EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 8 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси

28-март куни Чилонзор туманидаги “Эшонгузар” бозори яқинида автотуристик стоянкага кирayotgan 8 та автомобил тўқнашди: 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti.

Тўқнашув натижасида фақат “Cobalt” автомобили йўловчиси тиббий ёрдам олди. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга ҳайдовчиларнинг хавфсиз масофани сақламаслиги сабаб бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Судьяларга босим йўқ, лекин тизимда камчиликлар бор” — Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов Бухородаги қабулда муҳим баёнот берди

Бухоро вилоятида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усманов бошчилигида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқароларнинг суд қарорлари, мурожаатлари ҳамда ҳуқуқий масалалари тингланиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар асосида муаммоларни жойида ҳал этиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган чоралар кўрилди.

Маълум қилинишича, бундай сайёр қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва тизимдаги камчиликларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қабул доирасида суд тизимидаги долзарб масалалар ҳам кўтарилди. Хусусан, судьяларга босим масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Алишер Усмановнинг таъкидлашича, айни пайтда судьяларга иш кўриш жараёнида турли босимлар деярли мавжуд эмас, бироқ тизимда айрим камчиликлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢3🤔2👍1🔥1
АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётга ҳужум қилди

АҚШ ва Исроил томонидан гуманитар ёрдам олиб келаётган фуқаро самолётига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, мазкур самолёт Эроннинг Машҳад шаҳри аэропортига қўнган бўлиб, унинг бортида бир нечта давлатлар томонидан юборилган дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар бўлган.

“АҚШ ва Исроилнинг эронлик фуқаро самолётига қилган ҳужумини кескин қоралаймиз”, — дейилади баёнотда.

Эрон авиақатнов идоралари халқаро ташкилотларни ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Сергелида пиёдага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ишдан четлатилди. Бугун, 30 март куни соат тахминан 17:50ларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисасига оид ҳолат қайд этилди.

Маълум қилинишича, “Saz LE 60” русумли, 104-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган фуқароларга йўл бермаган. Натижада пиёданинг қўлидаги буюмлари тушиб кетган ва унинг ҳаётига хавф туғдирилган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ҳодиса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти, масъуллар ва ЙҲХБ ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, автобус ҳайдовчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Масъул идоралар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада суд солиқ инспекторини оқлади: ишда жиноят таркиби аниқланмаган

Кассация суди 34 ёшли собиқ солиқ инспекторини айбсиз деб топди — ишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги белгиланди. Фарғона вилоят судининг кассация инстанциясида Қува тумани солиқ инспекциясида ишлаган 34 ёшли Жамолбек Тешобоевга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли, у Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди.

Шу муносабат билан Тешобоевга нисбатан қўйилган айбловлар, жумладан, Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича ҳам айбсиз деб топилди. Суд қарорига кўра, у тўлиқ реабилитация қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
Ички ишлар вазирининг қабули: Мурожаатлар кўп, ечим ҳам борми?

Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабулда 521 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 250 таси (48%) жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари назоратга олинган.

Мурожаатлар асосан молиявий муносабатлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, тергов ва кадрлар масалаларига оид бўлиб, ушбу қабул сайёр ва онлайн форматда ўтказилиб, турли ҳудудлардан фуқаролар қамраб олинган. Шунингдек, ҳудудий қабулларда яна 475 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 185 таси жойида ҳал қилинган.

Муҳими, мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ечим топгани тизимнинг ишлаётганини кўрсатади. Масъуллар бундай очиқ мулоқотлар давом эттирилишини маълум қилди.

👉 https://youtu.be/yJVyHzkqbLI
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бўйлаб 98 тоннага яқин чиқинди йиғиб олинди

30-март куни республика бўйлаб кенг қамровли plogging эко-акцияси ўтказилди. Марказий тадбир Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Қизил тоғ” ҳудудида ташкил этилди.

Акция Экология қўмитаси ҳузуридаги агентлик, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Coca Cola Uzbekistan” ҳамкорлигида ўтказилиб, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам давом этди.

Тадбир давомида 2 мингдан ортиқ иштирокчи томонидан 20 га яқин ҳудуд тозаланди ва жами 97,9 тонна чиқинди йиғиб олинди. Чиқиндилар 40 та махсус техника ёрдамида олиб чиқилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига зарба берди

Эрон Қувайт ҳудудида жойлашган АҚШнинг “Бьюринг” ҳарбий базасига зарба берди.

Маълумотларга кўра, ракета ва дронлар орқали амалга оширилган ҳужум натижасида база ҳудудидаги бир қатор объектлар шикастланган.

Жумладан, авиация ангарлари, казармалар, омборлар, спорт зали ва электр станциясига зарар етгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда наркокурьер чоллар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уюшган наркокурер чолларнинг жиноий гуруҳи қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Умра сафарини ташкил этишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида туристик хизматлар кўрсатиш ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, тўрт нафар шахс умра сафарини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлмаган ҳолда мижоз ишончига кириб, уни Умрага юборишни ваъда қилиб, олдиндан 1500 доллар миқдоридаги тўловни олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жиззахда пора ишида воситачилик қилган таълим муассасаси директорига ҳукм ўқилди

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимида ишлаган С.Кубаевага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Тергов материалларига кўра, ундан ҳар ой “улуш” тўлаш ёки “ўлик жонлар” орқали маблағ шакллантириш талаб қилинган.

