EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Трамп Эрон нефтини назоратга олиш режаси борлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон нефтини Венесуэладаги сценарий асосида назоратга олишни исташини билдирди.

“Ростини айтсам, мен Эрон нефтини назоратга олишни истардим. Лекин айримлар “бу нима учун керак?” дейишмоқда. Улар нотўғри фикрда”, — деди Трамп Financial Times нашрига берган интервьюсида.


Нашр маълумотларига кўра, Трамп бу режани АҚШ Венесуэлада амалга оширган ҳаракатлар билан таққослаган. У ерда Вашингтон муайян муддат нефть соҳасини назорат қилишни кўзлагани айтилган.

Шунингдек, Трамп АҚШ Эроннинг асосий нефть экспорт маркази ҳисобланган Харк оролини эгаллаб олиш имкониятини ҳам истисно қилмаган.

Маълумот учун, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бир ойдан бери давом этмоқда. Бу вақт давомида томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда.

Можаронинг кескинлашуви натижасида Ормуз бўғози орқали денгиз ташувлари деярли тўхтаб қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1👎1😢1
Тиббиёт ходимлари учун имтиёзли ипотека жорий этилиши таклиф қилинди

Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ипотека механизми таклиф этилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 15 йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга уй-жой хариди учун ипотека расмийлаштиришда 25 фоизлик дастлабки бадал давлат томонидан қоплаб берилади.

Шунингдек, квота доирасида 125 нафар фуқаро рандом танлов асосида саралаб олиниши назарда тутилган.

Мазкур тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида акс этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Эрон АҚШнинг 500 миллион турадиган самолётини йўқ қилди

Эрон томони Саудия Арабистонида жойлашган “Шаҳзода Султон” авиабазасига берилган зарба натижасида АҚШга тегишли E-3 Sentry AWACS самолёти йўқ қилинганини маълум қилди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) баёнотига кўра, ҳаво-космик кучлар томонидан амалга оширилган ҳужумда узоқ масофали радиолокацион кузатув ва бошқарув тизимига эга бўлган ушбу самолёт нишонга олинган.

Маълумотларга кўра, Boeing E-3 Sentry AWACS самолёти “учувчи радар” сифатида танилган бўлиб, у ҳаво маконидаги нишонларни аниқлаш ва назорат қилиш вазифасини бажаради.

Military Watch Magazine нашри таъкидлашича, бундай самолётнинг қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлиб, унинг ўрнини босиш анча мураккаб жараён ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия курдларни огоҳлантирди

Туркия АҚШ, Ироқ ва курд тузилмаларини огоҳлантириб, агар улар Эронга қарши операцияларда иштирок этса, ҳарбий чоралар кўришини маълум қилди. Бу ҳақда “Türkiye” газетаси ёзди.

Маълум қилинишича, Исроил Курдистон ишчилар партияси (PKK) ва унинг Эрон бўлинмаларини жанговар ҳаракатларга жалб этмоқчи бўлган. Алоқалар “Моссад” орқали олиб борилган.

Эрдўған бу масалани Трамп билан суҳбатда ҳам муҳокама қилиб, курд кучларини урушда қўллашга кескин қарши чиққан. Курд томонига эса, иштирок этса, зарба берилиши очиқ айтилган.

Жараёнга Туркия Ташқи ишлар вазирлиги (TIV) ва разведка ҳам жалб этилган. Ҳатто Абдулла Ўжалон ҳам курдларни можарога аралашмасликка чақирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥3👎1🤔1
Наманганда мактаб ўқувчиси зўрлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 6-синф ўқувчисига нисбатан оғир жиноят содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
Пропан нархини асоссиз равишда оширган 31 та корхона жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлашган.

👉 https://effect.uz/n/107

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 8 та автомобил иштирокида йўл транспорт ҳодисаси

28-март куни Чилонзор туманидаги “Эшонгузар” бозори яқинида автотуристик стоянкага кирayotgan 8 та автомобил тўқнашди: 2 та Spark, 3 та Cobalt, 1 та BYD, 1 та Matiz ва 1 та Lacetti.

Тўқнашув натижасида фақат “Cobalt” автомобили йўловчиси тиббий ёрдам олди. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга ҳайдовчиларнинг хавфсиз масофани сақламаслиги сабаб бўлган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Судьяларга босим йўқ, лекин тизимда камчиликлар бор” — Олий суд раиси ўринбосари Алишер Усмонов Бухородаги қабулда муҳим баёнот берди

Бухоро вилоятида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Алишер Усманов бошчилигида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқароларнинг суд қарорлари, мурожаатлари ҳамда ҳуқуқий масалалари тингланиб, уларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, келиб тушган мурожаатлар асосида муаммоларни жойида ҳал этиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган чоралар кўрилди.

Маълум қилинишича, бундай сайёр қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва тизимдаги камчиликларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қабул доирасида суд тизимидаги долзарб масалалар ҳам кўтарилди. Хусусан, судьяларга босим масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Алишер Усмановнинг таъкидлашича, айни пайтда судьяларга иш кўриш жараёнида турли босимлар деярли мавжуд эмас, бироқ тизимда айрим камчиликлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢3🤔2👍1🔥1
АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётга ҳужум қилди

АҚШ ва Исроил томонидан гуманитар ёрдам олиб келаётган фуқаро самолётига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, мазкур самолёт Эроннинг Машҳад шаҳри аэропортига қўнган бўлиб, унинг бортида бир нечта давлатлар томонидан юборилган дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар бўлган.

