Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирган.

👍18🔥1
Хориждаги ўзбекистонлик ёшлар биринчи халқаро хакатонда ўз салоҳиятини кўрсатди.
2026-йил 27–29-март кунлари Латвияда илк бор “UzHack” халқаро технологик хакатони ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, “Ватандошлар” жамоат фонди ва Латвия элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Хакатоннинг мақсади хорижда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ўзбекистонлик ёшларни бирлаштириш, уларнинг инновацион ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда халқаро IT ҳамжамияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш эди.
70 дан ортиқ иштирокчи 20 жамоага бирлашиб, 48 соат давомида реал муаммолар асосида тузилган кейслар устида ишлади. Якунда ғолиб жамоалар қуйидагилар бўлди: 1-ўрин — Osmondagi bolalar, 2-ўрин — UzVision, 3-ўрин — Onetour, 4-ўрин — One Click.
“UzHack” ёшлар билимини ривожлантириш, глобал инновацион майдонга интеграция қилиш ва Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишда муҳим платформа сифатида эътироф этилди.

👍1🔥1
Апелляция суди: тезликми ёки сценарий, ҳукм таёр бўлганми?
Судланувчи иштирокисиз ўтган апелляция, 5 кунлик кўриб чиқиш ва 9 йиллик жазо. Бу судми ёки тайёр сценарий?
Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида «адолатли судлов» тамойили устувор деб таъкидланади. Бироқ айрим ишлар амалиётда бу тамойил қай даражада ишлаётгани ҳақида саволлар туғдирмоқда.
Адвокат Хуршидабону Насретдинова томонидан «Эзгулик» жамиятига тақдим этилган мурожаат шундай ҳолатлардан бири сифатида келтирилмоқда.
Унинг билдиришича, дастлаб биринчи инстанция суди айбни қайта малакалаб, оғир айбловни енгилроқ моддага ўзгартирган ва озодликдан маҳрум қилиш ўрнига ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаган.
👉 https://effect.uz/n/109

🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Шинжон” усулида экилган ғўза орасига зира етиштириш — қўшимча даромад манбаи
Фермер хўжаликларида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш мақсадида “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда бир вақтда зира экиш тавсия этилади.
Ушбу ёндашув орқали бир майдондан икки турдаги маҳсулот олиниб, иқтисодий самарадорлик ошади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фермер хўжаликларида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олиш мақсадида “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда бир вақтда зира экиш тавсия этилади.
Ушбу ёндашув орқали бир майдондан икки турдаги маҳсулот олиниб, иқтисодий самарадорлик ошади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган: Кўприк ўйинчоқ эмас!
Янги қурилган кўприк ва эскалатор болалар ўйингоҳига айланди. Бу ҳолат давом этса, халқ мулкига зарар етиши мумкин.
Сардоба савдо мажмуасида барпо этилган ерусти кўприги ва эскалатордан фойдаланиш маданияти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.
Маълум қилинишича, айрим ёшлар ва болалар кўприк инфратузилмасини ўйин сифатида ишлатиб, эскалаторни бир неча бор ўчириб-ёқиш ҳолатлари тез-тез такрорланмоқда.
Бундай муносабат давом этса, қурилмаларнинг эрта муддатда ишдан чиқиши ва халқ мулкига зарар етиши мумкин. Мажму эгаларининг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар деярли ҳар куни кузатилмоқда ва огоҳлантиришларга ҳамиша ҳам эътибор берилмаяпти.
Шу муносабат билан жамоатчилик ва масъулларга эскалаторни асраб-авайлаш, ундан тўғри фойдаланиш ва зарурат бўлса, назоратни кучайтириш таклиф этилмоқда.

😢5👎1