Шу жараёнда С.Кубаева Арнасой туманидаги ҳамкасби Ш.Нахаловга босим ўтказиб, текширувлар орқали муаммо келтириб чиқариш билан таҳдид қилган.

2025 йил 2 октябрь куни 6 млн сўм миқдоридаги пул “тинч ишлаш” эвазига топширилаётган вақтда у Зафаробод туманидаги “Агробанк” филиалида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Судда аниқланишича, С.Кубаева фирибгарлик эмас, балки пора беришда воситачилик қилган. У Жиноят кодексининг 28 ва 211-моддалари билан айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, унга 12 млн 360 минг сўм жарима тайинланди ҳамда 1 йил муддатга давлат ва таълим тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида пиёдаларни туртиб кетган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида пиёдалар ўтиш жойида она ва болага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди.

Ҳолат 30-март куни соат 17:50 атрофида 104-сонли автобус иштирокида юз берган. Видеода ҳайдовчи тезликни камайтирмай пиёдаларни уриб ўтгани, оқибатда уларнинг қўлидаги буюмлар сочилиб кетгани акс этган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Инфантино Эронни ЖЧда қўллаб-қувватлашга ваъда қилди

Эрон миллий термасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари АҚШда ўтказилиши режалаштирилган бўлса-да, мамлакат позицияси сиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда мураккаблашмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон терма жамоасига турнирга қатнашмасликни тавсия қилган.

АҚШ раҳбари баёнотидан сўнг, Эрон термаси гуруҳ босқичи ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича ФИФАга мурожаат қилган. Бироқ ушбу илтимос жаҳон футболини бошқарувчи ташкилот томонидан рад этилган.

ФИФА президенти Жанни Инфантино эса Эронга энг яхши шароитлар яратилишини ваъда қилди.

“Биз ишлаяпмиз ва улар жаҳон чемпионатида ўз ўйинларини энг яхши шароитларда ўтказиши учун барча имкониятларни яратамиз”, — деди Инфантино.


Ҳозирча Эроннинг ЖЧ–2026даги иштироки бўйича ҳеч расмий баёнотлар йўқ. Геосиёсий зиддиятлар жамоанинг турнирда қатнашишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Эрон ҳудудидан уранни олиб чиқиб кетмоқчи

AQSh президенти Дональд Трамп Эрон ҳудудидан тахминан 450 кг бойитилган уранни олиб чиқиш бўйича ҳарбий операция вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Манбаларга кўра, операция мураккаб ва хавфли бўлиб, AQSh ҳарбийларининг Эрон ҳудудида бир неча кун қолишини талаб қилиши мумкин. Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмаган, бироқ асосий мақсад — Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик.

Шунингдек, у Эронни уранни келишув асосида топширишга мажбур қилиш учун босим ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Пентагон ва AQSh Марказий қўмондонлиги ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Starlink орбитадаги йўлдошларидан бири билан алоқани йўқотди

Америкалик тадбиркор Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет тизими орбитадаги “аномалия” туфайли ўз йўлдошларидан бири билан алоқа узилганини маълум қилди.

Компания маълумотига кўра, ҳодиса якшанба куни содир бўлган. Starlink 34343 йўлдоши Ердан тахминан 560 километр баландликда ҳаракатланаётган вақтда у билан алоқа узилган.

Баёнотда қайд этилишича, ушбу ҳолат Халқаро космик станция (ХКС), унинг экипажи ёки NASA’нинг “Артемида-2” миссияси учун хавф туғдирмайди.

Компания вакиллари ҳодисанинг асл сабабини аниқлаш ва зарур чораларни кўриш устида иш олиб боряпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп уруш харажатларини араб давлатларига юкламоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ҳарбий операция харажатларини араб давлатлари ҳисобига қоплаш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливитт маълум қилди.

Унинг айтишича, бу масала ҳали якуний қарор даражасига етмаган, бироқ Трамп бу ғояга қизиқиш билдирмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🤔1
Россиядан Ўзбекистонга кўчиб келаётганлар сони ортмоқда

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга бошқа давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.

Келганлар фоиз ҳисобида:

▪️Россия 39,9 %;
▪️Қозоғистон — 20,3 %;
▪️Тожикистон Республикаси — 10,3 %;
▪️Қирғиз Республикаси — 4,3 %;
▪️Туркманистон — 3,1 %;
бошқа давлатлар — 22,1 %.

Ушбу фуқароларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қўним топган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagrams
👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Улгурмадим тавба қилишга”: Фарғоналик хонанда қўшиғи учун ИИБда босимга учради

Фарғоналик хонанда Бахтиёр Ғозиёв “Улгурмадим тавба қилишга” номли қўшиғи ортидан ИИБга чақирилганини ва у ерда босимга учраганини билдирмоқда. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ғозиевнинг Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қозоқовга маълум қилишича, унга ИИБ ходими билан суҳбат давомида босим ўтказилган. Оқибатда хонанданинг қон босими кўтарилган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган.

Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар буни сўз эркинлиги масаласи билан боғласа, бошқалар эса вазиятга аниқлик киритилишини талаб қилмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар!

Коррупция — жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қиладиган иллатдир. Мамлакатимизда унга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Агар сиз коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ бўлманг. Бундай ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг “1161” рақамли ишонч телефони орқали хабар беринг.

Шунингдек, прокуратура органлари, жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзасидан ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.

Барча мурожаатлар тезкор кўриб чиқилади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланади.

Ҳалоллик ва адолат — тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂1🔥1