“АҚШ ва Исроилнинг эронлик фуқаро самолётига қилган ҳужумини кескин қоралаймиз”, — дейилади баёнотда.

Эрон авиақатнов идоралари халқаро ташкилотларни ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Сергелида пиёдага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ишдан четлатилди. Бугун, 30 март куни соат тахминан 17:50ларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида автобус ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисасига оид ҳолат қайд этилди.

Маълум қилинишича, “Saz LE 60” русумли, 104-йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган фуқароларга йўл бермаган. Натижада пиёданинг қўлидаги буюмлари тушиб кетган ва унинг ҳаётига хавф туғдирилган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ҳодиса “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти, масъуллар ва ЙҲХБ ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, автобус ҳайдовчиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Масъул идоралар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада суд солиқ инспекторини оқлади: ишда жиноят таркиби аниқланмаган

Кассация суди 34 ёшли собиқ солиқ инспекторини айбсиз деб топди — ишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги белгиланди. Фарғона вилоят судининг кассация инстанциясида Қува тумани солиқ инспекциясида ишлаган 34 ёшли Жамолбек Тешобоевга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли, у Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан оқланди.

Шу муносабат билан Тешобоевга нисбатан қўйилган айбловлар, жумладан, Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича ҳам айбсиз деб топилди. Суд қарорига кўра, у тўлиқ реабилитация қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
Ички ишлар вазирининг қабули: Мурожаатлар кўп, ечим ҳам борми?

Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабулда 521 та мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг 250 таси (48%) жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари назоратга олинган.

Мурожаатлар асосан молиявий муносабатлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги, тергов ва кадрлар масалаларига оид бўлиб, ушбу қабул сайёр ва онлайн форматда ўтказилиб, турли ҳудудлардан фуқаролар қамраб олинган. Шунингдек, ҳудудий қабулларда яна 475 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 185 таси жойида ҳал қилинган.

Муҳими, мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ечим топгани тизимнинг ишлаётганини кўрсатади. Масъуллар бундай очиқ мулоқотлар давом эттирилишини маълум қилди.

👉 https://youtu.be/yJVyHzkqbLI
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон бўйлаб 98 тоннага яқин чиқинди йиғиб олинди

30-март куни республика бўйлаб кенг қамровли plogging эко-акцияси ўтказилди. Марказий тадбир Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Қизил тоғ” ҳудудида ташкил этилди.

Акция Экология қўмитаси ҳузуридаги агентлик, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Coca Cola Uzbekistan” ҳамкорлигида ўтказилиб, бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам давом этди.

Тадбир давомида 2 мингдан ортиқ иштирокчи томонидан 20 га яқин ҳудуд тозаланди ва жами 97,9 тонна чиқинди йиғиб олинди. Чиқиндилар 40 та махсус техника ёрдамида олиб чиқилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига зарба берди

Эрон Қувайт ҳудудида жойлашган АҚШнинг “Бьюринг” ҳарбий базасига зарба берди.

Маълумотларга кўра, ракета ва дронлар орқали амалга оширилган ҳужум натижасида база ҳудудидаги бир қатор объектлар шикастланган.

Жумладан, авиация ангарлари, казармалар, омборлар, спорт зали ва электр станциясига зарар етгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда наркокурьер чоллар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уюшган наркокурер чолларнинг жиноий гуруҳи қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Умра сафарини ташкил этишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида туристик хизматлар кўрсатиш ниқоби остида фаолият юритган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, тўрт нафар шахс умра сафарини ташкил этиш учун лицензияга эга бўлмаган ҳолда мижоз ишончига кириб, уни Умрага юборишни ваъда қилиб, олдиндан 1500 доллар миқдоридаги тўловни олаётган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жиззахда пора ишида воситачилик қилган таълим муассасаси директорига ҳукм ўқилди

Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимида ишлаган С.Кубаевага нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Тергов материалларига кўра, ундан ҳар ой “улуш” тўлаш ёки “ўлик жонлар” орқали маблағ шакллантириш талаб қилинган.

Шу жараёнда С.Кубаева Арнасой туманидаги ҳамкасби Ш.Нахаловга босим ўтказиб, текширувлар орқали муаммо келтириб чиқариш билан таҳдид қилган.

2025 йил 2 октябрь куни 6 млн сўм миқдоридаги пул “тинч ишлаш” эвазига топширилаётган вақтда у Зафаробод туманидаги “Агробанк” филиалида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Судда аниқланишича, С.Кубаева фирибгарлик эмас, балки пора беришда воситачилик қилган. У Жиноят кодексининг 28 ва 211-моддалари билан айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, унга 12 млн 360 минг сўм жарима тайинланди ҳамда 1 йил муддатга давлат ва таълим тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида пиёдаларни туртиб кетган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида пиёдалар ўтиш жойида она ва болага йўл бермаган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди.

Ҳолат 30-март куни соат 17:50 атрофида 104-сонли автобус иштирокида юз берган. Видеода ҳайдовчи тезликни камайтирмай пиёдаларни уриб ўтгани, оқибатда уларнинг қўлидаги буюмлар сочилиб кетгани акс этган.
Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1